"Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси

Айни пайтда Бутунжаҳон банки кам таъминланган ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шунингдек, иқтисодий ислоҳотлар натижасида вақтинчалик жабрланган шахслар учун давлат ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш имкониятларини оширишда Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам бермоқда. Мазкур лойиҳа кам таъминланганлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоя қилиш бўйича икки мақсадга эришиш ва кам таъминланганлар ҳолатининг камбағаллик даражасигачага тушиб қолиши олдини олишга қаратилган. Кўзланган мақсадларга эришиш учун ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш, меҳнат бозори дастурларининг самарадорлигини ошириш ва мониторинг тизимини ишлаб чиқиш сингари уч компонентда ишлар олиб борилди.

Мазкур лойиҳада экологик ва ижтимоий муаммоларга аҳамият берилиб, Банкнинг Экологик ва ижтимоий ҳимоя чора-тадбирлар стандартига янгича ёндашуви орқали ҳал этилади. Ижтимоий хавф “аҳамиятли” сифатида баҳоланади ва уни назорат қилиш мақсадида лойиҳа тузилмасини шакллантириш ва ижтимоий хавфни назорат қилиш (айниқса, истисно ҳолатлар), салбий оқибатларни камайтириш ва ижобий натижаларни ошириш учун миграцион чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан ижтимоий баҳолаш (ИБ)ни ўтказиш зарур. Шунга мувофиқ, Ўзбекистон Ҳукумати (Ҳукумат) томонидан ижтимоий баҳолаш ўтказилиб, Ижтимоий бошқарув режаси (ИБР) ишлаб чиқилди. Лойиҳани ишлаб чиқиш вазифалари ва компонентлари вазият тушунтирилган қуйидаги бўлимларда тақдим этилган.

Ҳужжатлар:

 

фикр алмашиш: