Коррупцияга қарши курашиш
🗹 Ходимлар хатти-ҳаракатига оид коррупцияни олдини олиш бўйича мурожаат
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг коррупцияга қарши Конвенцияси, 2003 й.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5729-сон Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2752-сон Қарори
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги ЎРҚ-419-сон Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (ЎзР 22.09.1994 й. 2012-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган)
«Коррупцияга бефарқ бўлмаслигимиз керак», — АОКА директориЎзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев "Фейсбук"даги саҳифасида Бош прокуратурада Коррупцияга қарши курашда идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳақида пост қолдирди.
«Президентимиз коррупцияга қарши кураш эълон қилганда, айримлар ҳаёлида яна катта минбарда айтилган умумий гап, деган фикр пайдо бўлди, айримлар эса буни охирги огоҳлантириш сифатида жиддий қабул қилмади. Лекин охирги йил натижалари, коррупцияга қарши эълон қилинган кураш — Янги Ўзбекистон — очиқ Ўзбекистон амалиётига тўлиқ мос келишини кўрсатди. Давлат ташкилотлари ҳамда тадбиркорликнинг барча бўғинларида коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борилаётганлиги намоён этилди.
Қанча раҳбарлар ва тадбиркорлар ўзларининг қилмишларига яраша жазо олдилар ва энг муҳими (!!!) бу ҳолатлар очиқдан очиқ ОАВ орасида кенг муҳокама қилиниши бошланди. Бундан бир неча йил олдин бунақа қинғир иш учун жазо белгиланганда бу ишлар ошкор қилинмасдан ёпди-ёпди билан ўтиб кетарди ва натижада халқ нима учун у ёки бу раҳбар, тадбиркор ишдан кетганига турли тахминларни билдирарди.
Лекин бу курашда биз ҳам бефарқ бўлишимиз керак эмас. Янгича фикрлашга тезроқ ўтишимиз керак, коррупцияга ундовчи омилларни очиқчасига муҳокама қилиб биз ҳам умумий курашга қўшилишимиз керак. Маиший коррупцияга бефарқ бўлмаслигимиз зарур. Нима учун янгича фикрлаш муҳим — ёшларимизда ҳашаматли уй-жой ва машинани "амаллаган", дабдабали тўй-ҳашамларни кўз-кўз қиладиган ва ишга-ўқишга киришда "танклар" борлигидан фахрланишларига чек қўймоғимиз керак.
Энди вазият ўзгарди. Очиқлик принципи эълон қилинди. Энди айбдорлар нафақат жиноий жавобгарликка тортиляпти, балки бутун халқ олдида исми ва кирдикорлари ошкор этилиб, тегишли баҳоси бериляпти. Ушбу жиноятларни очиқдан-очиқ эълон қилиб, коррупцияни бартараф этиш бўйича амалий ишларни якунига етказиш ҳамда уларнинг илдизларига болта уриш учун давлат раҳбаримизда катта истак ва кучли сиёсий ирода мавжудлиги кўряпмиз», — деб ёзган АОКА раҳбари.
|
Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирининг
2020 йил 21 октябрдаги
195-ИЧ-сон буйруғига
1-илова
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш
С И Ё С А Т И
1-боб. Умумий қоидалар
- Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати (кейинги ўринларда Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати деб юритилади) ходимлар орасида ҳамда жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш мақсадида меҳнат органларининг юқори ахлоқий меъёрларга содиқлигини, шунингдек, меҳнат органларининг ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттиради.
- Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – Фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти талабларини инобатга олган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ва етакчи халқаро амалиёт асосида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
- Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда – Вазирлик деб юритилади) ҳудудий
ва таркибий тузилмалари ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати фаолиятининг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда қабул қилишлари, коррупцияга қарши курашиш механизмларини, мавжуд бўлган коррупция хавфи, тажрибаси ва мавжуд манбалари асосида ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари лозим. - Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва тасарруфий ташкилотларда (кейинги ўринларда – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар деб юритилади) коррупцияга қарши курашишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;
аҳолининг бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантириш;
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.
- Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати Вазирликнинг ички ҳужжати сифатида юқорида кўрсатилган асосий мақсадларга эришиш учун меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга барҳам беришга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаб берувчи асос ҳисобланади.
- Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатнинг талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажарадиган вазифа ва функцияларидан қатъий назар Вазирлик билан меҳнат муносабатларида бўлган барча ходимларга, шу жумладан, ҳудудий меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларига тадбиқ этилади.
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларга ишга қабул қилинаётган ҳар қандай шахс ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати билан имзо қўйган ҳолда танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилишга мажбур.
8. Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалар қўлланилади:
иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгилари – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари манфаатларида фаолият давомида ҳамкорлик ўрнатиш ва (ёки) қўллаб-қувватлашга алоқадор харажатлар, шу жумладан, ишбилармонлик билан боғлиқ кечки овқат, транспорт ва яшаш харажатларини қоплаш билан боғлиқ харажатлар ва ҳ.к.;
коррупцияга қарши курашиш талаблари бузилганлиги тўғрисида виждонан хабар бериш – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходими томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги (содир этишга суиқасд қилинганлиги) тўғрисида рухсат этилган алоқа каналлари орқали асослилигига ишонч ҳосил қилган ҳолда йўллаган мурожаат;контрагент (шартномавий шерик) – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс; коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш; коррупциявий ҳаракатлар – ходим томонидан пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали порани яъни пул, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулкни, мулкий тусдаги хизматларни, бошқа мулкий ҳуқуқларни олиш, талаб қилиш, таклиф қилиш, ваъда қилиш ва бериш, шунингдек, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, ходим томонидан пора олиш ёки ҳуқуққа хилоф бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиш;коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик – коррупция белгиларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
коррупцияга қарши курашиш тизими – қўлланиладиган амалдаги қонунчилик ва ички ҳужжатларни коррупциявий жиҳатдан бузилишини бартараф этиш, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан юқори даражада касбий ва ахлоқий фаолият олиб боришларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи;
коррупциявий хавф-хатар – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари ёки учинчи шахслар томонидан меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар номидан ва (ёки) уларнинг манфаатларини кўзлаб коррупциявий хатти-ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли ва хавфи;манфаатлар тўқнашуви – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимининг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги, унинг хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда ходимнинг шахсий манфаатдорлиги билан меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;расмиятчиликни соддалаштириш учун тўловлар – белгиланган тартиб-таомиллар бажарилишини таъминлаш ёки тезлаштириш, тегишли қонунчилик, нормалар ва қоидаларда назарда тутилмаган ҳаракатлар содир этиш учун ғайриқонуний равишда бериладиган пул маблағлари, мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, хизматлар ва бошқа моддий ёки номоддий наф;ходимнинг шахсий манфаатдорлиги – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходими томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида унинг яқин қариндоши ёки ходимга алоқадор бўлган шахслар томонидан ходимнинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир қилиши мумкин бўлган пул маблағлари, моддий ёки номоддий қимматликлар, бошқа мол-мулк, бойлик ва имтиёзлар кўринишида шахсий наф олиш имконияти (шахсий, ижтимоий, молиявий, сиёсий ва бошқа тижорат ёки нотижорат манфаатлари);ходим – меҳнат органи билан меҳнат муносабатларига киришган шахс;яқин қариндошлар – ота-она, туғишган ва ўгай ака-укалар ва опа-сингиллар, эр (хотин), фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, боболар, бувилар, неваралар, шунингдек эрнинг (хотиннинг) ота-онаси;
2-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий тамойиллари 9. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш тизимини қуйидаги тамойилларга асосланиб амалга оширади:қонунийлик – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари, давлат органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жаҳонда тан олинган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳамда Вазирлик тизимининг белгиланган ички ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;коррупцияга тоқатсизлик – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўз фаолиятининг барча соҳаларида коррупциянинг ҳар қандай шакллари ва кўринишларига муросасиз муносабатда бўлади. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг ходимларига коррупциявий хавф-хатар келиб чиқиши мумкин бўлган фаолиятда бевосита ёки билвосита иштирок этиш тақиқланади;очиқлик ва шаффофлик – Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари
ва контрагентларини, кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг превентивлиги, тизимлилиги ва ўзаро боғлиқлиги – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишига ва коррупциявий хавф-хатарларга кўмаклашувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган превентив чора-тадбирларни амалга оширишга устувор аҳамият беради. Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар аниқланган хавф-хатарлар даражасига мувофиқ келади ҳамда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг барча функциялари ва йўналишларига интеграция қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимига бирлаштирилган;коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги – коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган Вазирлик тизими ходимлари ўзининг мақоми ва эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Вазирликнинг ички ҳужжатлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиладилар;техника тараққиётининг ютуқларидан фойдаланиш – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тизимини яратишда илм-фан тараққиётининг сўнгги ютуқларидан, шу жумладан, интеграциялаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишга интилади;тўғридан-тўғри раҳбариятга мурожаат қилиш – Вазирлик тизимининг ҳар бир ходими коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги тўғрисида ишончли ва асосли маълумотлар мавжуд бўлганда белгиланган чораларни кўриш учун тўсқинликсиз идора раҳбари ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига мурожаат қилиши мумкин;фуқаролик жамияти вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик – меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўзларига юклатилган функцияларни бажаришда фаолиятини ҳалоллик, холислик ва мустақиллик асосида мустақил назорат қилиш мақсадида фуқаролик жамияти вакилларини жалб этадилар;
коррупцияга қарши курашиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш – коррупцияга қарши курашиш тизимини мониторинг
ва назорат қилиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни амалга ошириш натижаларига кўра меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлигини тўхтовсиз равишда кучайтириш чораларини кўрадилар.
3-боб. Коррупцияга қарши курашиш тизимнинг элементлари
- Коррупцияга “мутлақо тоқатсизлик” тамойилига таянган ҳолда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг барча ходимларига коррупция билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатларда иштирок этиши, яъни пора берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши ёки ҳаракатсизлиги учун бевосита ёки билвосита, шахсан ёки учинчи шахслар орқали пора, яъни пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, бошқа мол-мулк, мулкий тусдаги хизматларни беришни талаб қилиш, товламачилик қилиш, ваъда бериш ва пора бериш, пора бериш ва (ёки) олишда воситачилик қилиш, расмиятчиликларни соддалаштириш учун тўловларни олиш, шахс томонидан пора олиш ёки ғайриқонуний бошқа мақсадларда ўз хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
- Қуйидагилар меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосий элементлари ҳисобланади:
а) коррупцияга қарши курашиш бўйича асосий ички ҳужжатлар мавжудлиги, яъни меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш тизимининг асосини:
Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низомда акс эттирилган тамойиллар ва талабларни ташкил этади;
б) “Юқоридан қуйига муносабат” – Юқори даражада раҳбарлик намунаси:
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ўзига бўйсунувчилар, фуқаролар
ва юридик шахслар билан муносабатларда ҳалол, адолатли ва мустақил хулқ-атвор намунаси бўлишлари керак;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вазир ўринбосарлари, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари коррупцияга қарши курашиш самарали тизимни яратиш ва амалга оширишда қуйидагилар орқали етакчиликни намойиш этадилар:
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятининг хавф-хатарга эга функциялари (йўналишлари)га коррупцияга қарши курашиш самарали чора-тадбирлар ва тартибларни жорий этиш, шу жумладан, коррупцияга қарши курашиш дастури/йўл харитасини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш орқали кўмаклашиш;
ўз мансаб мажбуриятларини бажариш доирасида, меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотлар ходимларида коррупциянинг барча шакллари
ва кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантирган ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик нормалари ва қабул қилинган ички ҳужжатларга риоя қилиш ва ахлоқий хулқ-атвор юзасидан шахсан намуна сифатида намоён бўлиш;
в) коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш:
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар функцияларининг хусусияти, ташкилий тузилмаси, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро фаолият олиб боришига ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда ўз фаолиятига хос бўлган коррупциявий хавф-хатарлар аниқланади ва баҳоланади;
коррупциявий хавф-хатарни аниқлаш ва баҳолаш доирасида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятининг барча соҳалари коррупциявий хавф-хатарга кўпроқ учрайдиган функцияларни аниқлаш мақсадида таҳлил қилинади, уларда мавжуд бўлган коррупцияга қарши курашишни назорат қилишнинг барча шакллари ва тартиб-таомиллари аниқланган хавф-хатарларни камайтириш учун етарлилиги жиҳатидан таҳлил қилинади. Хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш жараёнида Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” шўъбаси (кейинги ўринларда - “Комплаенс назорат” шўъбаси деб юритилади)нинг фаол қўллаб-қувватлаши ва назорати остида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг тегишли раҳбарлари, коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи шахслар иштирок этади;
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупциявий ҳаракатларга “мутлақо тоқатсизлик”ни ҳисобга олган ҳолда меҳнат органлари коррупциявий хавф-хатарларнинг юзага келиш эҳтимоли ва таъсир қилиш даражасидан қатъи назар уларни бошқариш заруратини тан олади;
Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш йилига камида бир марта амалга оширилади. Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан кўриб чиқилади шунингдек, аниқланган хавф-хатарларни камайтирувчи коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш дастурларида акс эттирилади.
г) коррупцияга қарши курашиш учун масъул шахслар ва бўлинмалар:
Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш мақсадида Вазирликнинг марказий аппаратида коррупцияга қарши курашишни шакллантириш ва назорат қилиш жараёни учун масъул бўлган алоҳида таркибий тузилма – “Комплаенс назорат” шўъбаси ташкил этилган;
“Комплаенс назорат” шўъбаси вазирликда коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларни амалга оширишда етарли даражада мустақилликка ва муҳим ресурсларга эга бўлиб, бевосита Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига бўйсунади ва ўз фаолиятини вазир томонидан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” шўъбаси тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширади;
Коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни самарали
ва ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун ҳудудий ва тасарруфий ташкилотларда рухсат этилган лавозимларга коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функцияси юклатилиши мумкин. Коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштириш функциялари Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари ҳамда бўйсунувдаги муассасаларда юқори даражада коррупциявий хавф-хатарга эга бўлмаган, шунингдек, етарли даражада мустақил бўлган ходимига юклатилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари ҳамда бўйсунувдаги муассасаларнинг коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчилари коррупцияни бартараф этиш чораларини кўради, шу билан бирга, ўзига юклатилган вазифалар доирасида “Комплаенс назорат” шўъбаси билан ҳамкорлик қилади;
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширишда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг Кадрлар ишларига масъул тузилма (бошқарма, бўлим/инспектор) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқ белгиланган тартибда ва ҳажмда ходимлар ва алоқадор шахсларнинг яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тизимли йиғиш, таҳлил қилиш ва янгилаб бориш учун жавобгар бўлади;
Бундан ташқари, меҳнат органининг одоб-ахлоқ комиссиялари ходимлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги Кадрлар ишларига масъул тузилма (бошқарма, бўлим/инспектор)дан келиб тушган маълумотларни кўриб чиқади ва (манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом билан тартибга солинмаган ҳолларда) уни ҳал қилиш бўйича қарор қабул қилади ёки аниқланган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилиги ёхуд етарли эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади, шунингдек, меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотлар томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши масалаларини кўриб чиқади. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш доирасида Кадрлар ишларига масъул тузилма (бошқарма, бўлим/инспектор) ва Одоб-ахлоқ комиссиялари (ёки шунга ўхшаш комиссиялар) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом асосида иш юритади;
д) аниқланган коррупциявий хавф-хатарни минималлаштирувчи коррупцияга қарши курашиш чоралари:
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўз фаолияти
ва функцияларидаги коррупциявий хавф-хатарли йўналишларда умумий назорат муҳитини ва коррупцияга қарши курашиш назорат ҳамда тартиб-таомилларни ўз ичига олувчи коррупцияга қарши курашишнинг комплаенс тизимини жорий этадилар.
Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга қарши курашишни назорат қилиш ва тартиб-таомилларнинг самарадорлиги, жумладан, уларнинг аниқланган хавф-хатар даражасига мутаносиблиги, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари учун қатъийлиги
ва аниқлиги, фуқаролик жамияти учун шаффофлигини таъминлашга интиладилар;
Амалга ошириладиган тадбирлар, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича назорат чоралари ва тартиб-таомиллар меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастури/режаси/йўл харитасида акс эттирилади ҳамда тегишли ички ҳужжатларда белгиланади;
е) ахборотлаштириш, коммуникация ва маслаҳат бериш:
Коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш ва меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш тамойиллари ва талаблари ҳақида жамиятнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, мазкур Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари тўғрисидаги асосий маълумотлар уларнинг Интернет тармоғидаги расмий веб сайтларига жойлаштирилади.
