Раҳбарият
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари
1976 йил 19 сентябрда Тошкент вилоятида туғилган.
Маълумоти олий
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири:
Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида Вазирлик тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
зарурат бўлганда, Вазирлик марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг, ўзига қарашли ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирувчи ўзига қарашли бошқа ташкилотларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Вазирликнинг марказий аппарати ходимларини ҳамда Вазирликка қарашли ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини Вазирлик
томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.
1976 йил 30 июль Андижон шаҳрида туғилган
Маълумоти — олий
1997 й. — Андижон иқтисодиёт бошқарув институти;
2000 й. — Банк-молия академияси;
2007 й. — Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактаби (IDEAS-JETRO), Япония.
Иқтисодиёт фанлари бўйича Фалсафа Доктори (PhD)
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари:
аҳоли бандлигини ва меҳнат бозори барқарор ривожланишини таъминлашга доир стратегияни ишлаб чиқишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, илмий-тадқиқот институтлари ишларини мувофиқлаштириш;
Республика ва ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозларидан келиб чиқиб, меҳнат ресурслари балансларининг асослантирилган прогноз параметрларини, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлашга доир самарали комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш;
Республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар меҳнат ресурслари сони ва таркибини таҳлил қилиниши ва такомиллаштирилишини ташкил этиш;
аҳоли бандлиги даражасини ва таркибини энг тўлиқ ва холис баҳолаш, меҳнат бозоридаги таркибий мавжуд номутаносибликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини, ишга жойлаштирилиши зарур шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозори ривожини таҳлил қилиш ва шу асосда тармоқлар ва ҳудудлар бўйича янги иш ўринлари ташкил этиш учун йиллик буюртмаларни шакллантирилишини ташкиллаштириш;
иш кучи ва меҳнат миграция жараёнлари, ташқи меҳнат миграцияси сабаблари ва омилларини ни таҳлил қилинишини ташкиллаштириш;
аҳолини иш билан таъминлаш, бандликнинг самарали шаклларини ривожлантириш ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг тизимли мувофиқлаштириб борилишини таъминлаш;
меҳнат бозорида вазият танг бўлган минтақаларда иш ўринлари ташкил этиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда уларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
бандлик ва иш ўринларини ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига методик ва амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;
бандликнинг янги шаклларини жорий этишга ва анъанавий шаклларини кенгайтиришга қаратилган аҳоли бандлигини кенгайтиришнинг услубий ва норматив-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;
ташқи меҳнат миграциясини комплекс таҳлил қилиш ва шу асосда ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқишни ташкил этиш;
меҳнат ва бандлик соҳасида ягона техник сиёсат олиб бориш, тармоқнинг ахборот тизимларини яратишда ягона усуллар ва воситаларни қўллаш соҳасида ахборот тизимини шакллантириш ва ривожлантиришни таъминлаш;
меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш масалалари бўйича ахборот-маълумотнома тизимлари ва интерактив хизматларнинг янада ривожланишини таъминлаш;
меҳнатни нормалаш ва ишчи касбларининг ҳамда мутахассислар ва хизматчилар лавозимларининг тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишчиларнинг асосий касблари бўйича ишчиларга малака разрядлари бериш масалаларига доир ишларни мувофиқлаштириш;
ходимларнинг меҳнат соҳасида ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг классификаторини, тармоқлараро характерга эга бўлган алоҳида лавозимлар ва касблар бўйича касбий-малакавий таснифларни ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш;
меҳнатни нормалаш, замонавий меҳнат стандартларини жорий этиш, меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, ишлар, касблар ва лавозимларнинг тариф-малака маълумотномаларида акс эттирилмаган лавозимлар ва ишларни тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш масалаларида амалий ва услубий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш;
иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ва секторлари учун ходимлар сонининг ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг минимал нормативларини ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш усулларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
халқаро ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан меҳнат ва бандлик соҳасида самарали ҳамкорлик механизмларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш соҳасида таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
меҳнат ва бандлик масалалари юзасидан Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларда белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади ва Ўзбекистон Республикасининг манфаатлари бўйича иш кўради;
Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларининг, меҳнат ва бандлик масалалари бўйича тузилган бошқа халқаро шартномалар бажарилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш;
бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида халқаро шартномалар тузиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини тартибга солиш ва уларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича чет давлатларнинг ваколати органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш орқали уларнинг меҳнат фаолиятига доир ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида тазйиққа учраган, мажбурий меҳнатга мажбур қилинган ва таҳқирланган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, тирикчилик учун маблағсиз қолган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилади, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришга кўмаклашишни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича юридик шахслар фаолиятини лицензиялаш жараёнини ташкил этиш;
соҳага доир масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишида бевосита иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ташкил этиш.
