Yillik hisobot

  •  

    Ўзбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида
    коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича
    2020-2021 йилларда амалга оширилган ишлар юзасидан

    ҲИСОБОТ

    Ўзбекистан Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг топшириғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган   “Йўл харитаси”да жами 45 та амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланган. Йўл харита билан қуйидагилар:

    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
    • Ички ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
    • Комплаенс-назорат функциясини ташкил этиш;
    • Коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича маълумот бериш ва оммалаштириш;
    • Автоматлаштириш;
    • Вазирлик функцияларини бажарилишини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар;
    • Бошқа тадбирлар назарда тутилган.

    Мазкур йўл харита ижросининг назорати “anticor.ijro.uz” электрон дастури орқали амалга оширилди.

    Ўзбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Коррупцияга қарши ички назорат тизими (комплаенс-назорат) томонидан яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси бўйича                     ISO 37001 халқаро стандарт талаблари асосида вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ 18 та ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.

    Жумладан:

    • Ўзбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати;
    • Ўзбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш Дастури;
    • Ўзбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги Низоми ва бошқалар.

    Шунингдек, 2020-2021 йиллар давомида

    Ҳудудий бандлик бош бошқармалари ҳамда тасарруфий ташкилотларда “комплаенс назорат” тизими жорий этилиб, масъул ходимлар тайинланган.

    Ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган бўлиб, коррупцион хавф-хатар даражасининг пасайишига эришилди.

    Малакали ходимларни тайёрлаш ва уларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида назарий ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизими ходимлари малака ошириш жараёни билан боғлиқ ўқув семинарлар жадвали тасдиқланди.

    2021 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Бош прокуратура Академияси томонидан комплаенс-назорат ходимлари учун ташкил этилган ўқув курсида вазирлик марказий аппарати ҳамда ҳудудий комплаенс-назорат мутахассислари малакаси оширилди.

    Ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча мажбуриятлар киритилди.

    2021 йил октябрь ойида Ўзбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида аниқланаётган коррупцион ҳолатлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

    2020 йил давомида, жами 44 та фуқаро мурожаати кўриб чиқилган шундан, 19 та ёзма фукаро мурожаати , 25 та оғзаки фуқаро мурожаатлари кўриб чиқилган бўлиб, шундан: 22 та холатда коррупция ҳолатларининг олди олинди, фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ишчи тартибда ҳал этилди ҳамда масъул ходимларга нисбатан чоралар кўрилди. 8 та қонунбузарлик ҳолатларида вазирлик тизими ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилган.

    2021 йил давомида, жами 32 та фуқаро мурожаати кўриб чиқилган,               шундан 27 та ёзма фуқаро мурожаати ва 5 та оғзаки фуқаро мурожаатлари кўриб чиқилган бўлиб, 5 та ҳолатда коррупция ҳолатларининг олди олинди, фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ишчи тартибда ҳал этилди ҳамда масъул ходимларга нисбатан чоралар кўрилди. 17 та қонунбузарлик ҳолатларида вазирлик тизими ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилган.

    “Комплаенс назорат” бўлими томонидан вазирлик тизимида жами 5 та ўрганиш ўтказилган.

    Ўтказилган ўрганишлар натижалари юзасидан киритилган маълумотномалар асосида 2 та тасарруфий ташкилотнинг ташкилий тузилмаси тўлиқ ўзгартирилиб, манфаатлар тўкнашувига олиб келувчи ҳолатлар тўлик бартараф этилди хамда ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди ва 5 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. 

    Бугунги кунда, Комплаенс назорат” бўлими томонидан вазирлик тизимида 3 маротаба хизмат текширувлари ўтказилиб, хизмат текшируви натижалари бўйича тизим ташкилотларига  тегишли кўрсатмалар берилди.  Вазирлик веб сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда коррупция қарши курашиш бўйича алоқа каналлари эълон қилинди, шунингдек, Ижтимоий тармоқларда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири аҳоли ва вазирлик ходимларига мурожаат билан чиқди: Сиз Бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, mehnat.uz сайти орқали “онлайн маслаҳатчи”га ёки 71-200-06-00 рақамли “Ишонч телефонига” орқали бевосита мурожаат қилишингиз мумкин. Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз.  2022 йил апрель ойи давомида Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курсларида “Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш” дастури асосида вазирликнинг раҳбар ходимлари учун онлайн ўқув машғулотлари ташкил этилди. Ўқув машғулотларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Прокурорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессори Г.Маликова олиб борди.

    / 20.04.2022
    Ўзбекистан Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларда амалга оширилган ишлар юзасидан ҲИСОБОТ
    yuklab olish:
fikr almashish: