Низом

Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан
самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошкармасининг Низоми Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўгрисида»ги 2018 йил Миюлдаги ПҚ-3856-сон карори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 10 июлдаги 482-сонли қарорларига мувофик ишлаб чикилган.

2. Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблагларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси (бундан буён "бошцарма" деб юритилади) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий девонининг таркибий тузилмасидир;

3. Бошқарманинг асосий вазифаси Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат олиб бориш ва уни янада такомиллаштириш;

4. Бошқарма бошлиги вазирнинг ўринбосарлари тавсиясига асосан вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод килинади.

5. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Узбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, Қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карор ва фармойишларига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруклари ва Ҳайьат қарорларига ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилган холда фаолиятини олиб боради.

6. Бошқарма ўз фаолиятини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланган иш режаси асосида амалга оширади.

II. Бошқарманинг вазифалари 

Бошқарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси (кейинги ўринларда - Жамгарма) вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Жамғармага мажбурий ажратмалар ўтказилишдан вужудга келган боқиманда қарзларни ундириш чораларини кўриб чиқиш ва ҳудудий бошқармаларда бажарилишини назорат қилиш;

Республика тижорат банклари билан қўшимча ва янги иш ўринлари ташкил этиш, иш ўринларини сақлаб қолиш учун жамгарма маблағлари ҳисобидан кредит линялари очиш мақсадида бош келишувлар лойихаларини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

Тижорат банклари билан Жамгарма маблағлари ҳисобидан берилган имтиёзли кредитлар ҳамда ажратилган кредитларга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтарилиши, шунингдек ажратилган кредит ресурсларини мақсадли ва самарали ишлатилиши ва шу ҳисобига янги иш ўринлари яратилишини доимий назорат қилиш;

Жойларда янги иш ўринлари яратилиши бўйича қабул қилинган Узбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ (жумладан, чорвачиликни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида) Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамгармаси хисобидан режалаштирилган маблагларни тижорат банклари билан тузилган бош келишувларга асосан ўз вақтида молиялаштирилиши ва мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;

Жамғарманинг Қоракалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан ишлаб чиқилган:

- маҳаллий даражадаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасини шакиллантириш ва сарфлаш бўйича сметалари;

-Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларини сақлаш бўйича тузилган чораклик, ярим йиллик ва йиллик смета харажатларини рўйхатдан ўтказилишини ва ижроси бўйича доимий мониторинг олиб бориш;

Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали фойдаланишни ўрганиш бўйича ҳудудий бошқармалардан тегишли маълумотларни олиш ҳамда бу масалада жойларга чиққан холда ўрганишлар ўтказиш;

Жамгарма маблағларининг йиғилиши ва самарали ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида жойларда ҳудудий бошқармалар раҳбарлари, туман (шауар) бандликка кўмаклашувчи марказлар раҳбарлари иштирокида амалий-таҳлилий машгулотлар ташкил этиш;

Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

Жамгармага таълуқли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан белгиланган тартибда хамкорлик қилиш;

Жамғарма маблағларини қонун хужжатларига мувофиқ қатъий мақсадли сарфланишини таъминлаш ва бу борада мониторинг олиб бориш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамкорликда ташкил этилган корхоналар фаолиятини доимий назорат қилиш;

Ишсизларни ижтимоий мухофаза қилиш тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Иш билан таъминлаш жамғармасининг молиявий аҳволини прогнозлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда мажбурий ажратмалар миқдорларини белгилаш ва Иш билан таъминлаш жамғармасининг молиявий аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамгармасининг келгуси йил учун даромадлари манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари прогнози лойихасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлигига такдим этиш;

Давлат солиқ қўмитаси билан Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамгармага мажбурий ажратмалар ўтказилишидан вужудга келган боқиманда қарзларнинг ундирилишини таъминлаш мақсадида таққослама далолатномалар тузиш;

Иш билан таъминлаш жамгармасининг тушум ва харажатлар режасининг ижроси тўғрисидаги ҳар чораклик ва йиллик йиғма ҳисоботларни тайёрлаш ва Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлигига такдим этиш;

Вазирлик Хайъати йиғилишларига масалалар тайёрлаш;

Вазирлик раҳбариятининг бошқарма фаолияти билан боғлиқ ҳамда бошка таълуқли топшириқларни ижро этиш.

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари

Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблагларидан фойдаланиш, ҳисоботларни тайёрлаш масалаларга оид йўриқномалар, қўлланма хатлар ишлаб чиқиш ва буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш;

Фуқаролар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш, хат ва аризаларга жавоб бериш;

Бошқарма тегишли маълумотларни, вазирлик раҳбариятининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ҳамда ҳисоботларни ҳудудий бошқармалардан белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш;

Бўлимнинг иш сифати самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш, иш услубларини такомиллаштириш мақсадида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг тажрибаларини оммавийлаштириш;

Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш Марказлари ходимларининг малакасини оширишга доир ўқув режалари ва.дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, малака ошириш курсларида қатнашиш;

Бошқарма ваколати доирасида хизмат фаолиятига доир масалаларда вазирликлар ва идоралар билан алоқа қилиш.

IV. Бошқарманинг мажбуриятлари

Бошқарманинг ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги мажбуриятлари:

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаларининг “Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш” бўлимларидан чораклик ва йиллик ҳисоботлар қабул қилиш.

Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланишини, жумладан жойларда янги иш ўринлари яратилиши бўйича қабул қилинган Узбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан (жумладан, чорвачипикни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва сервис сохаларида) Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ҳисобидан режалаштирилган маблағларини ўз вақтида ажратилиши ва мақсадли ишлатилиши устидан доимий назорат олиб боради.

Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини ноқонуний ўзлаштириш, суъистемоллик ҳолатлари аниқланганда ҳукукни муҳофаза қилувчи органларни огоҳлантириш.

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг жамғарма фаолиятига доир масалаларига оид саволлар, хат ҳамда аризаларига белгиланган муддатларда жавоб беради.

Вазирлик Хайъати қарорлари, раҳбарият топшириқларини ўз муддатида ижро этади.

V. Низомнинг амалда бўлиш муддати

Ушбу Низом белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг кучга киради.

Низомга бошқарма қайта тузилган ҳолларда ва вазифалари ўзгарганда ҳамда вазирлик раҳбариятининг кўрсатмаларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

VI. Бошқарма ҳодимларининг жавобгарлиги

Бошқарма ҳодимлари Узбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган вазифаларни бажармаганлиги учун интизомий ва моддий жавобгардир.