Андижон шаҳридаги 6-сонли умумий ўрта мактаб ўқитувчиларининг эркаклар жамоаси масъул раҳбарлар тазйиқи остида

10.08.2022

Андижон шаҳридаги 6-сонли умумий ўрта мактаб ўқитувчиларининг эркаклар жамоаси масъул раҳбарлар тазйиқи остида ободонлаштириш ҳамда таъмирлаш ишларига мажбуран жалб этилаётганига эътироз билдирилган. (Мактаб ўқитувчилари мактаб билан боғча ўртасидаги бузилган деворни ичидан ғиштларни териб, ажратиб олишаётгани фото хабарда акс этган).
https://t.me/Soyadagi/2291

2022 йил 5 август куни ижтимоий тармоқлар орқали “Андижон шаҳар 6-сонли умумий ўрта мактаб ўқитувчиларини эркак контингенти мажбурий меҳнатда” сарлавҳаси остида берилган мақола Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида, мактаб ходимлари ўртасида суҳбатлар ўтказилиб, тушунтириш хатлари олинганда мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланмади.