Бандлик
#Ҳудудлардан_хабарлар_Сирдарё
Хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган комплекс сҳора-тадбирлар дастурида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳам топшириқлар юклатилган.
Тегишли бандлар ижроси юзасидан Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
2021йилнинг январ-август ойлари давомида жазони ижро этиш муассасаларидан 6 нафар хотин-қизлар озод этилган. Шундан 3 нафари АБКМ томонидан корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига, 2 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 1 нафари ўз хоҳиши билан ишлаш истагини рад этди.
______________________________________________________________________________________________________________
#Ҳудудлардан_хабарлар_Бухоро
Юқоридаги чора- тадбирлар дастури ижроси юзасидан маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ёки содир этган, ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган, оила-турмуш, ахлоқ-одоб доирасида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этувчи ва бошка ғайриижтимоий хулқ-атворга эга булган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар шакллантирилиб, иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб борилди.
2021-йил 7 ойида марказлар томонидан жазо муассасаларидан озод қилинган 3 нафар хотин-қизлар рўйхатга олинган. Улардан бир нафари кейинчалик Тошкент шаҳрига кучиб кетган, 2 нафари норасмий тарзда меҳнат фаолиятини бошлаган. Норасмий ишлаётган хотин-қизларга меҳнат муносабатларини қонуний расмийлаштиришлари, тадбиркорлик фаолиятларини давом эттиришлари учун имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланишлари тўғрисида маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, Наркология диспансери рўйхатидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш назоратга олинган. У ерда 2 нафар аёл бўлиб, 1 нафари давлат корхонасида, 1 нафари норасмий меҳнат фаолияти билан банд.
- Меҳнат ва меҳнатга ҳақ тўлаш
- Бандлик
- Меҳнат муҳофазаси
- Меҳнат инспекцияси
- Меҳнат миграцияси
- Касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш
- Давлат томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
- 2019 йил пахта йиғим-терим мавсуми давомида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани сабабли маъмурий жаримага тортилган мансабдор шахслар рўйхати
- Пахта териш пайтида мажбурий меҳнат учун жаримага тортилган амалдорлар рўйхати
- Текшириш ва назорат тадбирлари вақти
- Ходимларга берилган малака сертификатлар руйхати