Бундан ташқари, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари
ва коррупцияга қарши курашиш жорий этилган тамойиллар ва талаблар ҳақида меҳнат органлари ходимлари ва бошқа манфаатдор шахсларни хабардор қилиш ва тушунтириш бўйича қуйидагилар орқали барча оқилона хатти-ҳаракатларни амалга оширади:
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларини йилига камида бир марта коррупцияга қарши курашиш асослари бўйича доимий ва тизимли ўқитиш, шу жумладан, ишга янги қабул қилинаётган ходимларни ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ички ҳужжжатлар билан мажбурий тартибда таништириш билан биргаликда уларни коррупцияга қарши курашиш бўйича мажбурий курсларда ўқитиш. Коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар учун меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча таълим дастурлари белгиланади. Ўтказилган ўқиш/тренинглар ҳақидаги маълумотлар Кадрлар бошқармаси (бўлимлари)да қонунчиликда белгиланган тартибда сақланади;
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари ва фуқароларнинг коррупцияга муросасиз муносабатини шакллантириш бўйича ва коррупцияга қарши курашишда амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган тематик аудио- ва видеороликлар ҳамда бошқа ахборот маълумотларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши курашиш тадбирлар ўтказиш;
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги, гумонлар ёки фактлар, коррупциявий хавф-хатарлар ва бошқалар (коррупция фактлари ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган усуллари тўғрисидаги батафсил маълумот мазкур Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг 4-бобида назарда тутилган) ҳақида хабар берилиши мумкин бўлган алоқа каналлари билан таъминлаш;
мазкур Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати қоидаларини қўллаш ёки “Комплаенс назорат” шўъбаси/коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи томонидан коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари ва тартиб-таомилларни амалга ошириш билан боғлиқ саволлар келиб чиққанда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларига маслаҳатлар бериш;
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш қоидаларни киритиш;
тасдиқланган режага мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул шахс томонидан коррупцияга қарши курашиш хулқ-атвор юзасидан ташвиқотлар ўтказиш;
контрагентларни коррупцияга қарши курашиш қабул қилинган талаблар ва тамойиллар ҳақида, шу жумладан, улар билан тузиладиган шартномаларга коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус шартларни киритиш тўғрисида хабардор қилиш ва ҳ.к.;
г) мониторинг, назорат ва ҳисобот:
“Комплаенс назорат” шўъбаси Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашишда амалга оширилган чора-тадбирларнинг етарлилиги, мутаносиблиги ва самарадорлигини баҳолайди ҳамда доимий мониторингини олиб боради. Ўтказилган мониторинг натижалари бўйича меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда мониторинг
ва назорат қилишнинг қуйидаги тартиб-таомиллари амалга оширилади:
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолияти
ва функцияларидаги ўзгаришлар, уларнинг ташкилий-функционал тузилмасидаги ўзгаришлар ҳамда бошқа ички ва ташқи омилларнинг меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш тизимига таъсирини, мазкур тизимга ўзгартириш киритиш заруриятини таҳлил қилиш, шу жумладан, уни амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
тасдиқланган режага мувофиқ самарасиз назорат ва тартиб-таомилларни аниқлаш учун уларни тўғрилаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида танлов асосида вазирлик тизимидаги функциялар ва ички жараёнларни мониторинг қилиш;
ички ва (ёки) ташқи текширувларни ўтказиш жараёнида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича талабларга риоя қилинишини назорат қилиш;
“Комплаенс назорат” шўъбаси/коррупцияга қарши курашишни мувофиқлаштирувчи ва бошқа таркибий тузилмаларга юклатилган коррупцияга қарши чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва тегишли тартибда амалга оширилиши устидан назорат олиб бориш ва ҳ.к.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини назорат қилиш ва мониторинги бўйича чора-тадбирлар натижалари вазир, Вазирлик ҳайъати ва Вазирлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг йиллик ҳисоботларида ўз аксини топади.
з) ҳуқуқбузарликларга нисбатан муносабат билдириш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш:
Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатига амал қилиш ва Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларга риоя қилиш ҳар бир ходим учун ўз хизмат мажбуриятларини бажарилиши доирасида мажбурийдир. Ходимлар белгиланган талаб ва тартиб-таомилларнинг бузганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар. Бундан ташқари, бевосита раҳбарлар ўз бўйсунувидаги ходимлар томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилганлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар;
коррупцияга қарши курашишга оид белгиланган талаблар
ва тамойилларни бузган меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ва асосларда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиладилар;
ходимлар уларни коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этишга ундовчи шахсларнинг ҳар қандай мурожаатлари тўғрисида, шунингдек, бошқа ходимлар томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ўзига маълум бўлган ҳар қандай фактлар ҳақида тўғридан-тўғри Вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” шўъбасига хабар беришлари шарт;
коррупцияга мутлақо тоқатсизлик тамойилини ҳисобга олган ҳолда, Вазирлик тизимида меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этишлари билан боғлиқ ҳар қандай асосли шубҳа бўйича хизмат текширувлари Ўзбекистон Республикаси конунчилиги талабларига мувофиқ ва ички ҳужжатларда белгиланган тартибда ўтказилади. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ва (ёки) мазкур Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг бошқа ички ҳужжатларида белгиланган коррупцияга қарши талаб ва тартиб-таомилларни бузган ходимлар, уларнинг лавозими, хизмат муддати ва бошқа омиллардан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳамда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг ички ҳужжатларида назарда тутилган доирада ва асосларда жавобгарликка тортиладилар;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар, уларнинг содир этилиш сабаблари
ва шарт-шароитларини таҳлил қиладилар ва доимий асосда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштирадилар;
Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва текшириш учун бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат органлари билан ҳамкорлик қиладилар.