1979 йил 02 июль Ташкент шаҳрида таваллуд топган
Маълумоти — олий
1999 й. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти,
2004 й. Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари:
ишсизлар ва ишга жойлашишга муҳтож аҳоли ҳисобга олинишини ташкил этиш;
меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун квоталар (иш ўринларининг энг кам сонини) белгилаш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларни ишга жойлаштириш учун иш берувчилар томонидан белгиланган миқдорда иш ўринлари ажратилишини назорат қилиш;
бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тўпланишини ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;
аҳолини ишга жойлаштириш жараёнлари ва меҳнат бозори ҳолати устидан мунтазам мониторинг ўтказилишини ҳамда аҳоли бандлигини ошириш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
иш излаб мурожаат қилган фуқароларнинг ишга жойлаштирилишини ташкил этиш;
вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсизларни моддий қўллаб-қувватлашни таъминлашни ташкил этиш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда жамоат ишларининг ҳажмлари ва турларини аниқлаш ҳамда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги жамоат ишларида, йўл ва уй-жой-коммунал инфратузилма объектларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишда, шаҳарлар ва туманларни обод қилишда, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида вақтинча банд бўлмаган фуқароларнинг иштирокини ташкиллаштириш;
касаначиликни, оилавий тадбиркорликни, ҳунармандчилик фаолиятини ва аҳолининг ўзини ўзи банд қилишнинг бошқа шаклларини рағбатлантиришни ташкил этиш;
касаначиликдан фойдаланишни кенгайтириш, шу жумладан йирик корхоналар ва фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш асосида кенгайтириш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва бошқа ташкилотларга кўмаклашишни ташкиллаштириш;
ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратишда ва уларни ишга жойлаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга кўмаклашиш;
ишга муҳтож шахсларни, айниқса, банд бўлмаган ёшларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ва ишсизларни иқтисодиёт тармоқлари ва меҳнат бозорининг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш;
малакани баҳолаш Миллий тизими фаолиятини ташкил этади;
меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган ишсиз фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини касбга ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этишда иштирок этиш;
ишсизларни ва меҳнат бозорида тенг шароитлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахсларни касбга ўқитишни ташкил этиш масалаларида давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини шакллантиришда кўмаклашиш;
таянч касб-ҳунар коллежлари (касбга қисқа муддатли ўқитиш бўйича махсус дастурлар орқали) ва нодавлат таълим муассасалари негизида ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолининг касбга ўқитилишини ва малакаси оширилишини ташкил этиш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини кейинчалик ишга жойлаштириш учун муайян иш берувчиларга бириктириб қўйиш бўйича тизимли чора-тадбирлар комплексини амалга оширишда иштирок этиш;
бандликнинг янги шаклларини жорий этишга ва анъанавий шаклларини кенгайтиришга қаратилган аҳоли бандлигини кенгайтиришнинг услубий ва норматив-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;
меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш;
меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек фуқароларнинг муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини таъминлаш бўйича таклифлар ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
меҳнат ва бандлик масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани комплекс ва тизимли таҳлил қилиш асосида аҳоли бандлиги ошишини таъминлаш учун мавжуд тўсиқ ва ғовларни аниқлаш ҳамда уларни енгиб ўтиш чораларини ишлаб чиқиш;
меҳнат ва бандлик соҳасида ягона техник сиёсат олиб бориш, тармоқнинг ахборот тизимларини яратишда ягона усуллар ва воситаларни қўллаш соҳасида ахборот тизимини шакллантириш ва ривожлантиришни таъминлаш;
аҳолини иш билан таъминлаш масалалари бўйича ахборот-маълумотнома тизимлари ва интерактив хизматларнинг янада ривожланишини таъминлаш;
ишга жойлаштириш ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида аҳолига хизмат кўрсатишда нодавлат секторни ривожлантиришга ва унинг ролини кучайтиришга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари негизида ишга жойлаштириш соҳасида «бир дарча» принципи бўйича комплекс хизматлар кўрсатувчи замонавий офислар ташкил этилишини таъминлаш;
бандлик ва ишга жойлаштириш муаммоларини ҳал қилиш бўйича фуқароларнинг ва иш берувчиларнинг фикрлари, таклифлари ва қонуний талабларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш ва шу асосда уларни ҳал қилишга қаратилган амалий чора-тадбирлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
кадрларнинг қайта тайёрланишини ва малакаси оширилишини ташкил этиш;
соҳага доир масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишида бевосита иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ташкил этиш.
