Вазифалар

Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси

Бошқарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси (кейинги ўринларда - Жамгарма) вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Жамғармага мажбурий ажратмалар ўтказилишдан вужудга келган боқиманда қарзларни ундириш чораларини кўриб чиқиш ва ҳудудий бошқармаларда бажарилишини назорат қилиш;

Республика тижорат банклари билан қўшимча ва янги иш ўринлари ташкил этиш, иш ўринларини сақлаб қолиш учун жамгарма маблағлари ҳисобидан кредит линялари очиш мақсадида бош келишувлар лойихаларини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

Тижорат банклари билан Жамгарма маблағлари ҳисобидан берилган имтиёзли кредитлар ҳамда ажратилган кредитларга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтарилиши, шунингдек ажратилган кредит ресурсларини мақсадли ва самарали ишлатилиши ва шу ҳисобига янги иш ўринлари яратилишини доимий назорат қилиш;

Жойларда янги иш ўринлари яратилиши бўйича қабул қилинган Узбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ (жумладан, чорвачиликни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида) Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамгармаси хисобидан режалаштирилган маблагларни тижорат банклари билан тузилган бош келишувларга асосан ўз вақтида молиялаштирилиши ва мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;

Жамғарманинг Қоракалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан ишлаб чиқилган:

- маҳаллий даражадаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасини шакиллантириш ва сарфлаш бўйича сметалари;

-Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларини сақлаш бўйича тузилган чораклик, ярим йиллик ва йиллик смета харажатларини рўйхатдан ўтказилишини ва ижроси бўйича доимий мониторинг олиб бориш;

Жамғарма маблағлари мақсадли ва самарали фойдаланишни ўрганиш бўйича ҳудудий бошқармалардан тегишли маълумотларни олиш ҳамда бу масалада жойларга чиққан холда ўрганишлар ўтказиш;

Жамгарма маблағларининг йиғилиши ва самарали ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида жойларда ҳудудий бошқармалар раҳбарлари, туман (шауар) бандликка кўмаклашувчи марказлар раҳбарлари иштирокида амалий-таҳлилий машгулотлар ташкил этиш;

Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

Жамгармага таълуқли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан белгиланган тартибда хамкорлик қилиш;

Жамғарма маблағларини қонун хужжатларига мувофиқ қатъий мақсадли сарфланишини таъминлаш ва бу борада мониторинг олиб бориш;

Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамкорликда ташкил этилган корхоналар фаолиятини доимий назорат қилиш;

Ишсизларни ижтимоий мухофаза қилиш тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва уни янада такомиллаштириш учун олдини олувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Иш билан таъминлаш жамғармасининг молиявий аҳволини прогнозлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда мажбурий ажратмалар миқдорларини белгилаш ва Иш билан таъминлаш жамғармасининг молиявий аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамгармасининг келгуси йил учун даромадлари манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари прогнози лойихасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлигига такдим этиш;

Давлат солиқ қўмитаси билан Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамгармага мажбурий ажратмалар ўтказилишидан вужудга келган боқиманда қарзларнинг ундирилишини таъминлаш мақсадида таққослама далолатномалар тузиш;

Иш билан таъминлаш жамгармасининг тушум ва харажатлар режасининг ижроси тўғрисидаги ҳар чораклик ва йиллик йиғма ҳисоботларни тайёрлаш ва Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлигига такдим этиш;

Вазирлик Хайъати йиғилишларига масалалар тайёрлаш;

Вазирлик раҳбариятининг бошқарма фаолияти билан боғлиқ ҳамда бошка таълуқли топшириқларни ижро этиш.