Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан коронавирус пандемияси даврида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича баёнот
03.04.2020
1. Каронавирус пандемияси даврида меҳнат муносабатлари бўйича мурожаатларни қабул қилиш тезкор ахборот тизими яратилди.
Ходимлар, иш берувчилар, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг карантин чора-тадбирлари давомидаги меҳнат муносабатлари бўйича саволлари учун 3 та йўналишда маълумот олиш тизими яратилди:
- вазирликнинг “call-center” орқали ишонч телефон рақамига (200-06-00);
- вазирликнинг @mehnathuquqbot telegram канали;
- вазирликнинг веб-сайти орқали dmi.mehnat.uz онлайн хизмати орқали.
2. Меҳнат муносабатлари бўйича мурожаатлар билан ишлашни ташкил этиш.
Вазирликка жорий йил март ойида меҳнат муносабатлари (меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш) бўйича жами 8 753 та мурожаат келиб тушган (энг кўпи, Тошкент шаҳар, Қашқадарё вилояти, Бухоро вилояти), асосан (мактабгача таълим муассасаларидан 722 та, халқ таълими муассасаларидан 975 та, олий таълим муассасаларидан 456 та, соғлиқни сақлаш муассасаларидан 564 ва бошқа ташкилотлардан) шундан “call-center” орқали 6 409 та, @mehnathuquqbot telegram канали 171 та, dmi.mehnat.uz онлайн хизмати орқали 77 та, ёзма равишда 2096 та мурожаатлар килиб тушди.
Мурожаатларнинг 2450 таси иш ҳақини тўламаслик, 61 таси ноқонуний ишдан бўшатиш, 2625 таси меҳнат таътилини бериш тартибини бузиш, 1400 таси меҳнат муҳофазаси бўйича, 525 таси ишга қабул тартибини бузиш ва 437 таси бошқалар (вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш, меҳнат дафтарчасини юритиш, интизомий жавобгарликка тортиш ва бошқалар).
3. Коронавирус пандемия даврида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилинаётган ишлар.
Коронавирус пандемияси даврида меҳнат муносабатларини тартибга солиш учун ходимларнинг меҳнат таътилига чиқиши ва масофавий ишлашни ташкил этиш бўйича вақтинчалик низомлар ишлаб чиқилди ва Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди, 5969-сон Фармоннинг меҳнат муносбатларига оид меъёрлари бўйича тушунтиришлар ишлаб чиқилди ва эълон қилинди.
Меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар ва шикоятларни кўриб чиқиш ва ечимини хал қилиш, фуқаролар меҳнат ҳуқуқларини тиклаш бўйича тезкор тизими жорий этилди. Унга кўра, мурожаатлар билан масофавий (дистанцион) шаклда ахборот-коммуникация технологияларни қўллаган ҳолда ишланмоқда.
Иш берувчилар ва ходимлар ўртасида Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда тўғридан-тўғридан боғланган ҳолда коронавирус пандемияси даврида меҳнат муносабатлари тўғри расмийлаштириш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.