Davlat dasturi ijrosi
2022-2026-йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид”
Давлат дастурида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юклатилган топшириқлар ижроси юзасидан
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ
Т/р |
Устувор йўналишлар, мақсадлар ва вазифалар |
Амалга ошириш механизмлари |
Амалга ошириш шакли |
Муддати |
Амалга ошириш харажатлари |
Масъул ижрочилар |
Амалга оширилган ишлар, тайёрланган ҳужжат лойиҳалари (кимга, қачон киритилганлиги, хат рақами ва санаси) |
I. ИНСОН ҚАДРИНИ ЮКСАЛТИРИШ ВА ЭРКИН ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ХАЛҚПАРВАР ДАВЛАТ БАРПО ЭТИШ |
|||||||
1-мақсад: Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш |
|||||||
1 |
1. Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш. |
“Рақамли маҳалла” марказини ташкил этиш ҳамда “Ижтимоий маҳалла” ахборот тизимини жорий этиш. Бунда: маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини “хонадонбай” ўрганиш бўйича сўровномаларни ўтказиш, натижаларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юбориш ҳамда кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш; “Темир дафтар”га киритилган оилалар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб бориш; |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари |
2023 йил апрел |
Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб- қувватлаш, хотин-қизлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ёшлар фаолиятини қўллаб- қувватлаш жамғармалари маблағлари |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш. Кудбиев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
Бажарилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада аҳоли билан ишлаш фаолиятига рақамли “Ижтимоий маҳалла” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа 2023 йил 20 апрелда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш учун project.gov.uz тизимига ID-79006 (В-1) рақам билан жойлаштирилди. Қарор лойиҳаси 2023 йил 29 апрелдаги 01/00-01/08-3096-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. |
2 |
2. Жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини ошириш. |
1. Маҳаллаларга тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этиш. 2. Ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳалланинг молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар қошида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил май |
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Адлия вазирлиги А. Ташкулов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
Бажарилди. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 79 728). Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди Мазкур норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳалари тааллуқлилиги бўйича вазирлик ва идоралар билан келишиш учун жорий йилнинг 6 майда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона тизими project.gov.uz тизимига жойлаштирилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4272-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Қарор лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4273-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. |
3 |
3. Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. |
1. Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни ишлаб чиқиш. Бунда: хизмат биносида муаммоси бўлган 2 327 та маҳаллалар учун хизмат биноларини қуриш, жиҳозлаш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш; биноларни қуришда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари учун алоҳида хоналар бўлишига эътибор қаратиш назарда тутилади. |
Норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил апрел |
Бюджетда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида, ҳомийлик, давлат-хусусий шериклик, “Маҳалла” жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш. Кудбиев, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Б. Закиров, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов, Ички ишлар вазирлиги П. Бобожонов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги А. Икрамов |
Бажарилди. Маҳаллаларнинг моддий-техника базаси тўлиқ хатловдан ўтказилиб, хизмат биноси талабга жавоб бермайдиган 2 327 та маҳаллаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Жумладан, 1 189 та маҳаллалар ижара асосидаги биноларда фаолият юритиши, 274 та маҳалла биноси яроқсиз ҳолатга келиб қолган, маҳалла биноларининг 1 463 таси янгидан қуриш, 527 таси реконструкция қилиш, 337 таси мукаммал таъмирлашга муҳтож эканлиги аниқланди. Хизмат биносига эга бўлган 1 401 та маҳаллаларнинг кадастр ҳужжати мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Таҳлиллар асосида маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023 - 2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастур ва уни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қарор лойиҳаси 2023 йил 18 апрелда project.gov.uz тизимига ID-78832 (В-1) рақам билан жойлаштирилди ва 29 апрелда 01/00-01/08-3083-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. |
4 |
4. Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш. |
1. “Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш. 2. Мамлакатимизда юқори даражадаги Халқаро форумни ташкил этиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил июл |
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Ташқи ишлар вазирлиги Б. Саидов, Адлия вазирлиги А. Ташкулов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш. Кудбиев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов, Ички ишлар вазирлиги П. Бобожонов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги А. Икрамов |
Бажарилди. 1. “Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага” мавзусида илмий-амалий конференция 2023 йил 25 июлда Яшнобод туманидаги Мономарказ биносида ўтказилди. Илмий-амалий конференция Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган тажрибали миллий экспертлар ҳамда фаолиятини намунали йўлга қўйган маҳалла “бешлиги” иштирок этди (жами 250 нафар) Амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот ҳамда таклифлар вазирликнинг жорий йил 26 июлдаги 01/00-04/08-6655-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 2. Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” Халқаро форумини ўтказиш бўйича концепция ва дастур ишлаб чиқилиб, жорий йил 19 майдаги 01-00-04/08-3840-сон хат билан Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилди. Шунингдек, Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 августдаги 01/00-01/08-7163-сонли хат билан вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. Шу билан бирга, жорий йил 29 сентябрда Форумни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2023 йил 22 августдаги 01/00-01/19-7720-сонли хат билан Президент Администрациясига маълумот киритилди. 