4-боб. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишлари
- 1. Манфаатлар тўқнашувини бошқариш
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари ўз хизмат мажбуриятларини бажариш ва (ёки) меҳнат органлари манфаатларини ифодалаш доирасида виждонлилик ва ҳалоллик тамойилларига амал қилиши, шахсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўзларининг хизмат мавқеидан ва (ёки) меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг мол-мулкидан фойдаланмаслик ва манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган вазиятлардан сақланишлари лозим.
Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг ўзларининг хизмат мажбуриятларини лозим даражада ва холис бажаришларига, жумладан, холис қарор қабул қилишга ҳамда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари, мол-мулки ва (ёки) нуфузига таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган вазиятда манфаатлар тўқнашуви юзага келади.
- Вазирлик тизимининг ходимлари ишга қабул қилинишида, бошқа лавозимга ўтказилишида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорлиги ҳақидаги маълумотларни ҳар йили ва тегишли вазиятлар/ҳолатлар юзага келишига қараб ошкор қилишга мажбурдирлар. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш ва уни ҳал қилиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
- 2. Совғалар ва иш жараёнида меҳмондўстлик белгилари
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларига ўз хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш жараёнида меҳмондўстликнинг белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида моддий ёрдам қабул қилиш таъқиқланади.
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан расмий делегациялар таркибида, расмий тадбирларда, жумладан, хорижда олинган ҳар қандай совғалар суммасидан қатъий назар меҳнат органлари ёки тасарруфий ташкилотларнинг мулкига ўтказилади.
- Меҳнат органлари ходимларига уларнинг шахси билан боғлиқ байрамлар (туғилган кун, боланинг туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни)да берилган, хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлмаган совғалар ходимнинг шахси билан боғлиқ совғалар деб тан олинади.
- Бундай совғаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
совғалар меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг камида уч нафар ходимлари иштирокида берилиши;
совға бериш жарёни табрик нутқи билан бирга бўлиши, унда совға беришга сабаб бўлган воқеа ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиши;
совғанинг умумий қиймати (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) 5 (беш) базавий ҳисоблаш миқдоридан ошмаслиги;
меҳнат органининг битта ходими бошқа ходимга совға учун сарфлайдиган харажат суммаси, ҳар бир ҳолатда 1 (битта) базавий ҳисоблаш миқдордан ошмаслиги керак.
- Шубҳалар пайдо бўлмаслиги учун бошқа давлат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари, шериклар ва контрагентлар, ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг 15 ва 16-бандларида кўрсатилмаган бошқа жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай байрам (туғилган кун, фарзанд туғилиши, Ватан ҳимоячилари куни, Халқаро хотин-қизлар куни ва ҳ.к.ни инобатга олган ҳолда, бироқ бу билан чекланмасдан) билан боғлиқ ҳолда олинадиган, ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг 14-бандида санаб ўтилган совғалар ва бошқа моддий бойликларни олиш тақиқланади.
- Вазирлик номидан халқаро конференцияларда, симпозиумларда
ва бошқа ишбилармонлик (хизматга оид) йиғилишларда совғалар бериш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири (ёки унинг ўринбосарлари)нинг буйруғи/харажатлар сметаси билан амалга оширилади. - Совғани қабул қилишнинг қонунийлиги тўғрисида шубҳа туғилган ҳар қандай ҳолларда меҳнат органи ходими “Комплаенс назорат” шўъбасига маслаҳат сўраб мурожаат қилиши лозим.
- 3. Ходимларни танлаш, лавозимдан лавозимга ўтказиш, моддий рағбатлантириш
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларини танлаш, уларни аттестациядан ўтказиш ва фаолиятини баҳолаш, шу жумладан мукофот пулларини тўлаш, устама ҳақлар ва бошқа турдаги мукофотларни белгилаш жараёни барча ходимлар учун шаффоф, тенг ва холис бўлиб, ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг асосий тамойиллари ва талабларига мувофиқ келади.
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларда уларнинг раҳбарлари, шунингдек, бошқарма ва бўлим бошлиқларини мукофотлашга асос бўлиб хизмат қиладиган, улар фаолиятининг асосий кўрсаткичларини баҳолаш тартиби ва мезонлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Ушбу кўрсаткичлар холис, ошкора ҳамда меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
- 4. Текширишларни ўтказиш ҳамда давлат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятини ўрганиш
- Турли хил текширишларни ўтказиш ҳамда давлат органлари
ва тасарруфий ташкилотларнинг (кейинги ўринларда – “Текшириш объектлари”) фаолиятини ўрганишда ваколатли меҳнат органлари ходимлари:
манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги;
объектни текшириш бир ходим томонидан (якка тартибда) амалга оширилмаслиги;
содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни сохталаштириш учун текшириш объекти вакилларининг саводсизлигидан фойдаланиб қонун ҳужжатлари нормаларини нотўғри талқин қилмаслиги, текширилаётган объект ходимларини аниқланган фактларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш билан қўрқитмаслиги;
текширилаётган объектнинг ходимларига таҳдид қилмаслиги;
текшириш предметига кирмайдиган масалалар билан қизиқмасликлари ва ҳужжатларни сўрамасликлари.
Ваколатли меҳнат органи ходимлари текшириш давомида аниқланган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қонуний ва профессионал баҳо беришлари;
агар текшириш объекти вакиллари ваколатли меҳнат органи ходимларига аниқланган қонунбузарликларни яшириш учун пора ва (ёки) бирон-бир моддий қимматлик ёки хизматларни таклиф қилса, текшириш гуруҳи раҳбарини дарҳол хабардор қилишлари;
текшириш объекти вакилларига ваколатли меҳнат органи ходимларининг ахлоқий хулқ-автор тамойилларига мувофиқ холис муносабатда бўлишлари шарт.
- Хизмат мажбуриятига давлат органлари ва ташкилотларини текшириш кирадиган меҳнат органининг таркибий тузилмаларида ўтказилган текшириш натижалари бўйича ваколатли меҳнат органи (ёки ходимлари) томонидан қабул қилинган қарорлар юзасидан низолашиш учун апелляция инстанциялари ташкил этилади.
§5. Контрагентлар ва учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлар
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг тамойиллари ва талабларига зид бўлган ҳар қандай тўловлар ва (ёки) шу каби коррупциявий хавф-хатарларни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун маҳсулот етказиб берувчиларни, пудратчиларни ва бошқа учинчи томонларни жалб қилмайдилар.
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар контрагентлар билан муносабатларда ўз фаолиятини амалга оширишида қонунийлик
ва шаффофлик тамойилларига амал қиладилар. Меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотлар танлашнинг холис мезонларидан фойдаланишга асосланган, маҳсулот етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа контрагентларни танлаб олишнинг ҳаққоний, очиқ ва шаффоф жараёнини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги
ва сотиб олинадиган маҳсулотнинг Вазирлик тизимининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинадиган баҳосини аниқлашнинг шаффоф тартибини таъминлайдилар. - Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар контрагент билан ўзаро ҳамкорлигида:
эҳтимоли юқори бўлган контрагентнинг ишончлилигини, шу жумладан ўтмишда коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги, меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар давлат харидлари тўғрисидаги низомга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормалари доирасида Вазирлик тизими ходимлари билан манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслигини текширадилар;
эҳтимоли юқори бўлган контрагентни (танлов, тендер ғолибини
ва тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид контрагентини) ўзининг коррупцияга қарши тамойиллари ва талаблари ҳақида улар билан тузиладиган шартномалар матнига коррупцияга қарши махсус шартларни қўшган ҳолда хабардор қиладилар.
- 6. Хайрия ва ҳомийлик фаолияти
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар қончиликда назарда тутилган ҳолларда хайрия ва ҳомийликни қабул қилишлари мумкин. Бундай ёрдамни олган пайтда меҳнат органлари манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, маблағларни қонунда ва (ёки) шартномада белгиланган мақсадлар учун самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек Интернет тармоғидаги ўзининг расмий веб-сайтларида ёритиш бўйича имкон қадар барча чораларни кўришлари мумкин.
- 7. “Сирли мижоз” тадбири
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифати ва тезлигини, шунингдек ҳаққоний ва очиқ танлов натижаларига кўра танлаб олинган мустақил ташкилотлар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига мойиллигини аниқлаш учун хизматларнинг ҳақиқий олувчилари сифатида алоҳида назорат тадбирлари ўтказилади. Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида жалб этилган мустақил ташкилотлар бундай хизматларнинг сифати, муддатлари, шартларини, шунингдек, вазирлик тизими ходимларининг белгиланган ахлоқ қоидаларига, шу жумладан ходимнинг пора олишга мойиллигини белгилаб боради.
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўтказилган “сирли мижоз” тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқадилар
ва коррупция хавфи аниқланган тақдирда хизмат текшируви тайинлаш ҳақидаги ташаббус билан чиқадилар.
- 8. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятини видеотасвирга олиш ва трансляция қилиш
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларининг фаолиятини назорат қилиш учун меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар хоналарида видео ва аудио ёзув камералари жойлаштирилади, уларнинг ёзувлари меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан доимий равишда кузатиб борилади.
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг расмий веб-сайтларига коррупция хавфи юқори бўлган айрим жараёнлар жойлаштирилади (хусусан, ходимлар билан суҳбат ўтказиш ва уларни синовдан ўтказиш, комиссия йиғилишлари ва бошқалар).
- 9. Ички ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизаси
- Ички хужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда ҳужжатларда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон яратадиган коррупциявий омиллар келиб чиқишини олдини олиш, аниқлаш ва истисно қилиш мақсадида ҳам экспертиза ўтказилади.
- 10. Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларига маслаҳат бериш
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимларида коррупцияга қарши амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари, ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати қоидалари ёки меҳнат органларида коррупцияга қарши бошқа чора-тадбирлар ва тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволлар бўлса, улар ўзларининг таркибий бўлинмаси/меҳнат органи ва (ёки) “Комплаенс назорат” шўъбасига ҳамда “+99871-200-06-00” ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкин.
5-боб. Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари ва бошқа шахслар, агар улар Вазирлик тизими ходимлари хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги ва (ёки) одоб-ахлоққа мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғилса, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишига гумон ёки содир этилганлиги фактлари бўлса, улар бу ҳақда вазирликнинг фойдаланиш мумкин бўлган алоқа каналлари орқали хабар беришлари мумкин.
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўз ваколатлари
ва мавжуд имкониятлари доирасида ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишончли маълумот берган шахснинг махфийлигини таъминлайдилар (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно). - Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ўз ходимларининг манфаатларини ҳимоя қиладилар ва қасос олишга қаратилган ҳаракатларга, шу жумладан ишдан бўшатиш, лавозимни пасайтириш, камситиш, босим ўтказиш, вазирлик тизимининг бошқа ходимларининг шубҳали ҳаракатлари ёки улар томонидан ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатининг коррупцияга қарши талабларини бузиш эҳтимоли ҳақида хабар берган шахсларни таъқиб қилинишига йўл қўймаслигини кафолатлайдилар.
- Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қуйидаги алоқа каналлари орқали бериш мумкин:
“+99871-200-06-00” телефон рақами ва меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотлар томонидан ўрнатилган бошқа телефон рақамлар;
Меҳнат вазирлигининг “t.me/mehnatvazirligi” Телеграм канали;
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилган шакллар;
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг электрон почта манзиллари;
тўғридан-тўғри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига.
- Вазирлик тизимининг алоқа каналларига келиб тушган барча хабарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва меҳнат органлари
ва тасарруфий ташкилотларнинг ички ҳужжатларига мувофиқ Вазирлик тизимининг масъул бўлинмаси ёки ходими томонидан холис тарзда ва ўз вақтида кўриб чиқилади. - Aноним равишда (фақат меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг Телеграм каналлари орқали) юборилган хабарлар ҳам кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Ўз номини ошкор қилинмаслигини истаган ариза берувчи бундай ҳолатда қуйидагиларни тан олади:
меҳнат органлари хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан боғлана олмайди;
меҳнат органлари зарур қўшимча маълумотларни олишнинг имконияти йўқлиги сабабли хабарни тўлиқ ва ҳар томонлама текширишни амалга ошира олмайди.
- Меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар томонидан келиб тушган хабарга жавоб бериш учун мурожаат этувчи шахс билан қуйидаги ҳолатларда боғланилмайди:
тўлиқ ва кенг қамровли текшириш ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларнинг йўқлиги;
меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар ходимининг қасддан ёлғон маълумотни тақдим этиши ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсатини бузилиши ва ахлоқсиз хулқ-атворнинг намунаси сифатида қаралса, бундай шахс эса Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва вазирликнинг ички ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.
- Вазирлик тизимида коррупция фактлари тўғрисида виждонан хабар берган меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотларнинг ходимлари, агар бу маълумотлар тасдиқланган бўлса, ички ҳужжатларга мувофиқ рағбатлантирилади.
6-боб. Қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришлар киритиш тартиби
- Ушбу Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати қуйидаги ҳолларда қайта кўриб чиқилиши ва тузатилиши керак:
амалдаги Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати ва тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш заруратини келтириб чиқарадиган ҳолда коррупцияга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ўзгарганда;
коррупцияга қарши курашиш самарасиз назорат ва тартиб-таомиллар аниқланганда ва меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар фаолиятида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштиришга зарурат туғилганда;
вазирлик тизимининг ташкилий тузилмаси ва (ёки) меҳнат органлари ва тасарруфий ташкилотлар томонидан ўз вазифаларини бажариши хусусиятлари ва бошқалар ўзгарганда.
***
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
2020 йил 21 октябрдаги
195-ИЧ-сон буруғига
2-илова
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш
Д А С Т У Р И
Биринчи бўлим. Дастурнинг асосий мақсади ва вазифалари
1-боб. Умумий қоидалар
- Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
- Вазирлик тизимида қонунийликни таъминлаш, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш Дастурнинг асосий мақсадидир.
- Қуйидагилар Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
коррупцияга қарши курашишда меҳнат органлари тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш;
меҳнат органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларни олдини олишга ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек ушбу иллатларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;
коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш.
Иккинчи бўлим. Дастурнинг асосий йўналишлари
2-боб. Вазирлик тизимининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир ташкилий чора-тадбирлар
- Меҳнат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажарилишда коррупцияга йўл қўймаслик ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги мезонларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш.
- Меҳнат органлари ходимларининг фаолиятини жисмоний ва юридик шахслар томонидан онлайн тартибда баҳолаш тартибини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Меҳнат органлари фаолиятида коррупция келтириб чиқариш хатарлари мавжуд бўлган соҳаларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида Вазирликнинг телеграм каналида ва “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “Коррупцияни бирга енгамиз” мавзусида ижтимоий сўровни ўтказиш ва сўров натижаларини таҳлил қилиб унинг омилларини бартараф этишга қаратилган “йўл хариталарини” ишлаб чиқиш.
- Вазирлик тизимида коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни аниқлаш ва бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
- Вазирлик сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда меҳнат органларидаги вакант иш ўринлари ҳамда номзодларга қўйилган талаблар ҳақида маълумотлар жойлаштириб борилишини таъминлаш.
- Меҳнат органлари ходимларининг аттестациядан ўтказилиш жараёнида жамоатчилик вакиллари иштирокини, шунингдек, видеоёзув тарзда ўтказилишини жорий қилиш орқали шаффофликни таъминлаш.
- Меҳнат органларида ишлаётган ходимларни жой-жойига қўйиш бўйича масалаларни қайта кўриб чиқиш. Бунда узоқ вақт давомида битта лавозимда ишлаб самарали фаолият олиб бораётган ходимларни аниқлаш
ва уларни камида бир поғона юқорироқ лавозимларга ўтказиш амалиётини қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш. - Меҳнат органлари ходимларининг ижтимоий аҳволини ўрганиб бориш тизимини жорий этиш. Бунда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва кўп болали ходимлар рўйхатини шакллантириш ва уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш ҳамда заруриятга кўра, моддий жиҳатдан таъминлаш чораларини кўриб бориш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Меҳнат органларида товар-моддий бойликларнинг адолатли тақсимланишини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш. Бунда ходимларнинг иш ҳажми ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, хизмат автомобиллари ва бошқа моддий бойликлардан фойдаланиш тартибини белгилаш.
- Давлат харидлари бўйича ҳар бир товар позицияси кесимида харид нархларини вилоятлар ва республика бўйича таҳлил қилиб бориш, нархларни энг мақбул бўлишига эришиш.
- Меҳнат органлари тизимида ходимларга ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини мониторинг қилиш имкониятини яратиш, ходимлар учун шикоятлар бериш имкониятини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Меҳнат вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларининг
молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ маълумотларни (давлат харидлари билан боғлиқ шартномалар рўйхатини) вазирлик ҳамда меҳнат органлари веб-сайтларида эълон қилиб бориш. - Меҳнат органлари фаолиятида, коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш.
- Меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш
ва таҳлил қилиш. Бунда мураккаб бўлган давлат хизматларини соддалаштириш, коррупциявий бўшлиқлари мавжуд бўлган нормаларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
3-боб. Вазирлик тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш
- Вазирлик тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва тарқатиш.
- Меҳнат органлари ходимларига коррупциянинг жамият
ва мамлакат равнақи учун ўта салбий иллат эканлигини тарғиб қилишга қаратилган ўқув материаллари тайёрлаш ва тарқатиш. - Коррупцияга қарши курашиш мавзуси доирасида ижтимоий видеороликлар тайёрлаш ҳамда коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида тарғибот материаллари, дидактик материаллар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш.
- Меҳнат органларида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” тадбирларини ташкил қилиш.
4-боб. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш
- Вазирликнинг веб-сайтида ходимлар устидан шикоят қилиш имконини берувчи махсус саҳифа очиш, келиб тушган шикоятларни мунтазам таҳлил қилиш ва натижалари бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш механизмини йўлга қўйиш.
- Меҳнат органлари маъмурий биноларида жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг вакилларини қабул қилишда видео ва аудиога ёзиб олиш тизимини жорий этиш орқали шикоятлар келиб тушишини олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида коррупциянинг ҳолатини, унинг жиҳатларини, кўламини, ўсиш суръатларини ҳамда тенденцияларини, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини Вазирлик марказий аппарат, ҳудудий ва тасарруфий ташкилотлар кесимида ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказиш.
- Меҳнат органларида мансаби юқорироқ бўлган ходимнинг шахсий ишларини (кўчадаги ишларни битиртириши, фарзандини таълим муассасасидан олиб келтириши ва ҳ.к.) амалга ошириши учун ўзидан пастроқ лавозимда бўлган ходимга кўрсатма берганлиги юзасидан мониторинг ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва натижаси бўйича тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш.
- Вазирликка тизимидаги “Ишга марҳамат” банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Мономарказ” ва ўқув муассасаларига ҳужжатларни қабул қилишнинг электрон тизимни яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари ўқув курслари якуни бўйича тингловчилар ўртасида машғулотларни олиб борган профессор-ўқитувчилар ҳақида аноним сўровномалар ўтказиш.
- Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш Республика илмий марказида олиб борилаётган тадқиқотлар сифатини ўрганиш ҳамда босқичма-босқич шифрлаш (код) тартибини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Меҳнат органларига мурожаат этишда электрон навбат тизимини жорий этиш.
- Меҳнат органларига мурожаат қилувчилар томонидан кўрсатилган хизмат сифатини баҳолаш тизимини жорий этиш.
- Ҳудудий ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари билан ҳар чоракда камида бир марта Вазирлик томонидан профилактик суҳбатдан ўтказиш тартибини жорий этиш.
- Меҳнат органларида хизматларнинг махфийлигини сақлаган ҳолда реал вақт режимидаги масофавий марказлаштирилган аудио ва видеокузатув тизимини жорий этиш.
- Меҳнат органлари мансабдор шахслари томонидан содир этилган коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар берган шахсларни мукофотлаш тартибини жорий этиш.
- Ваколатли меҳнат органлари томонидан бошқа ташкилотларда ўрганиш ўтказишда одоб-ахлоқ қоидаларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш. Бунда ўрганиш ўтказилаётган ташкилот ходимлари билан бирга умумий овқатланиш жойларига боришни тақиқлашни назарда тутиш.
- Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни белгиланган тартибда қоплашнинг қатъий механизмини белгилаш. Бунда ҳудудий
ва тасарруфий ташкилотларга комплекс текшириш учун юборилган ҳодимларга ҳизмат сафари ҳаражатлари учун ажратиладиган маблағларни кўпайтириш ҳамда йўл ҳаражатлари, меҳмонҳона ва овқатланишга ишлатилган маблағларни фақатгина ҳодимнинг пластик карточкасидан тўланганлигини тасдиқловчи чеклар тақдим этилганда ушбу ҳаражатларни қоплаб бериш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш.
Учинчи бўлим. Дастурнинг қабул қилинишидан кутилаётган натижалар
- Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастурини амалга оширишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
Вазирлик тизимида коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниши;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг очиқлигига эришилиши ва зиммасига юклатилган вазифалар ижросига нисбатан ходимлар масъулиятининг янада ортиши;
меҳнат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари фаолияти самарадорлиги янги мезонлар асосида баҳоланиши;
меҳнат органлари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг юксалиб бориши;
меҳнат органларининг фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш.