Вазирлик ҳақида

Хусусий бандлик агентликлари хизмати ҳақи қатъий белгиланган -Меҳнат вазири ўринбосари

 

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1066-сон Қароридан)

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) аҳоли бандлиги, меҳнат миграцияси ва меҳнат муносабатлари соҳасида ягона сиёсат олиб борувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
  2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
  3. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
  4. Вазирлик, унинг ташкилий тузилмасига кирадиган ҳудудий ва идора бўйсунувидаги бўлинмалар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий ҳисобварақларига эга.
  5. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, қисқартирилгани — Меҳнат вазирлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи — Ministry of Employment and Labour Relations of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилгани — Ministry of Labour;

в) рус тилида:

тўлиқ номи — Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан, қисқартирилгани — Министерство труда или Минтруда.

  1. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили): 100031, Тошкент шаҳри, Миробод кўчаси, 15.

2-боб. Вазирлик тизими

  1. Қуйидагилар Вазирлик тизимига киради:
  • Вазирликнинг марказий аппарати;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари;
  • Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, унга бўйсунадиган фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий филиаллар, хорижга кетаётган фуқароларни жўнаб кетишдан олдин мослаштириш марказлари ва Агентликнинг хориждаги ваколатхоналари;
  • Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази;
  • Республика меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш курслари;
  • Тошкент шаҳрида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази;
  • ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ҳудудий марказлари;
  • малакани баҳолаш марказлари;
  • «Mehnat.uz» ахборот-компьютер маркази» МЧЖ;
  • Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлиги бўлган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари;
  • касб-ҳунар коллежлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси;
  • Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;
  • «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Мономарказ» МЧЖ;
  • Ўзбекистон-Малайзия касб-ҳунар таълими маркази;
  • чет элларга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш марказлари;
  • олдиндан кўниктириш ва касбга тайёрлаш марказлари.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари, туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари Вазирликка ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига бўйсунади ва ҳисоб беради.

  1. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини бажаришда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1066-сон Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3913-сон Қарори