2023-йил 6-октабр куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказининг анжуманлар залида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро форуми ўтказилди. Форумда 40 нафар халқаро ташкилотлар экспертлари (Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ, КОИCА, БОМCА, Wинроcк Интернатионал, ЖИCА, Кореянинг “ЕПС” маркази ҳамда “Қирол сежонг” институти, Россия халқлар дўстлиги университети, Россия ИИВ “Паспорт-виза хизмати”, “ЛУКОЙЛ Узбекистан” ва “Юником Делта” компаниялари, Германиянинг Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда “Глобогате Cонcепт АГ” компанияси), хорижий давлатлар ҳамда дипломатик корпус (Жанубий Корея, Латвия, Россия, Қозоғистон, Саудия Арабистони ва Германия элчихоналари) вакиллари иштирок этди. Бундан ташқари, форумда 210 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, шу жумладан, фаолияти намунали йўлга қўйилган 150 нафар маҳалла раислари, 15 нафардан ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари), шунингдек, мазкур соҳада илмий изланишлар олиб бораётган 10 га яқин тадқиқотчилар, маҳалла фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари маъруза ҳамда таклиф ва мулоҳазалар билан иштирок этди. II. Халқаро форум доирасида “Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрни” номли ҳужжатли филм тайёрланди, уни халқаро эксперт-таҳлил доираларда намойиш этилди ва тарқатилди. Ҳужжатли филмда сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла институтини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати, хусусан: – маҳалла, унинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи: жамоа бўлиб яшашга, ижтимоий-иқтисодий ва ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш, жамиятда иқтисодий барқарорликнинг асосий омили ҳисобланган ҳунармандчилик ҳамда миллий қадриятлар, анъана ва урф-одатларнинг сақланиши, авлоддан-авлодга ўтиб боришида маҳалланинг аҳамияти; – Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини, инвестициявий ва туристик жозибадорлигини янада оширишда юқори туризм салоҳиятига эга бўлган маҳаллалар имкониятидан кенг фойдаланиш; – маҳалла тизими ходимларининг фаолияти, давлат ва жамият томонидан ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, фуқаролараро тотувлик, миллатлараро дўстлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашда эришилаётган натижалар; – баркамол авлодни тарбиялашда “Оила - маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигининг натижадорлиги; – оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда фуқаролар йиғини ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти каби йўналишларда эришилаётган натижалар кенг ёритиб берилди. Форум икки пленар сессияга бўлинган ҳолда “Маҳалла бошқарувида жамоатчиликнинг ролини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари” ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш, оила институтини мустаҳкамлаш ва баркамол авлодни тарбиялашда маҳаллаларнинг ўрни” мавзуларида маърузалар тингланди. Шунингдек, форум доирасида “Ишга марҳамат” мономаркази биносида “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда китоб савдоси ташкил этилди. Маҳалла фаолиятини акс эттирувчи фотолавҳалар, видео материаллар тайёрланиб, конференция иштирокчиларига намойиш этилди. Форум “Ўзбекистон 24”, “Маҳалла” телеканаллари ва бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилди. |
3. Мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган юқори даражадаги Халқаро форумга хорижий иштирокчиларни жалб қилиш мақсадида тадбирнинг консепцияси ва дастурини рус ва инглиз тилларида Ташқи ишлар вазирлигига тадбирдан 4. Халқаро форумда хорижий мутахассислар иштирокини таъминлаш. 5. “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” Халқаро форумини ўтказиш. |
2023 йил май
2023 йил сентябр |
||||||
12-мақсад: Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш |
|||||||
5 |
22. Давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: маҳалла раиси томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш; ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини эшитиш; “Маҳалла назорати” ва “маҳалла раиси сўрови” институтларини жорий қилиш; давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар бериш, давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамаси, эшитуви, мониторинги, экспертизасини ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш тартибларини жорий этиш назарда тутилади. |
Норматив-Ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил август |
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Адлия вазирлиги А. Ташкулов, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
Бажарилди. Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-83319) ишлаб чиқилди. 2. Қарор лойиҳа вазирликнинг 2023 йил 19 июндаги 01/00-01/08-6415-сон хат билан 25 та вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 7 августдаги 01/00-01/08-7063-сонли хат билан Адлия вазирлигига юридик экспертиза хулосаси олиш учун киритилди. 3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 8/2-0611-сон ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулосаси олинди. 4. Лойиҳа 2023 йил 25 август куни вазирликнинг 01/00-01/08-7953-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 5. Мазкур топшириқ «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидан назоратдан чиқарилган. |
III. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЮҚОРИ ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ |
|||||||
IV. АДОЛАТЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ЮРИТИШ, ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ |
|||||||
37-мақсад: Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш. Касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони |
|||||||
6 |
145. Халқаро тажриба асосида меҳнат бозоридаги касб ва лавозимлар ҳамда уларнинг малака даражаларининг мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш. |
Касб ва лавозимларнинг малака даражаларини Миллий малака тизими асосида такомиллаштириш. Бунда: тармоқ малака кенгашлари, халқаро экспертлар билан тегишли касб ва лавозимларнинг малака даражаларини қайта кўриб чиқиш; касбий стандартлар макетини такомиллаштириш ва иш жойларнинг фунционал таҳлили асосида қайта кўриб чиқиш; машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси асосида Миллий классификацияни ишлаб чиқиш; малака даражаларига мувофиқ касб ва лавозимларни кодлаштиришни таъминлаш ва классификаторни такомиллаштириш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил декабр |
|
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Савдо-саноат палатаси Д. Вахобов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И. Абдурахмонов, Тармоқ малака кенгашлари |
Бажарилмоқда. Тармоқ малака кенгашлари билан касб ва лавозимларнинг малака даражалари қайта кўриб чиқилди. Шунингдек, касбий стандартлар макетини такомиллаштириш ва иш жойларининг фунционал таҳлили асосида қайта кўриб чиқилиб, янги касбий стандартлар макети лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси ўрганилди. Малака даражаларига мувофиқ касб ва лавозимларни кодлаштиришни таъминлаш ва классификаторни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Ўрганиш натижалари асосида касб ва лавозимларнинг малака даражаларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жорий йил 15 августдаги 01/00-01/15-7407-сонли хати билан (ID-84547) вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. |
7 |
146. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларнинг 160 минг нафарини талабгор касбларга ўқитиш ҳамда улардан камида 5 минг нафарининг касбий малака даражаси тасдиқлаш ва уларга малака паспортларини тақдим этиш. |
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти асосида Миллий техник малакани баҳолаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи: “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқитувчилари ва муҳандис усталарини мақоми бўйича профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари педагогларига тенглаштириш ҳамда уларга ушбу ходимлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва ижтимоий ҳимоя кафолатларини татбиқ этиш; “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳузуридаги Ўқув-маслаҳат офислари фаолиятини трансформация қилиш; инсонни ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ касбларни мажбурий сертификациялаш тизимини тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жорий этиш. |
Норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил май |
Ҳисоб- китобларга кўра Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И. Абдурахмонов |
Бажарилди. 2023 йил учун ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга оид давлат буюртмаси Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари томонидан тасдиқланди. Унга кўра, 2023 йилда 160 минг нафар касб-ҳунарга ўқитилади ва ушбу мақсадлар учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 300 млрд.сўм маблағ ажратиш режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти асосида Миллий техник малакани баҳолаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш ва “Ишга марҳамат” мономаркази ҳузуридаги Ўқув-маслаҳат офиси фаолиятини трансформация қилиш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/13-4270-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Жорий йилнинг январь-сентябр ойларида 110,7 минг нафар фуқаролар ўқитилди, шундан 49,7 минг нафари ёшларни, 88,7 минг нафари хотин-қизларни ташкил этади. |
8 |
149. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 75 минг нафар ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш. |
1. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 75 минг нафар ишсиз хотин-қизларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш. 2. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос драйверидан ҳамда хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни ички меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш. 3. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитилган, малакага эга бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиши учун улар фаолиятига субсидия ва имтиёзли кредитларни жалб этиш. 4. Олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлайдиган тадбиркорлик субъектлари учун 50,0 млн. сўм миқдорида грант лойиҳаларини эълон қилиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил март
2023 йил давомида
2023-йил октябрь |
Ҳисоб- китобларга кўра |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев |
Бажарилмоқда. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 77 963 нафар ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, 2023 йил 28 мартдаги 01/00-03/09-1902-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 88 718 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 8 575 нафар, Андижонда 4 393 нафар, Бухорода 5 446 нафар, Жиззахда 5 333 нафар, Қашқадарёда 9 839 нафар, Навоийда 2 839 нафар, Наманганда 6 855 нафар, Самарқандда 6 501 нафар, Сурхондарёда 7 433 нафар, Сирдарёда 3 484 нафар, Фарғонада 6 679 нафар, Хоразмда 9 262 нафар, Тошкент вилоятида 7 649 нафар ва Тошкент шаҳрида 4 430 нафар хотин-қизларни ташкил этади. |
53-мақсад: Аҳоли учун кафолатланган ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш. |
|||||||
9 |
177. Реабилитация марказларида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўламини |
1. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида ногиронлиги бўлган шахсларни амбулатор шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Амбулатор шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тизимини 2023-2026 йилларда жорий этиш. |
Норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023-йил май |
Ажратилган давлат бюджети маблағлари доирасида |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазирлиги А. Иноятов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш. Кудбиев |
Бажарилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида амбулатор шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тартибини тасдиқлаш хақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Вазирликнинг 2022 йил 19 апрелдаги 01/00-01/09-2713-сон хати билан (ID-78924) келишиш учун вазирлик ва идораларга киритилди. Лойиҳа вазирликнинг 2023 йил 23 майдаги 01/00-01/09-4082-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. |
69-мақсад: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш. |
|||||||
10 |
213. Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш. |
1. Хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш. 2. Мониторинг натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатларига оилавий зўравонлик учун жавобгарликни белгилаш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2023 йил июн |
Ҳисоб-китобларга кўра (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
Бажарилди. Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича 2022-2023-йилларда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Жумладан: 1. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш борасида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасини 8 та қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та Фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 5 та қарори қабул қилинган. 17 та вазирлик ва идоралар билан оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 6 та ҳамкорлик чора-тадбирлар дастури тасдиқланган; 6 турдаги 1 083 дона услубий қўлланма, буклет, брошюра ва махсус флаерлар ҳамда 9 711 дона услубий қўлланма чоп этилиб, маҳаллаларга етказиган; “Оилада зўравонликни олдини олиш комплекс сотсиологик тадқиқоти” мавзусида 7 та илмий мақола, 4 та услубий қўлланма, 2 та буклетлар тайёрланган, 5 та юқори турувчи органлар ва мутасадди ташкилотларга таклифлар берилиб, 2 та онлайн-вебинар, 1 та конференция ташкил этилган; “Оилада жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криминоген муҳит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ этиш” мавзусида илмий-тадқиқот лойиҳаси амалга оширилиб, 10 та илмий мақола, 1 та услубий қўлланма тайёрланган ва юқори турувчи органлар ва мутасадди ташкилотларга таклифлар берилган; “Ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга комплекс ёрдам кўрсатиш” мавзусида илмий лойиҳа доирасида 7 та илмий мақола, 4 та услубий қўлланма, 2 та буклетлар, 1 та флаер тайёрланди, 1 та юқори турувчи органлар ва мутасадди ташкилотларга тавсиялар берилган, 2 та онлайн-вебинар ўтказилган; 2. Профилактик ҳисобда турган 17 013 нафар хотин-қизларнинг 14 669 нафарига амалий ёрдам кўрсатиш орқали ҳисобдан чиқарилган; ёшлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликни бартараф қилиш, оилавий ажралишлар ва шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича сотсиологик тадқиқот ўтказилган; “Умумтаълим мактабларида ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш бўйича қисқа муддатли ўқув дастури” ҳамда “Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш” ўқув материаллари ишлаб чиқилган; оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш бўйича 5 606 дона тавсия, оммабоп рисолалар тайёрланган; Юридик олий таълим муассасалари ўқув режа ва дастурларига “Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш” мавзуси киритилган; 6 552 та ташкилотларда хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланганлик ҳолати ўрганилган; 16991 нафар маҳалла ходимлари оилалар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини барвақт аниқлаш ва бартараф этишда малакаси оширилган; “Оилавий саёҳат” туристик пакети асосида 1 345 та нотинч, 7 586 та кам таъминланган оилалар ички туристик саёҳатга юборилаган; узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган шахсларнинг 39 364 нафар фарзандларини ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилган; чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аёлларга ижтимоий реабилитатсия қилиш хизматини кенгайтириш мақсадида 28 та ҳудудий ва намунали туманлараро марказлари қошида 181 та “Ижтимоий маслаҳатхона”лар ташкил этилиб, 4052 нафар хотин-қизларга маслаҳат ва тавсиялар берилган; 49 774 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган; 25 239 та оилани яраштирилди, 20 887 та оилавий низолар бартараф этилган; Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари томонидан 3 812 нафар хотин-қизларга психологик, 2 875 нафарига юридик, 421 нафарига тиббий, 1 132 нафарига бошқа ёрдам турлари кўрсатилган. 28 та ҳудудий ва намунали туманлараро марказлари қошида 196 та “Ижтимоий маслаҳатхона”лар ташкил этилиб, 8 154 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий, психолог, тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. |
