Korrupsiyaga qarshi kurashish

Korrupsiya davr muammosi!


Biz korrupsiyaga qarshimiz!



Korrupsiya –taraqqiyot kushandasi!              
                                                                       


                                                                                                                                                                                                       Камбағалликни қисқартириш

ва бандлик вазирининг

2023-йил “20” июлдаги

121-сон буйруғига

1-илова

 

 

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш
    ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда “Вазирлик” деб юритилади) нинг соҳадаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишнинг назорат қилинишини таъминлаш, аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш, вазирлик ва унинг қуйи органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижаларига кўра ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш тартибини белгилайди.
  2. Вазирлик ва унинг қуйи органлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят протсессуал кодексининг 322 ва 326-моддаларига мувофиқ назорат тадбирлари натижасига кўра жиноят аломатлари таркиби аниқланган тақдирда бундай материалларни, далолатнома ёки маълумотларни улар расмийлаштирилгандан сўнг 30 кундан кечиктирмасдан тегишли мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиши лозим.
  3. Қуйидагилар жиноят таркиби аломатларни аниқлаш мезони ҳисобланади:

била туриб, ноқонуний равишда ишдан бўшатиш, шундан қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, аёлни ҳамиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганларни била туриб, уни ишга олишдан ғайри қонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш ҳолатлари бўйича;

вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки
одоб-ахлоқига зиён етказилиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, шундан қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этиш;

қонунда назарда тутилган холлардан ташқари, меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, шундай қилмишлар учун маъумурий жазо қўлланилгандан кейин содир этиш;

техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилиши, ўлим ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатларга йўл қўйилиши;

айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилишни базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ортиқ миқдорда ҳамда кўп ёки жуда кўп миқдорда содир этиш;

мансаб сохтакорлиги ва ҳужжатларни қалбакилаштириш;

мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркиби аломатлари мавжуд бўлган бошқа ҳоллар.

  1. Вазирлик ва унинг қуйи тизимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юбориладиган ҳужжатлар рўйхати:

а) қуйидагиларни мажбурий кўрсатган ҳолда далолатнома ёки маълумотнома;

назорат обйектининг тўлиқ номи, назорат тадбири билан қамраб олинган давр учун масъул бўлган мансабдор (масъул) шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми;

қонун ҳужжатларнинг бузилган нормаларини аниқ кўрсатган ҳолда тафтиш, текшириш ва ўрганиш пайтида аниқланган қоидабузарликлар ва камчиликлар фактлари (ўқилганда қонун ҳужжатининг қайси талаби, моддаси ва бандлари бузилганлигини аниқ тушуниш бўлиши учун камчилик ёки қоидабузарликнинг ҳар бир тури етарли даражада акс эттирилган ҳолда баён этилиши ҳамда дастлабки аниқланган қоидабузарликлар суммасини математик усулда ҳисоблаш имкони бўлиши керак);

б) масъул шахс билан тузилган тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақидаги шартномаларнинг тегишли тарзда тасдиқланган нусхалари (мавжуд бўлган тақдирда);

в) назорат обекти уставининг (низомининг) нусхаси;

г) қонун ҳужжатларини бузилганлигини тасдиқловчи молия-бухгалтерия, тўлов
ва бошқа ҳужжатларнинг асли ёки тегишли тарзда тасдиқланган нусхалари (ҳужжатларнинг асли ёки тасдиқланган нусхаларини тақдим қилиш имконияти бўлмаганда ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари тақдим қилинади);

д) мансабдор (масъул) шахсларнинг уларга қўйилган қонунбузилишлар мазмуни бўйича назорат тадбири давомида (якуни бўйича) тақдим этган ёзма тушунтиришларининг (еътирозларининг) асл нусхалари ёки назорат обйекти мансабдор (масъул) шахсларининг аниқланган қонунбузилиш фактлари бўйича тушунтириш беришдан бош тортганлиги тўғрисидаги далолатномалар;

й) назорат обйектининг мансабдор (масъул) шахси томонидан келтирилган важлари (ёзма эътирозлари), қонунбузилишлар факти бўйича тузилган мансабдор шахс (шахслар)нинг хулосаси;

ж) назорат тадбирлари натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома ёки маълумотномаларнинг бир нусхаси назорат обйекти мансабдор шахси ушбу ҳужжатларни имзолашдан ёки қабул қилишдан бош тортган ҳолларда назорат обйектига юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Шунингдек, назорат тадбирида аниқланган қоидабузарлик ва камчиликлар фактларини тасдиқлаш мақсадида ҳужжатларга бошқа материаллар ҳам илова қилиниши мумкин.

  1. Назорат тадбири материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ёки унинг ўринбосарлари, ҳудудий бош бошқармалар, тасарруфий ташкилотлар ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари томонидан алоқа хати билан юборилади.
  2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва унинг қуйи тизимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари сўровига кўра назорат тадбирига таалуқли бўлган бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим қилинади.
  3. Мазкур Низом талабларига сўзсиз риоя этилишига Камбағалликни қисқартириш
    ва бандлик вазирининг ўринбосарлари (тегишли ҳолат бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари шахсан масъулдир.
  4. Вазирликнинг коррупсияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳасида:

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;

зиммасига қонун ҳужжатлари билан юклатилган коррупсияга қарши курашиш бўйича вазифаларга мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юборади ва уларнинг сўровларига жавоб беришда иштирок этади;

коррупсиявий жиноятларни бартараф қилиш ёки тергов қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ваколатли органлар вакилларига кўмак беради.

                                     

 



---------------------------------------------------------------------------------------------------

 Kambag‘allikni qisqartirish

va bandlik vazirining

2023-yil “20” iyuldagi

121-son buyrug‘iga

2-ilova

 

 

 

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, hududiy va tasarrufiy tashkilotlarga aloqa kanallari orqali korrupsiyaviy xatti-harakatlar to‘g‘risida kelib tushgan xabarlarni qabul qilish va ko‘rib chiqish

REGLAMENTI

 

1-bob. Umumiy koidalar

 

  1. Mazkur Reglament Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, hududiy va tasarrufiy tashkilotlarga (keyingi o‘rinlarda - Tashkilot) korrupsiyaga qarshi kurashish, manfaatlar to‘qnashuvini aniqlash va tegishli ta’sir choralarini ko‘rishga qaratilgan chora-tadbirlarning samaradorligini oshirish maqsadida ishlab chiqilgan.
  2. Mazkur Reglament Tashkilotdagi aloqa kanallari orqali korrupsiyaviy xatti-harakatlar haqida kelib tushgan xabarlar bilan ishlashning asosiy tamoyillari, shuningdek, xabarlarni qabul qilish, ularni ro‘yxatdan o‘tkazish va ko‘rib chiqish, shuningdek, Tashkilot rahbariga hisobot taqdim etish tartibini belgilaydi.
  3. Mazkur Reglament maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

Ishonch telefoni – Tashkilotga telefon orqali kelib tushadigan murojaatlarni markazlashgan holda qabul qilish, tasniflash va tizimlashtirish, shuningdek, o‘z vaqtida va sifatli ko‘rib chiqilishini monitoring qilish imkonini beruvchi tizim;

murojaatchi – aloqa kanallari orqali Tashkilotdagi korrupsiyaviy
xatti-harakatlar to‘g‘risida axborot berish uchun murojaat qilgan har qanday jismoniy va (yoki) yuridik shaxs, xodim;

manfaatlar to‘qnashuvi – shaxsiy (bevosita yoki bilvosita) manfaatdorlik shaxsning mansab yoki xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga ta’sir ko‘rsatayotgan yoxud ta’sir ko‘rsatishi mumkin bo‘lgan hamda shaxsiy manfaatdorlik bilan fuqarolarning, tashkilotlarning, jamiyatning yoki davlatning huquqlari va qonuniy manfaatlari o‘rtasida qarama-qarshilik yuzaga kelayotgan yoki yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan vaziyat;

korrupsiya – shaxsning o‘z mansab yoki xizmat mavqeidan shaxsiy manfaatlarini yoxud o‘zga shaxslarning manfaatlarini ko‘zlab moddiy yoki nomoddiy naf olish maqsadida qonunga xilof ravishda foydalanishi, xuddi shuningdek bunday nafni qonunga xilof ravishda taqdim etish;

korrupsiyaviy harakatlar – xodim tomonidan bevosita yoki bilvosita shaxsan yoki uchinchi shaxslar orqali pora beruvchi manfaatlari yo‘lida harakat yoki harakatsizlik uchun moddiy manfaatdor bo‘lishi, shu jumladan pul, qimmatbaho qog‘oz, boshqa ko‘rinishdagi mulk va mulkiy huquqlar, mulkiy xarakterdagi xizmatlar olish, talab qilish, undirish, taklif qilish yoki berish, pora berish va/yoki olish yoki bunda vositachilik qilishda, rasmiyatchiliklarni soddalashtirish uchun to‘lovlar undirish (pora olish) va boshqa noqonuniy maqsadlarda o‘z xizmat vazifalaridan noqonuniy foydalanish;

korrupsiyaga oid huquqbuzarlik – korrupsiya alomatlariga ega bo‘lgan, sodir etilganligi uchun qonunchilikda javobgarlik nazarda tutilgan qilmish;

korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi – amaldagi qonunchilik va ichki hujjatlarni korrupsiyaviy jihatdan buzilishini bartaraf etish, Tashkilot xodimlari tomonidan yuqori darajada kasbiy va axloqiy faoliyat olib borishlarini ta’minlash bo‘yicha chora-tadbirlar majmui;

korrupsiyaviy xavf-xatar – xodimlar yoki uchinchi shaxslar tomonidan Tashkilot nomidan va (yoki) ularning manfaatlarini ko‘zlab korrupsiyaviy harakatlarni sodir etish xavfi;

taaluqli xabar – Tashkilotdagi korrupsiyaviy harakatlar va (yoki) manfaatlar to‘qnashuvi haqidagi axborotdan iborat bo‘lgan xabar;

xodim – Tashkilot bilan mehnat munosabatlariga kirishgan shaxs;

xodimning shaxsiy manfaatdorligi – xodim tomonidan o‘z xizmat vazifalarini bajarishi chog‘ida o‘zi yoki uchinchi shaxslarning manfaatlari yo‘lida xodimning mansab yoki xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga ta’sir qilishi mumkin bo‘lgan pul mablag‘lari, moddiy yoki nomoddiy boyliklar, boshqa mol-mulk va imtiyozlar ko‘rinishida shaxsiy naf olish imkoniyati (shaxsiy, ijtimoiy, moliyaviy, siyosiy va boshqa tijoriy yoki notijoriy manfaatlari).

  1. Tashkilot korrupsiyaviy harakatlar haqida axborot berishga mo‘ljallangan aloqa kanallarining ishini quyidagi tamoyillar asosida tashkil etadi:

Konfedensiallik va xavfsizlik – aloqa kanallaridagi xabarlardan foydalanishga ruxsat berilgan Tashkilotning barcha vakolatli shaxslari ushbu xabarlarni vakolatga ega bo‘lmagan shaxslarga berish (oshkor qilish) ga haqqi yo‘q. Agar murojaatchi o‘z xabarini yuborganligi xaqida boshqa xodimlarga yoki uchinchi shaxslarga o‘z xohishiga ko‘ra, jumladan, extiyotsizligi natijasida oshkor qilgan bo‘lsa, Tashkilot uning oshkor bo‘lishiga javobgar bo‘lmaydi;

qonuniylik – Tashkilot aloqa kanallariga kelib tushadigan xabarlarni qabul qilish, ro‘yxatga olish, qayta ishlash va ko‘rib chiqish qat’iy ravishda O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligi talablari va ushbu Reglamentga muvofiq amalga oshiriladi;

murojaatchining ta’qib qilinmasligi – aloqa kanallari orqali korrupsiyaviy harakatlar haqida o‘z xohishiga ko‘ra xabar bergan jismoniy va yuridik shaxs, xususan Tashkilot xodimi xabarning mazmunidan qat’i nazar biron-bir javobgarlikka tortilmaydi;

murojaatchi bilan majburiy tartibdagi qayta aloqa – agar xabar anonim bo‘lmasa, uni ko‘rib chiqish natijalari Tashkilot tomonidan murojaatchiga yetkazilishi lozim;

ta’sir choralarini qo‘llashning majburiyligi – korrupsiya fakti tasdiqlangan taqdirda, Tashkilot aybdor shaxslarni javobgarlikka tortish uchun O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq harakat qiladi.

 

2-bob. Korrupsiyaga oid harakatlar haqida axborot berish uchun aloqa kanallari

 

  1. Taaluqli xabar quyidagi aloqa kanallaridan yuborilishi mumkin:

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi (https://pm.gov.uz/) orqali;

Tashkilotning rasmiy veb-sayti yoki elektron pochtasi orqali;

Tashkilotning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanal va sahifalari  (misol uchun Facebookdagi rasmiy sahifasi (https://www.facebook.com/_______)) orqali;

Tashkilotning telefon raqamlari orqali (ishonch va boshqa ish telefon raqamlari orqali);

Tashkilotning telegram boti (@______ _bot)

Tashkilotga og‘zaki (shaxsan) murojaat qilish;

huquqni mahofaza qiluvchi organlar orqali;

mazkur Reglamentda ko‘rsatilmagan boshqa aloqa kanallari.

  1. Tashkilot aloqa kanallari to‘g‘risidagi axborotni rasmiy veb-sayt, ijtimoiy tarmoqdagi sahifa va kanallariga joylashtiradi, shuningdek, xodimlarga davriy ravishda yuboriladigan elektron xatlar tarqatmalariga va o‘quv materiallariga kiritadi, Tashkilot binosida joylashtiriladigan tematik plakatlar va hokazolarda aks ettiradi.

 

3-bob. Aloqa kanallari orqali kelib tushayotgan taaluqli xabarlarni qabul qilish

 

  1. Tashkilotning Korrupsiyaga qarshi ichki nazorat tuzilmasi (keyingi o‘rinlarda – Ichki nazorat tuzilmasi) Tashkilotning aloqa kanallaridan kelib tushgan taaluqli xabarlarni ko‘rib chiqishga mas’ul hisoblanadi.
  2. Tashkilotning quyidagi aloqa kanallaridan kelib tushgan taaluqli xabarlar Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-maydagi 341-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat organlarida, davlat muassasalarida va davlat ishtirokidagi tashkilotlarda jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi to‘g‘risidagi namunaviy nizom va Tashkilotning jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari bilan ishlash tartibi to‘g‘risidagi nizom talablarida nazarda tutilgan tartibda ro‘yxatga olinadi va rezolyutsiya uchun Tashkilot rahbariga chiqariladi:

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi orqali;

Tashkilotning rasmiy veb-sayti yoki elektron pochtasi orqali;

Tashkilotning telefon raqamlari orqali (ishonch va boshqa ish telefon raqamlari orqali);

Tashkilotga og‘zaki (shaxsan) murojaat qilish;

huquqni muhofaza qiluvchi organlar orqali.

  1. Tashkilotning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanal va sahifalari hamda telegram boti orqali kelib tushadigan xabarlarni qabul qilish uchun Ichki nazorat tuzilmasi mas’ul xodimi tayinlanadi.

Bunda, taaluqli xabar kelib tushganda Ichki nazorat tuzilmasi mas’ul xodimi murojaatchi bilan elektron yozishma yo‘li bilan yoki telefon orqali bog‘lanib zarur axborotni aniqlashtiradi, xabarni Reestrda ro‘yxatga oladi va ma’lumotni Tashkilot rahbariga kiritadi.

Ichki nazorat tuzilmasi mas’ul xodimi kelib tushadigan xabarlarni dushanbadan jumagacha soat 09:00 dan 18:00 ga qadar tahlil qiladi. Agar xabar ish vaqtidan tashqari paytda kelib tushsa, bu xabar navbatdagi ish kunida aniqlashtirish uchun saqlanadi.

  1. Agar murojaatchi o‘z xabarini tasdiqlash uchun qo‘shimcha materiallarga, masalan, fotomateriallar, hujjatlar, audio va videoyozuvlarga ega bo‘lsa, murojaatni qabul qilishga mas’ul xodim ularni taqdim etish bo‘yicha foydalaniladigan aloqa kanallarini (telegram boti yoki elektron pochtasi)ni ko‘rsatadi va taqdim etiladigan ma’lumotni konfedensialligini bildiradi. Mazkur ma’lumotlar taaluqli xabarga ilova sifatida rasmiylashtiriladi.
  2. Tashkilot rahbari taaluqli xabarni tezkorlik bilan tahlil qilish
    va ko‘rib chiqish uchun Tashkilotning Ichki nazorat tuzilmasiga topshiriq tushiradi.
  3. Tashkilotning Ichki nazorat tuzilmasi taaluqli xabarni olgandan keyin
    1 (bir) soat ichida uni ilovaga muvofiq shaklda Tashkilotda korrupsiyaga oid harakatlar haqidagi xabarlarni qabul qilish reestrida (keyingi o‘rinlarda – Reestr) ro‘yxatga olishi va ushbu Reglamentning 4-bobiga muvofiq ko‘rib chiqishi lozim.
  4. Tashkilot murojaatchilarga xodim tomonidan sodir etilgan korrupsiyaviy xarakatlar to‘g‘risida anonim xabarlar qoldirish imkoniyatini beradi.

Anonim xabar kelib tushgan taqdirda Tashkilotning ma’sul xodimi, imkon mavjud bo‘lgan taqdirda, quyidagilarni amalga oshirishi lozim:

Tashkilotga kelib tushgan xabarga javob berish uchun murojaatchi bilan bog‘lana olmasliklari mumkinligi haqida ma’lum qilishi;

qo‘shimcha zarur ma’lumot olish imkoniyati bo‘lmagan taqdirda xabarni to‘liq va har tomonlama o‘rgana olmasliklarini bildirishi;

murojaatchiga u bilan bog‘lanish uchun anonim aloqa kanali tashkil qilishni taklif qiladi (shaxs ko‘rsatilmagan elektron pochta manzili, Telegramdagi maxfiy chat va.b.);

Murojaatchi o‘z arizasidan voz kechmagan taqdirda, mazkur Reglamentda nazarda tutilgan tartibda xabarni qabul qilishi shart.

  1. Tashkilot xodimlari tomonidan olingan xabarlarni ko‘rib chiqish jarayonida korrupsiyaviy huquqbuzarliklarni sodir etishning sabab va sharoitlari ham tahlil qilinadi va kelgusida ularning oldini olish hamda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini takomillashtirish bo‘yicha tadbirlar amalga oshiriladi.
  2. Olingan xabarlar bo‘yicha barcha taaluqli materiallar, hujjatlar
    va ma’lumotlar (shu jumladan, qabul qilingan qarorlar va murojaatchilarga yuborilgan javoblar) Murojaatlar bilan ishlash tuzilmasida O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan muddatga, shu bilan birga 10 yildan kam bo‘lmagan muddatga saqlanishi kerak.
  3. Taaluqli xabar tashkilotning hududiy va tarkibiy bo‘linmalarga kelib tushgan taqdirda, uni qabul qilgan mas’ul xodimlar zudlik bilan yozma shaklda hududiy (tarkibiy) bo‘linma rahbari va korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha mas’ulni (mavjud bo‘lsa) kelib tushgan xabar to‘g‘risida xabardor qiladi, ular o‘z navbatida ushbu xabarni Tashkilotning markaziy apparatidagi Ichki nazorat tuzilmasiga yuboradi. Ichki nazorat tuzilmasi olingan xabarni 11-bobida bayon etilgan tartibga muvofiq ko‘rib chiqadi.
  4. Tashkilotning hududiy va tarkibiy bo‘linmalari o‘zlarining Reestrini yuritadi.

 

4-bob. Korrupsiyaviy harakatlar haqidagi xabarlarni ko‘rib chiqish

 

  1. Ichki nazorat tuzilmasiga kelib tushgan barcha taaluqli xabarlar ushbu tuzilmaning mas’ul xodimlari yoki Tashkilot rahbari topshirig‘iga asosan boshqa bo‘linmalar tomonidan ko‘rib chiqiladi.
  2. Korrupsiyaviy harakatlari to‘g‘risidagi xabarlarni ko‘rib chiqish jarayoniga, harakatlari ustidan taaluqli xabar kelib tushgan yoki ko‘rib chiqish jarayonida manfaatlar to‘qnashuvi yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan xodimlarni jalb qilish man etiladi.
  3. Taaluqli xabar kelib tushganda Ichki nazorat tuzilmasi xodimi dastlabki tekshirish o‘tkazib, uning taaluqliligini tahlil qiladi, ya’ni xabarda ko‘rsatilgan ma’lumotning Tashkilot tizimiga taaluqli korrupsiyaga oid huquqbuzarlikka va (yoki) manfaatlar to‘qnashuviga tegishliligini tekshiradi.

Dastlabki tekshirish taaluqli xabar Ichki nazorat tuzilmasiga kelib tushgan kundan boshlab 5 (besh) ish kuni ichida amalga oshiriladi.

  1. Mazkur Reglamentning 19-bandida nazarda tutilgan dastlabki tekshirish natijalaridan qat’i nazar, bu haqdagi axborot Reestrga kiritiladi.
  2. Agar Ichki nazorat tuzilmasi xodimi xabar taaluqli emas degan xulosaga kelsa, bu xabar bir ish kuni ichida Tashkilotning tegishli tuzilmasiga bildirgi asosida o‘tkazilishi lozim.
  3. Agar xabarda korrupsiyaviy harakatlar va (yoki) manfaatlar to‘qnashuvi haqida ma’lumot hamda xizmat tekshiruvini o‘tkazish uchun yetarli asoslar mavjud bo‘lsa, Ichki nazorat tuzilmasi xodimi ichki idoraviy hujjatda belgilangan tartibda xizmat tekshiruvini o‘tkazish tashabbusi bilan chiqadi.
  4. Taaluqli xabarlarni mazmunan ko‘rib chiqish Tashkilotga kelib tushgan kundan e’tiboran bir oy ichida, tekshirish o‘tkazish, qo‘shimcha materiallarni so‘rab olish yoxud boshqa chora-tadbirlar ko‘rish zarur bo‘lgan hollarda, ularni ko‘rib chiqish muddatlari, tashkilotning rahbari tomonidan istisno tariqasida uzog‘i bilan bir oyga uzaytirilishi mumkin, bu haqda murojaat etuvchiga
    (anonim murojaatlardan tashqari) xabar qilinadi.
  5. Murojaatga javob Ichki nazorat tuzilmasi tomonidan tayyorlanib, tashkilot rahbari imzosi bilan rasmiylashtiriladi.
  6. Taaluqli xabarlarni ko‘rib chiqish yakunlariga ko‘ra o‘rganish natijalari
    va qo‘llanilgan ta’sir choralari ko‘rsatilgan javob xati tayyorlanadi va belgilangan tartibda murojaatchiga yuboriladi.
  7. Ijtimoiy tarmoqdagi kanal va sahifalar va telegram-bot orqali kelib tushgan taaluqli xabarga javob murojaatchiga elektron shaklda ijtimoiy tarmoqdagi kanal va sahifalar yoki telegram-bot orqali yuboriladi.

 

5-bob. Hisobdorlik

 

  1. Reestrdan Ichki nazorat tuzilmasi xodimlari, xabarlarni ko‘rib chiqishda ishtirok etgan tegishli boshqa davlat organlari va tashkilotlarining xodimlari
    (faqat shunday xabarlarga doir), Tashkilot rahbari yoki rahbarning korrupsiyaga qarshi kurashish yo‘nalishini nazorat qiluvchi o‘rinbosari foydalanishi mumkin.
  2. Reestr ma’lumotlari asosida Ichki nazorat tuzilmasi har chorakda Tashkilot rahbariga qabul qilingan korrupsiyaviy harakatlar to‘g‘risidagi xabarlarga taalluqli bo‘lgan hisobotni taqdim etadi va unda quyidagilar ko‘rsatiladi:

kelib tushgan taaluqli xabarlar va ko‘rib chiqilgan taaluqli xabarlar soni;

korrupsiyaviy harakatlar, manfaatlar to‘qnashuvi holatlari tasdiqlangan taaluqli xabarlar soni;

ko‘rib chiqish muddatlari buzilgan taaluqli xabarlar soni;

taaluqli xabarlarni ko‘rib chiqishning o‘rtacha muddati;

murojaatchilar tomonidan eng ko‘p foydalaniladigan aloqa kanallari va boshqa statistik ma’lumotlar.

 

6-bob. Yakuniy qoida

 

  1. Mazkur Reglament talablarini buzish belgilangan tartibda javobgarlikka sabab bo‘ladi.
  2. Mazkur Reglament, murojaatlar va korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida O‘zbekiston Respublikasining qonunchiligi o‘zgarganda qayta ko‘rib chiqilishi lozim.……………………………………………………………………

 

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, hududiy va tasarrufiy tashkilotlarga aloqa kanallari orqali korrupsiyaviy
xatti-harakatlar to‘g‘risida kelib tushgan xabarlarni qabul qilish hamda ko‘rib chiqish reglamentiga ilova

                                                                                                                                                                                

Tashkilotda korrupsiyaga oid harakatlar haqidagi xabarlarni qabul qilish

REESTRI

 

T/r

Xabar kelib tushgan sana

 

Hudud

 

Xabarning toifasi (korrupsiyaviy xatti-harakat, manfaatlar to‘qnashuvi)

Murojaatlar bilan ishlash tizimida ro‘yxatga olingan sana va raqami

Xabar yuboril-gan aloqa kanali

Murojaatchi ma’lumotlari (jismoniy yoki yuridik shaxs, qayta aloqa ma’lumotlari)

Xabarning qisqacha mazmuni

Xabar taaluqli bo‘lgan tuzilma

Ko‘rib chiqish natijalari

qanoatlantirildi/ tushuntirish berildi/ ko‘rmasdan qoldirildi

Murojaatchiga javob yuborilgan sana va xat raqami

Ijrochi

 

Xabarni ko‘rib chiqqan tuzilma rahbari

Izoh

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 Kambag‘allikni qisqartirish

va bandlik vazirining

2023-yil “20” iyuldagi

121-son buyrug‘iga

3-ilova

 

O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi
tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish

DASTURI

Birinchi bo‘lim. Dasturning asosiy maqsadi va vazifalari

1-bob. Umumiy qoidalar

  1. O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi (keyingi o‘rinlarda Vazirlik deb yuritiladi) tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish, ularning sodir etilishiga ko‘maklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish va bartaraf etish Vazirlikning asosiy vazifalaridan biri hisoblanadi.
  2. Vazirlik tizimida qonuniylikni ta’minlash, xodimlarda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish, manfaatlar to‘qnashuviga yo‘l qo‘ymaslik, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikning muqarrarligini ta’minlash hamda korrupsiyaga karshi kurashish sohasidagi munosabatlarni tartibga solish Dasturning asosiy maqsadidir.
  3. Quyidagilar Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

korrupsiyaga karshi kurashishda mehnat organlari tuzilmalarining faoliyatini muvofiqlashtirish va o‘zaro hamkorligini ta’minlash;

korrupsiyani keltirib chiqaruvchi xavfni baholash va boshqarish;

mehnat organlari xodimlarining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga, tizimda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga doir chora-tadbirlarning ishlab chiqilishi hamda amalga oshirilishini tashkil etish;

korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni aniqlashga, ularni oldini olishga                 va chek qo‘yishga, shuningdek ushbu illatlarga imkon beruvchi sabablar                 va shart-sharoitlarni bartaraf etishga doyr chora- tadbirlar samaradorligi oshirilishini ta’minlash;

korrupsiyaning holati va tendensiyalari to‘g‘risidagi axborotni yig‘ish hamda tahlil etish;

korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risidagi qonun hujjatlarini takomillashtirish va ushbu sohadagi ishlarni yaxshilash yuzasidan takliflar tayyorlash;

korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida halqaro hamkorlikni ta’minlash.

 

 

Ikkinchi bo‘lim. Dasturning asosiy yo‘nalishlari

2-bob. Vazirlik tizimining barcha sohalarida korrupsiyaning oldini olishga doir tashkiliy chora-tadbirlar

  1. Mehnat organlarining mansabdor shaxslari va boshqa xodimlari tomonidan o‘z mansab yoki xizmat majburiyatlarini bajarilishda korrupsiyaga yo‘l qo‘ymaslik va korrupsiyaga qarshi kurashish samaradorligi mezonlarini va uning sifatini baholash tizimlarini joriy etish.
  2. Mehnat organlari xodimlarining faoliyatini jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan onlayn tartibda baholash tartibini joriy etish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  3. Mehnat organlari faoliyatida korrupsiya keltirib chiqarish xatarlari mavjud bo‘lgan sohalarni aniqlash maqsadida fuqarolar o‘rtasida Vazirlikning telegram kanalida va “Facebook” ijtimoiy tarmog‘idagi sahifasida “Korrupsiyani birga yengamiz” mavzusida ijtimoiy so‘rovni o‘tkazish va so‘rov natijalarini tahlil qilib uning omillarini bartaraf etishga qaratilgan “yo‘l xaritalarini” ishlab chiqish.
  4. Vazirlik tizimida korrupsiyani keltirib chiqaruvchi xavfni aniqlash va boshqarish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish.
  5. Vazirlik saytida hamda ijtimoiy tarmoqlarda mehnat organlaridagi vakant ish o‘rinlari hamda nomzodlarga qo‘yilgan talablar hakida ma’lumotlar joylashtirib borilishini ta’minlash.
  6. Mehnat organlari xodimlarining attestatsiyadan o‘tkazish jarayonida jamoatchilik vakillari ishtirokini, shuningdek, videoyozuv tarzda o‘tkazilishini joriy qilish orqali shaffoflikni ta’minlash.
  7. Mehnat organlarida ishlayotgan xodimlarni joy-joyiga qo‘yish bo‘yicha masalalarni qayta ko‘rib chiqish. Bunda uzoq vaqt davomida bitta lavozimda ishlab samarali faoliyat olib borayotgan xodimlarni aniqlash va ularni kamida bir pog‘ona yuqoriroq lavozimlarga o‘tkazish amaliyotini qo‘llash bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  8. Mehnat organlari xodimlarining ijtimoiy ahvolini o‘rganib borish tizimini joriy etish. Bunda kam ta’minlangan, nogironligi bo‘lgan va ko‘p bolali xodimlar ro‘yxatini shakllantirish va ularning holidan xabar olib turish hamda zaruriyatga ko‘ra, moddiy jihatdan ta’minlash choralarini ko‘rib borish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  9. Mehnat organlarida tovar-moddiy boyliklarning adolatli taqsimlanishini ta’minlash mexanizmlarini ishlab chiqish. Bunda xodimlarning ish hajmi va ehtiyojidan kelib chiqib, xizmat avtomobillari va boshqa moddiy boyliklardan foydalanish tartibini belgilash.
  10. Davlat xaridlari bo‘yicha har bir tovar pozitsiyasi kesimida xarid narxlarini viloyatlar va respublika bo‘yicha tahlil qilib borish, narxlarni eng maqbul bo‘lishiga erishish.
  11. Mehnat organlari tizimida xodimlarga haq to‘lash va hisob-kitoblarning to‘g‘riligini monitoring qilish imkoniyatini yaratish, xodimlar uchun shikoyatlar berish imkoniyatini kengaytirish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  12. Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi va uning tarkibiy bo‘linmalarining moliya-xo‘jalik faoliyati bilan bog‘liq ma’lumotlarni (davlat xaridlari bilan bog‘liq shartnomalar r o‘yxatini) vazirlik hamda mehnat organlari veb-saytlarida e’lon qilib borish.
  13. Mehnat organlari faoliyatida, korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni yo‘lga qo‘yish to‘g‘risida takliflar tayyorlash.
  14. Mehnat organlari tomonidan ko‘rsatiladigan xizmatlarni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni xatlovdan o‘tkazish va tahlil qilish. Bunda murakkab bo‘lgan davlat xizmatlarini soddalashtirish, korrupsiyaviy bo‘shliqlari mavjud bo‘lgan normalarni bartaraf etish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish.

3-bob. Vazirlik tizimida korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish va xodimlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish

  1. Vazirlik tizimida korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga qaratilgan, xodimlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish bo‘yicha axborot-tahliliy materiallarni tayyorlash va tarqatish.
  2. Mexnat organlari xodimlariga korrupsiyaning jamiyat va mamlakat ravnaqi uchun o‘ta salbiy illat ekanligini targ‘ib qilishga qaratilgan o‘quv materiallari tayyorlash va tarqatish.
  3. Korrupsiyaga qarshi kurashish mavzusi doirasida ijtimoiy videoroliklar tayyorlash hamda korrupsiya, halollik, tog‘rilik, qonunga hurmat, adolat tantanasi mavzularida targ‘ibot materiallari, didaktik materiallar, multiplikatsion filmlar tayyorlash.
  4. Mehnat organlarida “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi” tadbirlarini tashkil qilish.

4-bob. Korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni o‘z vaqtida aniqlash,
ularga chek qo
yish hamda imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni
bartaraf etish, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etganlik
uchun javobgarlikning muqarrarligini ta’minlash

  1. Vazirlikning veb-saytida xodimlar ustidan shikoyat qilish imkonini beruvchi maxsus sahifa ochish, kelib tushgan shikoyatlarni muntazam tahlil qilish va natijalari bo‘yicha asoslantirilgan takliflar tayyorlash mexanizmini yo‘lga qo‘yish.
  2. Mehnat organlari ma’muriy binolarida jismoniy va yuridik shaxslar yoki ularning vakillarini qabul qilishda video va audioga yozib olish tizimini joriy etish orqali shikoyatlar kelib tushishini oldini olish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  3. Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida korrupsiyaning holatini, uning jihatlarini, ko‘lamini, o‘sish sur’atlarini hamda tendensiyalarini, shuningdek korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida olib borilayotgan chora-tadbirlarning samaradorligini Vazirlik markaziy apparat, hududiy va tasarrufiy tashkilotlar kesimida o‘rganish yuzasidan tadqiqotlar o‘tkazish.
  4. Mehnat organlarida mansabi yuqoriroq bo‘lgan xodimning shaxsiy ishlarini (ko‘chadagi ishlarni bitirtirishi, farzandini ta’lim muassasasidan olib keltirishi va x.k.) amalga oshirishi uchun o‘zidan pastroq lavozimda bo‘lgan xodimga ko‘rsatma berganligi yuzasidan monitoring o‘tkazish rejasini ishlab chiqish va natijasi bo‘yicha tegishli mansabdor shaxslarni javobgarlikka tortish.
  5. Vazirlikka tizimidagi band bo‘lmagan aholiga xizmat ko‘rsatuvchi Ishga marhamat “Monomarkaz” va o‘quv muassasalariga hujjatlarni qabul qilishning elektron tizimni yaratish bo‘yicha takliflar tayyorlash.
  6. Xodimlari malakasini oshirish markazi o‘quv kurslari yakuni bo‘yicha tinglovchilar o‘rtasida mashg‘ulotlarni olib borgan professor-o‘qituvchilar haqida anonim so‘rovnomalar o‘tkazish.
  7. Mehnat organlariga murojaat etishda elektron navbat tizimini joriy etish.
  8. Mehnat organlariga murojaat qiluvchilar tomonidan ko‘rsatilgan xizmat sifatini baholash tizimini joriy etish.
  9. Hududiy va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari bilan har chorakda kamida bir marta Vazirlik tomonidan profilaktik suhbatdan o‘tkazish tartibini joriy etish.
  10. Mehnat organlarida xizmatlarning maxfiyligini saqlagan holda real vaqt rejimidagi masofaviy markazlashtirilgan audio va videokuzatuv tizimini joriy etish.
  11. Mehnat organlari mansabdor shaxslari tomonidan sodir etilgan korrupsiyaga oid xatti-harakatlar haqida xabar bergan shaxslarni mukofotlash tartibini joriy etish.
  12. Vakolatli mehnat organlari tomonidan boshqa tashkilotlarda o‘rganish o‘tkazishda odob-axloq qoidalarini yanada takomillashtirish yuzasidan takliflar tayyorlash. Bunda o‘rganish o‘tkazilayotgan tashkilot xodimlari bilan birga umumiy ovqatlanish joylariga borishni ta’qiqlashni nazarda tutish.
  13. Xizmat safarlari bilan bog‘liq xarajatlarni belgilangan tartibda qoplashning qat’iy mexanizmini belgilash. Bunda hududiy va tasarrufiy tashkilotlarga kompleks tekshirish uchun yuborilgan xodimlarga xizmat safari xarajatlari uchun ajratiladigan mablag‘larni ko‘paytirish hamda yo‘l xarajatlari, mehmonxona va ovqatlanishga ishlatilgan mablag‘larni faqatgina xodimning plastik kartochkasidan to‘langanligini tasdiqlovchi cheklar taqdim etilganda ushbu xarajatlarni qoplab berish tizimini joriy etish bo‘yicha takliflar kiritish.

 

Uchinchi bо‘lim. Dasturning qabul qilinishidan kutilayotgan natijalar

  1. O‘zbekistan Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish dasturini amalga oshirishdan quyidagi natijalar kutilmoqda:

Vazirlik tizimida korrupsiya, manfaatlar to‘qnashuvi va boshqa huquqbuzarliklarning oldi olinishi;

Vazirlik tizimidagi tashkilotlar faoliyatining ochiqligiga erishilishi                         va zimmasiga yuklatilgan vazifalar ijrosiga nisbatan xodimlar mas’uliyatining yanada ortishi;

  1. Mehnat organlarining mansabdor shaxslari va boshqa xodimlari faoliyati samaradorligi yangi mezonlar asosida baholanishi;
  2. Mehnat organlari xodimlarining kasbiy xamda xizmatdan tashqari faoliyatdagi odob-axloqning yuksalib borishi;
  3. Mehnat organlarining faoliyatida korrupsiyaning oldini olishga doir tadbirlarning samaradorligini ta’minlash.

 


-----------------------------------------------------------------------------------------------------





   Kambag‘allikni qisqartirish

va bandlik vazirining

2023-yil “20” iyuldagi

121-son buyrug‘iga

4-ilova

 

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish
QOIDALARI

I.Umumiy qoidalar

  • . Mazkur Qoidalar mehnat organlari va muassasalari tizimida korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish tartibini belgilaydi.
  • . Mazkur qoidalarda monitoring deganda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining amal qilinishi samaradorligini baholash hamda mehnat organlari va muassasalarining faoliyatida korrupsiyaviy xavf-xatarlarni kamaytirish maqsadida tekshirish, nazorat yoki tanqidiy o‘rganish ko‘rinishida amalga oshirilishi mumkin bo‘lgan korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi holatining tahlili tushuniladi.
  • . Quyidagilar Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi (keyingi o‘rinlarda Vazirlik deb yuritiladi) tizimida korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilishning asosiy maqsadi bo‘lib hisoblanadi:
  1. mehnat organlari va muassasalari faoliyatining korrupsiyaga qarshi qabul qilingan talablarga muvofiqligini tekshirish;
  2. mehnat organlari va muassasalarida korrupsiyaga qarshi amalga oshirilayotgan chora-tadbirlaming yetarliligi va korrupsiyaga qarshi tadbiq etilgan tartib-taomillaming samaradorligini baholash;
  3. v) korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida Vazirlikning korrupsiyaga qarshi tizimini takomillashtirish.
  4. Mehnat organlari va muassasalarida korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish bo‘yicha javobgar bo‘lib Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi hisoblanadi.
  5. Monitoring va nazorat qilish yo‘nalishlari va ularni amalga oshirish bo‘yicha chora-tadbirlar
  6. Monitoring va nazorat mehnat organlari va muassasalarida qabul qilingan korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha ichki hujjatlar, yaxlit holda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini tashkil qiladigan (keyingi o‘rinlarda - korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi) funksiya, tartib-taomillar, korrupsiyaga qarshi kurashish maqsadida mehnat organlari va muassasalarida joriy etilgan va amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarga nisbatan amalga oshiriladi.
  7. Mehnat organlari va muassasalarining korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi quyidagi asosiy yo‘nalishlar bo‘yicha monitoring va nazorat qilinadi:
  8. korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining dolzarbligi va uning qonunchilik, shu bilan birga, xalqaro qonunchilik va standartlar talablariga muvofiqligini nazorat qilish, jumladan:

mehnat organlari va muassasalari faoliyatida qo‘llanilishi mumkin bo‘lgan qonun hujjatlari va yuqori turuvchi organlaming tavsiyalarini monitoring qilish;

korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha samarali tizimni yaratish                                           va qo‘llab-quvvatlash masalalari yuzasidan xalqaro va xorijiy tashkilotlarning tavsiyalarini monitoring qilish;

  1. mehnat organlari va muassasalarining korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha amaldagi tizimining samaradorligini monitoring qilish, jumladan:

mehnat organlari va muassasalarining, jumladan, ular xodimlarining korrupsiyaviy harakatlarga aralashganligi haqidagi ma’lumotlar hamda kontragentlarida shunga o‘xshash ma’lumotlar mayjudligi yuzasidan ommaviy axborot vositalarini monitoring qilish;

mehnat organlari va muassasalari xodimlarining korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha asosiy tamoyillar va talablardan xabardorligini tekshirish;

mehnat organlari va muassasalari xodimlari tomonidan Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish siyosati va tartib-taomillarga rioya qilinishini tanlov asosida monitoring qilish.

III. Korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish tartibi

  1. O‘zbekiston Respublikasi vakolatli organlarining korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha qonunchilik va tavsiyalariga rioya qilinishini monitoring qilish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
  2. a) Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi har yili O‘zbekiston Respublikasining korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida qonunchiligiga, O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi Plenumining qarorlariga hamda Korrupsiyaga qarshi kurashish Milliy Kengash Ishchi organi tomonidan kiritilgan ko‘rsatmalarni o‘zgartirish va qo‘shimchalarning monitoringini amalga oshiradi. Monitoring natijalariga ko‘ra, Vazirlikning ichki hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilishi zarurligi haqida qaror qabul qilinadi;
  3. Xalqaro va xorijiy tashkilotlaming korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha tavsiyalarini monitoring qilish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
  4. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi har yarim yilda kamida bir marta korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha samarali tizimni yaratish va qo‘llab- quvvtlash masalalari yuzasidan xorijiy tashkilotlaming (BMT, ShHT, YeHHT va boshqalar) tavsiyalarini monitoring qiladi. Qo‘shimcha tarzda boshqa xalqaro standartlar va tavsiyalarini monitoring qiladi.
  5. monitoring natijalaridan kelib chiqib va zarurat bo‘lganda Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi Vazirlikning ichki hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish haqida tegishli takliflarni tayyorlaydi.
  6. Ommaviy axborot vositalarini monitoring qilish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
  7. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi mehnat organlari va muassasalarining Komplayens nazorat tizimi xodimlari hamda Vazirlik matbuot xizmati faol ko‘magida mehnat organlari va muassasalari, ularning bo‘linmalari va (yoki) ularning xodimlarining biron-bir g‘ayrihuquqiy, jumladan, korrupsiyaviy harakatlarga (keyingi o‘rinlarda - relevant ma’lumot) jalb qilinganligi haqidagi ma’lumotlar mavjudligini aniqlash uchun ommaviy axborot vositalarini (milliy va xorijiy), shu jumladan, jurnallar, ro‘znomalar, Internet tarmog‘i va boshqa ommaviy axborot vositalarini doimiy asosda monitoring qiladi.
  8. mehnat organlari va muassasalarining Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi tizim xodimlari hamda matbuot xizmati tomonidan aniqlangan relevant ma’lumot zudlik bilan Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limiga yetkaziladi;
  9. v) ommaviy axborot vositalarida mehnat organlari va muassasalari, ularning bo‘linmalari va (yoki) ularning xodimlarining biron-bir g‘ayrihuquqiy, jumladan, korrupsiyaviy harakatlarga jalb qilinganligi haqidagi ma’lumotlar aniqlanganda Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi boshlig‘i ushbu fakt haqida zudlik bilan Kambaga‘allikni qisqartirish va bandlik vaziriga xabar beradi va xizmat tekshiruvini tayinlaydi va (yoki) aniqlangan ma’lumotlarni mehnat organlarining faoliyatiga salbiy ta’sirini minimallashtirish, jumladan, Vazirlik tizimining nufuzini himoya qilish bo‘yicha chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;
  10. l) Mehnat organlari va muassasalari xodimlarining korrupsiyaga qarshi asosiy tamoyillar va talablardan xabardorligini tekshirish Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi xodimlari tomonidan har yarim yilda bir marta mehnat organlari xodimlarining korrupsiyaga qarshi asosiy tamoyillar va talablardan xabardorligini tekshirish tizimi bo‘yicha mazkur Qoidaning ilovasiga muvofiq birlamchi tadbirlami tashkil etish yo‘li bilan amalga oshiriladi. Mehnat organlari va muassasalari xodimlari tomonidan korrupsiyaga qarshi siyosat va tartib-taomillarga rioya qilinishini monitoring qilish belgilangan rejaga muvofiq tekshiruv shaklida Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
  11. Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirining buyrug‘iga kо‘ra mehnat organlari va muassasalarida ularning faoliyati bo‘yicha rejadan tashqari komplayens-tekshiruvlar o‘tkazilishi mumkin.
  12. Komplayens-tekshiruvlar doirasida xodimlar tomonidan Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha siyosati va tartib-taomillarga rioya qilinishini nazorat qilish, sodir etish ehtimoli yuqori bo‘lgan korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni aniqlash, korrupsiyaviy xavf-xatarlarni har yili baholanishi va avvalgi monitoring doirasida ishlab chiqilgan chora-tadbirlar ijrosini nazorat qilish orqali amalga oshiriladi.
  13. Komplayens-tekshiruvlami yilda bir marotaba rejalashtirish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:

har    yili                           25-yanvargacha                           Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi                   mehnat organlari va muassasalarida komplayens-tekshiruvlarni o‘tkazish rejasini ishlab chiqadi;

reja   bir  kalendar yilga    tuziladi va birmchi navbatda,      mehnat   organlari

va muassasalarining korrupsiyaviy xavf-xatari yuqoriroq bo‘lgan funksiyalarini o‘z ichiga oladi. Komplayens-tekshiruvlarni o‘tkazish rejasida:

  1. tekshiruv sohasi (yo‘nalishi) - muayyan mehnat organi va muassasalarining tahlil qilinadigan ichki jarayonlari va (yoki) funksiyalari/yo‘nalishlari;
  2. tekshiruv predmeti - ijrosi tekshirilishi lozim bo‘lgan mehnat organi va muassasalarining ichki hujjatlari;
  3. v) tekshiruv davri;
  4. g) tekshiruv turi (to‘liq yoki tanlov asosida);
  5. d) tekshiruv usuli (masalan, to‘g‘ridan-to‘g‘ri funksiyani bajarishga mas’ul bo‘lgan xodim bilan intervyu, hujjatlarni. korrupsiyaviy xavf-xatarlarni minimallashtirish bo‘yicha chora-tadbirlar ijrosini tekshirish va h.k.) ko‘rsatiladi.

Reja 1-fevralgacha Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziri tomonidan kо‘rib chiqilishi va tasdiqlanishi lozim.

  1. Komplayens-tekshiruvlar Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirining tekshiruvlarni o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi buyrug‘i asosida o‘tkaziladi.
  2. Komplayens-tekshiruvlar alohida holatlami hisobga olgan holda quyidagi tartibda o‘tkaziladi:
  3. komplayens-tekshiruv mehnat organi va muassasalarining jarayonlari/hujjatlarini tahlil qilish, shuningdek, muayyan chora-tadbirlar/funksiyalarni bajarilganligini tasdiqlash uchun zarur ma’lumot/hujjatlami so‘rashdan boshlanadi (masalan, xarid bo‘yicha hujjatlarni, arz qiluvchi bilan elektron yozishmalarni, kirish va chiqish hujjatlarini, buxgalteriya birlamchi hujjatlarni, xodimlarga oid ma’lumotlar, hisobga olish tizimidan yuklanmalar, fotomateriallar, tasdiqlovchi hujjatlar);
  4. so‘rov yuborilayotgan mehnat organi va muassasalari tarkibiy bo‘linmalari rahbarlari so‘ralayotgan barcha hujjatlarni o‘z vaqtida va to‘liq taqdim etilishiga javobgar hisoblanadi;
  5. v) so‘ralayotgan hujjatlar olinganidan keyin Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi jarayon va funksiyalarni ularning bajarilishi ichki hujjatlarga, jumladan, korrupsiyaga qarshi tamoyillar, talablar va tartib-taomillarga muvofiqligini tahlil qiladi. Shuningdck. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi mehnat organlari va muassasalari xodimlari harakatlarining qonuniyligini va ularga mehnat organlari va muassasalarining korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablar jihatidan yo‘l qo‘yilishini tekshiradi;
  6. g) Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limining komplayens-tekshiruvni o‘tkazayotgan xodimlari komplayens-tekshiruvni lozim darajada hujjatlar bilan rasmiylashtirilishini va kuzatilishini, jumladan, quyidagilardan iborat bo‘lgan ish hujjatlarini rasmiylashtirish yo‘li bilan ta’minlaydi:

tekshiruv va tekshirilgan tartib-taomillar doirasida bajarilgan harakatlar haqidagi ma’lumot;

aniqlangan qoidabuzarliklar/kuzatuvlar haqidagi ma’lumot;

komplayens-tekshiruvning xulosalari/natijalarini tasdiqlovchi fayllar/hujjatlar (so‘ralgan hujjatlaming nusxalari/skaner qilingan versiyalari);

  1. Komplayens-tekshiruv Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limining topshirig‘i va Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirining buyrug‘i bilan uchinchi shaxslar tomonidan komplayens-tekshiruvni o‘tkazish tajribasiga ega bo‘lgan xalqaro yoki mahalliy tashkilotlar bilan shartnoma tuzish orqali o‘tkazilishi mumkin,
  2. Komplayens-tekshiruv natijalariga ko‘ra, quyidagi asosiy qismlardan iborat bo‘lgan korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining amal qilinishi haqida ma’lumotnoma-hisobot tuziladi:

kirish qismi: o‘tkazilgan komplayens-tekshiruv haqida ma’lumot (jarayonlar/funksiyalar, tekshirilayotgan davr, ishtirokchilar, muddatlar, nazorat tartib- taomillari, o‘rganilgan hujjatlar va h.k.) ko‘rsatiladi;

bayon qismi: tekshiruv davomida aniqlangan holatlar, tekshiruv tadbirlarini o‘tkazish natijalari va aniqlangan qoidabuzarliklar haqidagi ma’lumot aks ettiriladi;

qaror qismi: mehnat organlaridagi korrupsiyaga qarshi mavjud nazoratlar/tartib- taomillarning samaradorligi haqidagi xulosalar va (zaruratga ko‘ra) ichki jarayonlarni amalga oshirishda korrupsiyaga qarshi choralarni takomillashtirish bo‘yicha tavsiyalar shakllantiriladi.

  1. Yakunlovchi qoidalar
  2. Monitoring va nazorat bo‘yicha amalga oshirilgan chora-tadbirlar natijasiga ko‘ra Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziriga hisobot beradi.
  3. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi tomonidan monitoring va nazorat bo‘yicha chora-tadbirlar natijasiga ko‘ra ishlab chiqilgan tavsiyalar keyingi yilga mo‘ljallangan Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligining korrupsiyaga qarshi kurashish dasturiga kiritiladi.

 

 

Kambag‘allikni qisqartirish
 va bandlik vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi tamoyillar
va talablarga rioya qilinishini monitoring va nazorat qilish
qoidalariga ilova

Mehnat organlari va muassasalari xodimlarining korrupsiyaga qarshi tamoyillar va talablardan xabardorligini tekshirish
TIZIMI

 

Tekshiruv yo‘nalishi

Tekshiruv tadbirlari

1.

Mehnat        organlari        va

muassasalari xodimlariga odob- axloq qoidalariga, korrupsiyaga qarshi tamoyillar va taiablarga rioya qilish masalalari bo‘yicha treninglar (kunduzgi yoki sirtqi) o‘tkazilishining monitoringi.

Treninglar muntazamligi, ularning mazmuni va qatnashuvchi shaxslar qismi bo‘yicha ichki talablarga rioya qilinishini nazorat qilish.

2

Korrupsiyaga qarshi kurashish prinsiplari va tartib-taomillar talablarini bilishini tekshirish.

Mehnat organlari xodimlari tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish treninglari doirasida o‘tkaziladigan test yoki boshqa nazorat tadbirlaridan o‘tishlari natijalarming tahlili;

Xodimlarni korrupsiyaga qarshi siyosat bilan imzo qo‘ydirilgan holda majburiy tarzda tanishtirilganligini tekshirish;

Xodimlarni korrupsiyaga qarshi siyosat va tartib-taomillaming bilishini tanlov asosida tekshirish:

1) tekshiruvda qatnashish uchun mehnat organlari va muassasalari xodimlarini tanlov asosida aniqlash (so‘rovda qatnashadigan xodimlaming eng kam soni - mehnat organlarida turli tarkibiy bo‘linmalardan turli lavozimlarni egallab turgan kishilar soni 10 nafar);

 

 

2) ichki hujjatlarda ko‘rsatilgan korrupsiyaga qarshi talablar va normalar bo‘yicha (muayyan vaziyatda vazifa - keyslarni hal qilish bilan) savollar ro‘yxatini tuzish (savollarning eng kam soni 10 ta, ular test formatida, ochiq savollar shaklida yoki boshqacha usulda tuzilishi mumkin);

3) javoblar/qarorlami taqdim qilishlari uchun tanlab olingan xodimlarga nazorat savollarini yuborish;

4) natijalarni tahlil qilish va xodimlar bilan korrupsiyaga qarshi talablar va tartib-taomillarni tushunishda qiyinchiliklarni muhokama qilish.

 


O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish

va bandlik vazirining

2023-yil “ ____” maydagi

____ -buyrug‘iga

1-ilova

 

Ozbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligining korrupsiyaga qarshi kurashish

S I YO S A T I

 

1-bob. Umumiy qoidalar

  1. O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligining korrupsiyaga qarshi kurashish siyosati (keyingi o‘rinlarda Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati deb yuritiladi) xodimlar orasida hamda jamiyatda korrupsiyaga qarshi kurashish madaniyati darajasini oshirish maqsadida mehnat organlarining yuqori axloqiy me’yorlarga sodiqligini, shuningdek, mehnat organlarining xodimlari faoliyatida korrupsiyaviy huquqbuzarliklarga murosasizlik va ularni sodir etishga yo‘l qo‘ymaslikni aks ettiradi.
  2. Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati ISO 37001:2016 “Korrupsiyaga qarshi kurashish menejmenti tizimlari – Foydalanish bo‘yicha talablar
    va tavsiyalar” xalqaro standarti talablarini inobatga olgan holda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha xalqaro tashkilotlar tavsiyalari va yetakchi xalqaro amaliyot asosida O‘zbekiston Respublikasining qonun hujjatlari talablariga muvofiq ishlab chiqilgan.
  3. O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligining (keyingi o‘rinlarda – Vazirlik deb yuritiladi) hududiy
    va tarkibiy tuzilmalari ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati faoliyatining ahamiyatini hisobga olgan holda qabul qilishlari, korrupsiyaga qarshi kurashish mexanizmlarini, mavjud bo‘lgan korrupsiya xavfi, tajribasi va mavjud manbalari asosida ishlab chiqishlari va amalga oshirishlari lozim.
  4. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy maqsadlari quyidagilar hisoblanadi:

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyani tubdan yo‘qotishga erishish;

aholining kambag‘allikni qisqartirish va bandlik sohasidagi huquqiy ongi
va huquqiy madaniyatini oshirish, jamiyatda korrupsiyaga nisbatan toqatsiz munosabatni shakllantirish;

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatining barcha sohalarida korrupsiyani oldini olish bo‘yicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

korrupsiyaviy huquqbuzarliklarni o‘z vaqtida aniqlash, ularga barham berish, ularning oqibatlari, ularga olib keluvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish, korrupsiyaviy huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikning muqarrarligi tamoyilini ta’minlash.

  1. Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati Vazirlikning ichki hujjati sifatida yuqorida ko‘rsatilgan asosiy maqsadlarga erishish uchun vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatida korrupsiya bilan bog‘liq huquqbuzarliklarni profilaktika qilish va ularga barham berishga qaratilgan asosiy talablar va tamoyillarni belgilab beruvchi asos hisoblanadi.
  2. Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatning talablari egallab turgan lavozimi, bajaradigan vazifa va funksiyalaridan qat’iy nazar Vazirlik bilan mehnat munosabatlarida bo‘lgan barcha xodimlarga, shu jumladan, hududiy boshqarmalar
    va tasarrufiy tashkilotlar hamda tizimdagi bo‘limlar xodimlariga tadbiq etiladi.
  3. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarga ishga qabul qilinayotgan har qanday shaxs ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati bilan imzo qo‘ygan holda tanishishga va uning qoidalariga rioya qilishga majbur.

8. Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar va atamalar qo‘llaniladi:ish jarayonidagi mehmondostlik belgilari – vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari manfaatlarida faoliyat davomida hamkorlik o‘rnatish va (yoki) qo‘llab-quvvatlashga aloqador xarajatlar, shu jumladan, ishbilarmonlik bilan bog‘liq kechki ovqat, transport va yashash xarajatlarini qoplash bilan bog‘liq xarajatlar va h.k.;korrupsiyaga qarshi kurashish talablari buzilganligi togrisida vijdonan xabar berish – vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimi tomonidan korrupsiyaviy huquqbuzarlik sodir etilganligi (sodir etishga suiqasd qilinganligi) to‘g‘risida ruxsat etilgan aloqa kanallari orqali asosliligiga ishonch hosil qilgan holda yo‘llagan murojaat;kontragent (shartnomaviy sherik) – vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar bilan shartnomaviy munosabatlarga (mehnat munosabatlari bundan mustasno) kirishgan har qanday yuridik yoki jismoniy shaxs; korrupsiya – shaxsning o‘z mansab yoki xizmat mavqeidan shaxsiy manfaatlarini yoxud o‘zga shaxslarning manfaatlarini ko‘zlab moddiy
yoki nomoddiy naf olish maqsadida qonunga xilof ravishda foydalanishi, huddi shuningdek bunday nafni qonunga xilof ravishda taqdim etish; korrupsiyaviy harakatlar - xodim tomonidan pora beruvchining manfaatlarini ko‘zlab harakat yoki harakatsizligi uchun bevosita yoki bilvosita, shaxsan yoki uchinchi shaxslar orqali porani ya’ni pul, qimmatbaho qog‘ozlar, boshqa mol-mulkni, mulkiy tusdagi xizmatlarni, boshqa mulkiy huquqlarni olish, talab qilish, taklif qilish, va’da qilish va berish, shuningdek, pora berish va (yoki) olishda vositachilik qilish, rasmiyatchiliklarni soddalashtirish uchun to‘lovlarni olish, xodim tomonidan pora olish yoki huquqqa xilof boshqa maqsadlarda o‘z xizmat mavqeidan noqonuniy foydalanish;korrupsiyaga oid huquqbuzarlik - korrupsiya belgilariga ega bo‘lgan, sodir etilganligi uchun qonun hujjatlarida javobgarlik nazarda tutilgan qilmish;

korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi - qo‘llaniladigan amaldagi qonunchilik va ichki hujjatlarni korrupsiyaviy jihatdan buzilishini bartaraf etish, vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan yuqori darajada kasbiy va axloqiy faoliyat olib borishlarini ta’minlash bo‘yicha chora-tadbirlar majmui;

korrupsiyaviy xavf-xatar - vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari yoki uchinchi shaxslar tomonidan vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar nomidan va (yoki) ularning manfaatlarini ko‘zlab korrupsiyaviy xatti-harakatlarni sodir etish ehtimoli va xavfi;manfaatlar toqnashuvi - vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimining shaxsiy (bevosita yoki bilvosita) manfaatdorligi, uning xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga ta’sir ko‘rsatayotgan yoxud ta’sir ko‘rsatishi mumkin bo‘lgan hamda xodimning shaxsiy manfaatdorligi bilan vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar manfaatlari o‘rtasida qarama-qarshilik yuzaga kelayotgan yoki yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan vaziyat;rasmiyatchilikni soddalashtirish uchun tolovlar - belgilangan
tartib-taomillar bajarilishini ta’minlash yoki tezlashtirish, tegishli qonunchilik, normalar va qoidalarda nazarda tutilmagan harakatlar sodir etish uchun g‘ayriqonuniy ravishda beriladigan pul mablag‘lari, mol-mulk, mulkiy huquqlar, xizmatlar va boshqa moddiy yoki nomoddiy naf;xodimning shaxsiy manfaatdorligi - vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimi tomonidan o‘z xizmat vazifalarini bajarish chog‘ida uning yaqin qarindoshi yoki xodimga aloqador bo‘lgan shaxslar tomonidan xodimning mansab yoki xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga ta’sir qilishi mumkin bo‘lgan pul mablag‘lari, moddiy yoki nomoddiy qimmatliklar, boshqa mol-mulk, boylik va imtiyozlar ko‘rinishida shaxsiy naf olish imkoniyati (shaxsiy, ijtimoiy, moliyaviy, siyosiy va boshqa tijorat yoki notijorat manfaatlari);xodim - mehnat organi bilan mehnat munosabatlariga kirishgan shaxs;yaqin qarindoshlar - ota-ona, tug‘ishgan va o‘gay aka-ukalar
va opa-singillar, er (xotin), farzandlar, shu jumladan farzandlikka olinganlar, bobolar, buvilar, nevaralar, shuningdek erning (xotinning) ota-onasi;

 

2-bob. Korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy tamoyillari 9. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini quyidagi tamoyillarga asoslanib amalga oshiradi:qonuniylik - vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha chora-tadbirlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligi talablari, davlat organlarida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha jahonda tan olingan amaliyotni hisobga olgan holda hamda Vazirlik tizimining belgilangan ichki hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi;korrupsiyaga toqatsizlik - vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar o‘z faoliyatining barcha sohalarida korrupsiyaning har qanday shakllari va ko‘rinishlariga murosasiz munosabatda bo‘ladi. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning xodimlariga korrupsiyaviy xavf-xatar kelib chiqishi mumkin bo‘lgan faoliyatda bevosita yoki bilvosita ishtirok etish ta’qiqlanadi;ochiqlik va shaffoflik - Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida qabul qilingan va amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar haqida vazirlik
va uning tizimidagi boshqarmalar (tashkilotlar) xodimlari va kontragentlarini, keng jamoatchilikni xabardor qilish;korrupsiyaga qarshi kurashish boyicha amalga oshirilayotgan
chora-tadbirlarning preventivligi, tizimliligi va o
zaro bogliqligi - vazirlik
va uning tizimidagi boshqarmalar (tashkilotlar) korrupsiyaviy xatti-harakatlar sodir etilishiga va korrupsiyaviy xavf-xatarlarga ko‘maklashuvchi sabab
va shart-sharoitlarni bartaraf etishga qaratilgan preventiv chora-tadbirlarni amalga oshirishga ustuvor ahamiyat beradi. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar va tartib-taomillar aniqlangan xavf-xatarlar darajasiga muvofiq keladi hamda vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning barcha funksiyalari va yo‘nalishlariga integratsiya qilingan korrupsiyaga qarshi kurashish tizimiga birlashtirilgan;korrupsiya bilan bogliq huquqbuzarliklar uchun javobgarlikning muqarrarligi - korrupsiya bilan bog‘liq huquqbuzarliklarni sodir etgan vazirlik tizimi xodimlari o‘zining maqomi va egallab turgan lavozimidan qat’iy nazar vazirlikning ichki hujjatlari va amaldagi qonunchilikka muvofiq javobgarlikka tortiladilar;texnika taraqqiyotining yutuqlaridan foydalanish - vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini yaratishda ilm-fan taraqqiyotining so‘ngi yutuqlaridan, shu jumladan, integratsiyalashtirilgan axborot tizimlaridan foydalanishga intiladi;togridan-togri rahbariyatga murojaat qilish - vazirlik tizimining har bir xodimi korrupsiyaviy huquqbuzarliklar sodir etilganligi to‘g‘risida ishonchli
va asosli ma’lumotlar mavjud bo‘lganda belgilangan choralarni ko‘rish uchun to‘sqinliksiz idora rahbari va Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziriga murojaat qilishi mumkin;fuqarolik jamiyati vakillari bilan ozaro hamkorlik - vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar o‘zlariga yuklatilgan funksiyalarni bajarishda faoliyatini halollik, xolislik va mustaqillik asosida mustaqil nazorat qilish maqsadida fuqarolik jamiyati vakillarini jalb etadilar;

korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini doimiy ravishda takomillashtirish – korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini monitoring
va nazorat qilish hamda korrupsiyaviy xavf-xatarlarni amalga oshirish natijalariga ko‘ra vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining samaradorligini to‘xtovsiz ravishda kuchaytirish choralarini ko‘radilar.

3-bob. Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimning elementlari

  1. Korrupsiyaga “mutlaqo toqatsizlik” tamoyiliga tayangan holda vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning barcha xodimlariga korrupsiya bilan bog‘liq har qanday xatti-harakatlarda ishtirok etishi, ya’ni pora beruvchining manfaatlarini ko‘zlab harakat qilishi yoki harakatsizligi uchun bevosita yoki bilvosita, shaxsan yoki uchinchi shaxslar orqali pora, ya’ni pullar, qimmatbaho qog‘ozlar, boshqa mol-mulk, mulkiy tusdagi xizmatlarni berishni talab qilish, tovlamachilik qilish, va’da berish va pora berish, pora berish va (yoki) olishda vositachilik qilish, rasmiyatchiliklarni soddalashtirish uchun to‘lovlarni olish, shaxs tomonidan pora olish yoki g‘ayriqonuniy boshqa maqsadlarda o‘z xizmat mavqeidan noqonuniy foydalanishi qat’iyan ta’qiqlanadi.
  2. Quyidagilar vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining asosiy elementlari hisoblanadi:
  3. a) korrupsiyaga qarshi kurashish boyicha asosiy ichki hujjatlar mavjudligi, ya’ni vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining asosini:

Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati;

Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining
odob-axloq qoidalari;

Vazirlik tizimida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizomda aks ettirilgan tamoyillar va talablarni tashkil etadi;

  1. b) “Yuqoridan quyiga munosabat” – Yuqori darajada rahbarlik namunasi:

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar rahbarlari, shuningdek, vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning tarkibiy bo‘linmalarining rahbarlari o‘ziga bo‘ysunuvchilar, fuqarolar va yuridik shaxslar bilan munosabatlarda halol, adolatli va mustaqil xulq-atvor namunasi bo‘lishlari kerak;

Kambagallikni qisqartirish va bandlik vaziri, vazir orinbosarlari, vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar rahbarlari korrupsiyaga qarshi kurashish samarali tizimni yaratish va amalga oshirishda quyidagilar orqali yetakchilikni namoyish etadilar:

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatining
xavf-xatarga ega funksiyalari (yo‘nalishlari)ga korrupsiyaga qarshi kurashish samarali chora-tadbirlar va tartiblarni joriy etish, shu jumladan, korrupsiyaga qarshi kurashish dasturi/yo‘l xaritasini ishlab chiqish va uning ijrosini nazorat qilish orqali ko‘maklashish;

o‘z mansab majburiyatlarini bajarish doirasida, mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarida korrupsiyaning barcha shakllari
va ko‘rinishlariga murosasiz munosabatni shakllantirgan holda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha qonunchilik normalari va qabul qilingan ichki hujjatlarga rioya qilish va axloqiy xulq-atvor yuzasidan shaxsan namuna sifatida namoyon bo‘lish;

  1. v) korrupsiyaviy xavf-xatarni aniqlash va baholash:

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar funksiyalarining xususiyati, tashkiliy tuzilmasi, jamiyat va boshqa shaxslar bilan o‘zaro faoliyat olib borishiga hamda boshqa ichki va tashqi omillarga bog‘liq holda o‘z faoliyatiga xos bo‘lgan korrupsiyaviy xavf-xatarlar aniqlanadi va baholanadi;

korrupsiyaviy xavf-xatarni aniqlash va baholash doirasida vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatining barcha sohalari korrupsiyaviy xavf-xatarga ko‘proq uchraydigan funksiyalarni aniqlash maqsadida tahlil qilinadi, ularda mavjud bo‘lgan korrupsiyaga qarshi kurashishni nazorat qilishning barcha shakllari va tartib-taomillari aniqlangan xavf-xatarlarni kamaytirish uchun yetarliligi jihatidan tahlil qilinadi. Xavf-xatarlarni aniqlash va baholash jarayonida Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi (keyingi o‘rinlarda - Bo‘lim deb yuritiladi)ning faol qo‘llab-quvvatlashi va nazorati ostida vazirlik va uning tizimidagi boshqarmalar (tashkilotlar)ning tegishli rahbarlari, korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtiruvchi shaxslar ishtirok etadi;

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaviy harakatlarga “mutlaqo toqatsizlik”ni hisobga olgan holda mehnat organlari korrupsiyaviy xavf-xatarlarning yuzaga kelish ehtimoli va ta’sir qilish darajasidan qat’i nazar ularni boshqarish zaruratini tan oladi;

korrupsiyaviy xavf-xatarlarni baholash yiliga kamida bir marta amalga oshiriladi. Korrupsiyaviy xavf-xatarlarni baholash natijalari Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning rahbarlari tomonidan ko‘rib chiqiladi shuningdek, aniqlangan xavf-xatarlarni kamaytiruvchi korrupsiyaga qarshi kurashish chora-tadbirlar va tartib-taomillar vazirlik, hududiy boshqarmalar
va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaga qarshi kurashish dasturlarida aks ettiriladi.

  1. g) korrupsiyaga qarshi kurashish uchun mas’ul shaxslar va bolinmalar:

Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha samarali tizimni yo‘lga qo‘yish maqsadida Vazirlikning markaziy apparatida korrupsiyaga qarshi kurashishni shakllantirish va nazorat qilish jarayoni uchun mas’ul bo‘lgan alohida tarkibiy tuzilma – Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi tashkil etilgan;

Bo‘lim vazirlikda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha vazifalarni amalga oshirishda yetarli darajada mustaqillikka va muhim resurslarga ega bo‘lib, bevosita Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziriga bo‘ysunadi va o‘z faoliyatini vazir tomonidan tasdiqlangan Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi to‘g‘risidagi nizomga muvofiq amalga oshiradi;

korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha chora-tadbirlarni samarali
va o‘z vaqtida amalga oshirilishini muvofiqlashtirish va nazorat qilish uchun  hududiy va tasarrufiy tashkilotlarda ruxsat etilgan lavozimlarga korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtirish funksiyasi yuklatilishi mumkin. Korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtirish funksiyalari Qoraqalpog‘iston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmalari hamda bo‘ysunuvdagi muassasalarda yuqori darajada korrupsiyaviy xavf-xatarga ega bo‘lmagan, shuningdek, yetarli darajada mustaqil bo‘lgan xodimiga yuklatiladi;

Qoraqalpog’iston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmalari hamda bo‘ysunuvdagi muassasalarning korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtiruvchilari korrupsiyani bartaraf etish choralarini ko‘radi, shu bilan birga, o‘ziga yuklatilgan vazifalar doirasida Komplayens nazorat mutaxassisi bilan hamkorlik qiladi;

korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha faoliyatni amalga oshirishda vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning Inson resurslari rivojlantirish va boshqarish ishlariga mas’ul tuzilma (boshqarma, bo‘lim/inspektor) Vazirlik tizimida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizom
va O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari normalariga muvofiq belgilangan tartibda va hajmda xodimlar va aloqador shaxslarning yaqin qarindoshlari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni o‘z vaqtida va tizimli yig‘ish, tahlil qilish va yangilab borish uchun javobgar bo‘ladi;

Bundan tashqari, odob-axloq komissiyalari xodimlar o‘rtasida manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risidagi Inson resurslari rivojlantirish va boshqarish ishlariga mas’ul tuzilma (boshqarma, bo‘lim/inspektor)dan kelib tushgan ma’lumotlarni ko‘rib chiqadi va (manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizom bilan tartibga solinmagan hollarda) uni hal qilish bo‘yicha qaror qabul qiladi yoki aniqlangan manfaatlar to‘qnashuvini tartibga solish bo‘yicha ko‘rilgan choralarning yetarliligi yoxud yetarli emasligi to‘g‘risida qaror qabul qiladi, shuningdek, mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan belgilangan odob-axloq qoidalariga rioya qilinishi masalalarini ko‘rib chiqadi.

Manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish doirasida Inson resurslari rivojlantirish va boshqarish ishlariga mas’ul tuzilma (boshqarma, bo‘lim/inspektor)
va Odob-axloq komissiyalari (yoki shunga o‘xshash komissiyalar) Vazirlik tizimida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizom asosida ish yuritadi;

  1. d) aniqlangan korrupsiyaviy xavf-xatarni minimallashtiruvchi korrupsiyaga qarshi kurashish choralari:

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar o‘z faoliyati
va funksiyalaridagi korrupsiyaviy xavf-xatarli yo‘nalishlarda umumiy nazorat muhitini va korrupsiyaga qarshi kurashish nazorat hamda tartib-taomillarni o‘z ichiga oluvchi korrupsiyaga qarshi kurashishning Komplayens tizimini joriy etadilar.

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga qarshi kurashishni nazorat qilish va tartib-taomillarning samaradorligi, jumladan, ularning aniqlangan xavf-xatar darajasiga mutanosibligi, vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari uchun qat’iyligi va aniqligi, fuqarolik jamiyati uchun shaffofligini ta’minlashga intiladilar.

amalga oshiriladigan tadbirlar, shuningdek, korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha nazorat choralari va tartib-taomillar mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha dasturi/rejasi/yo‘l xaritasida aks ettiriladi hamda tegishli ichki hujjatlarda belgilanadi;

  1. e) axborotlashtirish, kommunikatsiya va maslahat berish:

Korrupsiyaviy xavf-xatarlarni kamaytirish va mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaga qarshi kurashish tamoyillari va talablari haqida jamiyatning xabardorligini oshirish maqsadida, mazkur Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati va vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlari to‘g‘risidagi asosiy ma’lumotlar ularning Internet tarmog‘idagi rasmiy veb saytlariga joylashtiriladi.

Bundan tashqari, vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga qarshi kurashish amaldagi qonun hujjatlari normalari
va korrupsiyaga qarshi kurashish joriy etilgan tamoyillar va talablar haqida mehnat organlari xodimlari va boshqa manfaatdor shaxslarni xabardor qilish va tushuntirish bo‘yicha quyidagilar orqali barcha oqilona xatti-harakatlarni amalga oshiradi:

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarini yiliga kamida bir marta korrupsiyaga qarshi kurashish asoslari bo‘yicha doimiy va tizimli o‘qitish, shu jumladan, ishga yangi qabul qilinayotgan xodimlarni ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati va korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha boshqa ichki hujjjatlar bilan majburiy tartibda tanishtirish bilan birgalikda ularni korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha majburiy kurslarda o‘qitish. Korrupsiyaviy xavf-xatari yuqori bo‘lgan lavozimlar uchun vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha qo‘shimcha ta’lim dasturlari belgilanadi. O‘tkazilgan o‘qish/treninglar haqidagi ma’lumotlar Inson resurslari rivojlantirish va boshqarish boshqarmasi (bo‘limlari)da qonunchilikda belgilangan tartibda saqlanadi;

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari
va fuqarolarning korrupsiyaga murosasiz munosabatini shakllantirish bo‘yicha
va korrupsiyaga qarshi kurashishda amalga oshirilgan chora-tadbirlar to‘g‘risida xabardorligini oshirishga qaratilgan tematik audio-videoroliklar hamda boshqa axborot ma’lumotlaridan foydalangan holda korrupsiyaga qarshi kurashish tadbirlar o‘tkazish;

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar sodir etilganligi, gumonlar yoki faktlar, korrupsiyaviy xavf-xatarlar va boshqalar (korrupsiya faktlari haqida xabar berilishi mumkin bo‘lgan usullari to‘g‘risidagi batafsil ma’lumot mazkur Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining 4-bobida nazarda tutilgan) haqida xabar berilishi mumkin bo‘lgan aloqa kanallari bilan ta’minlash;

mazkur Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati qoidalarini qo‘llash yoki korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi/korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtiruvchi tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish chora-tadbirlari
va tartib-taomillarni amalga oshirish bilan bog‘liq savollar kelib chiqqanda vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlariga maslahatlar berish;

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining mehnat shartnomalariga korrupsiyaga qarshi kurashish qoidalarni kiritish;

tasdiqlangan rejaga muvofiq korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha mas’ul shaxs tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish xulq-atvor yuzasidan tashviqotlar o’tkazish;

kontragentlarni korrupsiyaga qarshi kurashish qabul qilingan talablar va tamoyillar haqida, shu jumladan, ular bilan tuziladigan shartnomalarga korrupsiyaga qarshi kurashish bo’yicha maxsus shartlarni kiritish to‘g‘risida xabardor qilish va h.k.;

  1. g) monitoring, nazorat va hisobot:

Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashishda amalga oshirilgan chora-tadbirlarning yetarliligi, mutanosibligi
va samaradorligini baholaydi hamda doimiy monitoringini olib boradi. O‘tkazilgan monitoring natijalari bo‘yicha vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini takomillashtirish yuzasidan tegishli choralar ko‘riladi.

Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda monitoring
va nazorat qilishning quyidagi tartib-taomillari amalga oshiriladi:

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar faoliyati
va funksiyalaridagi o‘zgarishlar, ularning tashkiliy-funksional tuzilmasidagi o‘zgarishlar hamda boshqa ichki va tashqi omillarning vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimiga ta’sirini, mazkur tizimga o‘zgartirish kiritish zaruriyatini tahlil qilish, shu jumladan, uni amaldagi qonunchilik talablariga muvofiqligini ta’minlash;

tasdiqlangan rejaga muvofiq samarasiz nazorat va tartib-taomillarni aniqlash uchun ularni to‘g‘rilash va korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining ishonchliligi va samaradorligini ta’minlash maqsadida tanlov asosida vazirlik tizimidagi funksiyalar va ichki jarayonlarni monitoring qilish;

ichki va (yoki) tashqi tekshiruvlarni o‘tkazish jarayonida vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha talablarga rioya qilinishini nazorat qilish;

Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi/korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtiruvchi va boshqa tarkibiy tuzilmalarga yuklatilgan korrupsiyaga qarshi chora-tadbirlarning o‘z vaqtida va tegishli tartibda amalga oshirilishi ustidan nazorat olib borish va h.k.

Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini nazorat qilish va monitoringi bo‘yicha chora-tadbirlar natijalari vazir, vazirlik hay’ati va vazirlik tizimidagi tashkilotlar rahbarlarining yillik hisobotlarida o‘z aksini topadi.

  1. z) huquqbuzarliklarga nisbatan munosabat bildirish va aybdor shaxslarni javobgarlikka tortish:

Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatiga amal qilish va Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish chora-tadbirlarga rioya qilish har bir xodim uchun o‘z xizmat majburiyatlarini bajarilishi doirasida majburiydir. Xodimlar belgilangan talab va tartib-taomillarning buzganligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadilar. Bundan tashqari, bevosita rahbarlar o‘z bo‘ysunuvidagi xodimlar tomonidan korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etilganligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadilar;

korrupsiyaga qarshi kurashishga oid belgilangan talablar
va tamoyillarni buzgan vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan tartibda
va asoslarda intizomiy, ma’muriy yoki jinoiy javobgarlikka tortililadilar;

xodimlar ularni korrupsiya bilan bog‘liq huquqbuzarlikni sodir etishga undovchi shaxslarning har qanday murojaatlari to‘g‘risida, shuningdek, boshqa xodimlar tomonidan sodir etilgan korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar haqida o‘ziga ma’lum bo‘lgan har qanday faktlar haqida to‘g‘ridan-to‘g‘ri Vazirlikning Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limiga xabar berishlari shart; 

korrupsiyaga mutlaqo toqatsizlik tamoyilini hisobga olgan holda, Vazirlik tizimida vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining korrupsiyaga oid huquqbuzarlik sodir etishlari bilan bog‘liq har qanday asosli shubha bo‘yicha xizmat tekshiruvlari O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligi talablariga muvofiq va ichki hujjatlarda belgilangan tartibda o‘tkaziladi. Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risidagi qonun hujjatlari normalarini va (yoki) mazkur Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati va vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning boshqa ichki hujjatlarida belgilangan korrupsiyaga qarshi talab va tartib-taomillarni buzgan xodimlar, ularning lavozimi, xizmat muddati va boshqa omillardan qat’iy nazar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligida hamda vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning ichki hujjatlarida nazarda tutilgan doirada va asoslarda javobgarlikka tortiladilar;

korrupsiyaga oid huquqbuzarlik aniqlangan taqdirda vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar, ularning sodir etilish sabablari
va shart-sharoitlarini tahlil qiladilar va doimiy asosda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini takomillashtiradilar;

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni aniqlash va tekshirish uchun boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar va davlat organlari bilan hamkorlik qiladilar.

 

4-bob. Korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy yo‘nalishlari

 

  • 1. Manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish

 

  1. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari o‘z xizmat majburiyatlarini bajarish va (yoki) mehnat organlari manfaatlarini ifodalash doirasida vijdonlilik va halollik tamoyillariga amal qilishi, shaxsiy manfaatlarini hisobga olgan holda o‘zlarining xizmat mavqeidan va (yoki) vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning mol-mulkidan foydalanmaslik
    va manfaatlar to‘qnashuviga olib keladigan vaziyatlardan saqlanishlari lozim.

Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining o‘zlarining xizmat majburiyatlarini lozim darajada va xolis bajarishlariga, jumladan, xolis qaror qabul qilishga hamda vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning huquqlari, qonuniy manfaatlari, mol-mulki va (yoki) nufuziga ta’sir qiladigan yoki ta’sir qilishi mumkin bo‘lgan vaziyatda manfaatlar to‘qnashuvi yuzaga keladi.

  1. Vazirlik tizimining xodimlari ishga qabul qilinishida, boshqa lavozimga o‘tkazilishida manfaatlar to‘qnashuviga olib keladigan yoki olib kelishi mumkin bo‘lgan shaxsiy manfaatdorligi haqidagi ma’lumotlarni har yili va tegishli vaziyatlar/holatlar yuzaga kelishiga qarab oshkor qilishga majburdirlar. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risidagi ma’lumotlarni oshkor qilish va uni hal qilish jarayoni O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tizimida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizom bilan tartibga solinadi.

 

  • 2. Xodimlarni tanlash, lavozimdan lavozimga otkazish, moddiy ragbatlantirish

 

  1. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarini tanlash, ularni attestatsiyadan o‘tkazish va faoliyatini baholash, shu jumladan mukofot pullarini to‘lash, ustama haqlar va boshqa turdagi mukofotlarni belgilash jarayoni barcha xodimlar uchun shaffof, teng va xolis bo‘lib, ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining asosiy tamoyillari va talablariga muvofiq keladi.
  2. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarda ularning rahbarlari, shuningdek, boshqarma va bo‘lim boshliqlarini mukofotlashga asos bo‘lib xizmat qiladigan, ular faoliyatining asosiy ko‘rsatkichlarini baholash tartibi va mezonlari ishlab chiqilgan bo‘lishi lozim. Ushbu ko‘rsatkichlar xolis, oshkora hamda vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan ko‘rib chiqilishi mumkin.

 

  • 3. Tekshirishlarni otkazish hamda davlat organlari va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatini organish

 

  1. Turli xil tekshirishlarni o‘tkazish hamda davlat organlari
    va tasarrufiy tashkilotlarning (keyingi o‘rinlarda – “Tekshirish ob’ektlari”) faoliyatini o‘rganishda vakolatli xodimlari:

manfaatlar to‘qnashuviga yo‘l qo‘ymasligi;

ob’ektni tekshirish bir xodim tomonidan (yakka tartibda) amalga oshirilmasligi;

sodir etilishi mumkin bo‘lgan huquqbuzarliklarni soxtalashtirish uchun tekshirish ob’ekti vakillarining savodsizligidan foydalanib qonun hujjatlari normalarini noto‘g‘ri talqin qilmasligi, tekshirilayotgan ob’ekt xodimlarini aniqlangan faktlarni huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etish bilan qo‘rqitmasligi;

tekshirilayotgan ob’ektning xodimlariga tahdid qilmasligi;

tekshirish predmetiga kirmaydigan masalalar bilan qiziqmasliklari va hujjatlarni so‘ramasliklari;

vakolatli xodimlar tekshirish davomida aniqlangan har bir huquqbuzarlik holatlariga qonuniy va professional baho berishlari;

agar tekshirish ob’ekti vakillari vakolatli xodimlarga aniqlangan qonunbuzarliklarni yashirish uchun pora va (yoki) biron-bir moddiy qimmatlik yoki xizmatlarni taklif qilsa, tekshirish guruhi rahbarini darhol xabardor qilishlari;

tekshirish ob’ekti vakillariga vakolatli xodimlarining axloqiy xulq-avtor tamoyillariga muvofiq xolis munosabatda bo‘lishlari shart.

  1. Xizmat majburiyatiga davlat organlari va tashkilotlarini tekshirish kiradigan tarkibiy tuzilmalarida o‘tkazilgan tekshirish natijalari bo‘yicha vakolatli xodimlar tomonidan qabul qilingan qarorlar yuzasidan nizolashish uchun apellyatsiya instansiyalari tashkil etiladi.

 

4-§. Kontragentlar va uchinchi shaxslar bilan o‘zaro munosabatlar

 

  1. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining tamoyillari va talablariga zid bo‘lgan har qanday to‘lovlar va (yoki) shu kabi korrupsiyaviy xavf-xatarlarni keltirib chiqaruvchi xatti-harakatlarni amalga oshirish uchun mahsulot yetkazib beruvchilarni, pudratchilarni va boshqa uchinchi tomonlarni jalb qilmaydilar.
  2. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar kontragentlar bilan munosabatlarda o‘z faoliyatini amalga oshirishida qonuniylik
    va shaffoflik tamoyillariga amal qiladilar, tanlashning xolis mezonlaridan foydalanishga asoslangan, mahsulot yetkazib beruvchilar, pudratchilar va boshqa kontragentlarni tanlab olishning haqqoniy, ochiq va shaffof jarayonini hamda O‘zbekiston Respublikasining amaldagi qonunchiligi va sotib olinadigan mahsulotning Vazirlik tizimining ichki hujjatlari bilan tartibga solinadigan bahosini aniqlashning shaffof tartibini ta’minlaydilar.
  3. 20. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar kontragent bilan o‘zaro hamkorligida:

ehtimoli yuqori bo‘lgan kontragentning ishonchliligini, shu jumladan o‘tmishda korrupsiyaviy huquqbuzarliklarni sodir etganligi, vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar davlat xaridlari to‘g‘risidagi nizomga muvofiq va O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligi normalari doirasida vazirlik tizimi xodimlari bilan manfaatlar to‘qnashuvi mavjud emasligini tekshiradilar;

ehtimoli yuqori bo‘lgan kontragentni (tanlov, tender g‘olibini
va to‘g‘ridan-to‘g‘ri shartnomalar bo‘yicha xarid kontragentini) o‘zining korrupsiyaga qarshi tamoyillari va talablari haqida ular bilan tuziladigan shartnomalar matniga korrupsiyaga qarshi maxsus shartlarni qo‘shgan holda xabardor qiladilar.

 

  • 5. Xayriya va homiylik faoliyati
  1. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar qonunchilikda nazarda tutilgan hollarda xayriya va homiylikni qabul qilishlari mumkin. Bunday yordamni olgan paytda manfaatlar to‘qnashuviga yo‘l qo‘ymaslik, mablag‘larni qonunda va (yoki) shartnomada belgilangan maqsadlar uchun samarali sarflanishini ta’minlash, shuningdek Internet tarmog‘idagi o‘zining rasmiy
    veb-saytlarida yoritish bo‘yicha imkon qadar barcha choralarni ko‘rishlari mumkin.

 

  • 6. “Sirli mijoz” tadbiri

 

  1. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan ko’rsatilayotgan davlat xizmatlarining sifati va tezligini, shuningdek haqqoniy va ochiq tanlov natijalariga ko‘ra tanlab olingan mustaqil tashkilotlar tomonidan korrupsiyaviy huquqbuzarliklar sodir etilishiga moyilligini aniqlash uchun xizmatlarning haqiqiy oluvchilari sifatida alohida nazorat tadbirlari o‘tkaziladi. Davlat xizmatlarini ko‘rsatish jarayonida jalb etilgan mustaqil tashkilotlar bunday xizmatlarning sifati, muddatlari, shartlarini, shuningdek, vazirlik tizimi xodimlarining belgilangan axloq qoidalariga, shu jumladan xodimning pora olishga moyilligini belgilab boradi.
  2. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar o‘tkazilgan “sirli mijoz” tadbirlari to‘g‘risidagi hisobotlarni ko‘rib chiqadilar va korrupsiya xavfi aniqlangan taqdirda xizmat tekshiruvi tayinlash haqidagi tashabbus bilan chiqadilar.

 

  • 7. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatini videotasvirga olish va translyatsiya qilish

 

  1. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining faoliyatini nazorat qilish uchun vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xonalarida video va audio yozuv kameralari joylashtiriladi, ularning yozuvlari vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning mas’ul xodimlari tomonidan doimiy ravishda kuzatib boriladi.
  2. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning rasmiy
    veb-saytlariga korrupsiya xavfi yuqori bo‘lgan ayrim jarayonlar joylashtiriladi (xususan, xodimlar bilan suhbat o‘tkazish va ularni sinovdan o‘tkazish, komissiya yig‘ilishlari va boshqalar).

 

  • 8. Ichki hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizasi
  1. Ichki xujjatlarni huquqiy ekspertizadan o‘tkazishda hujjatlarda korrupsiyaviy huquqbuzarliklar sodir etilishiga imkon yaratadigan korrupsiyaviy omillar kelib chiqishini oldini olish, aniqlash va istisno qilish maqsadida ham ekspertiza o‘tkaziladi.

 

  • 9. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlariga maslahat berish
  1. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarida korrupsiyaga qarshi amaldagi qonun hujjatlari talablari, ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati qoidalari yoki korrupsiyaga qarshi boshqa chora-tadbirlar
    va tartib-taomillar bilan bog‘liq bo‘lgan har qanday savollar bo‘lsa, ular o‘zlarining tarkibiy bo‘linmasi/ Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limiga hamda
    “+99871-200-06-00” ishonch telefoniga murojaat qilishlari mumkin.

5-bob. Korrupsiyaviy huquqbuzarliklar to‘g‘risida xabar berish

  1. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari
    va boshqa shaxslar, agar ular vazirlik tizimi xodimlari xatti-harakatlarining qonuniyligi va (yoki) odob-axloqqa muvofiqligi to‘g‘risida shubha tug‘ilsa, korrupsiya va boshqa huquqbuzarlik holatlari sodir etilishiga gumon yoki sodir etilganligi faktlari bo‘lsa, ular bu haqda vazirlikning foydalanish mumkin bo‘lgan aloqa kanallari orqali xabar berishlari mumkin.
  2. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar o‘z vakolatlari
    va mavjud imkoniyatlari doirasida huquqbuzarlik to‘g‘risida ishonchli ma’lumot bergan shaxsning maxfiyligini ta’minlaydilar (qonunchilikda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno).
  3. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar o‘z xodimlarining manfaatlarini himoya qiladilar va qasos olishga qaratilgan harakatlarga, shu jumladan ishdan bo‘shatish, lavozimni pasaytirish, kamsitish, bosim o‘tkazish, vazirlik tizimining boshqa xodimlarining shubhali harakatlari yoki ular tomonidan ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining korrupsiyaga qarshi talablarini buzish ehtimoli haqida xabar bergan shaxslarni ta’qib qilinishiga yo‘l qo‘ymasligini kafolatlaydilar.
  4. Korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar to‘g‘risidagi xabarlarni quyidagi aloqa kanallari orqali berish mumkin:

“+99871-200-06-00” telefon raqami va mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan o‘rnatilgan boshqa telefon raqamlar;

Mehnat vazirligining “t.me/mehnatvazirligi” Telegram kanali;

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning rasmiy
veb-saytlarida joylashtirilgan shakllar;

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning elektron pochta manzillari;

to‘g‘ridan-to‘g‘ri huquqni muhofaza qilish organlariga.

  1. Vazirlik tizimining aloqa kanallariga kelib tushgan barcha xabarlar O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari va mehnat organlari
    va tasarrufiy tashkilotlarning ichki hujjatlariga muvofiq vazirlik tizimining mas’ul bo‘linmasi yoki xodimi tomonidan xolis tarzda va o‘z vaqtida ko‘rib chiqiladi.
  2. Anonim ravishda (faqat vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning Telegram kanallari orqali) yuborilgan xabarlar ham ko‘rib chiqish uchun qabul qilinadi. O‘z nomini oshkor qilinmasligini istagan ariza beruvchi bunday holatda quyidagilarni tan oladi:

mehnat organlari xabarga javob berish uchun murojaat etuvchi shaxs bilan bog‘lana olmaydi;

mehnat organlari zarur qo‘shimcha ma’lumotlarni olishning imkoniyati yo‘qligi sababli xabarni to‘liq va har tomonlama tekshirishni amalga oshira olmaydi.

  1. Vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan kelib tushgan xabarga javob berish uchun murojaat etuvchi shaxs bilan quyidagi holatlarda bog‘lanilmaydi:

to‘liq va keng qamrovli tekshirish o‘tkazish uchun zarur bo‘lgan qo‘shimcha ma’lumotlarning yo‘qligi;

vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar xodimining qasddan yolg‘on ma’lumotni taqdim etishi ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatini buzilishi va axloqsiz xulq-atvorning namunasi sifatida qaralsa, bunday shaxs esa O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlariga va vazirlikning ichki hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortilishi mumkin.

  1. Vazirlik tizimida korrupsiya faktlari to‘g‘risida vijdonan xabar bergan vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlarning xodimlari, agar bu ma’lumotlar tasdiqlangan bo‘lsa, ichki hujjatlarga muvofiq rag‘batlantiriladi.

 

6-bob. Qayta ko‘rib chiqish va o‘zgartirishlar kiritish tartibi

 

  1. Ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati quyidagi hollarda qayta ko‘rib chiqilishi va tuzatilishi kerak:

amaldagi Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati va tartib-taomillarni qayta ko‘rib chiqish zaruratini keltirib chiqaradigan holda korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida O‘zbekiston Respublikasining qonunchiligi o‘zgarganda;

korrupsiyaga qarshi kurashish samarasiz nazorat va tartib-taomillar aniqlanganda va vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatida korrupsiyani oldini olish va unga qarshi kurashishga qaratilgan
chora-tadbirlarni takomillashtirishga zarurat tug‘ilganda;

vazirlik tizimining tashkiliy tuzilmasi va (yoki) vazirlik, hududiy boshqarmalar va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan o‘z vazifalarini bajarishi xususiyatlari va boshqalar o‘zgarganda.

----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

O‘zbekiston Respublikasi

Kambag‘allikni qisqartirish
va bandlik vazirining

2023-yil “____” maydagi

____- buyrug‘iga

1 - ilova

 

 

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining holati to‘g‘risidagi hisobotni shakllantirish va

taqdim etish bo‘yicha

NIZOM

1-bob. Umumiy qoidalar

 

  1. Mazkur Nizom Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tizimida (keyingi o‘rinlarda – vazirlik va uning tizimi) korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining faoliyat yuritishi va korrupsiyaga qarshi tadbirlarni amalga oshirishi to‘g‘risidagi hisobdorlikni shakllantirish tartibini belgilaydi.
  2. Vazirlik va uning tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining faoliyat yuritishi va rivojlanishi masalalari bo‘yicha hisobotlarni (keyingi o‘rinlarda – Hisobotlar) shakllantirish va taqdim etish uchun ma’suliyat vazirlik va uning tizimining Korrupsiyaga qarshi kurashish tuzilmasi xodimlari zimmasida (keyingi o‘rinlarda – Korrupsiyaga qarshi kurashish) bo‘ladi.

Hududiy va tarkibiy bo‘linmalari hisobotni taqdim qilish uchun ma’suliyat hududiy va tarkibiy bo‘linmalardagi Korrupsiyaga qarshi kurashish Komplayens nazorat tizimi xodimi (keyingi o‘rinlarda – Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi xodimi) zimmasida bo‘ladi.

 

2-bob. Hisobot turlari va uni tuzish davriyligi

 

  1. Vazirlik va uning tizimida quyidagi hisobot turlari nazarda tutiladi:
  2. a) Vazirlik va uning tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining faoliyat ko‘rsatishi to‘g‘risidagi, shu jumladan, tashkilotning korrupsiyaga qarshi Dasturi yoki yo‘l xaritasi tadbirlarini amalga oshirilishini bo‘yicha hisobot har chorakda Ichki nazorat tuzilmalari tomonidan mazkur Nizomning 3-bobida belgilangan tartibda tuziladi;
  3. b) Korrupsiyaga qarshi kurashishga oid davlat dasturida rejalashtirilgan tadbirlarni amalga oshirish to‘g‘risidagi hisobot har chorakda Ichki nazorat tuzilmalari tomonidan mazkur Nizomning 4-bobida belgilangan tartibda tuziladi.
  4. Hisobot muntazam ravishda ushbu Nizomda belgilangan tartibda va muddatlarda, vazirlik va uning tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining holatidan, shuningdek, hisobot davrida korrupsiyaga qarshi tadbirlar o‘tkazilgan yoki yo‘qligidan qat’iy nazar, tuziladi.
  5. Yilning IV-choragi uchun hisobot tuzilmaydi, uning o‘rniga yillik hisobot tayyorlanadi.
  6. Har yillik hisobot vazirlik va uning tizimi rahbarlariga (hay’atiga) topshiriladi.

Vazirlik markaziy apparatidagi Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi har chorakda, keyingi chorak birinchi oyining 25-sanasidan kechiktirmay har choraklik Tashkilotning umumiy hisobotini O‘zbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligiga (keyingi o‘rinlarda – Agentlik) ko‘rib chiqishi uchun kiritib boradi.

  1. Kambag’allikni qisqartirish va bandlik vazirligining yillik hisobotidagi umumiy axborot Internet tarmog‘idagi rasmiy veb-saytida e’lon qilinadi. Mazkur axborot Komplayens nazorat bo‘limi tomonidan tayyorlanadi.

 

3-bob. Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining faoliyat ko‘rsatishi to‘g‘risida hisobotni shakllantirish tartibi

 

  1. Vazirlik va uning tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining faoliyat ko‘rsatishi to‘g‘risidagi hisobot korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini monitoring va nazorat qilish, shuningdek, korrupsiyaga qarshi Dastur yoki Yo‘l xaritasi tadbirlarini amalga oshirilishini monitoring qilish maqsadida tuziladi.
  2. Hisobotni shakllantirish quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
  3. a) hisobot davridan keyingi oyning 2-sanasidan kechiktirmay, Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limiga ushbu oyning 10-sanasigacha tegishli rahbarlar tomonidan tasdiqlangan mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq hisobot taqdim etishi to‘g‘risida xabarnoma yuboradi;
  4. b) Vazirlikning markaziy apparati bo‘linmalarining hisoboti Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi tomonidan tuziladi va rahbar yoki uning o‘rinbosarlari tomonidan tasdiqlanadi. Korrupsiyaga qarshi kurashish faoliyati to‘g‘risidagi hisobotning biron-bir bo‘limi bo‘yicha tadbirlar o‘tkazilmagan taqdirda, tadbirlar amalga oshirilmaganligi sababini ko‘rsatish lozim.
  5. v) Hisobotlarga kiritilgan axborot tegishli hujjatlar nusxalari va boshqa ma’lumotlarga asoslangan bo‘lishi kerak;
  6. g) Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi ushbu Nizomga 2-ilovada ko‘rsatilgan shaklda vazirlik va uning tizimi korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha tizimning faoliyat ko‘rsatishi to‘g‘risidagi umumiy hisobotni tuzadi hamda qo‘shimcha ravishda unga ushbu Nizomga 1-ilovadagi shakl bo‘yicha vazirlik va uning tizimi tizimi bo‘yicha tuzilgan hisobotdagi ma’lumotlarni kiritadi.

Hisobotda asosiy axborotni o‘zida aks ettirgan qisqacha ma’lumotnoma va takliflar bo‘lishi kerak. Yillik hisobot o‘z ichiga o‘tgan yilning xuddi shunday ko‘rsatkichlariga ega bo‘lgan solishtirma tahlilni ham qamrab olishi kerak.

  1. Vazirlik va uning tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining faoliyat ko‘rsatishi to‘g‘risidagi umumiy hisobotni tuzishda Korrupsiyaga qarshi kurashish tuzilmalari tegishli bo‘linma xodimlaridan zarur hujjatlar, tushuntirish va statistikani so‘rash va olish huquqiga ega.
  2. Korrupsiyaga qarshi kurashish tuzilmasi qisqa ma’lumotnoma biriktirilgan korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining faoliyat ko‘rsatishi to‘g‘risidagi umumiy hisobotini hisobot davridan keyingi oyning 21-sanasigacha rahbariyatga taqdim etadi.

 

4-bob. Yakuniy qoidalar

 

  1. O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligi va Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi ichki idoraviy hujjatlarga o‘zgartish va qo‘shichalar kiritilgan taqdirda ushbu Nizom qayta ko‘rib chiqilishi lozim.

Nizomga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritishga Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi ma’sul bo‘ladi.

O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining holati to‘g‘risidagi hisobotni shakllantirish va taqdim etish bo‘yicha nizomiga
1-ilova  

 

Vazirlik va uning tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining faoliyat ko‘rsatishi to‘g‘risida hisobot

 

Tashkilot nomi:

 

Hisobotni tayyorlagan xodim (Komplayens nazorat tuzilmasi):

F.I.SH., lavozimi, tuzilmasi

Hisobot davri:

 

Hisobot tayyorlangan sana:

 

 

Т/r

Tadbirlar guruhining nomlari

Tadbirlarning nomlari

Bajarish muddati

Ma’sul ijrochilar

Ijro to‘g‘risida belgi

Ijro etilmagan bo‘lsa, ijro etilishi kutilayotgan muddat

Bajarilganlikni tasdiqlash, bajarilmagan bo‘lsa sabablari

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Т/р

Tadbir

Natijalar

II. siyosatlar va proseduralar

1.

Ichki hujjatlarni moslashtirish

Tashkilotda hisobot davri uchun moslashtirilgan korrupsiyaviy xavf-xatarlarni kamaytirish bo‘yicha choralar yoki korrupsiyaga qarshi kurashishga oid tartib-taomillarga ega bo‘lgan ichki hujjatlarni (siyosatlar, reglamentlar, standartlar, yo‘riqnomalar va sh.k.) ko‘rsatish zarur.

2.

Xavf-xatarli vazifa va tartib-taomillar kesimida korrupsiyaviy xavf-xatarlarni kamaytirishga oid  yangi korrupsiyaga qarshi tartib-taomillar va choralar hamda korrupsiyaga qarshi masalalarni tartibga soluvchi ichki hujjatlarni ishlab chiqish.

Hisobot davrida ishlab chiqilgan va tasdiqlangan korrupsiyaga qarshi kurashish sohasiga kiritilgan sohalarni tartibga soluvchi ichki hujjatlarni (siyosatlar, reglamentlar, standartlar, yo‘riqnomalar va sh.k.) ko‘rsatish zarur.

II. Shaxsiy namuna

3.

Tashkilot rahbari va uning o‘rinbosarlarining ichki tadbirlardagi chiqishlari (nutqi).

3-6-bandlarda tashkilot tizimi rahbarlari va ularning o‘rinbosarlarining qonunchilik talablariga rioya qilish, korrupsiyaga nisbatan murosasiz bo‘lish, tarkibiy bo‘linmada belgilangan korrupsiyaga qarshi nazorat va tartib-taomillarga amal qilishning muhimligi to‘g‘risidagi pozitsiyasi, fikr mulohazalari ochiq e’tirof etilgan tadbirlarni ko‘rsatish lozim.

4.

Korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha ichki kommunikatsiyani tarqatish (Tashkilot rahbari va uning o‘rinbosarlarining nomidan).

 

5.

Tashkilot rahbari va uning o‘rinbosarlarining OAVdagi fikr-mulohazalari.

 

 

 

III. Xavf-xatarlarni baholash

6.

Tashkilotda korrupsiyaviy xavf-xatarlar bo‘yicha har yillik baholash o‘tkazish

Ha o‘tkazilgan\yo‘q o‘tkazilmagan (sabablari ko‘rsatiladi) \ jarayonda (qaysi bosqichdaligi ko‘rsatiladi)

7.

Hisobot davri uchun Tashkilotda ish jarayonda yangi aniqlangan korrupsiyaviy xavf-xatarlarni baholash va ularning darajalari (yuqori, o‘rta, past).  

Yangi korrupsiyaviy xavf-xatarlar qaysi jarayonlarda aniqlanganligi, ularning darajasi sanab o‘tiladi. Qanday korrupsiyaviy xavf-xatarlar qayta baholandi, yangi daraja, bahoni o‘zgartirish sabablari va korrupsiyaviy xavf-xatarlarni kamaytirish bo‘yicha takliflar. 

Tashkilotning korrupsiyaviy xavf-xatarlar xaritasi ilova qilinadi.

8.

Hisobot davrida aniqlangan korrupsiyaviy xavf-xatarlarni tartibga solish bo‘yicha amalga oshirilgan tadbirlar

 

9.

Qoldiq korrupsiyaviy xavf-xatar yuqori bo‘lgan aniqlangan korrupsiyaviy xavf-xatarlar soni 

Qoldiq tavakkal yuqori bo‘lgan korrupsiyaviy xavf-xatarlarning foizdagi nisbati ko‘rsatiladi.

10.

Qoldiq korrupsiyaviy xavf-xatar o‘rta va undan past darajagacha kamaytirilgan aniqlangan korrupsiyaviy xavf-xatarlar soni

Qoldiq korrupsiyaviy xavf-xatarlar o‘rta va undan past darajagacha kamaytirilgan korrupsiyaviy xavf-xatarlar umumiy soniga foizdagi nisbatini ko‘rsatish zarur.

IV. Korrupsiyaga qarshi amalga oshiriladigan tartib-taomillar

11.

Tashkilotda aniqlangan manfaatlar to‘qnashuvi holatlari va qabul qilingan choralar

Tashkilotda aniqlangan manfaatlar to‘qnashuvi holatlarining sonini ko‘rsatish yoki aniqlangan manfaatlar to‘qnashuvi holatlari reyestrini ilova qilish zarur. 

12.

Xodimlar tomonidan har yili manfaatlar to‘qnashuvini deklaratsiya qilish. 

Har yillik manfaatlar to‘qnashuvini deklaratsiyalash tartib-taomillaridan o‘tgan xodimlarning tashkilotdagi umumiy xodimlar soniga foizlardagi nisbatini ko‘rsatish zarur. 

Har yili manfaatlar to‘qnashuvi deklaratsiyasini amalga oshirishi shart bo‘lgan manfaatlar to‘qnashuvini deklaratsiyalash tartib-taomillaridan o‘tgan xodimlarning tashkilotdagi umumiy xodimlar soniga foizlardagi nisbatini ko‘rsatish zarur. 

13.

Ishga olingan xodimlar va nomzodlar ustidan o‘tkazilgan tekshiruvlar soni.

Tashkilotga ishga qabul qilingan xodimlar sonini va tashkilotdagi lavozimga nomzodlar tekshiruvi sonini ko‘rsatish zarur. Tekshiruv  o‘tkazilmagan bo‘lsa sababini ko‘rsatish zarur.

14.

Hisobot davrida o‘tkazilgan kontragentlar tekshiruvlari soni

Hisobot davrida o‘tkazilgan kontragentlar tekshiruvlari sonini, tekshiruvlar natijalari bo‘yicha ijobiy va salbiy xulosalarning foizlardagi nisbatini ko‘rsatish zarur.  Tekshiruv  o‘tkazilmagan bo‘lsa sababini ko‘rsatish zarur.

15.

Amalga oshiriladigan boshqa korrupsiyaga qarshi tartib-taomillar

Mavjud bo‘lganda ushbu bo‘limda ko‘rsatilmagan boshqa amalga oshiriladigan korrupsiyaga qarshi tadbirlarni ko‘rsatish.

V. Ta’lim va kommunikatsiya

16.

Korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha treninglar o‘tkazish: 

barcha xodimlar uchun;

korrupsiyaviy tavakkallchilikka eng ko‘proq moylilik ehtimoli bo‘lgan vazifalarni bajaruvchi bo‘linmalar uchun.

Treninglar turi va shakli, o‘qitilgan xodimlar soni, ularning lavozimlari darajasi va bo‘linmalarni ko‘rsatish. 

17.

Tashkilotga yaqinda ishga olingan xodimlar uchun treninglar o‘tkazish.

Korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha treninglardan (umumiy, tanishuv) o‘tgan yangi xodimlarni umumiy yangi xodimlar soniga foizlardagi nisbati treninglar mavzusi kesimida ko‘rsatish.

18.

Xodimlarning korrupsiyaga qarshi qonunchilik talablari va bo‘linmada amalga oshirilayotgan korrupsiyaga qarshi choralardan xabardorligini oshirishga oid boshqa tadbirlar 

Tadbir ishtirokchilarning maqsadli guruhini, ularni soni (imkoni bo‘lsa), mavzusi va turini (masalan, tanlovlar, viktorinalar, so‘rovnomalar va b. ko‘rsatiladi) va uning yakunlarini ko‘rsatish. 

19.

Korrupsiyaga qarshi kurash uchun ma’sullar tomonidan bajarilgan korrupsiyaga qarshi kurash me’yorlari mavzusida axborot- tarqatma materiallari.

Korrupsiyaga qarshi talablar va tartib-taomillarga amal qilish zaruriyati to‘g‘risidagi, shu jumladan, ularning to‘g‘ri talqin qilinishi va ularga to‘g‘ri amal qilish to‘g‘risidagi xabarnoma va boshqa tarqatma materiallar.

20.

Xodimlarnining ahloq-odob madaniyatini shakllantirish, ularni korrupsiyaga qarshi kurash tizimi va korrupsiyaga qarshi qonunchilikning talablari xaqida xabardor qilishning boshqa usullari.

Masalan, binolardagi axborot plakatlari va boshqa materiallar, skrinsvayerlar, ishchi kompyuterlar ekraniga qo‘yiladigan suratlar va boshqalar.

21.

Fuqarolik jamiyati va bo‘linma kontragentlari uchun korrupsiyaga qarshi tadbirlarni o‘tkazish

Fuqarolik jamiyati vakillari uchun korrupsiyaga qarshi tadbirlarni o‘tkazishning soni, nomlanishi, mohiyati va natijalarini ko‘rsatish (masalan, korrupsiyaga qarshi kurash kuni, korrupsiyaga qarshi mavzudagi ishlar tanlovi).

Shartnomalariga korrupsiyaga qarshi qo‘gshimcha shartlar kiritilgan yangi kontragentlarning yangi kotragentlarning umumiy soniga foizlardagi nisbati.

VI. Korrupsiyaviy xatti-xarakalar va qoidabuzarliklar to‘g‘risidagi xabarlar. Ta’sir choralari

22.

Xatti-xarakatlar, shu jumladan, potensial xatti-xarakatlar uchun aloqa kanallariga kelib tushgan xabarlar soni 

Xabarlar sonini quyidagi ma’lumotlarni ham kiritgan holda ko‘rsatish: kelib tushgan sanasi   kelib tushgan aloqa kanali, xabar mavzusi, tegishli hisobotni ilova qilish.

23.

Xizmat tekshiruvi o‘tkazilgan;

Korrupsiyaga qarshi qonunchilik buzilganligi to‘g‘risida tasdiqlangan holatlar (shu jumladan, me’yoriy-huquqiy hujjatlar va maqolalar kesimida) aniqlangan;

Bo‘linmada belgilangan korrupsiyaga qarshi nazorat va tartib-taomillarning buzilish holatlari aniqlangan (shu jumladan, ichki hujjatlar kesimida);

Aybdorlar aniqlangan holatlar soni.

Har bir band bo‘yicha holatlar sonini ko‘rsatish.

24.

Qabul qilingan ta’sir choralari.

Qanday korreksiyalash choralari, shu jumladan, intizomiy choralar, ichki nazorat tizimida qanday kamchiliklar aniqlandi va nazoratni kuchaytirish uchun qanday choralar taklif qilindi.

VII. Monitoring va nazorat

25.

Hisobot davrida mavjud korrupsiyaga qarshi kurashish talablar, nazorat tadbirlari va tartib-taomillar bajarilishi ustidan tekshiruvlar o‘tkazilganligi

Tashkilotda  korrupsiyaga qarshi kurash bo‘yicha mas’ullar tomonidan o‘tkazilgan tekshiruv tadbirlarini, shu jumladan, ularning sonini quyidagi kesimda ko‘rsatish

Tekshiruv ob’ektlari (boshqarma, bo‘lim);  

Tekshiruv mavzusi (masadan, xaridlar, kadrlar);

Tekshiruv tadbirlari turi (audit, tavakkal tranzaksiyalari monitoringi yoki protseduralari va b.);

Tekshiruv tadbirlari xarakteri (rejali, rejadan tashqari).   

26.

Bo‘linmada belgilangan nazorat tadbirlari va tartib-taomillar buzilish holatlari aniqlanganmi va ularga nisbatan qo‘llanilgan ta’sir choralari?

Qaysi tartib-taomil yoki vazifani bajarishda qanday qoidabuzarliklar aniqlangan? Aniqlangan holatlar sonini ko‘rsatish.

Vazifa va tartib-taomillarni bajaruvchi shaxslar uchun  qanday tavsiyalar tayyorlangan. Ular qanday rasmiylashtirilgan (masalan, buyruq yoki boshqa ichki hujjatlar)?

 

 

Hulosalar: Hududiy va tarkibiy bo‘linmalarda korrupsiyaga qarshi choralarni amalga oshirishning asosiy natijalarini ko‘rsatish, korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi holatiga umumiy baho berish, zaruriyat tug‘ilganda avvalgi davrlar ko‘rsatkichlari bilan taqqoslama tahlil o‘tkazish, qoniqarli natijalarga erishganlik yoki erishmaganlik sabablarini ko‘rsatish zarur.

Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini yanada rivojlantirish bo‘yicha takliflar va
korreksiyalovchi tadbirlar rejasi: kelgusi hisobot davrida hisobdorlikning alohida elementlarini
yaxshilash imkonini beruvchi asosiy tadbirlarni ko‘rsatish zarur.

O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining holati to‘g‘risidagi hisobotni shakllantirish va taqdim etish bo‘yicha nizomiga
2-ilova  

 

Vazirlik va uning tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining faoliyat ko‘rsatishi to‘g‘risida 20___ yil __chi chorak uchun

UMUMIY HISOBOT

 

  1. Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligining Korrupsiyaga qarshi chora-tadbirlar dasturi bajarilgani to‘g‘risida umumiy axborot

 

Korrupsiyaga qarshi kurashish tadbirlarning amalga oshirilgani to‘g‘risidagi qisqa ma’lumot, shu jumladan markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalar kesimida korrupsiyaga qarshi kurashish tadbirlarini amalga oshirgan bo‘linmalar sonini ko‘rsatish zarur;

Hududiy va tarkibiy bo‘linmalar kesimida Korrupsiyaga qarshi kurashish tadbirlarni amalga oshirmagan bo‘linmalar ko‘rsatiladi, shuningdek, hisobotga ilovada ularning nomi, amalga oshirilmagan tadbirlar va qisqacha-asosiy sabablarini alohida ko‘rsatish lozim.

 

  1. Siyosat va tartib-taomillar

 

Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha sohalarni tartibga soluvchi va hisobot davrida markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalar kesimida tatbiq etilgan korrupsiyaga qarshi sohasiga taalluqli bo‘lgan normativ-huquqiy va ichki hujjatlar (siyosatlar, reglamentlar, standartlar, yo‘riqnomalar va shu kabilar)ni ko‘rsatish lozim.

III. Xavf-xatarlarni baholash

 

Xavf-xatarlarni baholash amalga oshirilganligi to‘g‘risidagi axborot, shu jumladan, korrupsiyaviy xavf-xatarlarni baholashni amalga oshirgan va o‘zlarining korrupsiyaviy xavf-xatarlar matritsasini yangilagan markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalar kesimida ko‘rsatish kerak;

Korrupsiyaviy xavf-xatarlarni baholashni amalga oshirmagan hududiy va tarkibiy bo‘linmalari soni viloyatlar, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida ko‘rsatiladi, shuningdek hisobotga ilovada ularning nomi va ularning bajarilmaganligi sabablari qisqacha ko‘rsatiladi;

Baholash jarayonida yangi aniqlangan korrupsiyaviy xavf-xatarlar markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida ko‘rsatiladi. Shuningdek, hisobot davrida aniqlangan korrupsiyaviy xavf-xatarlarni boshqarish bo‘yicha taklif etilgan va amalga oshirilgan tadbirlar qayd etiladi;

Korrupsiyaviy xavf-xatarlarning toifalar bo‘yicha nisbati (yuqori, o‘rta, past) hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida ko‘rsatiladi;

Hududiy va tarkibiy bo‘linmalar kesimida yuqori bo‘lgan qoldiq korrupsiyaviy xavf-xatarlar, shuningdek, ko‘rsatilgan korrupsiyaviy xavf-xatarlarni kamaytirish uchun taklif etilayotgan tadbirlarni ko‘rsatish lozim (mavjud bo‘lgan taqdirda).

 

  1. Amalga oshiriladigan korrupsiyaga qarshi kurashish tartib-taomillar

 

Manfaatlar to‘qnashuvini tartibga solish

Manfaatlar to‘qnashuvi deklaratsiyalangan va tartibga solingan holatlari soni, shu jumladan, ishga qabul qilish, har yillik deklaratsiyalash jarayonida  (mavjud bo‘lgan taqdirda), markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalar kesimida ko‘rsatiladi; 

manfaatlar to‘qnashuvini markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida manfaatlar to‘qnashuvining yillik deklaratsiyasi tartib-taomillaridan o‘tgan xodimlarning umumiy xodimlar soniga foizlardagi nisbati, shuningdek, deklaratsiyalangan va tartibga solingan manfaatlar to‘qnashuvi holatlari qayd etiladi;

rejalashtirilgan manfaatlar to‘qnashuvining har yillik deklatsiyalanadigan manfaatlar to‘qnashuviga nisbatan ko‘rsatkichlari bajarilmagan hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida tahliliy ma’lumotlarni keltirish kerak (masalan, manfaatlar to‘qnashuvini barcha rahbarlar deklaratsiyalashi lozim, amalda esa faqat 50% gina rahbar buni bajargan);

Hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida aniqlangan manfaatlar to‘qnashuvi va qabul qilingan choralar bo‘yicha, shu jumladan, umumiy soni va toifalar kesimida (masalan, xarid protseduralaridagi, ish bo‘yicha bevosita bo‘ysunish natijasida va shu kabilarda) tahliliy ma’lumotlarni keltirish lozim.

Korrupsiyaga qarshi qoidalarni vazirlik va uning tizimi sharnomalariga kiritish 

Korrupsiyaga qarshi qoidalarni xo‘jalik shartnomalariga (shartnomalarning foizli nisbati) kiritish bo‘yicha, shu jumladan markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimidagi kontragentlar tahririda tahliliy ma’lumotlarni keltirish, kontragentlarning korrupsiyaga qarshi qoidalarni shartnomalarga kiritishni rad etish sabablarini ko‘rsatish;

Markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida tashkilot tizimida kontragent tomonidan korrupsiyaga qarshi qoidalar buzilishi sababli shartnomalarni bekor qilish bo‘yicha tahliliy ma’lumotlarni ko‘rsatish.

Kontragentlarni tekshirish

Hisobot davrida kontragentlar bo‘yicha o‘tkazilgan tekshiruvlar soni, ijobiy va salbiy xulosalarning foizlardagi nisbati markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalar kesimida ko‘rsatiladi.

 

Ishga nomzodlarni tekshirish

Markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida tashkilot tizimiga ishga kirish uchun nomzodlar ustidan o‘tkazilgan tekshiruvlar sonini ko‘rsatiladi.

 

  1. Ta’lim va kommunikatsiya

 

Korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha o‘qitishning natijalarini markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida: o‘qitilgan xodimlarning foizdagi nisbati, ta’lim shakli (bevosita/onlayn) ko‘rsatiladi;  

Markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida tizim bo‘yicha o‘qitish darajasi past bo‘lgan korrupsiyaga qarshi ko‘nikmalarga oid axborot ko‘rsatiladi (rejalashtirilgan ko‘rsatkichlarga taqqoslangan holda);

Korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha kommunikatsiya turlari va sonini hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida (masalan, tarqatmalar, korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari bo‘yicha so‘rovnomalar o‘tkazish) ko‘rsatiladi;  

Bo‘limda shuningdek, tashkilot tizimida o‘tkazilgan keng ko‘lamli alohida tadbirlarni ajratib ko‘rsatish mumkin.

 

  1. Korrupsiyaviy xatti-xarakatlar va huquqbuzarliklar to‘risidagi xabarlar

 

Hisobot davrida xodimlarning korrupsiyaviy xatti-xarakatlari, manfaatlar to‘qnashuvi, korrupsiyaga qarshi boshqa qonunbuzarliklar bilan bog‘liq masalalar to‘g‘risidagi aloqa kanallari orqali kelib tushgan xabarlar markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida ko‘rsatiladi; 

Mansab vazifalari va tartib-taomillar kesimida olingan tahliliy ma’lumotlar (masalan, xaridlar jarayonida, kadrlarni ishga qabul qilish bilan bog‘liq tartib-taomillarda) keltiriladi; 

Olingan xabarlar bo‘yicha tahliliy ma’lumotlar qoidabuzarliklar kesimida keltiriladi (masalan, korrupsiyaviy xatti-xarakatlar, manfaatlar to‘qnashuvi, kelishuv tartib-taomillarini protseduralarini buzish va boshqalar); 

Olingan xabarlar bo‘yicha tahliliy ma’lumotlar aloqa kanallari kesimida keltiriladi (masalan, ishonch telefoni, bevosita xabar berish va boshqalar).

VII. Monitoring va nazorat

 

Markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida hisobot davrida tashkilot tizimi tomonidan mavjud korrupsiyaga qarshi talablar, nazorat tadbirlari va tartib-taomillarning bajarilgani to‘g‘risidagi tahliliy ma’lumotlar keltiriladi, shu jumladan, tekshiruvlar o‘tkazilgan tashkilotlar soni, shuningdek, tekshiruv o‘tkazilgan vazifalar va tartib-taomillarining davriyligi va xarakteri to‘g‘risidagi tahliliy ma’lumotlar (rejadagi, rejadan tashqari) ko‘rsatiladi;

Hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida tekshiruvlar o‘tkazilmagan bo‘linmalar soni alohida ko‘rsatiladi, ilovada ularning nomi hamda tekshiruvlar o‘tkazilmaganligining asosiy sabablari qischacha qayd etiladi;

O‘tkazilgan tekshiruvlar natijalari to‘g‘risidagi umumiy axborot ko‘rsatiladi shu jumladan, ijobiy va salbiy xulosalarning foizlardagi nisbati qayd etiladi. Qoidabuzarliklar mavjud bo‘lsa, mazkur hisobotning VIII-bo‘limga havola beriladi.  

 

VIII. Aniqlangan qoidabuzarliklar va ularga ta’sir choralari

 

Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risidagi talablarning buzilganligi to‘g‘risida markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida tahliliy ma’lumotlarni ko‘rsatiladi, shu jumladan: 

qoidabuzarliklarning umumiy soni;

qoidabuzarliklarning qoidabuzarliklar to‘g‘risidagi axborot manbalari bo‘yicha tuzilmasi (“ishonch telefoni”, bevosita xabar berish, monitoring va nazorat natijalari va boshqalar);

Ichki hujjatlarida nazarda tutilgan vazifalar va tartib-taomillar bo‘yicha (xaridlar, kadrlarga oid masalalar va b.) qoidabuzarliklar tuzilmasi;

Qabul qilingan ta’sir choralari to‘g‘risida tahliliy ma’lumotlarni hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida ko‘rsatish, shu jumladan:  

o‘tkazilgan umumiy tadbirlar soni va aniqlangan barcha qoidabuzarliklar bo‘yicha ta’sir choralar ko‘rilganligi yoki ko‘rilmaganligi; 

ta’sir choralari turlari bo‘yicha tahliliy ma’lumotlar (aybdorlarni javobgarlikka tortish, shu jumladan, javobgarlik turlari kesimida; tashkilot tizimi jarayon va ichki hujjatlariga o‘zgartishlar kiritish va boshqalar), shu jumladan, zarur bo‘lgan holda qoidabuzarlikka yo‘l qo‘ymaslik bo‘yicha qanday tadbirlarni tatbiq etish taklif etilmoqda va hisobot davrida qanday tadbirlar tatbiq etilganligi ko‘rsatiladi.

  1. Xulosalar

 

Hududiy va tarkibiy bo‘linmalari kesimida korrupsiyaga qarshi choralarni amalga oshirishning asosiy natijalari ko‘rsatiladi, korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining holatiga umumiy baho beriladi. Zaruriyatga ko‘ra avvalgi davrlardagi ko‘rsatkichlar bilan taqqoslama tahlil o‘tkaziladi, qoniqarli natijalarga erishganlik yoki erishmaganlik sabablarini qayd etiladi.


  1. Korrupsiyaga qarshi kurash tizimini yanada rivojlantirish bo‘yicha takliflar va tadbirlar rejasi

 

Keyingi hisobot davrida tashkilot tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining alohida ko‘rsatkichlarni markaziy apparat, hududiy va tarkibiy bo‘linmalar kesimida yaxshilash imkonini beruvchi asosiy tadbirlar ko‘rsatiladi.





🗹 Xodimlar xatti-harakatiga oid korrupsiyani oldini olish bo‘yicha murojaat

Birlashgan Millatlar Tashkilotining korrupsiyaga qarshi Konvensiyasi, 2003-y.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 27-maydagi "O‘zbekiston Respublikasida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi PF-5729-son Farmoni

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 2-fevraldagi "Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risida»gi O‘zbekiston Respublikasi qonunining qoidalarini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi PQ-2752-son Qarori

O‘zbekiston Respublikasining 2017-yil 3-yanvardagi "Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risida"gi O‘RQ-419-son Qonuni

O‘zbekiston Respublikasining Jinoyat kodeksi (O‘zR 22.09.1994 y. 2012-XII-son Qonuni bilan tasdiqlangan)

 

«Korrupsiyaga befarq bo‘lmasligimiz kerak», — AOKA direktori

O‘zbekiston Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi direktori Asadjon Xodjayev "Facebook"dagi sahifasida Bosh prokuraturada Korrupsiyaga qarshi kurashda idoralararo komissiyaning navbatdagi yig‘ilishi haqida post qoldirdi.

«Prezidentimiz korrupsiyaga qarshi kurash eʼlon qilganda, ayrimlar hayolida yana katta minbarda aytilgan umumiy gap, degan fikr paydo bo‘ldi, ayrimlar esa buni oxirgi ogohlantirish sifatida jiddiy qabul qilmadi. Lekin oxirgi yil natijalari, korrupsiyaga qarshi eʼlon qilingan kurash — Yangi O‘zbekiston — ochiq O‘zbekiston amaliyotiga to‘liq mos kelishini ko‘rsatdi. Davlat tashkilotlari hamda tadbirkorlikning barcha bo‘g‘inlarida korrupsiyaga qarshi ayovsiz kurash olib borilayotganligi namoyon etildi.

Qancha rahbarlar va tadbirkorlar o‘zlarining qilmishlariga yarasha jazo oldilar va eng muhimi (!!!) bu holatlar ochiqdan ochiq OAV orasida keng muhokama qilinishi boshlandi. Bundan bir necha yil oldin bunaqa qing‘ir ish uchun jazo belgilanganda bu ishlar oshkor qilinmasdan yopdi-yopdi bilan o‘tib ketardi va natijada xalq nima uchun u yoki bu rahbar, tadbirkor ishdan ketganiga turli taxminlarni bildirardi.

Lekin bu kurashda biz ham befarq bo‘lishimiz kerak emas. Yangicha fikrlashga tezroq o‘tishimiz kerak, korrupsiyaga undovchi omillarni ochiqchasiga muhokama qilib biz ham umumiy kurashga qo‘shilishimiz kerak. Maishiy korrupsiyaga befarq bo‘lmasligimiz zarur. Nima uchun yangicha fikrlash muhim — yoshlarimizda hashamatli uy-joy va mashinani “amallagan”, dabdabali to‘y-hashamlarni ko‘z-ko‘z qiladigan va ishga-o‘qishga kirishda “tanklar” borligidan faxrlanishlariga chek qo‘ymog‘imiz kerak.

Endi vaziyat o‘zgardi. Ochiqlik prinsipi eʼlon qilindi. Endi aybdorlar nafaqat jinoiy javobgarlikka tortilyapti, balki butun xalq oldida ismi va kirdikorlari oshkor etilib, tegishli bahosi berilyapti. Ushbu jinoyatlarni ochiqdan-ochiq eʼlon qilib, korrupsiyani bartaraf etish bo‘yicha amaliy ishlarni yakuniga yetkazish hamda ularning ildizlariga bolta urish uchun davlat rahbarimizda katta istak va kuchli siyosiy iroda mavjudligi ko‘ryapmiz», — deb yozgan AOKA rahbari.

 

Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2020 yil 21 oktyabrdagi

195-ICH-son buyrug‘iga

1-ilova

 

O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining korrupsiyaga qarshi kurashish

S I Y O S A T I

 

1-bob. Umumiy qoidalar

 

1. O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining korrupsiyaga qarshi kurashish siyosati (keyingi o‘rinlarda Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati deb yuritiladi) xodimlar orasida hamda jamiyatda korrupsiyaga qarshi kurashish madaniyati darajasini oshirish maqsadida mehnat organlarining yuqori axloqiy meʼyorlarga sodiqligini, shuningdek, mehnat organlarining xodimlari faoliyatida korrupsiyaviy huquqbuzarliklarga murosasizlik va ularni sodir etishga yo‘l qo‘ymaslikni aks ettiradi.

2. Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati ISO 37001:2016 “Korrupsiyaga qarshi kurashish menejmenti tizimlari – Foydalanish bo‘yicha talablar va tavsiyalar” xalqaro standarti talablarini inobatga olgan holda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha xalqaro tashkilotlar tavsiyalari va yetakchi xalqaro amaliyot asosida O‘zbekiston Respublikasining qonun hujjatlari talablariga muvofiq ishlab chiqilgan.

3. O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining (keyingi o‘rinlarda – Vazirlik deb yuritiladi) hududiy va tarkibiy tuzilmalari ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati faoliyatining ahamiyatini hisobga olgan holda qabul qilishlari, korrupsiyaga qarshi kurashish mexanizmlarini, mavjud bo‘lgan korrupsiya xavfi, tajribasi va mavjud manbalari asosida ishlab chiqishlari va amalga oshirishlari lozim.

4. Vazirlikning markaziy apparati, hududiy va TASARRUFIY tashkilotlarda (keyingi o‘rinlarda – mehnat organlari va TASARRUFIY tashkilotlar deb yuritiladi) korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy maqsadlari quyidagilar hisoblanadi:

mehnat organlari va TASARRUFIY tashkilotlarda korrupsiyani tubdan yo‘qotishga erishish;

aholining bandlik va mehnat munosabatlari sohasidagi huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini oshirish, jamiyatda korrupsiyaga nisbatan toqatsiz munosabatni shakllantirish;

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatining barcha sohalarida korrupsiyani oldini olish bo‘yicha chora-tadbirlarni amalga oshirish;

korrupsiyaviy huquqbuzarliklarni o‘z vaqtida aniqlash, ularga barham berish, ularning oqibatlari, ularga olib keluvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish, korrupsiyaviy huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikning muqarrarligi tamoyilini taʼminlash.

5. Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati Vazirlikning ichki hujjati sifatida yuqorida ko‘rsatilgan asosiy maqsadlarga erishish uchun mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatida korrupsiya bilan bog‘liq huquqbuzarliklarni profilaktika qilish va ularga barham berishga qaratilgan asosiy talablar va tamoyillarni belgilab beruvchi asos hisoblanadi.

6. Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatning talablari egallab turgan lavozimi va bajaradigan vazifa va funksiyalaridan qatʼiy nazar Vazirlik bilan mehnat munosabatlarida bo‘lgan barcha xodimlarga, shu jumladan, hududiy mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlariga tadbiq etiladi.

7. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarga ishga qabul qilinayotgan har qanday shaxs ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati bilan imzo qo‘ygan holda tanishishga va uning qoidalariga rioya qilishga majbur.

8. Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati maqsadlarida quyidagi asosiy tushunchalar va atamalar qo‘llaniladi:
ish jarayonidagi mehmondo‘stlik belgilari – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari manfaatlarida faoliyat davomida hamkorlik o‘rnatish va (yoki) qo‘llab-quvvatlashga aloqador xarajatlar, 
shu jumladan, ishbilarmonlik bilan bog‘liq kechki ovqat, transport va yashash xarajatlarini qoplash bilan bog‘liq xarajatlar va h.k.;
korrupsiyaga qarshi kurashish talablari buzilganligi to‘g‘risida vijdonan xabar berish – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimi tomonidan korrupsiyaviy huquqbuzarlik sodir etilganligi 
(sodir etishga suiqasd qilinganligi) to‘g‘risida ruxsat etilgan aloqa kanallari orqali asosliligiga ishonch hosil qilgan holda yo‘llagan murojaat;
kontragent (shartnomaviy sherik) – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar bilan shartnomaviy munosabatlarga (mehnat munosabatlari bundan mustasno) 
kirishgan har qanday yuridik yoki jismoniy shaxs;
korrupsiya – shaxsning o‘z mansab yoki xizmat mavqeidan shaxsiy manfaatlarini yoxud o‘zga shaxslarning manfaatlarini ko‘zlab moddiy yoki nomoddiy naf olish maqsadida qonunga xilof ravishda foydalanishi,
xuddi shuningdek bunday nafni qonunga xilof ravishda taqdim etish;
korrupsiyaviy harakatlar – xodim tomonidan pora beruvchining manfaatlarini ko‘zlab harakat yoki harakatsizligi uchun bevosita yoki bilvosita, shaxsan yoki uchinchi shaxslar orqali porani yaʼni pul, 
qimmatbaho qog‘ozlar, boshqa mol-mulkni, mulkiy tusdagi xizmatlarni, boshqa mulkiy huquqlarni olish, talab qilish, taklif qilish, vaʼda qilish va berish, shuningdek, pora berish va (yoki) olishda
vositachilik qilish, rasmiyatchiliklarni soddalashtirish uchun to‘lovlarni olish, xodim tomonidan pora olish yoki huquqqa xilof boshqa maqsadlarda o‘z xizmat mavqeidan noqonuniy foydalanish;
korrupsiyaga oid huquqbuzarlik – korrupsiya belgilariga ega bo‘lgan, sodir etilganligi uchun qonun hujjatlarida javobgarlik nazarda tutilgan qilmish;

korrupsiyaga qarshi kurashish tizimi – qo‘llaniladigan amaldagi qonunchilik va ichki hujjatlarni korrupsiyaviy jihatdan buzilishini bartaraf etish, mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar
xodimlari tomonidan yuqori darajada kasbiy va axloqiy faoliyat olib borishlarini taʼminlash bo‘yicha chora-tadbirlar majmui;
korrupsiyaviy xavf-xatar – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari yoki uchinchi shaxslar tomonidan mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar nomidan va (yoki) 
ularning manfaatlarini ko‘zlab korrupsiyaviy xatti-harakatlarni sodir etish ehtimoli va xavfi;
manfaatlar to‘qnashuvi – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimining shaxsiy (bevosita yoki bilvosita) manfaatdorligi, uning xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga taʼsir 
ko‘rsatayotgan yoxud taʼsir ko‘rsatishi mumkin bo‘lgan hamda xodimning shaxsiy manfaatdorligi bilan mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar manfaatlari o‘rtasida qarama-qarshilik yuzaga
kelayotgan yoki yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan vaziyat;
rasmiyatchilikni soddalashtirish uchun to‘lovlar – belgilangan tartib-taomillar bajarilishini taʼminlash yoki tezlashtirish, tegishli qonunchilik, normalar va qoidalarda nazarda tutilmagan 
harakatlar sodir etish uchun g‘ayriqonuniy ravishda beriladigan pul mablag‘lari, mol-mulk, mulkiy huquqlar, xizmatlar va boshqa moddiy yoki nomoddiy naf;
xodimning shaxsiy manfaatdorligi – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimi tomonidan o‘z xizmat vazifalarini bajarish chog‘ida uning yaqin qarindoshi yoki xodimga aloqador bo‘lgan shaxslar 
tomonidan xodimning mansab yoki xizmat majburiyatlarini lozim darajada bajarishiga taʼsir qilishi mumkin bo‘lgan pul mablag‘lari, moddiy yoki nomoddiy qimmatliklar, boshqa mol-mulk,
boylik va imtiyozlar ko‘rinishida shaxsiy naf olish imkoniyati (shaxsiy, ijtimoiy, moliyaviy, siyosiy va boshqa tijorat yoki notijorat manfaatlari);
xodim – mehnat organi bilan mehnat munosabatlariga kirishgan shaxs;
yaqin qarindoshlar – ota-ona, tug‘ishgan va o‘gay aka-ukalar va opa-singillar, er (xotin), farzandlar, shu jumladan farzandlikka olinganlar, bobolar, buvilar, nevaralar, 
shuningdek erning (xotinning) ota-onasi;

2-bob. Korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy tamoyillari

9. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini quyidagi tamoyillarga asoslanib amalga oshiradi:

qonuniylik – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha chora-tadbirlar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligi talablari, davlat organlarida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha jahonda tan olingan amaliyotni hisobga olgan holda hamda Vazirlik tizimining belgilangan ichki hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi;

korrupsiyaga toqatsizlik – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar o‘z faoliyatining barcha sohalarida korrupsiyaning har qanday shakllari va ko‘rinishlariga murosasiz munosabatda bo‘ladi. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning xodimlariga korrupsiyaviy xavf-xatar kelib chiqishi mumkin bo‘lgan faoliyatda bevosita yoki bilvosita ishtirok etish taqiqlanadi;

ochiqlik va shaffoflik – Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida qabul qilingan va amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar haqida mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari
va kontragentlarini, keng jamoatchilikni xabardor qilish;

korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlarning preventivligi, tizimliligi va o‘zaro bog‘liqligi – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaviy xatti-harakatlar sodir etilishiga va korrupsiyaviy xavf-xatarlarga ko‘maklashuvchi sabab va shart-sharoitlarni bartaraf etishga qaratilgan preventiv chora-tadbirlarni amalga oshirishga ustuvor ahamiyat beradi. Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar va tartib-taomillar aniqlangan xavf-xatarlar darajasiga muvofiq keladi hamda mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning barcha funksiyalari va yo‘nalishlariga integrasiya qilingan korrupsiyaga qarshi kurashish tizimiga birlashtirilgan;

korrupsiya bilan bog‘liq huquqbuzarliklar uchun javobgarlikning muqarrarligi – korrupsiya bilan bog‘liq huquqbuzarliklarni sodir etgan Vazirlik tizimi xodimlari o‘zining maqomi va egallab turgan lavozimidan qat’iy nazar Vazirlikning ichki hujjatlari va amaldagi qonunchilikka muvofiq javobgarlikka tortiladilar;

texnika taraqqiyotining yutuqlaridan foydalanish – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini yaratishda ilm-fan taraqqiyotining so‘nggi yutuqlaridan, shu jumladan, integrasiyalashtirilgan axborot tizimlaridan foydalanishga intiladi;

to‘g‘ridan-to‘g‘ri rahbariyatga murojaat qilish – Vazirlik tizimining har bir xodimi korrupsiyaviy huquqbuzarliklar sodir etilganligi to‘g‘risida ishonchli va asosli ma’lumotlar mavjud bo‘lganda belgilangan choralarni ko‘rish uchun to‘sqinliksiz idora rahbari va Bandlik va mehnat munosabatlari vaziriga murojaat qilishi mumkin;

fuqarolik jamiyati vakillari bilan o‘zaro hamkorlik – mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar o‘zlariga yuklatilgan funksiyalarni bajarishda faoliyatini halollik, xolislik va mustaqillik asosida mustaqil nazorat qilish maqsadida fuqarolik jamiyati vakillarini jalb etadilar;

korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini doimiy ravishda takomillashtirish – korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini monitoring va nazorat qilish hamda korrupsiyaviy xavf-xatarlarni amalga oshirish natijalariga ko‘ra mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining samaradorligini to‘xtovsiz ravishda kuchaytirish choralarini ko‘radilar.

 

3-bob. Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimning elementlari

10. Korrupsiyaga “mutlaqo toqatsizlik” tamoyiliga tayangan holda mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning barcha xodimlariga korrupsiya bilan bog‘liq har qanday xatti-harakatlarda ishtirok etishi, yaʼni pora beruvchining manfaatlarini ko‘zlab harakat qilishi yoki harakatsizligi uchun bevosita yoki bilvosita, shaxsan yoki uchinchi shaxslar orqali pora, yaʼni pullar, qimmatbaho qog‘ozlar, boshqa mol-mulk, mulkiy tusdagi xizmatlarni berishni talab qilish, tovlamachilik qilish, vaʼda berish va pora berish, pora berish va (yoki) olishda vositachilik qilish, rasmiyatchiliklarni soddalashtirish uchun to‘lovlarni olish, shaxs tomonidan pora olish yoki g‘ayriqonuniy boshqa maqsadlarda o‘z xizmat mavqeidan noqonuniy foydalanishi qatʼiyan taqiqlanadi.

11. Quyidagilar mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining asosiy elementlari hisoblanadi:

a) korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha asosiy ichki hujjatlar mavjudligi, yaʼni mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining asosini:

Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati;

O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining odob-axloq qoidalari;

O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tizimida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizomda aks ettirilgan tamoyillar va talablarni tashkil etadi;

b) “Yuqoridan quyiga munosabat” – Yuqori darajada rahbarlik namunasi:

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar rahbarlari, shuningdek, mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning tarkibiy bo‘linmalarining rahbarlari o‘ziga bo‘ysunuvchilar, fuqarolar
va yuridik shaxslar bilan munosabatlarda halol, adolatli va mustaqil xulq-atvor namunasi bo‘lishlari kerak;

Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri, vazir o‘rinbosarlari, mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar rahbarlari korrupsiyaga qarshi kurashish samarali tizimni yaratish va amalga oshirishda quyidagilar orqali yetakchilikni namoyish etadilar:

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatining xavf-xatarga ega funksiyalari (yo‘nalishlari)ga korrupsiyaga qarshi kurashish samarali chora-tadbirlar va tartiblarni joriy etish, shu jumladan, korrupsiyaga qarshi kurashish dasturi/yo‘l xaritasini ishlab chiqish va uning ijrosini nazorat qilish orqali ko‘maklashish;

o‘z mansab majburiyatlarini bajarish doirasida, mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarida korrupsiyaning barcha shakllari
va ko‘rinishlariga murosasiz munosabatni shakllantirgan holda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha qonunchilik normalari va qabul qilingan ichki hujjatlarga rioya qilish va axloqiy xulq-atvor yuzasidan shaxsan namuna sifatida namoyon bo‘lish;

v) korrupsiyaviy xavf-xatarni aniqlash va baholash:

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar funksiyalarining xususiyati, tashkiliy tuzilmasi, jamiyat va boshqa shaxslar bilan o‘zaro faoliyat olib borishiga hamda boshqa ichki va tashqi omillarga bog‘liq holda o‘z faoliyatiga xos bo‘lgan korrupsiyaviy xavf-xatarlar aniqlanadi va baholanadi;

korrupsiyaviy xavf-xatarni aniqlash va baholash doirasida mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatining barcha sohalari korrupsiyaviy xavf-xatarga ko‘proq uchraydigan funksiyalarni aniqlash maqsadida tahlil qilinadi, ularda mavjud bo‘lgan korrupsiyaga qarshi kurashishni nazorat qilishning barcha shakllari va tartib-taomillari aniqlangan xavf-xatarlarni kamaytirish uchun yetarliligi jihatidan tahlil qilinadi. Xavf-xatarlarni aniqlash va baholash jarayonida Bandlik
va mehnat munosabatlari vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish “Komplayens nazorat” shoʻbasi (keyingi o‘rinlarda - “Komplayens nazorat” shoʻbasi deb yuritiladi)ning faol qo‘llab-quvvatlashi va nazorati ostida mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning tegishli rahbarlari, korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtiruvchi shaxslar ishtirok etadi;

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaviy harakatlarga “mutlaqo toqatsizlik”ni hisobga olgan holda mehnat organlari korrupsiyaviy xavf-xatarlarning yuzaga kelish ehtimoli va taʼsir qilish darajasidan qatʼi nazar ularni boshqarish zaruratini tan oladi;

Korrupsiyaviy xavf-xatarlarni baholash yiliga kamida bir marta amalga oshiriladi. Korrupsiyaviy xavf-xatarlarni baholash natijalari Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri va mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning rahbarlari tomonidan ko‘rib chiqiladi shuningdek, aniqlangan xavf-xatarlarni kamaytiruvchi korrupsiyaga qarshi kurashish chora-tadbirlar va tartib-taomillar mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaga qarshi kurashish dasturlarida aks ettiriladi.

g) korrupsiyaga qarshi kurashish uchun masʼul shaxslar va bo‘linmalar:

Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha samarali tizimni yo‘lga qo‘yish maqsadida Vazirlikning markaziy apparatida korrupsiyaga qarshi kurashishni shakllantirish va nazorat qilish jarayoni uchun masʼul bo‘lgan alohida tarkibiy tuzilma – “Komplayens nazorat” shoʻbasi tashkil etilgan;

“Komplayens nazorat” shoʻbasi vazirlikda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha vazifalarni amalga oshirishda yetarli darajada mustaqillikka va muhim resurslarga ega bo‘lib, bevosita Bandlik va mehnat munosabatlari vaziriga bo‘ysunadi va o‘z faoliyatini vazir tomonidan tasdiqlangan Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish “Komplayens nazorat” shoʻbasi to‘g‘risidagi nizomga muvofiq amalga oshiradi;

Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha chora-tadbirlarni samarali
va o‘z vaqtida amalga oshirilishini muvofiqlashtirish va nazorat qilish uchun  hududiy va tasarrufiy tashkilotlarda ruxsat etilgan lavozimlarga korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtirish funksiyasi yuklatilishi mumkin. Korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtirish funksiyalari Qoraqalpog‘iston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Bandlik bosh boshqarmalari hamda bo‘ysunuvdagi muassasalarda yuqori darajada korrupsiyaviy xavf-xatarga ega bo‘lmagan, shuningdek, yetarli darajada mustaqil bo‘lgan xodimiga yuklatiladi;

Qoraqalpog‘iston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Bandlik bosh boshqarmalari hamda bo‘ysunuvdagi muassasalarning korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtiruvchilari korrupsiyani bartaraf etish choralarini ko‘radi, shu bilan birga, o‘ziga yuklatilgan vazifalar doirasida “Komplayens nazorat” shoʻbasi bilan hamkorlik qiladi;

Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha faoliyatni amalga oshirishda mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning Kadrlar ishlariga masʼul tuzilma (boshqarma, bo‘lim/inspektor) O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tizimida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizom va O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari normalariga muvofiq belgilangan tartibda va hajmda xodimlar va aloqador shaxslarning yaqin qarindoshlari to‘g‘risidagi maʼlumotlarni o‘z vaqtida va tizimli yig‘ish, tahlil qilish va yangilab borish uchun javobgar bo‘ladi;

Bundan tashqari, mehnat organining odob-axloq komissiyalari xodimlar o‘rtasida manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risidagi Kadrlar ishlariga masʼul tuzilma (boshqarma, bo‘lim/inspektor)dan kelib tushgan maʼlumotlarni ko‘rib chiqadi va (manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizom bilan tartibga solinmagan hollarda) uni hal qilish bo‘yicha qaror qabul qiladi yoki aniqlangan manfaatlar to‘qnashuvini tartibga solish bo‘yicha ko‘rilgan choralarning yetarliligi yoxud yetarli emasligi to‘g‘risida qaror qabul qiladi, shuningdek, mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan belgilangan odob-axloq qoidalariga rioya qilinishi masalalarini ko‘rib chiqadi. Manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish doirasida Kadrlar ishlariga masʼul tuzilma (boshqarma, bo‘lim/inspektor) va Odob-axloq komissiyalari (yoki shunga o‘xshash komissiyalar) O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tizimida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizom asosida ish yuritadi;

d) aniqlangan korrupsiyaviy xavf-xatarni minimallashtiruvchi korrupsiyaga qarshi kurashish choralari:

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar o‘z faoliyati
va funksiyalaridagi korrupsiyaviy xavf-xatarli yo‘nalishlarda umumiy nazorat muhitini va korrupsiyaga qarshi kurashish nazorat hamda tartib-taomillarni o‘z ichiga oluvchi korrupsiyaga qarshi kurashishning komplayens tizimini joriy etadilar.

Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga qarshi kurashishni nazorat qilish va tartib-taomillarning samaradorligi, jumladan, ularning aniqlangan xavf-xatar darajasiga mutanosibligi, mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari uchun qatʼiyligi
va aniqligi, fuqarolik jamiyati uchun shaffofligini taʼminlashga intiladilar;

Amalga oshiriladigan tadbirlar, shuningdek, korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha nazorat choralari va tartib-taomillar mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha dasturi/rejasi/yo‘l xaritasida aks ettiriladi hamda tegishli ichki hujjatlarda belgilanadi;

e) axborotlashtirish, kommunikatsiya va maslahat berish:

Korrupsiyaviy xavf-xatarlarni kamaytirish va mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaga qarshi kurashish tamoyillari va talablari haqida jamiyatning xabardorligini oshirish maqsadida, mazkur Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati va mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha amalga oshirilayotgan chora-tadbirlari to‘g‘risidagi asosiy maʼlumotlar ularning Internet tarmog‘idagi rasmiy veb saytlariga joylashtiriladi.

Bundan tashqari, mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga qarshi kurashish amaldagi qonun hujjatlari normalari
va korrupsiyaga qarshi kurashish joriy etilgan tamoyillar va talablar haqida mehnat organlari xodimlari va boshqa manfaatdor shaxslarni xabardor qilish va tushuntirish bo‘yicha quyidagilar orqali barcha oqilona xatti-harakatlarni amalga oshiradi:

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarini yiliga kamida bir marta korrupsiyaga qarshi kurashish asoslari bo‘yicha doimiy va tizimli o‘qitish, shu jumladan, ishga yangi qabul qilinayotgan xodimlarni ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati va korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha boshqa ichki hujjjatlar bilan majburiy tartibda tanishtirish bilan birgalikda ularni korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha majburiy kurslarda o‘qitish. Korrupsiyaviy xavf-xatari yuqori bo‘lgan lavozimlar uchun mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha qo‘shimcha taʼlim dasturlari belgilanadi. O‘tkazilgan o‘qish/treninglar haqidagi maʼlumotlar Kadrlar boshqarmasi (bo‘limlari)da qonunchilikda belgilangan tartibda saqlanadi;

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari va fuqarolarning korrupsiyaga murosasiz munosabatini shakllantirish bo‘yicha va korrupsiyaga qarshi kurashishda amalga oshirilgan chora-tadbirlar to‘g‘risida xabardorligini oshirishga qaratilgan tematik audio- va videoroliklar hamda boshqa axborot maʼlumotlaridan foydalangan holda korrupsiyaga qarshi kurashish tadbirlar o‘tkazish;

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar sodir etilganligi, gumonlar yoki faktlar, korrupsiyaviy xavf-xatarlar va boshqalar (korrupsiya faktlari haqida xabar berilishi mumkin bo‘lgan usullari to‘g‘risidagi batafsil maʼlumot mazkur Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining 4-bobida nazarda tutilgan) haqida xabar berilishi mumkin bo‘lgan aloqa kanallari bilan taʼminlash;

mazkur Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati qoidalarini qo‘llash yoki “Komplayens nazorat” shoʻbasi/korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtiruvchi tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish chora-tadbirlari va tartib-taomillarni amalga oshirish bilan bog‘liq savollar kelib chiqqanda mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlariga maslahatlar berish;

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining mehnat shartnomalariga korrupsiyaga qarshi kurashish qoidalarni kiritish;

tasdiqlangan rejaga muvofiq korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha masʼul shaxs tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish xulq-atvor yuzasidan tashviqotlar o‘tkazish;

kontragentlarni korrupsiyaga qarshi kurashish qabul qilingan talablar va tamoyillar haqida, shu jumladan, ular bilan tuziladigan shartnomalarga korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha maxsus shartlarni kiritish to‘g‘risida xabardor qilish va h.k.;

g) monitoring, nazorat va hisobot:

“Komplayens nazorat” shoʻbasi Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashishda amalga oshirilgan chora-tadbirlarning yetarliligi, mutanosibligi va samaradorligini baholaydi hamda doimiy monitoringini olib boradi. O‘tkazilgan monitoring natijalari bo‘yicha mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini takomillashtirish yuzasidan tegishli choralar ko‘riladi.

Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarda monitoring
va nazorat qilishning quyidagi tartib-taomillari amalga oshiriladi:

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar faoliyati
va funksiyalaridagi o‘zgarishlar, ularning tashkiliy-funksional tuzilmasidagi o‘zgarishlar hamda boshqa ichki va tashqi omillarning mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimiga taʼsirini, mazkur tizimga o‘zgartirish kiritish zaruriyatini tahlil qilish, shu jumladan, uni amaldagi qonunchilik talablariga muvofiqligini taʼminlash;

tasdiqlangan rejaga muvofiq samarasiz nazorat va tartib-taomillarni aniqlash uchun ularni to‘g‘rilash va korrupsiyaga qarshi kurashish tizimining ishonchliligi va samaradorligini taʼminlash maqsadida tanlov asosida vazirlik tizimidagi funksiyalar va ichki jarayonlarni monitoring qilish;

ichki va (yoki) tashqi tekshiruvlarni o‘tkazish jarayonida mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha talablarga rioya qilinishini nazorat qilish;

“Komplayens nazorat” shoʻbasi/korrupsiyaga qarshi kurashishni muvofiqlashtiruvchi va boshqa tarkibiy tuzilmalarga yuklatilgan korrupsiyaga qarshi chora-tadbirlarning o‘z vaqtida va tegishli tartibda amalga oshirilishi ustidan nazorat olib borish va h.k.

Korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini nazorat qilish va monitoringi bo‘yicha chora-tadbirlar natijalari vazir, Vazirlik hayʼati va Vazirlik tizimidagi tashkilotlar rahbarlarining yillik hisobotlarida o‘z aksini topadi.

z) huquqbuzarliklarga nisbatan munosabat bildirish va aybdor shaxslarni javobgarlikka tortish:

Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatiga amal qilish va Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish chora-tadbirlarga rioya qilish har bir xodim uchun o‘z xizmat majburiyatlarini bajarilishi doirasida majburiydir. Xodimlar belgilangan talab va tartib-taomillarning buzganligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadilar. Bundan tashqari, bevosita rahbarlar o‘z bo‘ysunuvidagi xodimlar tomonidan korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etilganligi uchun shaxsan javobgar hisoblanadilar;

korrupsiyaga qarshi kurashishga oid belgilangan talablar
va tamoyillarni buzgan mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligida belgilangan tartibda va asoslarda intizomiy, maʼmuriy yoki jinoiy javobgarlikka tortililadilar;

xodimlar ularni korrupsiya bilan bog‘liq huquqbuzarlikni sodir etishga undovchi shaxslarning har qanday murojaatlari to‘g‘risida, shuningdek, boshqa xodimlar tomonidan sodir etilgan korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar haqida o‘ziga maʼlum bo‘lgan har qanday faktlar haqida to‘g‘ridan-to‘g‘ri Vazirlikning Korrupsiyaga qarshi kurashish “Komplayens nazorat” shoʻbasiga xabar berishlari shart; 

korrupsiyaga mutlaqo toqatsizlik tamoyilini hisobga olgan holda, Vazirlik tizimida mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining korrupsiyaga oid huquqbuzarlik sodir etishlari bilan bog‘liq har qanday asosli shubha bo‘yicha xizmat tekshiruvlari O‘zbekiston Respublikasi konunchiligi talablariga muvofiq va ichki hujjatlarda belgilangan tartibda o‘tkaziladi. Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risidagi qonun hujjatlari normalarini va (yoki) mazkur Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati va mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning boshqa ichki hujjatlarida belgilangan korrupsiyaga qarshi talab va tartib-taomillarni buzgan xodimlar, ularning lavozimi, xizmat muddati va boshqa omillardan qatʼiy nazar O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligida hamda mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning ichki hujjatlarida nazarda tutilgan doirada va asoslarda javobgarlikka tortiladilar;

korrupsiyaga oid huquqbuzarlik aniqlangan taqdirda mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar, ularning sodir etilish sabablari
va shart-sharoitlarini tahlil qiladilar va doimiy asosda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini takomillashtiradilar;

Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni aniqlash va tekshirish uchun boshqa huquqni muhofaza qiluvchi organlar va davlat organlari bilan hamkorlik qiladilar.

4-bob. Korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy yo‘nalishlari

 

§ 1. Manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish

12. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari o‘z xizmat majburiyatlarini bajarish va (yoki) mehnat organlari manfaatlarini ifodalash doirasida vijdonlilik va halollik tamoyillariga amal qilishi, shaxsiy manfaatlarini hisobga olgan holda o‘zlarining xizmat mavqeidan va (yoki) mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning mol-mulkidan foydalanmaslik va manfaatlar to‘qnashuviga olib keladigan vaziyatlardan saqlanishlari lozim.

Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining o‘zlarining xizmat majburiyatlarini lozim darajada va xolis bajarishlariga, jumladan, xolis qaror qabul qilishga hamda mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning huquqlari, qonuniy manfaatlari, mol-mulki va (yoki) nufuziga taʼsir qiladigan yoki taʼsir qilishi mumkin bo‘lgan vaziyatda manfaatlar to‘qnashuvi yuzaga keladi.

13. Vazirlik tizimining xodimlari ishga qabul qilinishida, boshqa lavozimga o‘tkazilishida manfaatlar to‘qnashuviga olib keladigan yoki olib kelishi mumkin bo‘lgan shaxsiy manfaatdorligi haqidagi maʼlumotlarni har yili va tegishli vaziyatlar/holatlar yuzaga kelishiga qarab oshkor qilishga majburdirlar. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan manfaatlar to‘qnashuvi to‘g‘risidagi maʼlumotlarni oshkor qilish va uni hal qilish jarayoni O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tizimida manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish to‘g‘risidagi nizom bilan tartibga solinadi.

 

§ 2. Sovg‘alar va ish jarayonida mehmondo‘stlik belgilari

14. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlariga o‘z xizmat majburiyatlarini bajarish bilan bog‘liq holda jismoniy va yuridik shaxslardan biron-bir sovg‘a yoki ish jarayonida mehmondo‘stlikning belgilari, qarz, kafolatlar, kafilliklar, mukofotlar shaklida rag‘batlantirish vositalarini, naqd pul mablag‘lari yoki ularning ekvivalenti, qimmatli qog‘ozlar ko‘rinishida moddiy yordam qabul qilish taʼqiqlanadi.

15. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan rasmiy delegatsiyalar tarkibida, rasmiy tadbirlarda, jumladan, xorijda olingan har qanday sovg‘alar summasidan qatʼiy nazar mehnat organlari yoki tasarrufiy tashkilotlarning mulkiga o‘tkaziladi.

16. Mehnat organlari xodimlariga ularning shaxsi bilan bog‘liq bayramlar (tug‘ilgan kun, bolaning tug‘ilishi, Vatan himoyachilari kuni, Xalqaro xotin-qizlar kuni)da berilgan, xizmat majburiyatlarini bajarishi bilan bog‘liq bo‘lmagan sovg‘alar xodimning shaxsi bilan bog‘liq sovg‘alar deb tan olinadi.

17. Bunday sovg‘alarni berishda quyidagi talablarga rioya qilish lozim:

sovg‘alar mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning kamida uch nafar xodimlari ishtirokida berilishi;

sovg‘a berish jaryoni tabrik nutqi bilan birga bo‘lishi, unda sovg‘a berishga sabab bo‘lgan voqea o‘zining aniq ifodasini topgan bo‘lishi;

sovg‘aning umumiy qiymati (barcha soliqlar va yig‘imlarni hisobga olgan holda) 5 (besh) bazaviy hisoblash miqdoridan oshmasligi;

mehnat organining bitta xodimi boshqa xodimga sovg‘a uchun sarflaydigan xarajat summasi, har bir holatda 1 (bitta) bazaviy hisoblash miqdordan oshmasligi kerak.

18. Shubhalar paydo bo‘lmasligi uchun boshqa davlat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari, sheriklar va kontragentlar, ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining 15 va 16-bandlarida ko‘rsatilmagan boshqa jismoniy va yuridik shaxslardan har qanday bayram (tug‘ilgan kun, farzand tug‘ilishi, Vatan himoyachilari kuni, Xalqaro xotin-qizlar kuni va h.k.ni inobatga olgan holda, biroq bu bilan cheklanmasdan) bilan bog‘liq holda olinadigan, ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining 14-bandida sanab o‘tilgan sovg‘alar va boshqa moddiy boyliklarni olish taqiqlanadi.

19. Vazirlik nomidan xalqaro konferensiyalarda, simpoziumlarda
va boshqa ishbilarmonlik (xizmatga oid) yig‘ilishlarda sovg‘alar berish Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri (yoki uning o‘rinbosarlari)ning buyrug‘i/xarajatlar smetasi bilan amalga oshiriladi.

20. Sovg‘ani qabul qilishning qonuniyligi to‘g‘risida shubha tug‘ilgan har qanday hollarda mehnat organi xodimi “Komplayens nazorat” shoʻbasiga maslahat so‘rab murojaat qilishi lozim.

 

§ 3. Xodimlarni tanlash, lavozimdan lavozimga o‘tkazish, moddiy rag‘batlantirish

21. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarini tanlash, ularni attestatsiyadan o‘tkazish va faoliyatini baholash, shu jumladan mukofot pullarini to‘lash, ustama haqlar va boshqa turdagi mukofotlarni belgilash jarayoni barcha xodimlar uchun shaffof, teng va xolis bo‘lib, ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining asosiy tamoyillari va talablariga muvofiq keladi.

22. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarda ularning rahbarlari, shuningdek, boshqarma va bo‘lim boshliqlarini mukofotlashga asos bo‘lib xizmat qiladigan, ular faoliyatining asosiy ko‘rsatkichlarini baholash tartibi va mezonlari ishlab chiqilgan bo‘lishi lozim. Ushbu ko‘rsatkichlar xolis, oshkora hamda mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari tomonidan ko‘rib chiqilishi mumkin.

 

§ 4. Tekshirishlarni o‘tkazish hamda davlat organlari va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatini o‘rganish

23. Turli xil tekshirishlarni o‘tkazish hamda davlat organlari
va tasarrufiy tashkilotlarning (keyingi o‘rinlarda – “Tekshirish obyektlari”) faoliyatini o‘rganishda vakolatli mehnat organlari xodimlari:

manfaatlar to‘qnashuviga yo‘l qo‘ymasligi;

obyektni tekshirish bir xodim tomonidan (yakka tartibda) amalga oshirilmasligi;

sodir etilishi mumkin bo‘lgan huquqbuzarliklarni soxtalashtirish uchun tekshirish obyekti vakillarining savodsizligidan foydalanib qonun hujjatlari normalarini noto‘g‘ri talqin qilmasligi, tekshirilayotgan obyekt xodimlarini aniqlangan faktlarni huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etish bilan qo‘rqitmasligi;

tekshirilayotgan obyektning xodimlariga tahdid qilmasligi;

tekshirish predmetiga kirmaydigan masalalar bilan qiziqmasliklari va hujjatlarni so‘ramasliklari.

Vakolatli mehnat organi xodimlari tekshirish davomida aniqlangan har bir huquqbuzarlik holatlariga qonuniy va professional baho berishlari;

agar tekshirish obyekti vakillari vakolatli mehnat organi xodimlariga aniqlangan qonunbuzarliklarni yashirish uchun pora va (yoki) biron-bir moddiy qimmatlik yoki xizmatlarni taklif qilsa, tekshirish guruhi rahbarini darhol xabardor qilishlari;

tekshirish obyekti vakillariga vakolatli mehnat organi xodimlarining axloqiy xulq-avtor tamoyillariga muvofiq xolis munosabatda bo‘lishlari shart.

24. Xizmat majburiyatiga davlat organlari va tashkilotlarini tekshirish kiradigan mehnat organining tarkibiy tuzilmalarida o‘tkazilgan tekshirish natijalari bo‘yicha vakolatli mehnat organi (yoki xodimlari) tomonidan qabul qilingan qarorlar yuzasidan nizolashish uchun apellyatsiya instansiyalari tashkil etiladi.

 

5-§. Kontragentlar va uchinchi shaxslar bilan o‘zaro munosabatlar 

25. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining tamoyillari va talablariga zid bo‘lgan har qanday to‘lovlar va (yoki) shu kabi korrupsiyaviy xavf-xatarlarni keltirib chiqaruvchi xatti-harakatlarni amalga oshirish uchun mahsulot yetkazib beruvchilarni, pudratchilarni va boshqa uchinchi tomonlarni jalb qilmaydilar.

26. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar kontragentlar bilan munosabatlarda o‘z faoliyatini amalga oshirishida qonuniylik
va shaffoflik tamoyillariga amal qiladilar. Mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlar tanlashning xolis mezonlaridan foydalanishga asoslangan, mahsulot yetkazib beruvchilar, pudratchilar va boshqa kontragentlarni tanlab olishning haqqoniy, ochiq va shaffof jarayonini hamda O‘zbekiston Respublikasining amaldagi qonunchiligi
va sotib olinadigan mahsulotning Vazirlik tizimining ichki hujjatlari bilan tartibga solinadigan bahosini aniqlashning shaffof tartibini taʼminlaydilar.

27. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar kontragent bilan o‘zaro hamkorligida:

ehtimoli yuqori bo‘lgan kontragentning ishonchliligini, shu jumladan o‘tmishda korrupsiyaviy huquqbuzarliklarni sodir etganligi, mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar davlat xaridlari to‘g‘risidagi nizomga muvofiq va O‘zbekiston Respublikasi qonunchiligi normalari doirasida Vazirlik tizimi xodimlari bilan manfaatlar to‘qnashuvi mavjud emasligini tekshiradilar;

ehtimoli yuqori bo‘lgan kontragentni (tanlov, tender g‘olibini
va to‘g‘ridan-to‘g‘ri shartnomalar bo‘yicha xarid kontragentini) o‘zining korrupsiyaga qarshi tamoyillari va talablari haqida ular bilan tuziladigan shartnomalar matniga korrupsiyaga qarshi maxsus shartlarni qo‘shgan holda xabardor qiladilar.

 

§ 6. Xayriya va homiylik faoliyati 

28. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar qonchilikda nazarda tutilgan hollarda xayriya va homiylikni qabul qilishlari mumkin. Bunday yordamni olgan paytda mehnat organlari manfaatlar to‘qnashuviga yo‘l qo‘ymaslik, mablag‘larni qonunda va (yoki) shartnomada belgilangan maqsadlar uchun samarali sarflanishini taʼminlash, shuningdek Internet tarmog‘idagi o‘zining rasmiy veb-saytlarida yoritish bo‘yicha imkon qadar barcha choralarni ko‘rishlari mumkin.

 

§ 7. “Sirli mijoz” tadbiri

29. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan ko‘rsatilayotgan davlat xizmatlarining sifati va tezligini, shuningdek haqqoniy va ochiq tanlov natijalariga ko‘ra tanlab olingan mustaqil tashkilotlar tomonidan korrupsiyaviy huquqbuzarliklar sodir etilishiga moyilligini aniqlash uchun xizmatlarning haqiqiy oluvchilari sifatida alohida nazorat tadbirlari o‘tkaziladi. Davlat xizmatlarini ko‘rsatish jarayonida jalb etilgan mustaqil tashkilotlar bunday xizmatlarning sifati, muddatlari, shartlarini, shuningdek, vazirlik tizimi xodimlarining belgilangan axloq qoidalariga, shu jumladan xodimning pora olishga moyilligini belgilab boradi.

30. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar o‘tkazilgan “sirli mijoz” tadbirlari to‘g‘risidagi hisobotlarni ko‘rib chiqadilar
va korrupsiya xavfi aniqlangan taqdirda xizmat tekshiruvi tayinlash haqidagi tashabbus bilan chiqadilar.

 

§ 8. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatini videotasvirga olish va translyatsiya qilish

31. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarining faoliyatini nazorat qilish uchun mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xonalarida video va audio yozuv kameralari joylashtiriladi, ularning yozuvlari mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning masʼul xodimlari tomonidan doimiy ravishda kuzatib boriladi.

32. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning rasmiy veb-saytlariga korrupsiya xavfi yuqori bo‘lgan ayrim jarayonlar joylashtiriladi (xususan, xodimlar bilan suhbat o‘tkazish va ularni sinovdan o‘tkazish, komissiya yig‘ilishlari va boshqalar).

 

§ 9. Ichki hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizasi

33. Ichki xujjatlarni huquqiy ekspertizadan o‘tkazishda hujjatlarda korrupsiyaviy huquqbuzarliklar sodir etilishiga imkon yaratadigan korrupsiyaviy omillar kelib chiqishini oldini olish, aniqlash va istisno qilish maqsadida ham ekspertiza o‘tkaziladi.

 

§ 10. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlariga maslahat berish

34. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlarida korrupsiyaga qarshi amaldagi qonun hujjatlari talablari, ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati qoidalari yoki mehnat organlarida korrupsiyaga qarshi boshqa chora-tadbirlar va tartib-taomillar bilan bog‘liq bo‘lgan har qanday savollar bo‘lsa, ular o‘zlarining tarkibiy bo‘linmasi/mehnat organi va (yoki) “Komplayens nazorat” shoʻbasiga hamda “+99871-200-06-00” ishonch telefoniga murojaat qilishlari mumkin.

 

5-bob. Korrupsiyaviy huquqbuzarliklar to‘g‘risida xabar berish

35. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari va boshqa shaxslar, agar ular Vazirlik tizimi xodimlari xatti-harakatlarining qonuniyligi va (yoki) odob-axloqqa muvofiqligi to‘g‘risida shubha tug‘ilsa, korrupsiya va boshqa huquqbuzarlik holatlari sodir etilishiga gumon yoki sodir etilganligi faktlari bo‘lsa, ular bu haqda vazirlikning foydalanish mumkin bo‘lgan aloqa kanallari orqali xabar berishlari mumkin.

36. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar o‘z vakolatlari
va mavjud imkoniyatlari doirasida huquqbuzarlik to‘g‘risida ishonchli maʼlumot bergan shaxsning maxfiyligini taʼminlaydilar (qonunchilikda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno).

37. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar o‘z xodimlarining manfaatlarini himoya qiladilar va qasos olishga qaratilgan harakatlarga, shu jumladan ishdan bo‘shatish, lavozimni pasaytirish, kamsitish, bosim o‘tkazish, vazirlik tizimining boshqa xodimlarining shubhali harakatlari yoki ular tomonidan ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatining korrupsiyaga qarshi talablarini buzish ehtimoli haqida xabar bergan shaxslarni taʼqib qilinishiga yo‘l qo‘ymasligini kafolatlaydilar.

38. Korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar to‘g‘risidagi xabarlarni quyidagi aloqa kanallari orqali berish mumkin:

“+99871-200-06-00” telefon raqami va mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan o‘rnatilgan boshqa telefon raqamlar;

Mehnat vazirligining “t.me/mehnatvazirligi” Telegram kanali;

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning rasmiy veb-saytlarida joylashtirilgan shakllar;

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning elektron pochta manzillari;

to‘g‘ridan-to‘g‘ri huquqni muhofaza qilish organlariga.

39. Vazirlik tizimining aloqa kanallariga kelib tushgan barcha xabarlar O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari va mehnat organlari
va tasarrufiy tashkilotlarning ichki hujjatlariga muvofiq Vazirlik tizimining masʼul bo‘linmasi yoki xodimi tomonidan xolis tarzda va o‘z vaqtida ko‘rib chiqiladi.

40. Anonim ravishda (faqat mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning Telegram kanallari orqali) yuborilgan xabarlar ham ko‘rib chiqish uchun qabul qilinadi. O‘z nomini oshkor qilinmasligini istagan ariza beruvchi bunday holatda quyidagilarni tan oladi:

mehnat organlari xabarga javob berish uchun murojaat etuvchi shaxs bilan bog‘lana olmaydi;

mehnat organlari zarur qo‘shimcha maʼlumotlarni olishning imkoniyati yo‘qligi sababli xabarni to‘liq va har tomonlama tekshirishni amalga oshira olmaydi.

41. Mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan kelib tushgan xabarga javob berish uchun murojaat etuvchi shaxs bilan quyidagi holatlarda bog‘lanilmaydi:

to‘liq va keng qamrovli tekshirish o‘tkazish uchun zarur bo‘lgan qo‘shimcha maʼlumotlarning yo‘qligi;

mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar xodimining qasddan yolg‘on maʼlumotni taqdim etishi ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosatini buzilishi va axloqsiz xulq-atvorning namunasi sifatida qaralsa, bunday shaxs esa O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlariga va vazirlikning ichki hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortilishi mumkin.

42. Vazirlik tizimida korrupsiya faktlari to‘g‘risida vijdonan xabar bergan mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlarning xodimlari, agar bu maʼlumotlar tasdiqlangan bo‘lsa, ichki hujjatlarga muvofiq rag‘batlantiriladi.

 

6-bob. Qayta ko‘rib chiqish va o‘zgartirishlar kiritish tartibi

43. Ushbu Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati quyidagi hollarda qayta ko‘rib chiqilishi va tuzatilishi kerak:

amaldagi Korrupsiyaga qarshi kurashish Siyosati va tartib-taomillarni qayta ko‘rib chiqish zaruratini keltirib chiqaradigan holda korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida O‘zbekiston Respublikasining qonunchiligi o‘zgarganda;

korrupsiyaga qarshi kurashish samarasiz nazorat va tartib-taomillar aniqlanganda va mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar faoliyatida korrupsiyani oldini olish va unga qarshi kurashishga qaratilgan chora-tadbirlarni takomillashtirishga zarurat tug‘ilganda;

vazirlik tizimining tashkiliy tuzilmasi va (yoki) mehnat organlari va tasarrufiy tashkilotlar tomonidan o‘z vazifalarini bajarishi xususiyatlari va boshqalar o‘zgarganda.

 

 

 

 

***

 

Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining

2020 yil 21 oktyabrdagi

195-ICH-son burug‘iga

2-ilova

 

O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish

D A S T U R I

Birinchi bo‘lim. Dasturning asosiy maqsadi va vazifalari

1-bob. Umumiy qoidalar

  1. O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (keyingi o‘rinlarda Vazirlik deb yuritiladi) tizimida korrupsiya va boshqa huquqbuzarliklarning oldini olish, ularning sodir etilishiga ko‘maklashuvchi sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash, tahlil qilish va bartaraf etish Vazirlikning asosiy vazifalaridan biri hisoblanadi.

  2. Vazirlik tizimida qonuniylikni taʼminlash, xodimlarda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish, manfaatlar to‘qnashuviga yo‘l qo‘ymaslik, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikning muqarrarligini taʼminlash hamda korrupsiyaga qarshi kurashish sohasidagi munosabatlarni tartibga solish Dasturning asosiy maqsadidir.

  3. Quyidagilar Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

korrupsiyaga qarshi kurashishda mehnat organlari tuzilmalarining faoliyatini muvofiqlashtirish va o‘zaro hamkorligini taʼminlash;

korrupsiyani keltirib chiqaruvchi xavfni baholash va boshqarish;

mehnat organlari xodimlarining huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga, tizimda korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga doir chora-tadbirlarning ishlab chiqilishi hamda amalga oshirilishini tashkil etish;

korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni aniqlashga, ularni oldini olishga va chek qo‘yishga, oqibatlarini, shuningdek ushbu illatlarga imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etishga doir chora-tadbirlar samaradorligi oshirilishini taʼminlash;

korrupsiyaning holati va tendensiyalari to‘g‘risidagi axborotni yig‘ish hamda tahlil etish;

korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risidagi qonun hujjatlarini takomillashtirish va ushbu sohadagi ishlarni yaxshilash yuzasidan takliflar tayyorlash;

korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida xalqaro hamkorlikni taʼminlash.

Ikkinchi bo‘lim. Dasturning asosiy yo‘nalishlari

2-bob. Vazirlik tizimining barcha sohalarida korrupsiyaning oldini olishga doir tashkiliy chora-tadbirlar

  1. Mehnat organlarining mansabdor shaxslari va boshqa xodimlari tomonidan o‘z mansab yoki xizmat majburiyatlarini bajarilishda korrupsiyaga yo‘l qo‘ymaslik va korrupsiyaga qarshi kurashish samaradorligi mezonlarini va uning sifatini baholash tizimlarini joriy etish.

  2. Mehnat organlari xodimlarining faoliyatini jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan onlayn tartibda baholash tartibini joriy etish bo‘yicha takliflar tayyorlash.

  3. Mehnat organlari faoliyatida korrupsiya keltirib chiqarish xatarlari mavjud bo‘lgan sohalarni aniqlash maqsadida fuqarolar o‘rtasida Vazirlikning telegram kanalida va “Facebook” ijtimoiy tarmog‘idagi sahifasida “Korrupsiyani birga yengamiz” mavzusida ijtimoiy so‘rovni o‘tkazish va so‘rov natijalarini tahlil qilib uning omillarini bartaraf etishga qaratilgan “yo‘l xaritalarini” ishlab chiqish.

  4. Vazirlik tizimida korrupsiyani keltirib chiqaruvchi xavfni aniqlash va boshqarish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish.

  5. Vazirlik saytida hamda ijtimoiy tarmoqlarda mehnat organlaridagi vakant ish o‘rinlari hamda nomzodlarga qo‘yilgan talablar haqida maʼlumotlar joylashtirib borilishini taʼminlash.

  6. Mehnat organlari xodimlarining attestatsiyadan o‘tkazilish jarayonida jamoatchilik vakillari ishtirokini, shuningdek, videoyozuv tarzda o‘tkazilishini joriy qilish orqali shaffoflikni taʼminlash.

  7. Mehnat organlarida ishlayotgan xodimlarni joy-joyiga qo‘yish bo‘yicha masalalarni qayta ko‘rib chiqish. Bunda uzoq vaqt davomida bitta lavozimda ishlab samarali faoliyat olib borayotgan xodimlarni aniqlash
    va ularni kamida bir pog‘ona yuqoriroq lavozimlarga o‘tkazish amaliyotini qo‘llash bo‘yicha takliflar tayyorlash.

  8. Mehnat organlari xodimlarining ijtimoiy ahvolini o‘rganib borish tizimini joriy etish. Bunda kam taʼminlangan, nogironligi bo‘lgan va ko‘p bolali xodimlar ro‘yxatini shakllantirish va ularning holidan xabar olib turish hamda zaruriyatga ko‘ra, moddiy jihatdan taʼminlash choralarini ko‘rib borish bo‘yicha takliflar tayyorlash.

  9. Mehnat organlarida tovar-moddiy boyliklarning adolatli taqsimlanishini taʼminlash mexanizmlarini ishlab chiqish. Bunda xodimlarning ish hajmi va ehtiyojidan kelib chiqib, xizmat avtomobillari va boshqa moddiy boyliklardan foydalanish tartibini belgilash.

  10. Davlat xaridlari bo‘yicha har bir tovar pozitsiyasi kesimida xarid narxlarini viloyatlar va respublika bo‘yicha tahlil qilib borish, narxlarni eng maqbul bo‘lishiga erishish.

  11. Mehnat organlari tizimida xodimlarga haq to‘lash va hisob-kitoblarning to‘g‘riligini monitoring qilish imkoniyatini yaratish, xodimlar uchun shikoyatlar berish imkoniyatini kengaytirish bo‘yicha takliflar tayyorlash.

  12. Mehnat vazirligi va uning tarkibiy bo‘linmalarining
    moliya-xo‘jalik faoliyati bilan bog‘liq maʼlumotlarni (davlat xaridlari bilan bog‘liq shartnomalar ro‘yxatini) vazirlik hamda mehnat organlari veb-saytlarida eʼlon qilib borish.

  13. Mehnat organlari faoliyatida, korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni yo‘lga qo‘yish to‘g‘risida takliflar tayyorlash.

  14. Mehnat organlari tomonidan ko‘rsatiladigan xizmatlarni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni xatlovdan o‘tkazish
    va tahlil qilish. Bunda murakkab bo‘lgan davlat xizmatlarini soddalashtirish, korrupsiyaviy bo‘shliqlari mavjud bo‘lgan normalarni bartaraf etish bo‘yicha takliflar ishlab chiqish.

3-bob. Vazirlik tizimida korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirish va xodimlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish

  1. Vazirlik tizimida korrupsiyaga nisbatan murosasiz munosabatni shakllantirishga qaratilgan, xodimlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirish bo‘yicha axborot-tahliliy materiallarni tayyorlash va tarqatish.

  2. Mehnat organlari xodimlariga korrupsiyaning jamiyat
    va mamlakat ravnaqi uchun o‘ta salbiy illat ekanligini targ‘ib qilishga qaratilgan o‘quv materiallari tayyorlash va tarqatish.

  3. Korrupsiyaga qarshi kurashish mavzusi doirasida ijtimoiy videoroliklar tayyorlash hamda korrupsiya, halollik, to‘g‘rilik, qonunga hurmat, adolat tantanasi mavzularida targ‘ibot materiallari, didaktik materiallar, multiplikatsion filmlar tayyorlash.

  4. Mehnat organlarida “Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi” tadbirlarini tashkil qilish.

 

4-bob. Korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni o‘z vaqtida aniqlash, ularga chek qo‘yish hamda imkon beruvchi sabablar va shart-sharoitlarni bartaraf etish, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikning muqarrarligini taʼminlash

  1. Vazirlikning veb-saytida xodimlar ustidan shikoyat qilish imkonini beruvchi maxsus sahifa ochish, kelib tushgan shikoyatlarni muntazam tahlil qilish va natijalari bo‘yicha asoslantirilgan takliflar tayyorlash mexanizmini yo‘lga qo‘yish.

  2. Mehnat organlari maʼmuriy binolarida jismoniy va yuridik shaxslar yoki ularning vakillarini qabul qilishda video va audioga yozib olish tizimini joriy etish orqali shikoyatlar kelib tushishini oldini olish bo‘yicha takliflar tayyorlash.

  3. Vazirlik tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida korrupsiyaning holatini, uning jihatlarini, ko‘lamini, o‘sish surʼatlarini hamda tendensiyalarini, shuningdek korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida olib borilayotgan chora-tadbirlarning samaradorligini Vazirlik markaziy apparat, hududiy va tasarrufiy tashkilotlar kesimida o‘rganish yuzasidan tadqiqotlar o‘tkazish.

  4. Mehnat organlarida mansabi yuqoriroq bo‘lgan xodimning shaxsiy ishlarini (ko‘chadagi ishlarni bitirtirishi, farzandini taʼlim muassasasidan olib keltirishi va h.k.) amalga oshirishi uchun o‘zidan pastroq lavozimda bo‘lgan xodimga ko‘rsatma berganligi yuzasidan monitoring o‘tkazish rejasini ishlab chiqish va natijasi bo‘yicha tegishli mansabdor shaxslarni javobgarlikka tortish.

  5. Vazirlikka tizimidagi “Ishga marhamat” band bo‘lmagan aholiga xizmat ko‘rsatuvchi “Monomarkaz” va o‘quv muassasalariga hujjatlarni qabul qilishning elektron tizimni yaratish bo‘yicha takliflar tayyorlash.

  6. Mehnat organlari xodimlari malakasini oshirish respublika kurslari o‘quv kurslari yakuni bo‘yicha tinglovchilar o‘rtasida mashg‘ulotlarni olib borgan professor-o‘qituvchilar haqida anonim so‘rovnomalar o‘tkazish.

  7. Bandlik va mehnatni muhofaza qilish Respublika ilmiy markazida olib borilayotgan tadqiqotlar sifatini o‘rganish hamda bosqichma-bosqich shifrlash (kod) tartibini joriy qilish bo‘yicha takliflar tayyorlash.

  8. Mehnat organlariga murojaat etishda elektron navbat tizimini joriy etish.

  9. Mehnat organlariga murojaat qiluvchilar tomonidan ko‘rsatilgan xizmat sifatini baholash tizimini joriy etish.

  10. Hududiy va tasarrufiy tashkilotlar xodimlari bilan har chorakda kamida bir marta Vazirlik tomonidan profilaktik suhbatdan o‘tkazish tartibini joriy etish.

  11. Mehnat organlarida xizmatlarning maxfiyligini saqlagan holda real vaqt rejimidagi masofaviy markazlashtirilgan audio va videokuzatuv tizimini joriy etish.

  12. Mehnat organlari mansabdor shaxslari tomonidan sodir etilgan korrupsiyaga oid xatti-harakatlar haqida xabar bergan shaxslarni mukofotlash tartibini joriy etish.

  13. Vakolatli mehnat organlari tomonidan boshqa tashkilotlarda o‘rganish o‘tkazishda odob-axloq qoidalarini yana-da takomillashtirish yuzasidan takliflar tayyorlash. Bunda o‘rganish o‘tkazilayotgan tashkilot xodimlari bilan birga umumiy ovqatlanish joylariga borishni taqiqlashni nazarda tutish.

  14. Xizmat safarlari bilan bog‘liq xarajatlarni belgilangan tartibda qoplashning qatʼiy mexanizmini belgilash. Bunda hududiy va tasarrufiy tashkilotlarga kompleks tekshirish uchun yuborilgan hodimlarga hizmat safari harajatlari uchun ajratiladigan mablag‘larni ko‘paytirish hamda yo‘l harajatlari, mehmonhona va ovqatlanishga ishlatilgan mablag‘larni faqatgina hodimning plastik kartochkasidan to‘langanligini tasdiqlovchi cheklar taqdim etilganda ushbu harajatlarni qoplab berish tizimini joriy etish bo‘yicha takliflar kiritish.

Uchinchi bo‘lim. Dasturning qabul qilinishidan kutilayotgan natijalar

36.  O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tizimida korrupsiyaga qarshi kurashish dasturini amalga oshirishdan quyidagi natijalar kutilmoqda:

Vazirlik tizimida korrupsiya, manfaatlar to‘qnashuvi va boshqa huquqbuzarliklarning oldi olinishi;

Vazirlik tizimidagi tashkilotlar faoliyatining ochiqligiga erishilishi va zimmasiga yuklatilgan vazifalar ijrosiga nisbatan xodimlar masʼuliyatining yana-da ortishi;

mehnat organlarining mansabdor shaxslari va boshqa xodimlari faoliyati samaradorligi yangi mezonlar asosida baholanishi;

mehnat organlari xodimlarining kasbiy hamda xizmatdan tashqari faoliyatdagi odob-axloqining yuksalib borishi;

mehnat organlarining faoliyatida korrupsiyaning oldini olishga doir tadbirlarning samaradorligini taʼminlash.

fikr almashish: