"Янги Ўзбекистон ва барқарор конституциявий тараққиёт" мавзусида тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигиниинг 28 йиллиги муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Янги Ўзбекистон ва барқарор конституциявий тараққиёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда вазирликнинг марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бош бошқармалар ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари иштирок этдилар.
Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирда меҳмон санъаткорлар – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов қатнашдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар бош қомусимиз бўлган Конституция инсон ҳаёти, унинг манфаати, фуқаролар турмуш тарзи, аҳоли фаровонлиги йўлида хизмат қилиши, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилётган ислоҳотлар, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларда муҳим омил эканлиги хусусида сўз юритишди.
Шунингдек, тадбирда вазирлик тизимида фаолият юритиб, ўз вазифасини сидқидилдан, масъулият билан бажариб келаётган бир қатор ходимлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
- 1991 yil 18 noyabr — O‘zbekiston Respublikasining “Davlat bayrog‘i to‘g‘risida”gi qonuni qabul qilingan kun
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
- "Янги Ўзбекистон ва барқарор конституциявий тараққиёт" мавзусида тадбир бўлиб ўтди
- O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligida 10-dekabr O‘zbekiston Respublikasi Davlat Madhiyasi qabul qilingan kun munosabati bilan "Shuhrating porlasin, toki bor jahon" mavzusida ma‘naviy-ma‘rifiy tadbir bo‘lib o‘tdi