11 |
214. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш. |
1. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, тазйиқ ва зўравонликдан, одам савдосидан жабрланганлар ҳамда профилактик ва пробация ҳисобида турувчиларнинг хонадонларига бориб ижтимоий ҳолатини ўрганиш. 2. Ўрганишлар натижаларига кўра уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича индивидуал ёндашувлар асосида ишлаш. 3. Муаммоси аниқланган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда секторлар, тегишли давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатиш. 4. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ҳамда уларнинг қошида туманлар ва шаҳарларда ташкил этилган “Ижтимоий маслаҳатхоналар” орқали ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2023 йил давомида |
Ҳисоб-китобларга кўра (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан) |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Бажарилмоқда. Оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш бўйича оммабоп рисолалар ва тавсиялар тайёрланиб, чоп этилиб, маҳаллаларга етказилди. Жорий йилнинг ўтган даврида 26 284 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди. 11 634 та оила яраштирилди, 13 422 та низолар бартараф этилди. Профилактик ҳисобда турган 32 127 нафар (шундан 777 нафари вояга етмаганлар, 5 024 нафари ёшлар, 266 нафари илгари судланган) хотин-қизлар манзилли ўрганилди. Натижада, 3 379 нафари ишга жойлаштирилди, 4 410 нафарига моддий ёрдам берилди, 994 нафари тиббиёт диспансерларга жойлаштирилди, 950 нафарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайта тиклашга, 1 067 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар кўрсатилди. 312 нафар мактабга бормай юрган қизлар таълим муассасаларига қайтарилди. суд жараёнларида оила ва хотин-қизлар бўлими вакилларининг кафиллиги асосида 2022 йил ва 2023 йилда 67 нафар хотин-қизлар жавобгарликдан озод этилди. жиноят содир этган 466 нафар хотин-қизларга “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари бириктирилиб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш масалаларида маҳаллаларда 10 944 та, таълим муассасаларида 9 238 та, ташкилот ва муассасаларда 22 420 та тарғибот тадбирлари ташкил қилинди. Аёлларни мослаштириш ва ижтимоий реабилитация қилиш республика, ҳудудий ва намунали туманлараро 29 та марказлар томонидан 8 075 нафар, 196 та “Ижтимоий маслаҳатхона”лар орқали 10 776 нафар шахсларга ҳуқуқий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Амалга оширилган ишлар натижасида 13 454 нафар хотин-қизлар ички ишлар органлари профилактик ҳисобидан чиқарилди. Тазйиқ ва зўравонликка мойиллиги бор шахслар билан олиб борилган профилактик ишлар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 бараварга камайди. Шунингдек, профилактик ва ижтимоий мослаштириш бўйича манзилли ишлашни ташкил этиш талаб этилаётган 61 157 хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг ҳар бири билан “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш бўйича режалар ишлаб чиқилди. Бугунги кунга қадар 51 521 нафарига турли масалаларда ёрдамлар кўрсатилди. |
12 |
215. 15 май – “Халқаро оила куни”ни кенг нишонлаш ва “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ўтказиш. |
1. “Халқаро оила куни”ни кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш, шу жумладан кўрик-танлов Низоми, уни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Ҳудудларда “15 май “Халқаро оила куни”га бағишлаб ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ғолибларни тақдирлаш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил март
2023 йил май |
Ҳисоб- китобларга кўра ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Қ. Рафиков, Маданият ва туризм вазирлиги О. Назарбеков, Республика Маънавият ва маърифат маркази М. Ҳожиматов, МТРК А. Хаджаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Бажарилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 апрелдаги “15 май – “Халқаро оила куни”ни кенг нишонлаш ва “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги 71-сон баёни тасдиқланди. Мазкур баён билан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Низомга асосан танлов 3 та босқичда – сектор, туман (шаҳар) ва ҳудудий миқёсда ўтказилди. Танловнинг 1-босқичида 9 445 та маҳалладан жами 35 723 та оилалар қатнашиб, 9 445 таси танловнинг 1-босқичида (сектор миқёсида) иштирок этиш учун тавсия этилди. 1-5 май кунлари танловнинг 1-босқичи якунлари бўйича жами 832 та оила ғолиб деб топилди ва туман (шаҳар) босқичига тавсия этилди. 8-11 май кунлари танловнинг туман (шаҳар) босқичи ўтказилиб, ғолиб деб топилган 208 та оила вилоят босқичида иштирок этиши учун тавсия берилди. Танловнинг вилоят босқичи 15-16 май кунлари ўтказилиб, 14 та ҳудуддан жами 42 нафар оила ғолиб деб топилди ҳамда 1-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, 2-ўринга 10 баравари, 3-ўринга 7 баравари миқдорида мукофот пули билан тақдирланди. |
13 |
216. Хотин-қизларнинг замонавий билимлар ва касб-ҳунар эгаси бўлишларига кўмаклашиш ҳамда олий маълумотли аёллар сафини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаолликларини ошириш. |
“Илмли аёл - жамият кўзгуси” шиори остида “ХХI аср аёли” хотин-қизлар фестивалини республика ва ҳудудлар миқёсида ўтказиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2023 йил август-октябр |
Ҳисоб- китобларга кўра ижрочилар маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И. Абдурахмонов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ҳ. Умарова, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар |
Бажарилмоқда. “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “XXI аср аёли” хотин-қизлар фестивалини республика ва ҳудудлар миқёсида ўтказиш бўйича Низом ва чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга 2023 йил 19 июлдаги 01/00-01/24-6411-сонли хати билан юборилди ҳамда келишилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 34-сон баёни билан “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “XXI аср аёли” хотин-қизлар фестивалини республика ва ҳудудлар миқёсида ўтказиш бўйича Низом ва чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Хотин-қизларнинг замонавий билимлар ва касб-ҳунар эгаси бўлишларига кўмаклашиш ҳамда олий маълумотли аёллар сафини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаолликларини ошириш мақсадида “Илмли аёл - жамият кўзгуси” шиори остида “ХХI аср аёли” хотин-қизлар фестивалини республика ва ҳудудлар миқёсида ўтказиш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. “XXI аср аёли” хотин-қизлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 34-сон Баёни ижрога йўналтирилди. Фестивални ўтказиш бўйича мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат бўлган республика ва ҳудудий ва туман шаҳар ташкилий қўмиталари шакллантирилди. Барча ҳудудларда фестиваль доирасида ўтказиладиган форум, семинар, викторина, кўргазма, давра суҳбатлари, учрашув ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этадиган хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди, ҳудудлар кесимида Форум ўтказиладиган олий таълим муассасалари аниқланди. Мусобоқа, танловларни ўтказиш бўйича низом ва маънавий–маърифий тадбирларни ташкил этиш тартиби, давра суҳбатларни ташкил этиш юзасидан намунали сценарийлар ишлаб чиқилди. “Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” танловига хотин-қизлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошланди. Айни кунларда “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “XXI аср аёли” фестивали ўтказилмоқда. Ойлик доирасида 275 та илмий-амалий конференция, давра суҳбатлари ташкил этилди. Жорий йилда илм-фан соҳасидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган жами 766 та тадбирларда 74 мингдан зиёд хотин-қизлар иштирок этди. Маҳаллаларда “Қизлар – миллат тарбиячиси”, “Битта қиз болани ўқитсангиз – бутун оилани ўқитган бўласиз” мавзуларида учрашувлар ўтказилди. |
V. МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СОҲАНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ |
|||||||
71-мақсад: Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Ҳаракатлар стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш |
|||||||
14 |
223. Маҳаллаларда хотин-қизларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш. |
1. Барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли масъуллигида «Оқила аёллар» ҳаракати негизида отинойилар, кўчабошилар, ёшлар етакчилари, фаол хотин-қизлардан иборат таркибда маҳалла тарғибот гуруҳлари шакллантириш. 2. Тарғибот гуруҳлари томонидан: ушбу йўналишда Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ҳамда унинг натижалари асосида маҳаллаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш; туман (шаҳар)лар ва вилоятларда тарғиботчилар гуруҳларини шакллантириш, улар учун ўқувларни ташкил этиш; ҳар бир туман (шаҳар)нинг тадбирларни ўтказиш графиклари ишлаб чиқишини ташкиллаштириш |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил март |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита С. Тошбоев, Маданият ва туризм вазирлиги О. Назарбеков, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И. Абдурахмонов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги А. Икрамов |
Бажарилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдага “Хотин-қизлар ўртасида радикаллашувнинг олдини олиш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтиригш, ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 06-06/1-410-сон баёни тасдиқланди. Мазкур баён билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарининг туман (шаҳар)ларида диний-маърифий соҳа бўйича тарғибот гуруҳлари шакллантирилди. Шунингдек, барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли масъуллигида тарғибот гуруҳлари тузилди. Тарғибот гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш, хотин-қизлар, айниқса эҳтиёжманд аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш ишларини ташкиллаштириш мақсадида республика, ҳудудий ва туман (шаҳар)лар штаблари ташкил этилди. Маҳаллаларни ижтимоий-маънавий муҳит даражасига қараб, “қизил”, “сариқ” ва яшил” ҳудудлардаги маҳаллаларга ажратилди ва уларнинг рўйхатлари шакллантирилди. Ҳар бир туман (шаҳар)да маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида радикаллашувни олдини олиш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш, қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий графиклар ишлаб чиқилди. Бугунги кунга қадар 956 нафар тарғиботчилар ўқитилди. 1. Белгиланган вазифа ижросини таъминлаш “Хотин-қизлар ўртасида радикаллашувни олдини олиш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2. “Хотин-қизлар ўртасида радикалла-шувни олдини олиш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаолликларини ошириш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар Режаси”-нинг ижросини мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ва таркибига 322 нафар масъулларни бириктирган ҳудудий ва 4 784 нафар масъулларни жалб этган 208 та туман (шаҳар)лар штаблари ташкил этилди. Маҳаллаларда диний мутаассиблик ва экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолишнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарларда диний-маърифий ҳамда маънавий соҳада иш олиб борадиган тарғибот гуруҳлари аъзолари шакллантирилди. Маҳаллалардаги тарғибот гуруҳлари таркиби қайта кўриб чиқилди. 9 442 та маҳаллада хотин-қизлар фаоллари раҳбарлигида “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари билан биргаликда 150 мингга яқин фаол хотин-қизларни жалб этган маҳалла Тарғибот гуруҳлари қайтадан шакллантирилди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг қуйи бўлимлари томонидан белгиланган вазифа доирасида фаолият олиб бораётган тарғибот гуруҳлари аъзолари фаолияти мувофиқлаштириб борилди. Тарғибот гуруҳлари фаолиятини самарали олиб учун 7 427 маротаба ўқув семинарлари ўтказилди. 8 мингдан зиёд фаол иш олиб бораётган тарғибот гуруҳлари аъзолари рағбатлантирилди. Ҳудудлардаги “Қизил” тоифадаги маҳаллаларда 3 894 та, “Сариқ” тоифадаги маҳаллаларда 6 500 та, “Яшил” тоифадаги маҳаллаларда 10 133 та маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилди. “Тарғибот гуруҳлари” ва улар таркибидаги “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари томонидан ўтказилган 85 683 та маънавий-маърифий тадбирларнинг 14 мингдан зиёди бевосита оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаш-тириш масалаларига қаратилди. Ўтказилган тадбирлар давомида 36 мингдан ортиқ муаммолар аниқланиб, шундан 15 мингдан ортиқ ижтимоий-маънавий муҳит соғломлиги билан боғлиқ ҳолатлар бартараф этилди. Хотин-қизлар орасида диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда диний мутаассибликка берилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тизимли тарғибот тадбирлари давом эттирилди. Диний қўмитанинг ҳудудлардаги вакиллари ҳамкорлигида диний-маърифий соҳага оид 6 811 та тадбирлар ташкил этилиб 320 534 нафар, Маънавият маърифат маркази, ОТМ, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, “Нуроний” жамғармаси вакиллари ҳамкорлигида маънавий соҳага оид 12 562 та тарғибот тадбирларида 488 815 нафар, ҳудудий Прокуратура, Ички ишлар, Адлия бошқармалари билан биргаликда ҳуқуқий маданият соҳасига оид 7 1915 та тарғибот тадбирларида 356 830 нафар, Маданият бошқармалари ҳамкорлигидаги 9 348 та маданий тадбирларда 838 440 нафар хотин-қизлар жалб этилди. Олий таълим муассасаларининг 7 193 нафар профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллаларда 19 минг маротабадан ортиқ тушунтириш-тарғибот тадбирлари ва давра суҳбатлари, “Ота-оналар университетлари” аъзолари учун 7 722 маротаба ўқувлар ташкил этилди. Муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш лозим бўлган хотин-қизлар билан маҳалладаги бешлик тизими масъуллари ҳамкорлигида тарғибот тадбирларини, якка тартибда психологик семинар-тренинг машғулотлар ўтказилиши давом эттирилди. Алоҳида профилактика назоратига олинган аёллар ва болалар билан 15 623 маротаба якка тартибда суҳбатлар, 9 724 маротаба психологик-маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Суҳбатлар давомида 6 311 та муаммо аниқланиб, 4 202 таси ҳал этилди. Вазифа доирасида Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари депутатлари ўз сайлов округларида тасдиқланган режа-жадвал асосида 8 мингдан ортиқ очиқ мулоқотлар ўтказиб, унда 326 617 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Мулоқотлар давомида 23,5 мингдан ортиқ муаммоли масалалар ҳал қилинди. Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар, аёлларни залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга қарши соғлом дунёқарашни шакллантириш мақсадида “Аёл бахти” лойиҳаси доирасида “Шарқ аёли маърифати”, “Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида”, “Она саломатлигига у қизалоқлигидан эътибор беринг!” “Аср билан юзлашганлар”, “Файзли хонадон”, “Оилавий қадриятлар, муносабат-ларнинг ўзбекча қиёфаси”, “Бахтли оила”, “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” “Кекса шифокор – миллат соғлигига мададкор”, “Қадриятлар бебаҳо бойлигимиз”, “Аёл эъзозда”, “Аёл юксалса – юксалур башарият”, “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказилиши давом эттирилмоқда. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Диний қўмита ҳамкорлигида “Маҳалла” телеканалида “Либос - инсон зийнати” кўрсатуви тайёрланди. МТРК ҳамда ҳудудий телерадиокомпаниялар орқали 190 дан ортиқ телекўрсатувлар, 385 дан ортиқ радио эшиттиришлар, 40 дан ортиқ видеороликлар, 600 дан ортиқ мақолалар чоп этилди. Туман (шаҳар)да 195 та миллий либослар уйлари ташкил этилди. Уларда миллий либосларнинг тарғиботига қаратилган 1 439 та тадбирлар ўтказилиб, 118 210 нафар хотин-қизлар жалб этилди. Малакали дизайнерларни жалб этган ҳолда ўтказилган 953 маротаба маҳорат дарсларида 45 мингдан зиёд иштирокчилар қатнашди. Ҳар ойнинг 17 санасида анъанавий “Китобхон оналар” куни тадбирлари давом эттирилиб, 400 нафарга яқин уй бекалари бўлган китобхон оналар онлайн ва офлайн тартибда иштирок этди. Бу тадбирларга норози кайфиятда, турли ташкилотларга мурожаат қилиб юрадиган хотин-қизлар ҳам жалб этиб борилмоқда. Турли соҳаларда ишлаётган хотин-қизлар ва уй бекалари ўртасида “Спорт маликалари”, “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спорт ҳафталиклари ва оммавий турлар бўйича 31 725 маротаба мусобақалар ўтказилиб, 1,3 млн. нафардан зиёд хотин-қизлар жалб этилди. “Аёли эъзозланган юрт”, “Аёл – жамият кўзгуси”, “Аёл – меҳр, садоқат ва тараққиёт тимсоли”, “Соғлом оила – соғлом жамият”, “Фаровон оила - келажак пойдевори” шиорлари билан ташкил этилган маданий-маърифий тадбирлар мажмуларида 2,6 млн. нафардан ортиқ хотин-қизлар жалб этилди. Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Аёл бахтли бўлса, оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади!” шиори остида 14 та ҳудудда, 208 та туман ва шаҳарда, 9 442 та маҳаллада тадбирлар мажмуи ўтказилди ва уларга жами 445 мингдан зиёд иштирокчилар жалб этилди. Хотин-қизлар ўртасида 11 304 маротаба китобхонлик кечалари ташкил этилиб, уларга 403 991 нафар, 4 509 та китобхонлик ярмаркаларида 406 696 нафар хотин-қизлар жалб этилди. Маҳаллаларда “Энг ибратли оила”, “Энг китобхон оила”, аёллар ўртасида “Энг намунали уй бекаси”, “Маҳалламиз чеварлари”, “Эпчил келинчак”, “Ибратли хонадон бекаси” кўрик-танловларида 73 мингга яқин оила ҳамда 32 минг нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди. Ўтказилган тарғибот тадбирлари 39 минг маротабадан ортиқ оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритилди. Барча ҳудудларда “Миллий либослар-миллатимиз кўзгуси”, “Миллий либос – миллат қиёфаси” шиори остида 16 мингдан зиёд тадбирлар, кўргазмалар, кўрик-танловлар, давра-суҳбатлари ўтказилиб, ушбу тадбирларга 750 мингдан зиёд аҳоли жалб этилди. Жорий йилнинг 28 сентябрь куни “Хон атлас” миллий либослар фестивалини барча корхона, ташкилот, муассасаларда, аҳоли ўртасида ўтказиш белгиланди. Айни кунларда ижтимоий тармоқлар орқали мазкур фестивалда фаол иштирок этиш юзасидан ижтимоий роликлар жойланди ва челлендж бошланди. Тадбирни юқори савияда ўтказиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. |
VI. МИЛЛИЙ МАНФААТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ҲОЛДА УМУМБАШАРИЙ МУАММОЛАРГА ЁНДАШИШ |
|||||||
85-мақсад: Мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 бараварга қисқартириш |
|||||||
15 |
260. Меҳнат бозори инфратузилмаси ва меҳнат органлари фаолиятини рақамлаштириш |
Бандлик хизматларини рақамлаштириш, бунда: ишсизларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш; ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган корхоналарга субсидия ажратиш; касаначилик иш ўрни яратган тадбиркорга асбоб-ускуна учун субсидия ажратиш; олис ҳудудларда касаначилик иш ўрни ташкил этган тадбиркорга субсидия ажратиш каби хизмат турларини онлайн иш тартибига ўтказиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2023 йил июн |
Ҳисоб- Китобларга кўра, Ишсизларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев |
Бажарилди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали “Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия бериш”, “Касаначилик иш ўрни яратган тадбиркорга асбоб-ускуна учун субсидия ажратиш” ҳамда “Олис ҳудудларда касаначилик иш ўрни ташкил этган тадбиркорга субсидия ажратиш” каби хизмат турларини онлайн иш тартибига ўтказиш мақсадида давлат хизматини кўрсатишда электрон ахборот тизимлари ўртасида маълумотлар алмашинуви бўйича технологик йўриқнома тасдиқланди. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида қуйидаги тизимлар жорий этилди: ишсизларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш; ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган корхоналарга субсидия ажратиш; (https://my.gov.uz/uz/service/641), касаначилик иш ўрни яратган тадбиркорга асбоб-ускуна учун субсидия ажратиш; (https://my.gov.uz/uz/purchasingequipment-subsidies-tobusiness-v1) олис ҳудудларда касаначилик иш ўрни ташкил этган тадбиркорга субсидия ажратиш хизматлари онлайн тартибда кўрсатилади (https://my.gov.uz/uz/service/699). Ушбу хизматлар “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳам онлайн тартибда кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, фуқаролар томонидан ўзларини қизиқтирган бўш иш ўринларини танлаб ишга жойлашиш учун резюмеларини Миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz) орқали онлайн тартибда иш берувчига юбориш тизими жорий этилди. |
16 |
261. Туман (шаҳар) бандлик ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини ислоҳ қилиш яъни уларни “хизмат кўрсатишдан” “муаммони ечиш” моделига босқичма-босқич ўтказиш. |
Бунда: маҳаллаларда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари томонидан ўтказилган хатлов натижалари “ягона электрон платформа”га жамланади ҳамда аҳолининг камбағалликдан чиқариш, бандлигини кўмаклашиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича аҳолининг муаммолари ҳал этилган муддатга қадар “индивидуал дастур” ишлаб чиқиш ва аллалга ошириш; маҳаллаларда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари томонидан ўтказилган хатлов натижалари “ягона электрон платформа”га жамланади ҳамда аҳолининг камбағалликдан чиқариш, бандлигини кўмаклашиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича аҳолининг муаммолари ҳал этилган муддатга қадар “индивидуал дастур” ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
Амалий чора-тадбирлар |
2023 йил март-август |
Ҳисоб- китобларга кўра |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев |
Бажарилди. Топшириқ ижроси таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1. Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича рақамли экотизим”ни яратиш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди ва тасдиқланди. Бунга асосан, вазирлик тасарруфидаги идораларнинг қуйидаги: “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАК; “Бандлик хизмати” ахборот тизими; “Онлайн маҳалла” электрон платформаси; “Аёллар дафтари” ахборот тизими; “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизими; “Иш берувчи ташкилотларнинг меҳнат фаолиятини мустақил баҳолаш портали”; “freelancer.uz” электрон платформаси; “Labor Migration” ахборот тизими; “Миллий вакансиялар базаси”; “Темир дафтар” ахборот тизимлари маълумотлар базаларининг ягона архитектуравий комплекси ҳосил қилиниб, “Бир дарча” тамоили асосида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш имкониятини берувчи рақамли экотизим ташкил этилди (https://ecosys.mehnat.uz/). 2. Бундан ташқари экотизим орқали ҳар бир фуқаро учун такомиллаштирилган шахсий кабинет ишлаб чиқилган ва бу орқали фуқаролар ўзининг ҳаётий статусларини белгиловчи ҳужжатлар (Ягона ижтимоий реестр, Темир дафтар, Аёллар дафтари, Ёшлар дафтари, Ногиронликни тасдиқловчи маълумотнома, меҳнат дафтарчаси, Иш жойидан маълумотнома, Жамғариб бориладиган пенсия маълумотномаси, ойлик иш ҳақи махлумотномаси ҳамда ҳоким ёрдамчилари ва хотин қизмлар фаоллари томонидан фуқарни камбағалликдан чиқариш, бандлигига кўмаклашиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун ишлаб чиқилган “Индивидуал дастур” билан танишиши ва у бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини кузатиш) билан танишиш имкониятларига эга бўлади. 3. Мазкур топшириқ юзасидан амалга оширилган тўғрисида вазирликнинг 2023 йил 24 августдаги 01/00-03/27-7855-сон хат билан Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатасига ахборот хати киритилган. 4. Мазкур топшириқ «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидан назоратдан чиқарилган. |
