Навоийдан хабарлар

25.03.2022

Гулноз Мухаммадиева “Голден лифт” МЧЖда ошпаз лавозимида ишлаган. 2021-йил декабр ойида асоссиз равишда ишдан бўшатилган. Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси ёрдами билан 2022-йил 18-март куни қайта ўз ўрнига тикланган. Айни пайтда вилоятда ноқонуний ишдан бўшатиш, ўз вақтида иш ҳақини ололмаган фуқароларга ёрдам бериш давлат меҳнат инспекцияси томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақида келгуси хабарларимизда танишасиз.