Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири АҚШ Савдо вакили ёрдамчиси билан учрашди

01.02.2020

30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов АҚШ Савдо вакили офисида АҚШ Савдо вакили ёрдамчиси К.Улсон билан учрашди.

111111

Музокаралар давомида АҚШ вакилларига бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Хусусан, миллий қонунчиликда халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш, Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятининг самарали мехaнизмлари, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг фаолияти тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

222222

Учрашув давомида К.Улсон АҚШ ҳукумати Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида эришган ютуқларини, айниқса меҳнат тўғрисидаги қонунларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги фаолиятини юқори баҳолаётганини таъкидлади.

333333