17 |
262. Ногиронлиги бўлган шахсларни касаначилик ва кооперация ташкил этиш орқали ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш тизимини жорий қилиш. |
1. Тадбиркорлик субъектларига ҳар бир ходим учун асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг қонунчиликда белгиланган миқдорда субсидия ажратиш. 2. Субсидия ажратишда: ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилганлиги асос ҳисобланади; тадбиркорлик субъекти томонидан касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналар касаначига бепул берилади; туман (шаҳар) бандлик ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари касаначиларнинг иш фаолиятини мониторинг қилади. |
Норматив-хуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2023 йил июл |
Ҳисоб- китобларга кўра Банддикка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари доирасида |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Молия ва иқтисодиёт вазирлиги Ш. Кудбиев, Адлия вазирлиги А. Ташкулов |
Бажарилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлда "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 307-сонли қарори қабул қилинди. Ногиронлиги бўлган шахсларни касаначилик ва кооперация ташкил этиш орқали ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш бўйича Қарорнинг 5-иловасида Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Тадбиркорлик субъектларига дафтарларга киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган 1 197 нафар фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиш учун 3 943,4 млн сўм субсидия ажратилди. |
86-мақсад: Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлаш ҳамда самарали миграция сиёсатини юритиш |
|||||||
18 |
265. Хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитишни амалга ошириш. |
1. Хорижий давлатларнинг меҳнат бозори эҳтиёжларини ўрганиш, энг кўп талаб этиладиган касбий мутахассисликларни аниқлаш ва фуқароларни ушбу мутахассисликларга йўналтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 2. Республика даражаси ва ҳудудлар кесимидаги касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш. Бунда “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказлари, Қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, касб-ҳунарга ўқитиш масканлари, турли вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат таълим муассасалари қувватлари ва имкониятларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш. 3. Хорижда ишлаш истагида бўлган 55 минг нафар фуқарони касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш. |
Амалий чора- тадбирлар |
2023 йил давомида |
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб- қувватлаш жамғармаси |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И. Абдурахмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Бажарилмоқда. Ташқи меҳнат бозори истиболлари ва энг кўп талаб қилинадиган 23 та касблар (қурилиш йўналишида 11 та, бошқа йўналишларда 12 та) ва 7 та (рус, инглиз, корейс, турк, япон, немис, араб) хорижий тиллар рўйхатлари шакллантирилди. Шунингдек, 2023 йилда вилоятлар кесимида касбларга ва хорижий тилларга ўқитиш режалари белгиланди (50 минг нафар). Республика бўйича 28 та мономарказ ва унинг филиаллари, 59 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 13 та қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказлари ҳамда бошқа турли вазирлик ва идоралар, нодавлат шунингдек, 7 та хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилган таълим муассасаларида ўқишлар ташкил қилинди. Жорий йилнинг январь-сентябр ойларида хорижда ишлаш истаги бўлган 44 628 нафар фуқаро (44044 нафари (25 дан ортиқ турдаги) касбларга, 584 нафари (рус, инглиз, корейс, япон ва бошқалар) чет тиллари курсларига) касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўзлаштириш учун ўқитилди. |
19 |
266. Хавфсиз, ташкиллаштирилган хорижий меҳнат миграциясига фуқароларни юборишни ташкил этиш, хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга манзилли кўмак кўрсатиш. |
1. Хорижий мамлакатлар меҳнат ресурслари ва ишчи кучи, аниқ мутахассисларга бўлган талабини ўрганиш. 2. Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат шароитларини, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, зарурларига ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш. |
Таҳлилий маълумотлар, амалий чора-тадбирлар |
2023 йил давомида |
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 30 млрд сўм, Банддикка кўмаклашиш жамғармаси |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Ташқи ишлар вазирлиги Б. Саидов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Бажарилмоқда. 1. 19 та хорижий давлатнинг 304 та иш берувчилар билан музокаралар ўтказилиб, 82 таси билан шартномалар ва келишувлар имзоланди. “labor_migration” дастурига Ўзбекистон меҳнат бозори учун 33 та давлатда 17286 та бўш иш ўринлари (ишчи кучига эҳтиёж) маълумотлари киритилган (https://labormigration.uz/all-jobs/tmma-vacancies). Июль ойида 10 та янгидан имзоланган келишувлар доирасида 2085 та бўш иш ўринлари аниқланди (Россия-9 та корхонада 1985 та, Туркия-1 та корхонада 100 та). Бундан ташқари, Корея Бандлик ва меҳнат вазирлдиги томонидан 2023 йилга Ўзбекистон фуқаролари учун 5600 та бўш иш ўринлари квотаси ажратилган. 2. Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 194,0 минг фуқарога турли хизматлар кўрсатилди, шундан 169,5 минг нафарига ахборот ва маслаҳат хизмати, 9,8 минг нафарига ҳуқуқий, 12,6 минг нафарига ижтимоий ва 2,2 минг нафарига моддий ёрдамлар кўрсатилди. 3. Хорижий давлатларда ишга жойлашган фуқаролар сони 31 577 нафарни ташкил қилади. Уларнинг 9685 нафари Агентлик, 107 нафари ХБА томонидан ташкиллаштирилган тартибда юборилган, 20482 нафари Агентлик филиаллари томонидан рўйхати, иш берувчилари ва бориш манзиллари тўғрисидаги маълумотлари шакллантирилган тарзда, хорижда бўлиш тартиблари бўйича тушунтиришлар берилиб, ишга кетган ва 1303 нафар хорижда ишсиз қолган фуқаро Агентлик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ишга жойлаштирилган. Давлатлар: Россия–24232 (1110 нафари РФда ишсиз қолганлар), Корея-3519, Буюк Британия–1879 (55 нафари Буюк Британияда ишсиз қолганлар), Қозоғистон–1030 (107 нафари ишсиз қолганлар), Германия–440, Туркия–225 (31 нафари ишсиз қолганлар), Япония–60, Руминия–54, Болгария-37, Саудия Арабистони–30, Литва–25, БАА–18, Венгрия–13, Польша–8, Латвия–7. 4. Субсидия ҳисобига хорижга кетаётган 133 минг нафар меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиги суғурта қилинди. 5. Хорижга ишлаш учун чиқиб кетаётган 298 нафар фуқароларга АТБ “Микрокредит” банк томонидан 596 млн. сўм миқдорида микроқарзлар ажратилди. Бундан ташқари, иш берувчилар томонидан 1516 нфар хорижда кетаётган фуқароларга микроқарзлар ажратилди. |
3. 2023 йилда камида 35 минг нафар фуқароларни ишга жойлаштиришни таъминлаш. Ташкиллаштирилган ҳолда юборилган 2 минг нафар фуқарога имтиёзли микрокредитлар ажратиш. |
Йўл харитаси |
2023 йил март-декабрь |
|||||
20 |
267. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва реинтеграция қилиш чораларини кўриш, “Ўз келажагимга ўзим инвестор” лойиҳасини самарали амалга ошириш. |
1. Хориждан қайтган фуқаролар касб ва кўникмалари бўйича ўрганишлар олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб ва кўникмаларга қайта тайёрлашга эҳтиёж, тадбиркорликка жалб этиш имкониятларини кўриб чиқиб, манзилли дастурлар тайёрлаш. 2. Тасдиқланган “йўл харитаси” асосида 165 минг нафар хориждан қайтган фуқароларни доимий ва вақтинчалик иш ўринларига ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш. Бунда 127 минг нафар доимий ишга жойлаштириш ёки ўзини ўзи банд қилишда кўмаклашиш, 7,6 минг нафарига субсидия ажратиш ва 10,5 минг нафарини касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш. |
Йўл харитаси
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил март
2023 йил март-декабр |
Ҳисоб- китобларга кўра |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш. Кудбиев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л. Кудратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
1 |
2022-2026 yillarga mo‘ljallangan “Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid” Davlat dasturida O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligiga yuklatilgan topshiriqlar ijrosi yuzasidan MA’LUMOT |
Yuklab olish |
2 |
Nogironligi bo‘lgan shaxslarni bandligiga ko‘maklashish dasturi 2022 yilda 12 146 nafar imkoniyati cheklangan va nogironligi bo‘lgan shaxslarning bandligiga ko‘maklashish milliy dasturi tasdiqlangan. Dastur ijrosi yuzasidan joriy yilning yanvar-may oylari davomida 2 384 nafar nogironligi bo‘lgan shaxslarning bandligiga ko‘maklashildi. Jumladan: 931 nafar nogironligi bo‘lgan shaxslar ishga joylashtirildi, 859 nafari kasb-hunarga o‘qitish kurslariga jalb etildi, 582 nafari haq to‘lanadigan jamoat ishlariga jalb etildi, 12 nafari subsidiya mablag‘lari ajratish orqali bandligiga ko‘maklashildi. |
Yuklab olish |
3 |
Xotin-qizlar bandligiga ko‘maklashish dasturi 2022 yilning yanvar-may oylari davomida 188,4 ming xotin-qizlarga bandlik xizmatlari ko‘rsatildi. Jumladan: 78,2 ming nafari ishga joylashtirildi; 48,9 ming nafari haq to‘lanadigan jamoat ishlariga jalb etildi; 40,9 ming nafari kasb-hunarga o‘qitish kurslariga jalb etildi; 11,3 ming nafariga subsidiya mablag‘lari ajratildi; 9 ming nafariga ishsizlik nafaqasi tayinlandi. Yoshlar bandligiga ko‘maklashish dasturi 2022 yilning yanvar-may oylari davomida 118,5 ming xotin-qizlarga bandlik xizmatlari ko‘rsatildi. Jumladan: 50,9 ming nafari ishga joylashtirildi; 25,0 ming nafari haq to‘lanadigan jamoat ishlariga jalb etildi; 29,6 ming nafari kasb-hunarga o‘qitish kurslariga jalb etildi; 5,3 ming nafariga subsidiya mablag‘lari ajratildi; 7,7 ming nafariga ishsizlik nafaqasi tayinlandi. |
Yuklab olish |
4 |
Xavfsiz va tashkillashtirilgan mehnat migrasiyasi dasturi 2022 yil yanvar-may oylari davomida 6 009 nafar, shundan Tashqi mehnat migrasiyasi agentligi tomonidan 5 913 nafar, xususiy bandlik agentliklari tomonidan 96 nafar fuqarolar chet elga ishga joylashtirildi. Jumladan: Rossiya Federasiyasiga 3 403 nafar, Janubiy Koreyaga 2 416 nafar, Birlashgan Arab Amirligiga 48 nafar, Qozog‘iston Respublikasiga 53 nafar, Germaniyaga Migrantlarni kasb-hunarga o‘qitish dasturi 2022 yilning yanvar-may oylari davomida xorijda ishlash istagida bo‘lgan 22 014 nafar fuqarolarning 18 848 nafari kasb-hunarga va 3 166 nafari rus, koreys, ingliz va boshqa tillarga o‘qitildi. Migrantlarni qo‘llab-quvvatlash dasturi Xorijga ishlash uchun ketayotgan 525 nafar fuqarolarga 1 050 mln.so‘m mikroqarz ajratildi, 13 757 nafar fuqarolarning hayoti va sog‘ligi hamda mikroqarz qaytarilmaslik tavakkalchiligi sug‘urtalandi, 1 835 nafar fuqarolarning malakasini baholash uchun sarflagan xarajatlarini kompensasiya qilish maqsadida 898,7 mln.so‘m (1 737 nafar fuqarolar uchun), yo‘l chiptasi xarajatlarini qoplash uchun 52,9 mln.so‘m (98 nafar fuqarolar uchun) ajratildi. Xorijda mehnat faoliyatini amalga oshirayogan migrantlarga ko‘rsatilgan xizmatlar 2022 yilning yanvar-may oylari davomida 76 848 nafar migrantlarga xizmatlar ko‘rsatildi. Shundan, 67 148 nafar fuqarolarga axborot-maslahat xizmati, 1 412 nafar mehnat migrantiga moddiy yordam, 3 657 nafariga huquqiy yordam, 4 631 nafariga ijtimoiy yordam ko‘rsatildi. Xorijdan vataniga qaytgan mehnat migrantlarini bandligini ta’minlash dasturi 2022 yilning yanvar-may oylari davomida 36,9 ming xorijda ishlab qaytib kelgan mehnat migrantlari doimiy va vaqtinchalik ish bilan ta’minlandi. Jumladan, 7,0 ming nafar migrantlar doimiy ish o‘rinlariga joylashtirildi, 5,9 ming nafari kasb-hunarga o‘qitildi, 2,4 ming nafari jamoat ishlariga jalb etildi, 2,5 ming nafariga tadbirkorlikka jalb qilish va kredit ajratishda, 18,2 ming nafariga o‘zini o‘zi band qilishiga ko‘maklashildi, 833 nafariga subsidiya mablag‘lari ajratildi.
|
Yuklab olish |
Urganch shahar «Ishga marhamat» Monomarkazida nogironligi bo‘lgan shaxslar inklyuziv ta’lim asosida bir nechta yo‘nalishlar bo‘yicha kasb-hunar o'rganib kelishmoqda.
Bugun O‘zbekiston nogironlar assotsiatsiyasi Xorazm viloyati vakillari monomarkazda bilim olayotgan fuqarolar bilan uchrashishdi. Unda ishga joylashish va subsidiya berish masalasi muhokama qilindi.
Ahmed To‘raqulov- "2021 - yili qurilish sohasida faoliyat olib borayotgan paytimda o‘ng oyog‘imdan jiddiy jarohat oldim. Mehnat vazirligining yordami bilan moddiy zararlarlarim qoplab berildi va ishga qayta tiklandim."
ISHSIZLAR NIMA DEYDI?
Abdusamad Abdukarimov - "Konstitutsiyamizga kiritilayotgan muhim o‘zgarishlardan biri bu ayollar mehnati bilan bog‘liq. Ya’ni ayolning homiladorligini vaj qilgan holda uni ishga qabul qilishni rad etish va oylik ish haqqini kamroq belgilash holatlarni oldini olish normalari kiritilmoqda".
Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligida o‘tkaziilgan Konstitutsiyaviy qonun loyihasi muhokamasi "O‘zbekiston24"da
Erkin Muxitdinov-"Prezident tomonidan samarasiz ishlayotgan texnik kollejlarni monomarkazga aylantirish topshirig‘i berildi. Monomarkazlar nafaqat kasbga balki, xorijiy tillarga, tadbirkorlikka o'rgatadi va fuqarolarning kasb-hunarini baholab sertifikat beriladi."
Hakimjon Abdullayev- "Bugungi kunda ko‘plab xotin-qizlar ish malakasiga ega bo‘la turib uni tasdiqlovchi xujjatiga ega emas. Endilikda malakani baholash markazi tomonidan ularning ma'lum bir sohadagi ish bilish darajasi o‘rganiladi va malaka pasporti beriladi."
Nozim Xusanov -"Biz fuqarolarimizni Yaponiya davlatiga borib, ishlash bo'yicha sharoitlarni kelishib oldik"
Erkin Muhitdinov: -"Ishsizlarni kasbga o‘qitayotgan nodavlat muassasalarni qo‘llab quvatlashni davom ettiramiz, shuningdek xorijga ishga ketayotganlarga boradigan mamlakatini tilini o‘rgatamiz, buning uchun subsidiyalar yetarlicha ajratilgan"
Tafsilotlar "Intervyu 24" dasturida
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
Vazir o'rinbosari Baxodir Umurzakov xalqaro Press klubda
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
Yoshlarni qiziqtirgan savollarga vazirlik vakillaridan batafsil javoblar
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
Matbuot anjumani jonli efirda
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
Hakimjon Abdullayev - vazirlik boshqarma boshlig'i:
“Ishga marhamat” monomarkazi va kasb-hunarga o‘qitish markazlariga 23 nafar chet ellik mutaxassislar jalb etilgan"
-----------------------------------------------------------------------------------------------------
Toshkent shahridagi "Ishga marhamat" monomarkazi bo'lim boshlig'i Shohruh Nuraliyev :
"Markazdagi kasb-hunar yo'nalishlari bilan tanishtirish maqsadida 9-11 sinf o'quvchilari uchun 15 ga yaqin ekskursiya tashkil qilindi"
➡️ Batafsil "Zamon" informatsion dasturida