Халқаро ҳамкорлик

Меҳнат муносабатлари соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Вазирлик ҳамда унинг барча таркибий бўлинмалари ва хорижий шериклари билан ўзаро алоқаларининг кенг доирасига эга. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларининг умумий тизимида муҳим ўрин эгаллайди. Хусусан, шериклик алоқаларини ўрнатиш, ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича Вазирлик қуйидагилар билан мақсадли ишларни амалга оширмоқда:

  • Бандлик, меҳнат муносабатлари, миграция ва ижтимоий ҳимоя сиёсатини амалга оширишга масъул бўлган хорижий идоралар;
  • Халқаро ташкилотлар;
  • Халқаро молия институтлари.

Бугунги кунга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хорижий шериклар билан халқаро ҳамкорлигини тартибга солувчи 28 та ҳамкорлик шартномалари ва ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Япония, Туркия, Бирлашган Aраб Aмирликлари, AҚШ, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларининг меҳнат вазирликлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

БМТ агентликлари ва халқаро институтлар билан яқин ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Вазирлик Халқаро меҳнат ташкилотининг асосий миллий шерикларидан бири ҳисобланади. Шунга биноан Ўзбекистон Республикаси унга 1992 йилдан буён аъзо бўлиб келмоқда. Қабул қилинган пайтдан бошлаб ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон ХМТнинг 15 та конвенциясини ратификация қилди.

2017 йил 28 феврал куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ўзаро англашув Меморандумини имзолаш маросими – 2017-2020 йй. “Муносиб меҳнат давлат дастури” ижроси муддатини узайтиришга қаратилган.

Муносиб меҳнат давлат дастури доирасида меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари тўғрисида хабардорлигини ошириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини кўтариш ва меҳнат қонунчилигини бузилишларига тезкор жавоб беришга қаратилган қайта алоқа механизмини яратиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури билан ҳамкорлик доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистонда ёшларнинг бандлигини фаол равишда тарғиб қилишга бағишланган лойиҳани амалга оширмоқда.

Лойиҳанинг асосий қисмлари: фаол меҳнат бозори сиёсати орқали ёшларни иш билан таъминланишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бизнес-стартапларни бошлаш, шунингдек, ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш ва хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

ЮНИСЕФ аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида Вазирликнинг асосий шерикларидан бири ҳисобланади.

2016 йилда Ўзбекистон Республикаси ва ЮНИСЕФнинг 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг қўшма режаси имзоланган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қуйидагилардир: 1) ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш; 2) ижтимоий ҳимоя дастурларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича миллий салоҳиятни ошириш; 3) Ижтимоий ҳимоя сиёсати ва тизимли ислоҳотларни ишлаб чиқиш; 4) Ижтимоий ҳимоя тизими учун ягона регистрни / интеграциялашган бошқарув ахборот тизимини (ИМС) ишлаб чиқиш.

Шунингдек, вазирлик Халқаро Миграция Ташкилотининг стратегик шерикларидан биридир.

27-ноябр куни Женевада БМТнинг миграция масалалари агентлиги ХМТ Кенгашининг 109-сессиясида Ўзбекистоннинг ХМТга аъзо бўлиш тўғрисидаги аризаси қўллаб-қувватланган. Шундай қилиб, Ўзбекистон Халқаро Миграция Ташкилотининг (ХМТ) 173-аъзоси бўлди.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA) билан ўзаро алоқалар фаол равишда олиб борилмоқда. Хусусан, "Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш" лойиҳаси биргаликда амалга оширилмоқда. Унинг доирасида Тошкент шаҳри ва Республика вилоятларида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари барпо этилмоқда.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва ишсиз фуқароларни меҳнат бозорида талаб қилинадиган касбларга ўқитиш мақсадида 2012 йилда Тошкентда КОICA кўмаги билан биринчи касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди. Ўтган йиллар давомида унда 2500 дан ортиқ ўғил-қизлар ўқитилиб, улар ўз мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланди.

2015 йилда худди шундай марказни Самарқандда ташкил этиш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида ўқув лабораторияси ва ёрдамчи бинолар, устахона ҳамда ётоқхоналар қурилди. Ушбу марказ автоуловларга техник хизмат кўрсатиш, чилангарлик ишлари ва пайвандлаш, электротехника, электроника, шунингдек, ахборот технологиялари бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган.

2019 йил феврал ойида Самарқанд касб-ҳунар таълими марказининг лойиҳаси қўшма бизнес-инкубатор ва стартаплар учун ўқув дастурларининг ишга туширилиши билан тўлдирилди. Бу албатта, вилоят аҳолиси учун қўшимча иш билан таъминлаш имкониятларини яратади.

Aйни пайтда Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳам шундай марказларни ишга тушириш режалаштирилган.

2018-2021 йилларда Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги мамлакатнинг бизнес-режасига мувофиқ замонавий иқтисодиёт учун 100 миллион AҚШ доллар миқдоридаги кўникмаларни ривожлантириш лойиҳаси кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳа меҳнат бозори ва касб-ҳунар таълими тизими ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш сифатини ошириш, касб-ҳунар таълими тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни ўз ичига олади.

2016-2020 йилларда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги мамлакатларнинг шериклик дастурига кўра, 2019 йилда 50 миллион AҚШ доллари миқдорида ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш бўйича лойиҳа яратиш кўзда тутилган.

Лойиҳа одамларнинг ягона ижтимоий реестрини яратиш орқали аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарали дастурини жорий этади ва меҳнат бозорида ишсизларга барқарор иш жойларини фаол тақдим этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Шунингдек, Вазирлик, Халқаро молия корпорациясининг Ўзбекистондаги ижтимоий масъулиятли ва барқарор пахта ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳасининг шерикларидан бири бўлиб, Маслаҳат кенгаши аъзоси ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа ижтимоий масъулиятли ва экологик жиҳатдан барқарор пахтани мажбурий меҳнатга эҳтиёж сезмасдан ишлаб чиқариш ва йиғиб олишнинг амалий мисолларини яратмоқда.

фикр алмашиш: