Вазифалар

Меҳнат бозори ва меҳнат миграциясини таҳлил қилиш йиғма ахборот-таҳлил департаменти

Департаментнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

вазирлик фаолиятини ягона ахборот-таҳлилий таъминлашни ташкил этиш ва Марказий аппаратнинг бошқармалари, бўлимлари ва секторлари томонидан ахборотни ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;

бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасидаги тенденсиялар ва таркибий ўзгаришлар мамлакатдаги меҳнат бозорининг ҳақиқий ҳолати ва меҳнат миграциясини чуқур ва комплекс таҳлил қилиш;

ишсизлик ва норасмий иш билан банд бўлганларни даражасини ва таркибини таҳлил қилиш, шу жумладан аҳоли ва иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўровларни таҳлил қилиш;

демографик омилларни ва иқтисодий ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, бандликнинг прогрессив шаклларини жорий этишга йўналтирилган иш билан бандликни ошириш, ижтимоий ҳимоя дастурларини шакллантириш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш ва янги иш ўринларинининг дастурини ишлаб чиқишда қатнашиш,

ваколат доирасида меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишни таъминлайди.

Департаментнинг асосий функциялари:

меҳнат бозорини ва меҳнат миграциясини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлашда иштирок этади;

аҳоли бандлиги даражасини ва таркибини тўлиқ ва объектив баҳолашни таъминлаш учун меҳнат бозорининг аҳволини мониторинг қилишда қатнашади;

Департамент ваколатлари доирасида аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳудудий дастурлар бўйича таклифлар ва материалларни тайёрлаш;

Вазирликнинг марказий аппарати бошқармалари, бўлимлари, секторлари ва таъсаруфий ташкилотларини самарадорлигини баҳолаш;

Ахборот-таҳлил йўналишида  Департамент ходимларини малакасини ошириш бўйича ишларни ташкиллаштириш.

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунларнинг бузилишини бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўради.