COVID-19 пандемияси вақтида масофавий ўқитишнинг янги имкониятлари

13.05.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги COVID-19 пандемияси даврида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга масофавий ўқитиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Бутун ер шарини қамраб олган COVID-19 пандемияси, шунингдек коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли жорий этилган чекловлар одатий жараёнларни сезиларли даражада ўзгартириб юборди. Бутун дунё давлатларининг ҳукуматлари COVID-19 пандемиясини тўхтатиш мақсадида ўқув муассасаларини ёпишга қарор қилдилар. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 100 дан ортиқ давлат бутун мамлакат миқёсида ўқув муассасаларини ёпди, бу бутун дунёдаги барча таълим олувчиларнинг ярмида кўпроғига ўз таъсирини ўтказди.

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасидаги талабни эътиборга олиб, Ўзбекистонда касбий таълим умумтаълим хусусиятидаги дастурлар билан бир қаторда «онлайн» режимига ўтди.

photo_2020-05-07_11-10-09

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономарказининг қисқа муддатли курслари асосида ҳам коронавирус инфекцияси пандемияси даврида, ҳам пандемия тугаганидан сўнг онлайн ўзлаштириш мумкин бўлган видеоматериаллар ишлаб чиқилди. Бугунги кунга келиб НТРК телеканалларида уқаловчи (массажчи), сантехник, маникюр мутахассиси, сартарош касблари, шунингдек, уй шароитида болаларда дисплазияни бартараф этиш массаж усули бўйича масофавий таълимий телекўрсатувлар намойиш этилмоқда.

Шу билан бир қаторда масофавий таълим видеоматериаллари Мономарказнинг «Facebook» ва «Instagram»даги расмий саҳифаларига, «Telegram» каналига, шунингдек, «Youtube» видеохостингига жойлаштирилган.

Бундан ташқари, БМТнинг Ўзбекистондаги тараққиёт дастури кўмагида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида меҳнат бозорида талаб кучли бўлган касбларга масофавий касбий ўқитиш электрон платформасини ишлаб чиқиш бўйича умумий лойиҳа йўлга қўйилди.

photo_2020-05-07_11-10-22

Лойиҳа Ўзбекистонда COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатларига қарши ҳаракат қилишда тезкор жавоб қайтариш бўйича БМТ Тараққиёт дастури Механизми доирасида амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг июнь ойидаёқ маиший техника ва мобиль қурилмаларни таъмирлаш устаси, уқаловчи (массажчи), нейл-стилист, ошпаз, сантехник, косметолог, аёллар ва эркаклар сартароши, қандолатчи ва тикувчи каби талаб кучли бўлган касблар бўйича 200 дан ортиқ видеоматериаллар жойлаштирилади.

photo_2020-05-07_14-03-37

photo_2020-05-07_14-19-13

Шунингдек, онлайн дарслар Бандлик ва меҳнат муносабатлари расмий веб-саҳифаси ва ижтимоий тармоқларига жойлаштирилади. Ўқув йўналишлари билан батафсил Мономарказнинг расмий веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.