1970 йил 09 август Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган
Маълумоти — олий
1994 й. Тошкент давлат педагогика институти (кундузги)
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари:
меҳнат бозорининг барқарор ва мутаносиб равишда ривожланишини таъминлаш, аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мақсадли комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини молиялаштириш ишларини ташкил этиш;
ишсизларни, иш излашда қийинчиликларга дуч келаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган кафолатларни амалга оширишни молиялаштиришни ташкиллаштириш;
ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишга ҳамда меҳнат органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир сифатли хизматларнинг ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолига, биринчи навбатда, ёшларга, хотин-қизларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилишини ташкил этишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришни ташкил этиш;
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинишини, шу жумладан ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида ишлаганлик учун ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар тўғри ва ўз вақтида берилишини давлат томонидан назорат қилинишини ташкиллаштириш;
ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирор-бир шаклда мажбурий меҳнатдан фойдаланиш эҳтимолларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормалари амалга оширилишини назорат қилиш;
айниқса фаол қишлоқ хўжалиги ишлари вақтида ходимлар ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этиш бўйича давлат органлари, шу жумладан маҳаллий давлат органлари фаолиятининг тизимли мониторингини ташкил этиш;
корхоналар, муассасалар, ишлар ва касблар, лавозимлар ҳамда имтиёзли шартлар асосида пенсия, қўшимча таътил, қисқартирилган иш куни олиш ҳуқуқини берувчи кўрсаткичлар рўйхатларидаги ўзгаришлар тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таклифлари бўйича хулосалар берилишини ташкил этиш;
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиши, шунингдек барча транспорт турларидан, транспорт коммуникацияларидан, умумий алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиши учун шарт-шароит яратишга доир қисмига риоя этилишини давлат томонидан назорат қилинишини ташкил этиш;
меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнат муносабатлари субъектлари ҳуқуқлари доимий мониторинги ва ҳимоясини амалга оширишни ташкиллаштириш;
жамоа шартномалар ва битимларда назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини олиб борилишини ташкил этиш;
фуқароларнинг муносиб меҳнат шарт-шароитларига доир ҳуқуқларини таъминлаш ва ходимларнинг ҳуқуқий ҳимояланганлигини кучайтириш бўйича таклифлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;
иш жойларининг меҳнат шарт-шароитларига мослигини аттестациядан ўз вақтида ва сифатли ўтказиш юзасидан давлат назоратини амалга оширади, иш жойларининг меҳнат шарт-шароитларига мослигини аттестациядан ўтказишда услубий ёрдам берилишини ташкил этиш;
давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш ва уларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ равишда унинг соғлиғига етказилган зарарни махсус текширишни ўтказишни ёки ўзининг вакилларини бундай текширишларда қатнашишини ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олишни белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминлаш;
меҳнат шароитлари, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш материалларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ва тегишли хулоса берилишини таъминлаш;
ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича мониторинг юритилишини ташкил этиш;
ишлаб чиқаришда жароҳатланиш сабабларини таҳлил қилиш ва давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар киритилишини таъминлаш;
ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва улар бажараётган ишлари ҳолатини ўрганишни ташкил этиш;
ташкилотларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларига меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича кўрсатмалар бериш ва ходимларининг малакасини оширилишини ташкиллаштириш;
соҳага доир масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишида бевосита иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, уларнинг мурожаатларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилишини ташкил этиш;
кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар тўланиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини ташкил этиш;
кам таъминланган оилаларни муҳтожликдан халос қилиш, уларни оилавий тадбиркорликка ва ҳунармандчиликка жалб қилиш, шунингдек ўзини ўзи банд қилишнинг турли шаклларини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича якка тартибдаги дастурларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари, тижорат банклари, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилувчи ва унга ёрдам кўрсатувчи бошқа давлат органлари, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини ташкиллаштириш.