Низом

Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курслари

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда-Меҳнат вазирлиги деб юритилади) Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари (кейинги ўринларда-Республика курслари деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3913-сон Қарори билан ташкил этилган.
  2. Республика курслари Меҳнат вазирлиги тизимидаги меҳнат органлари, вазирлик ва хокимликларни раҳбар ва мутахассисларини меҳнат иқтисоди, меҳнат муносабатлари ва меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг худудлардаги бўлимлари раҳбар ва ходимларини, давлат меҳнат инспекцияси ходимларини, давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотлардаги кадрлар билан ишлаш бўлими раҳбар ва мутахассисларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мутасадди раҳбар ва мутахассисларни малакасини оширишини ва қайта тайёрлашни таъминловчи давлат муассасаси ҳисобланади.
  3. Республика курслари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда Меҳнат вазирлигининг буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмалари ҳамда ушбу Низомга асосан амалга оширади.
  4. Республика курслари Меҳнат вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил тузилмаси бўлиб, ўз балансига, Молия вазирлиги Ғазначилигида ва тижорат банкларида очилган ҳисоб рақамларига, ҳалқаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида ўзининг валюта ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрига ҳамда ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа белгилар ва реквизитларга эга бўлади.
  5. Республика курсларининг таъсисчиси Меҳнат вазирлиги ҳисобланади. Республика курсларининг бино ва моддий бойликларини, пуллик хизматлардан тушадиган молиявий даромад ва соф фойдани Меҳнат вазирлиги  билан келишилган ҳолда тақсимотини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
  1. Республика курсларининг номи:

давлат тилида – Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари;

инглиз тилида – Republican courses for advanced training of the employees of labor authorities;

рус тилида – Республиканские курсы повышения квалификации работников органов по труду.

  1. Республика курсларининг манзили – Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Лутфикор кўчаси, 33-уй.

                                  IIРеспублика курсларининг мақсади ва фаолиятининг асосий йўналишлари
  2. Меҳнат вазирлиги тизимидаги меҳнат органлари, вазирлик ва хокимликларни раҳбар ва мутахассисларини меҳнат иқтисоди, меҳнат муносабатлари ва меҳнат ҳуқуқи масалалари бўйича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг худудлардаги бўлимлари раҳбар ва ходимларини, давлат меҳнат инспекцияси ходимларини, давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотлардаги кадрлар билан ишлаш бўлими раҳбар ва мутахассисларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мутасадди раҳбар ва мутахассисларни малакасини оширишини ва қайта тайёрлашни таъминлаш Республика курсларининг асосий мақсади ҳисобланади.
  3. Қуйидагилар Республика курсларининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат органлари раҳбар ва ходимларини малакасини оширади;

ҳудудий бандлик бошқармалари ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларига ишга қабул қилинган янги ходимлар Республика курслари негизида бир ҳафталик давомийлиги 36 соатдан кам бўлмаган курслардан, Давлат меҳнат инспекциясига ишга қабул қилинган янги ходимлар икки ҳафталик давомийлиги 72 соатдан кам бўлмаган малака ошириш курслари кундузги ўқиш шаклида, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олиб борилади.

Меҳнат вазирлиги  тизимидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг худудлардаги бўлимлари раҳбар ва ходимларини;

давлат меҳнат инспекцияси ходимларини малакасини оширади;

давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотлардаги кадрлар билан ишлаш бўлими раҳбар ва мутахассисларини шартнома асосида пуллик малака ошириш ва қайта тайерлаш курсларини ташкил қилади;

 давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мутасадди раҳбар ва мутахассисларни шартнома асосида пуллик малака ошириш ва қайта тайерлаш курсларини ташкил қилишни таъминловчи давлат муассасаси ҳисобланади.

хорижий тилларга ўқитиш ва ахборот ресурс марказини ташкил қилади;

меҳнат органлари ходимларини малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

III. Республика курсларининг ҳуқуқлари

  1. Республика курсларининг ўз мақсади ва фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш мақсадида Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- меҳнат органи раҳбар ва ходимларининг, Меҳнат вазирлиги тизимидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудлардаги бўлимлари рахбар ва ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий ишларни белгиланган тартибда ташкил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- ўқув-услубий, илмий-амалий ва алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорлик қилиш мақсадида Меҳнат вазирлиги тизими ташкилотлари,олий таълим муассасалари ҳамда хорижий давлатлар муассасалари билан шартномалар тузиш;

- ажратилган давлат бандлик жамғармаси маблағлари ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда зарур жиҳоз ва анжомларни сотиб олиш;

- хўжалик ҳисоби фаолиятидан тушган маблағларидан, ҳомийлар, ҳомий ташкилотлар томонидан ва бошқа манбалардан (бюджет маблағларидан ташқари) шаклланган маблағлар ҳисобидан муассасанинг директор фонди ташкил этилиши мумкин;

- ўқув дастурлари, ўқув ва услубий қўлланмалар, илмий мақолалар тўпламларини нашр қилиш;

- тежаб қолинган маблағларни, шунингдек шартнома асосида пуллик хизматлардан тушадиган маблағларни ўзининг моддий-техника базасини яхшилашга, янги дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар ва бошқа адабиётлар сотиб олишга, нашр этишга, ходимларни рағбатлантиришга сарфлаш;

- ўқув-услубий ишларга турли олий ўқув юртларидан профессор-ўқитувчилар, Меҳнат вазирлиги ва идораларнинг етакчи мутахассислари,  шунингдек Республика ва хориждан етакчи олимлар ва тажрибали амалиётчиларни ўриндошлик ёки шартнома асосида жалб қилиш;

-Ўзбекистон Республикасидаги турли олий ўқув юртларидан шунингдек Тошкент давлат Иқтисодиёти университетининг Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси кафедраси профессор-ўқитувчиларини хўжалик шартномалари асосида ўқув жараёнини ташқил қилиш;

- Меҳнат вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига асосан мустақил равишда ўқув режаларини тузиш, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилаш;

- ўз фаолиятини ривожлантириш учун модернизация ва янги технологиялар, ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш маблағларини шакллантириш;

- халқаро конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларни ташкил қилиш ҳамда уларда иштирок этиш.

Республика курслари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

IV. Республика курслари тузилмаси ва бошқарув органлари

  1. Республика курслари фаолиятига директор раҳбарлик қилади.

Республика курслари директори иккита ўринбосарга эга: ўқув-услубий ишлар бўйича биринчи ўринбосар ҳамда хўжалик ишлари бўйича ўринбосар.

  1. Республика курслари директори ва унинг ўринбосарлари белгиланган тартибда Меҳнат вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
  2. Республика курслари директори ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ буйруқлар чиқаради ва уларнинг бажарилишини назорат килади.

Директор қонун хужжатлари ва мазкур Низомга мувофиқ:

Республика курслари номидан иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади;

Директор ўринбосарлари ва бўлимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда ажратилган маблағлар ва иш ҳақи фонди доирасида лавозим маошлари схемасини, штатлар жадвалини, шунингдек  республика курслари таъминоти ҳаражатлари тизимини, махсус маблағлар сметасини, шу жумладан тингловчиларга турли пуллик хизматлар кўрсатиш ҳаражатларини тасдиқлайди ҳамда уларга ўзгартиришлар киритади;

ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

Республика курслари ходимлари учун ойлик маош тизими ва рағбатлантириш учун маблағларни тақсимлайди;

Республика курслари мол-мулки, маблағларини тасарруф қилади;

шартномаларни имзолайди, ишончномалар беради, Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида Республика курслари ҳисоб рақамларини очади;

юқори малакали профессор-ўқитувчиларга, мутахассислар ва бошқа ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан тариф ставкасининг икки юз фоизигача микдорда ойлик устама белгилайди;

Республика курслари ходимларини мукофотлайди ва зарур ҳолларда уларга нисбатан интизомий чоралар кўради;

Меҳнат вазирлиги  билан келишилган ҳолда ички меҳнат тартибини белгилайди, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча таътил муддатини белгилайди;

илмий кенгашлар, конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларда республика курслари номидан қатнашади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

  1. Республика курслари директорининг ўқув-услубий ишлар бўйича биринчи ўринбосари:

Республика курслари Ўқув-услубиёт бўлими, Таълим сифатини назорат қилиш ва инновацион ғоялар бўлими фаолиятига раҳбарлик қилади;

ўқув жараёнини ташкил қилишга бевосита раҳбарлик қилади;

тингловчиларни ўқитиш тақсимот-режалари лойиҳаларини тайёрлайди;

ўқув режаларини ишлаб чиқади;

ўқув-услубиёт бўлими ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ишини назорат қилиб боради;

хорижий давлатлар таълим муассасалари билан алоқа ўрнатиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш ишларига жавоб беради;

Республика курслари ўқув-услубий ва илмий ишлари бўйича ҳисоботлар тайёрлайди;

Директор хизмат сафари пайтида вақтинча директор вазифасини бажаради;

Директорнинг топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.

  1. Республика курслари директорининг хўжалик ва умумий ташкилий ишлари бўйича ўринбосари:

Республика курсларининг Ахборот технологиялар маркази ва Маъмурий-ҳўжалик бўлимига раҳбарлик қилади;

хўжалик ишларини ташкил этади;

Республика курслари фаолияти бир маромда бориши учун уни керакли жиҳозлар билан таъминлайди;

Республика курслари биноларидан талаб даражасида фойдаланиш, биноларни зарур таъмирлаш ва капитал қурилиш ишларини ташкил қилади ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлайди;

Республика курсларининг хўжалик шартномалари мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди;

Республика курсларининг молия-хўжалик ишлари тўғрисидаги режалари ва ҳисоботларини тайёрлашга бошчилик қилади;

директор ва директорнинг биринчи ўринбосари хизмат сафари пайтида вақтинча директор вазифасини бажаради;

директорнинг топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.

  1. Республика курслари бўлимлари ва бошқа таркибий тузилмалари директор томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида иш олиб боради.

 V. Республика курслари фаолиятини молиялаштириш

  1. Республика курслари фаолиятини молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги манбаалар ҳисобидан амалга оширилади:

Меҳнат вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан марказлашган ҳолда ажратиладиган маблағлар;

шартнома асосида пуллик ўқитишдан тушадиган маблағлар;

давлат илмий-техникавий дастурлари рўйхатига киритилган илмий дастурларни мақсадли молиялаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари буюртмаси бўйича танлов асосида бажариладиган ишлар учун ажратиладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

  1. Республика курсларининг ходимлари ва ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бўйича республика олий таълим муассасаларининг ходимлари ва ўқитувчиларига тенглаштирилганлиги сабабли амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади.

Хўжалик шартномалар бўйича пул тушумини, ўқиш жараёнини фаол ташкиллаштирган ходимларга умумий сумманинг энг камида 10 фоиз миқдорида Республика курслари директори томонидан буйруқ асосида қўшимча мукофотланади.

VI. Ўқув жараёнини ташкил қилиш

  19. Республика курслари таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ҳаётининг замонавий талаблари, жамият ҳаётини янада тараққий эттириш ва янгилаш, шунингдек жаҳон фани ва маданияти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган, меҳнат органи ходимларининг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига жавоб берадиган намунавий ўқув дастурлари ва ўқув режалари асосида амалга оширади.

 20. Республика курсларининг ўқув режалари меҳнат органлари раҳбар ва ходимларини, Меҳнат вазирлиги тизимидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва ҳудудий бўлимлари рахбар ва ходимларини малакасини ошириш, давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлардаги кадрлар билан ишлаш бўлими раҳбар ва мутахассисларнинг ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мутасадди раҳбар ва мутахассисларни малакасини оширишга ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат талаблари ва намунавий ўқув дастурларига асосан ишлаб чиқилади;

ўқув жараёнида ўқитишнинг замонавий шакллари ва услубларидан, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланилган ҳолда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетининг Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси кафедраси билан инновацион корпаратив ҳамкорлик доирасида Илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга оширади;

ўқув курслари интерфаол усуллар ва ўқитиш шакллари, жумладан “кейс стади”, “ақллилар ҳужуми”, “гуруҳда ишлаш”, “давра суҳбати”, “ўйин-моделлаштириш”, билим ва кўникмаларининг бошқа замонавий шакллари орқали ўтказилади.

  1. Республика курсларида тингловчиларни малакасини ошириш давомийлиги 60 соатдан кам бўлмаган ўқув дастурлари асосида йўналишлар кесимида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланиб, кундузги ўқиш шаклида, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олиб борилади.
  2. Республика курслари ўқишга юбориладиган ходимлар касбий йўналиши бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқитилади, уларнинг ўқиш вақти ва муддати Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тақсимот-режаларга мувофиқ белгиланади.

Ўқишга юборилган ходимларнинг Республика курсларига етиб келиши
тақсимот-режаларга асосан тегишли ташкилотлар томонидан таъминланади.

