Қишлоқ хўжалиги кооперативи кўплаб ёшларни иш билан таъминламоқда

14.04.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5953-сонли Фармонини ижросин таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, вилоятдаги барча туманлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил қилиш учун тегишли қарорлари қабул қилинди.

Бунга биргина мисол, Ховос туманида ташкил этилган “Ҳамза-Ҳусниобод” маъсулияти чекланган жамиятида 20 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқароларга 50 сотихдан экин майдонлари ажратиб берилди.

Ховос тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалиги кооперативга аъзо бўлган ҳар бир оила учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жами 44,6 млн.сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди.

Бугунги кунда ушбу ажратилган ер майдонига биринчи экин сифатида супурги экилиб, 20 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар томонидан дастлабки ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, иккинчи экинга мош ва учинчи экинга тўқсонбости пиёз ва чеснок маҳсулотлари экиш режалаштирилди.