Вазифалар

Ташқи меҳнат миграцияси ва қайтган меҳнат мигрантларнинг реинтеграция дастурлари бошқармаси

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва меҳнат миграциясидан қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ишга жойлаштириш масалаларида кўмаклашиш;

Меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда бевосита иштирок этиш;

Миграция масалалари билан шуғулланувчи манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, маъмурий тузилмалар, маҳаплий давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро алоқа ўрнатади;

Миграция соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги таргибот ва ташвиқот ишларини амалга оширади;

Миграция соҳасига оид давлат сиёсатини ривожлантиришга қаратилган халқаро, республика, минтақавий ва маҳаллий тадбирларни белгиланган тартибда ташкил этади ва ўтказади.

Чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни Ўзбекистон Республикасида қўллаб-қувватлашга қаратилган халқаро шартномалар, миллий ва давлат дастурлари, шунингдек, одам савдосининг олдини олиш соҳасини ва Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мониторингини амалга оширади;

миграция соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда давлат органларига, маҳаллий ҳокимият органларига ёрдам кўрсатади;

диаспоралар ва хорижий юртдошларимизнинг миллий-маданий бирлашмалари билан алоқа ўрнатади;

Ўзбекистон Республикасн фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар билан имзоланган ҳамкорлик тўгрисидаги шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошка ҳужжатлардан келиб чиқадиган тегишли қарорлар ва мажбуриятларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида юритилишини мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикасн фуқароларини уюшган ҳолда танлаш бўйича хорижий иш берувчилар билан шартномалар тузалишини ҳамда уларни меҳнат меъёрларига амал қилган ҳолда тизимли йўлга қўйилишини мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда танлаш, тайёрлаш, мослаштириш тадбирларини ва хорижда ишга жойлапггириш жараёнларини тўгри ташкил этилишини назорат қилиш;

Ташқи меҳнат миграцияси фаолиятига доир масалаларни комплекс тахдил қилиш, шу асосда норматив-хуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикиш;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор давлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари билан биргаликда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари тармоқларини ривожлантириш ва қочоқлар, бошпана изловчилар учун вақтинча яшаш жойларини ташкил этиш ишларини амалга ошириш.

Хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меҳнат ҳуқуклари ва ижтимоий ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш жараёнларини тартибга солиш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, халқаро ташкилотлар, институтлар ҳамда фондлар билан ҳамкорлик қилиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижда меҳнат қиламан деб огир аҳволга тушиб қолмасликларини олдини олиш учун чора-тадбирлар, қўлланмалар, буклетлар ва видеороликлар ишлаб чиқиш. Хорижда меҳнат фаолиятини юритаман деб оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикасн фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Республика ҳудудидан транспортда кетаётганда уларнинг хавфсизлигини таъминланиш чоралари ҳамда авиа ва темир йўл транспортида имтиёзли йўл чипталарини сотиш бўйича ташкил этилган ихтисослаштирилган кассалар ишини тўғри йўлга қўйилишини, фаолиятини назорат қилиш;

меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида чет элга чиқаётган шахсларни касбга ўқитиш ва қайта ўқитишга кўмаклашади;

Бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва меҳнат миграциясидан қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ишга жойлаштириш масалаларида кўмаклашиш соҳасида:

Юридик шахсларга хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни белгиланган тартибда бериш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида меҳнат қилаётган хорижий фуқаролар ҳисобини юритилишини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикасн фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олиш учун аризаларни кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасн фуқароларини шартномалар асосида хорижга ишга жўнатаётган рекрутинг ташкилотлар меҳнат фаолиятни қонуний амалга оширилиши юзасидан назорат олиб бориш;

Ишчи органига тақдим этилган лицензияларни бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиш, тугатиш ва бекор килиш тўғрисидаги аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилишини назорат қилиш;

Ишчи орган хулосасини олган кундан бошлаб ўн иш кун мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўгрисида қарор қабул қилиш. Ишчи орган лицензия талабгорини тегишли қарор кабул қилингандан кейин уч кун давомида кабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилиши шарт;

Лицензия чекланмаган муддатга берилиб, лицензияларни олиш, ҳисобга олиш ва сақпаш бўйича ишчи орган фаолиятини мониторинг қилиш;

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш юзасидан назорат қилиш ҳамда лицензиат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва мудцатларда лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини режали текшириш;

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилиши, шунингдек, тушган шикоят ва аризаларга мувофиқ зарур чораларни кўриш ва амалга ошириш;

Зарурат бўлса, мигрантнинг меҳнат қилиш шароитлари ва ижтимоий ҳимояси тўғрисида ахборот олиш мақсадида унинг иш ва яшаш жойини бориб кўриш;

Лицензиянинг амал қилиши лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланган, шунингдек, аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмалари бажарилмаган ҳолларда тўхтатилиши чораларини кўриш ҳамда лицензиянинг амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун муддат белгилаш.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилса, мазкур ҳолатлар бартараф этилгани тўгрисида ёзма тасдикнома олинган вактдан бошлаб, уч кун мудцатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш чораларини кўриш.

Бошқарма ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси фукароларини хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконияит ва шароитларини такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг меҳнат бозорини ўрганиш;

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон Республикасн фуқароларининг мавжуд маълумотлар базаси ва хорижий иш берувчилар реестрини ташкил этилишини назорат қилиш. Вазирлик тизимида чет элда ишлашни хохловчилар ва хорижий иш берувчилар учун ягона маълумотлар базасини ташкил этиш;

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикасн фуқароларнни кетишдан олдин мослапггириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга чет тилларни, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқаришда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қоидаларини ўргатиш жараёнларини амалга оширилишини доимий назорат қилиб бориш;

Хорижий иш берувчилар талабларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлашгириш учун хорижга юборилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини меъёрий талабларга асосан ҳужжатларни расмийлаштирилиши ва ваколатли тиббиёт муассасаларини комплекс тиббий кўрикдан ўтказилишини мониторинг қилиш;

Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун юридик шахсларга рухсатномалар ва чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни берилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасида хорижий ишчи кучидан фойдаланишни тартибга солувчи қонун хужжатлари ва норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назорат қилиш.

Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни кетишдан олдин ўқув-мослаштириш марказлари, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш марказлари, тил ўргатиш марказлари фаолиятини назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали миграция соҳасини самарали ва тўғри ташкил этилиши бўйича хориж ваколатхоналарига хамкорлик қилиш;

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни, шу жумладан Вазирлик тизими оркали хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик муассасалари билан ҳамкорликда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя килиш, моддий қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш;

Меҳнат мигрантларини кайта интеграциялаштириш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш, хорижда вақтинча меҳнат фаолияти ниҳоясига етгач, ватанига қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси худудида кейинчалик ишга жойлаштириш учун уларнинг рўйхатларини аҳолини ишга жойлаштиришга кўмаклапгувчи ҳудудий органларга тақдим этилишини таъминлаш.