Вазирлик тарихи
10.10.1991 йил – Меҳнат ва ижтимоий масалалар бўйича Ўзбекистон ССР Давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига айлантирилди.
1992 йил – Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилоти аъзолигига қабул қилинди.
14.07.1993 йил – меҳнат муҳожирлари ишлари бўйича Республика агентлиги ташкил этилди.
13.02.2001 йил – Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги тузилди.
Вазирликнинг асосий вазифаси сифатида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни назорат қилиш, меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида ягона умумдавлат сиёсатини юритиш, ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш, ёш Республика тараққиётида ишчи кучидан фойдаланиш бўйича Халқаро меҳнат ташкилоти, бошқа давлатларнинг меҳнат органлари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш белгиланган.
06.04.2001 йил – меҳнат муҳожирлари ишлари бўйича Республика агентлиги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига айлантирилди.
04.12.2016 йил – Шавкат Мирзиёев Миромонович Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангандан сўнг, меҳнат соҳаси ва бандликни таъминлашда жадал ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича амалий чора-тадбирлар бошланди.
07.02.2017 йил – 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди ва унинг тўртинчи – “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” йўналишида қуйидагилар назарда тутилди:
- янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш;
- меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, иш кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш.
24.05.2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига айлантирилди.
Вазирликнинг асосий вазифаси сифатида янги иш ўринлари ташкил этиш учун давлат буюртмасини ишлаб чиқиш, аҳоли бандлигини таъминлашга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларни амалга ошириш, олий ва ўрта махсус, касбий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш, кам таъминланган оилаларга нафақаларни ўз вақтида тўлаш ва моддий ёрдам беришни мониторинг қилиш ҳамда бошқалар белгиланди.
27.11.2018 йил – Ўзбекистон Миграция бўйича Халқаро ташкилотга аъзо бўлди.
1991 йилдан бугунги кунгача бўлган вазирлар:
1991 – Алихан Атажанов – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири
1995 – Оқилжон Обидов – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири
1999 – Шавкатбек Ибрагимов – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири
2001 – Оқилжон Обидов – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири
2006 – Актам Хаитов – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири
2014 – Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири
2017 – Актам Хаитов – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
2018 – Шерзод Кудбиев – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
12.09.2019 дан Нозим Бахтиёрович Хусанов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ҳисобланади.
- Вазирлик
- Ўзбекистон Республикаси Президенти
- Ўзбекистон Республикаси Президенти
- Меҳнат ва меҳнатга ҳақ тўлаш
- Халқаро ҳамкорлик
- Фаолият йўналишлари
- Бандлик
- Инвесторларга
- Меҳнат муҳофазаси
- Давлат хизматлари
- Меҳнат инспекцияси
- Очиқ маълумотлар
- Меҳнат миграцияси
- Касбий таълим ва қайта тайёрлов
- Давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
- Вазирлик ҳақида
- Ўзбекистон Республикаси Қонунлари
- Ўзбекистонда иш топиш
- Хусусий бандлик агентликлари реестри
- Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ягона реестри
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
- Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меъёрий ҳужжатлари
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар
- Меҳнат шартномасини онлайн расмийлаштириш
- Ишчи топиш
- Меҳнат дафтарчадан кўчирма олиш
- Вазирлик тузилмаси
- Матбуот маркази
- Раҳбарият
- "Меҳнат бозори, бандлик ва ишсизлик" ахборот бюллетени
- ОАВ вакилларига
- ОАВ биз ҳақимизда
- Малака оширишга грант олиш
- ХБАни хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш
- Ягона миллий меҳнат тизими. Электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби
- Ҳудудий бошқармалар
- Лавозим маошлар ҳисоб-китоби
- Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш учун лицензия олиш
- Бандликка кўмаклашиш марказларининг юридик манзиллари ҳақида маълумот
- Кореяда ишлаш
- Тизимдаги ташкилотлар
- Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ХАЛИКК-2020
- Иш ўринлари аттестацияси материаллари экспертизаси
- Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Вазирлик тарихи
- Корхона ва ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш ходимларининг малака оширганлиги тўғрисидаги маълумот
- Ҳамкорлик
- Хусусий тадбиркорликка
- Нодавлат ташкилотларга
- Қабулхона
- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Жисмоний шахсларга
- Юридик шахсларга
- Ахборот хизматлари
- Онлайн кабулга ёзилиш
- Қабул жадвали
- Телефон рақамлар маълумотномаси
- Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат
- Касб стандартлари
- "Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси
- Брифинг ва матбуот анжуманлари
- Коррупцияга қарши курашиш
- Пахта йиғим-терими вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги учун жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхати
- Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари
- Жамоатчилик кенгаши
- Меҳнат соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база
- Билимни баҳолаш марказлари Реестри
- Бюджет муассаса ва ташкилотлари ходимларининг лавозим тариф ставкалари микдорлари
- Xodimlarning asosiy lavozimlari va ishchilar kasblarining tarmoqlararo tarif-malaka ma'lumotnomasi
- Video darsliklar
- Kasb-hunarga o'qitish, qayta tayyorlash va malakasini oshirish uchun yo'llanmalar asosida o'qitilgan fuqarolarning reestri
- “Замонавий иқтисодиёт учун малакаларни ривожлантириш” лойиҳаси
- Боғланиш
- Аккредитацияланган ОАВлар
- Давлат хизматлари очиқ реестри
- Коррупцияга қарши курашиш
- Тез-тез бериладиган саволлар ва жавоблар
- Очиқ маълумотлар
- Субсидия
- Бахолаш
- Барча янгиликлар