Вазифалар

Бухгалтерия

Қуйидагилар бухгалтериянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Бухгалтерия ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини таъминлаш;

Бюджет маблағларининг, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўгри сарфланишини таъминлаш;

Вазирлик марказий аппаратда меҳнат органлари ходимларининг ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини ривожлантириш (кейинги ўринларда-Меҳнатни рағбатлантириш) жамғармаси маблағларининг даромадлари ва харажатлари сметасини ишлаб чикиш;

Ҳудудий бош бошқармалар ва тизимига кирувчи корхона ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобининг қонунчилик талабларига мувофиқ юритилишини вазир томонидан берилган ваколат доирасида назорат килиш;

Вазирлик марказий аппарати ҳамда Республика бюджетидан молиялаштириладиган вазирлик тизимидаги вазирлик ва муассасаларнинг штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тайёрлаш ва Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш;

Вазирликда ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини, белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш;

Смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

Пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;

Моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш;

Моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларнинг ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш;

Молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва Молия вазирлигига тақдим этиш;

Вазир ёки вазир томонидан тайинланган вазир ўринбосари тасдиқлаши учун харажат сметаларини ва уларга илова қилинадиган ҳисоб-китобларни тузиш;

Асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қимматликларни уларнинг сақланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилиш;

Бухгалтерия ҳужжатларининг, ҳисоб регистрларининг, шунингдек харажатлар сметаларининг (илова ҳисоб-китоблари билан бирга) сақланишини ва қонунчиликда назарда тутилган бошка вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш;

Фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф, ариза ва шикоятларини белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш;

Бухгалтерия қонун ҳужжатлари, ушбу низом, вазирлик иш юритиш йўриқномаси, вазир топшириқлари ҳамда бўлимнинг иш режаси асосида ташкил этилади.