Низом

Меҳнат бозори ва меҳнат миграциясини таҳлил қилиш йиғма ахборот-таҳлил департаменти

Меҳнат бозори ва меҳнат миграциясини таҳлил қилиш йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1.1. Меҳнат бозори ва меҳнат миграциясини таҳлил қилиш йиғма ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда - Департамент) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) марказий аппарати таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Департамент фаолияти вазирликни марказий аппаратининг бошқармалари, бўлимлари, секторлари ва қуйи ташкилотлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.

1.2. Департаментнинг бошқаруви ва бўйсуниши

1.2.1 бўлимни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошқаради.

Департамент бошлиғи қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи билан ишга тайинланади ва ишда озод этилади.

Департаментни фаолиятини Департамент бошлиғи бошқаради.

1.3. Департамент таркиби

1.3.1. Департаментнинг структураси ва штат бирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3913-сон қарори билан тасдиқланган.

1.3.2. Департаментнинг штат бирлиги 4 та ходим билан иборат:

- бошлиқ (1-илова);

- бош мутахассис (2-илова);

- кичик мутахассис (3-илова);

- 1-тоифали демограф (4-илова).

1.3.3. Ишлаб чиқилган лавозим йўриқномаларига асосан ходимлар орасида  иш вазифаларини Департамент бошлиғи тақсимланади.

1.3.4. Департамент ходимларини ишга қабул қилиш ва бошқа лавозимларга ўтказилиши Департамент бошлиғининг тавсиясига кўра вазирнинг буйруғи билан амалган оширилади.

1.4. Департамент фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар базаси

1.4.1. Департамент ўз фаолиятида қўйидаги хужжатлар билан ишлайди:

Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси; Кодекслар: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодекси.

Қонунлар: Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш” қонуни, “Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”, “Оилавий тадбиркорлик туғрисида”,
“Деҳқон хўжаликлари тўғрисида”, “Маъмурий тартиб-қоидалар ҳақида” ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Вазирликнинг низоми, вазирликнинг буйруқлари ва бошқа маъмурий ҳужжатлари, ва мазкур тасдиқланган Низом.

II. Департаментнинг мақсадлари, вазифалари ва функциялари

2.1. Департаментнинг асосий мақсадлари қўйидагилардан иборат:

Департаментнинг самарали ишини ташкил этиш, шунингдек меҳнат бозорида ва меҳнат миграцияси соҳасида вазирликнинг марказий аппарати бошқармалари, бўлимлари, секторлари ва тасаруфий ташкилотларинининг ахборот-таҳлилий фаолиятини мувофиқлаштириш;

норматив-ҳуқуқий хужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

ишсизлар ва меҳнат бозори тўғрисидаги материалларни шакллантириш;

меҳнат бозорини ривожлантириш тенденсиялари, аҳоли бандлиги даражаси ва таркиби, яратилаётган янги иш ўринлари ва меҳнат миграцияси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

вазирлик фаолиятининг асосий соҳаларини таҳлил қилиш учун анъанавий ва электрон шаклда ахборот тўплаш ва тўплашни ташкил этиш, уни тизимлаштириш;

вазирлик томонидан юқори турувчи ташкилотларга статистик ва бошқа ҳисобот доирасида тақдим этиладиган маълумотларни шакллантиришни мувофиқлаштириш.

вазирнинг топшириғига биноан меҳнат бозори ва меҳнат миграцияси масалалари бўйича зарур ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш;

2.2. Департаментнинг асосий вазифалари:

вазирлик фаолиятини ягона ахборот-таҳлилий таъминлашни ташкил этиш ва Марказий аппаратнинг бошқармалари, бўлимлари ва секторлари томонидан ахборотни ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;

бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги тенденсиялар ва таркибий ўзгаришлар мамлакатдаги меҳнат бозорининг ҳақиқий ҳолати ва меҳнат миграциясини чуқур ва комплекс таҳлил қилиш;

ишсизлик ва норасмий иш билан банд бўлганларни даражасини ва таркибини таҳлил қилиш, шу жумладан аҳоли ва иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўровларни таҳлил қилиш;

демографик омилларни ва иқтисодий ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, бандликнинг прогрессив шаклларини жорий этишга йўналтирилган иш билан бандликни ошириш, ижтимоий ҳимоя дастурларини шакллантириш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш ва янги иш ўринларинининг дастурини ишлаб чиқишда қатнашиш,

ваколат доирасида меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишни таъминлайди.

2.3. Департаментнинг асосий функциялари:

меҳнат бозорини ва меҳнат миграциясини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этади;

аҳоли бандлиги даражасини ва таркибини тўлиқ ва объектив баҳолашни таъминлаш учун меҳнат бозорининг аҳволини мониторинг қилишда қатнашади;

Департамент ваколатлари доирасида аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳудудий дастурлар бўйича таклифлар ва материалларни тайёрлаш;

Вазирликнинг марказий аппарати бошқармалари, бўлимлари, секторлари ва таъсаруфий ташкилотларини самарадорлигини баҳолаш;

Ахборот-таҳлил йўналишида  Департамент ходимларини малакасини ошириш бўйича ишларни ташкиллаштириш.

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунларнинг бузилишини бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўради.

III. Департаментнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Департамент қўйидаги ҳуқуқларга эга:

белгиланган тартибда Марказий аппарат таркибий бўлинмалари ва бўлим таркибидаги бошқа ташкилотлар томонидан вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур материаллар ва ахборотларни сўраш ва олиш;

марказий иқтисодий органлари ходимлари, тадқиқот марказлари ва институтлари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва учрашувларда, шунингдек, ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасида халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;

ахборот ва таҳлилни тайёрлаш бўйича вазирликнинг марказий аппарати ва қуйи ташкилотларининг бошқармалари, бўлимлари, секторлари мутахассисларини жалб қилиш;

Вазирликнинг марказий аппарати ва унга бўйсунувчи ташкилотлари бошқармалари, бўлимлари ва тармоқ раҳбарлари ва мутахассислари шахслари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари, шунингдек бошқа корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, шу жумладан касаба уюшмалари билан вазирлик номидан белгиланган тартибда вакиллик қилиш;

зарур материаллар ва маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ҳужжатларни қайта ишлаш бўйича департаментнинг талаблари ўз вақтида бажарилиши лозим, агар вазирлик раҳбарияти топшириқларида бошқа ижро муддатлари белгиланмаган бўлса:

департаментга тақдим этиладиган маълумотлар белгиланган шаклда тўлиқ ёки ишончли бўлмаган тақдирда, маълумотни тақдим этган бошқарма, бўлим, сектор ёки тизим ташкилотлари раҳбарларига тегишли интизомий жавобгарлик чораларини кўриш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

3.2. Департамент мажбуриятлари:

меҳнат қонунчилиги, маҳаллий норматив-ҳуқукий ҳужжатлар, жамоа шартнома,  меҳнат шартномалари шартларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

вазирнинг буйруқ ва топшириқларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш.

ички меҳнат тартиб  қоидалари, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя қилиш;

Иш берувчи томонидан департамент фаолияти учун берилган мол-мулкини эҳтиёткорлик билан ишлатиш;

департамент фаолиятини ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ риоя этиш.

IV. Департамент жавобгарлиги

4.1. Департамент томонидан ушбу Низомда назарда тутилган вазифаларни тўғри ва ўз вақтида бажариш учун жавобгарлик.

4.2. Департамент бошлиғига қўйидаги шахсий жавобгарлик юклатилади:

Департаментга юклатилган вазифа ва функсияларни бажариш департаменти фаолиятини ташкил этиш;

департаментда ҳужжатларни тезкор ва сифатли тайёрлаш ва ижро этишни ташкил этиш, амалдаги қоидалар ва йўриқномаларга мувофиқ иш юритишни таъминлаш;

меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилиш;

Департамент ходимларини танлаш, жойлаштириш ва уларнинг лавозим мажбуриятларини ажратиш;

Ходимларнинг жавобгарлиги ишлаб департамент томонидан ишлаб чиқилган лавозим йўриқномаларда белгиланади;

V. Якуний қойидалар

5.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

5.2. Мазкур Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишга вазир ҳуқуқга эга.

5.3. Ушбу Низом раҳбарият томонидан имзоланган кундан бошлаб  амал қилишни бошлайди.

5.4. Мазкур Низом амал қилиш муддати 5 йил.