  1. Республика курсларида тингловчиларни ўқитиш:

Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан амалга оширади.

меҳнат органлари ходимлари хар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитилади;

  24. Меҳнатни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича давомийлиги 18, 36 ва 72 соат малака ошириш ва давомийлиги 288 соат қайта тайёрлаш ўқув дастурларини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланиб, тижорат шартномаси асосида ўтказилиб Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон Карорининг 3-иловасида кўрсатилган сертификат ва диплом намунаси шаклида тингловчиларга берилиши кузда тутилган.

  25. Давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотлардаги кадрлар билан ишлаш бўлими раҳбар ва мутахассисларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув дастури Меҳнат вазирлиги  томонидан тасдиқланиб, курсларини шартнома-тўлов асосида тингловчиларни ўқитиш муддати буюртмачи ташкилот билан Республика курслари ўртасида тузиладиган шартнома асосида белгиланади.

  1. Малака ошириш бўйича таълим дастурларини муваффақиятли равишда ўзлаштирган ҳамда Республика курслари талабларини тўлиқ бажарган тингловчиларга Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган намунадаги сертификат берилади;

  27. Малака ошириш ўқув курсларини молиялаштириш йўналишлари ва ҳажмлари, шунингдек малака оширишга жалб қилинган меҳнат органлари ходимлари сони Меҳнат вазирлиги  томонидан белгиланади, бунда бир ўқув гуруҳидаги тингловчилар сони 20 кишидан кам бўлмаган ва 30 кишидан ошмаган ҳолда дарсга келмаган ва узоқ вақт сабабсиз (25 фоиздан ортиқ миқдоридаги соат) машғулотларга қатнашмаган ёки ички тартиб-қоидаларни бузган такдирда, уларни тингловчилар сафидан чиқаради ва бу ҳакда Меҳнат вазирлиги ва уларнинг иш жойига маълумот юборади ҳамда малакасини баҳолаш синовидан ўта олмаган ходимларга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўриш тўғрисида ҳудудий органларга таклифлар юборилишини таъминлайди.

  1. Ўқиш муддати мобайнида тингловчиларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Республиканинг бошқа ҳудудларидан Республика курсларига ўқишга келган тингловчиларга хизмат сафари ҳаражатлари ўқишга йўллаган ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда қопланади.

   29. Республика курслари малака ошириш бўйича меҳнат органлари раҳбар ва ходимларини, Меҳнат вазирлиги  тизимидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари раҳбар ва ходимларини ва давлат меҳнат инспекцияси ходимларини малакасини ошириш ҳаражатлари ҳар бир тингловчи учун Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқланади ва ҳар йили Меҳнат вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан пул ўтказиш йўли билан қопланади.

Давлат бошқаруви органлари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча ташкилотлардаги кадрлар билан ишлаш бўлими раҳбар ва мутахассисларни, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мутасадди раҳбар ва мутахассисларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ва бошқа соҳа мутахассисларининг меҳнат муносабатлари ва меҳнат мухофазаси масалаларида билимларини ошириш бўйича шартнома асосида пуллик хизматлар ташкил этиш.

VII. Республика курсларининг халқаро алоқалари

  1. Республика курслари Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда ходимларни малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш, тегишли халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ўзаро манфаатли асосда ахборотлар алмашиш ишларини йўлга қўяди, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро алоқаларни амалига оширади.

Республика курслари тингловчилар учун ўқув жараёнининг муайян қисмини ва ходимларнинг тажриба орттиришини етакчи хорижий ўқув марказларида ва халқаро ташкилотларда ташкил этиши мумкин. Шунингдек бандлик, меҳнат муносабатлари ва меҳнатни мухофаза килиш масалаларида меҳнат органлари ходимларини, шу жумладан давлат меҳнат инспекторларини Халқаро Меҳнат Ташкилотинингнинг Турин (Италия)да жойлашган Халқаро ўқув марказида хамда бошқа халқаро олий таьлим муассасалари ва ташкилотларида малакасини ошириш хамда амалиёт ўташни ташкил этиши мумкин. 

  1. Республика курслари Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда профессор-ўқитувчилар ва тингловчиларнинг хорижий давлатлардаги ўқув ишлари, тажриба орттириши халқаро шартномалар, давлат органлари ўртасида тузилган битимлар асосида амалга оширилади.

VIII. Якунловчи қоидалар

  1. Республика курслари фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
  2. Ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруғи билан киритилади.