Низом
«Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» МЧЖ тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Ахборот-компьютер маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнат вазирлиги тизимида Компьютер маркази ташқил қилиш тўғрисида”ги 1995 йил 25 апрелдаги 147-сон қарори аcосида ташқил қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2001 йил 13 февралдаги 75-сон карорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг "Ахборот-компьютер марказига” айлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларидан самарали ва рационал фойдаланиш бўйича кўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон карорига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Ахборот-компьютер маркази Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза килиш илмий маркази қошида "Mehnat.uz" Ахборот-компьютер маркази" масъулияти чекланган жамияти кўринишида қайта ташқил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Ахборот-компьютер маркази, олдинги жойлашган манзили Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 47-уй.
2. "Mehnat.uz" Ахборот-компьютер маркази" масъулияти чекланган жамияти кейинги ўринларда “Жамият” деб аталувчи Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрдаги 310-сонли "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўгрисида"ги конуни бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ тузйлган.
3. Жамиятнинг Таъсисчиси (ягона таъсисчи) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларидан самарали ва рационал фойдаланиш бўйича кўшимча чора-тадбирлар ҳакида”ги 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон карорига асосан Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза килиш илмий маркази (бундан буён матнда “Таъсисчи” деб юритилади) ҳисобланади.
Манзили: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, А.Авлоний кўчаси, 20-А уй.
4. Жамият Таъсисчиларининг таркиби Ҳукумат карори билан кенгайтирилиши мумкин.
5. Жамият Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси бўлиб, мустақил баланси, банк муассасасида ҳисоб ва бошқа рақамларга эгадир. Жамият ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби, ўз-ўзини молиявий таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплаш асосида олиб боради.
6. Жамият Ўзбекистон Республикасининг конунчилигида белгиланган тартибда рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқукига эга бўлади.
7. Жамият тўлиқ номи давлат тилида ифодаланган думалоқ муҳрга эга.
8. Жамият ўз муассаса номи ёзилган тамғалари ва бланкаларига, ўз тимсолига, шунингдек, белгиланган тартибда рўйҳатдан ўтказилган товар белгисига, ҳамда бошқа ўз белги - аломатларига эга бўлишга ҳақлидир.
9. Жамият ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга, уз номидан ҳуқуқларга эгалик қилиши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
10. Жамият филиалининг ташкил этилиши, шунингдек, "Mehnat.uz" Axborot-kompyuter markazi" МЧЖнинг почта манзили ўзгариши билан боглиқ ўзгартишлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартиришлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.
11. Жамият тўлиқ номига эга:
ўзбек тилида - "MEHNAT.UZ" Ахборот-компьютер маркази" - масъулияти чекланган жамияти;
рус тилида - «Информационно-компьютерный центр Общество с ограниченной ответственностью «MEHNAT.UZ»;
инглиз тилида - "The Information-computer centre "MEHNAT.UZ" Limited Liability Company.
12. Жамият қисқача фирма номига эга:
ўзбек тилида - "MEHNAT.UZ" Ахборот-компьютер маркази" - МЧЖ;
рус тилида - ООО «Информационно-компьютерный центр «MEHNAT.UZ»;
инглиз тилида - "The Information-computer centre "MEHNAT.UZ" LLC.
13. Жамиятнинг почта манзили: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, А.Авлоний кўчаси, 20-а уй.
14. Жамиятнинг фаолият муддати чекланмаган.
II. ЖАМИЯТНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ
15. Жамиятнинг асосий мақсади Меҳнат вазирлиги тизимида ахборот технологиялари ва янги электрон дастурларни жорий қилиш, компьютер ва оргтехникаларни қўллаш, уларга системотехник ва профилактик хизматлари кўрсатиш, таъмирлаш ҳамда дастурий таъминот билан таъминлаш бўйича ўз фаолиятини хўжалик хисобидан кўрсатиладиган хизматлар эвазига фойда олиш ҳисобланади.
16. Қуйидагилар жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
- замонавий ахборот технологияларни вазирлик ва бошқа тизимдаги корхона ва муассасаларга қўллаш;
- вазирлик тизими ва бошка корхона ва муассасалар учун зарур бўлган амалий электрон дастурларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, мослаштириш, амалда қўллаш ҳамда дастурлар бўйича муаллифлик назоратини олиб бориш;
- компьютер ва оргтехник воситаларга техник, системотехник ва таъмирлаш хизматларини кўрсатиш;
- ходимларнинг компьютер саводхонлигини ошириш бўйича ўкув курсларини ташкил этиш;
- компьютер ва оргтехникалар ҳамда уларнинг бутловчи кисмларини сотиш ва сотиб олиш;
- интернет, информатика ва компьютер бўйича маслаҳатлар бериш, ўқитиш ва қайта тайёрлаш;
- компьютер ва оргтехника воситаларини йигиш, сотиш, мослаштириш, амалда кўллаш, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш;
- юридик ва жисмоний шахсларга компьютер ва оргтехникага оид қонун билан такикланмаган бошқа барча хизмат турларини кўрсатиш;
- ахборот-нашриёт ва полиграфия фаолияти билан шугулланиш;
- китоблар ёзиш, аудио-видео маҳсулотларини тайёрлаш ва уларни реализация қилиш;
- интеллектуал меҳнат маҳсулотлари яратиш, жумладан: патентлар, ихтиролар ва рационализаторлик таклифларини ишлаб чиқиш;
- ахборот, маркетинг ва реклама хизматларини кўрсатиш, кўргазмалар, ярмаркалар, аукционлар ташкил этиш ва уларни ўтказиш;
- фойда олиш мақсадида белгиланган тартибда тижорат ишлари билан шуғулланиш, шу жумладан улгуржи ва чакана савдо билан шугулланиш;
- компьютер ва оргтехник воситаларини инвентаризациядан ўтказиш;
- компьютер ва оргтехник воситаларга техник хулосалар бериш билан шуғулланиши;
- Жамият Узбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида, қонунчиликда ман этилмаган ва амалга ошириш учун махсус рухсатнома талаб этиладиган фаолият турлар билан тегишли лицензиялар асосида шугулланишни ташкил этиш;
- Жамият бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган фаолиятлар билан шугулланиши мумкин.
III. ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
17. Ўз фаолиятини амалга ошириш ва ўз олдида турган вазифаларни ҳал этиш мақсадида, Жамият қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 апрелдаги “Меҳнат органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллащтириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги 117-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўгрисидаги уставга мувофиқ Мехнат вазирлиги, унинг барча ҳудудий ва тасарруфий ташкилотлари билан вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан соҳага оид ахборот-компьютер технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва саклашни — идоравий мансуб “MEHNAT.UZ” Ахборот-компьютер маркази” МЧЖ тендер (танлов)лардан озод этилган ҳолда, тендер ўтказмасдан шартномалар имзолаш;
- тузилган шартномаларга мувофиқ, моддий-техник ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришни таъминлаш;
- МДҲ ва хорижий мамлакатларнинг корхона ва ташкилотлари билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;
- ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, хизматларни келишилган нарх ва тарифлар бўйича сотиш;
- бошқа юридик шахслар Уставга асосан фондида таъсисчи сифатида ёки ўзга йўл билан қатнашиш, Республика ва ундан ташқарида филиаллар ташкил этиш;
- биргаликдаги фаолият тўгрисидаги шартномалар асосида Жамият ва унинг филиаллари иш фаолиятига хорижий инвестицияларни жалб қилиш (бу ҳолда фойданинг тақсимоти алоҳида шартномада кўрсатиб ўтилади);
- техник воситаларга хизмат кўрсатиш ва уларни ижарага бериш, асбоб-ускуналар лизинги шахобчаларини ташкил қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси ҳамда ундан ташқарида давлат, тижорат, юридик ва жисмоний шахслар билан турли битимлар ва бошка юридик актларни амалга ошириш;
- Жамият ишларига чет эл юридик ва жисмоний шахсларини жалб қилиш;
- Узбекистон Республикаси ҳудудида кўчар ва кўчмас мулкларни, мулкчилик жукларини ва интеллектуал мулкни сотиб олиш, уларни ижарага бериш ва олиш;
- уюшма, иттифоқ, консорциум ва бирлашмаларга аъзо бўлиш;
- белгиланган тартибда банкларда ҳар қандай, шунингдек валюта ҳисоб ракамларини очиш, банк кредитлари ва ссудаларини олиш, амалдаги қонунчилик асосида ҳар қандай тўлов шаклларини ўтказиш ва акцептлаш, ўз маблағларини ўрнатилган тартибда ваколатли банклар орқали айирбошлаш;
- тендер ва танловларда қатнашиш;
- ўзининг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини ҳамда ижтимоий ривожлантириш жамғармаларини мустақил режалаштириш;
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ мустақил равишда ўз карамоғидан мол-мулк, қарз, камомад ва бошқа зиёнларни белгиланган тартибда илмий марказ билан қелишган ҳолда чиқариш;
- Жамиятнинг Уставида кўзда тутилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган техник ишлаб чиқариш воситалари, хом ашё, материаллар, транспорт воситаларини (энг кам ойлик иш ҳақининг юз баробаридан ошган холларда) Таъсисчи билан келишган ҳолда сотиб олиш;
- ким ошди савдоси, савдо, танловларда иштирок этиш, ҳомийлик ва хайрия фаолиятини амалга ошириш;
- қонунчилик талабларига мувофик облигациялар чиқариш йўли билан заём сармоясини шакллантириш;
- ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.
18. Қуйидагилар Жамиятнинг мажбуриятлари ҳисобланади:
- Белгиланган режалар асосида амалга оширилган ишлар бўйича Таъсисчига ҳисобот ва билдиргилар тақдим этиш ва белгиланган тартибда келишиш;
- ишлаб чиқариш, хўжалик ҳамда илмий-услубий фаолияти тугрисида Таъсисчига йиллик ҳисобот бериб бориш.
- Жамият белгиланган максадларга эришиш ва юкланган вазифаларни бажариш учун конун ҳужжатларида белгиланган тартибда уз фаолиятини ушбу устав ва бошка норматив- ҳуқуқий хужжатларда назарда тутилган вазифалар доирасида режалаштириш ва амалга ошириши керак.
IV. ЖАМИЯТНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
19. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли барча мол-мулки билан жавобгар бўлади.
- Жамият уз Таъсисчиси мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди, ўз навбатида Жамият Таъсисчиси унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.
- Давлат ва унинг органлари Жамият мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди, шу тарика Жамият хам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.
- Жамият ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳукуқларни олиши ва амалга ошириши, шартномалар асосида фаолиятини юритиши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ёки жавобгар бўлиши мумкин.
V. ТАЪСИСЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАКОЛАТЛАРИ
20. Таъсисчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- “MEHNAT.UZ” ахборот компьютер маркази” МЧЖ фаолияти бўйича умумий назоратни олиб боради;
- “MEHNAT.UZ” Ахборот компьютер маркази” МЧЖ директорини урнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири билан келишган ҳолда, Илмий марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
- Жамият раҳбари билан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жамият рахбари ва таъсисчи ўртасида меҳнат шартномасини тузиш;
- ҳар йили Жамиятнинг бизнес-режасини тасдиклаш, йил якуни бўйича ижро этувчи органнинг ҳисоботини эшитиш;
- бозор қиймати энг кам ойлик иш хақининг юз баравари миқдоридан ошадиган мол- мулкини, ушбу мулкни тасарруф этиш учун давлат корхонасининг ижро этувчи органига рухсатномалар бериш тўғрисидаги қарорни тегишли равишда Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишиш;
- Таъсисчи тасдиқлаган ва тегишли давлат органларида рўйхатга олинган мазкур Устав, Жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар таъсисчи қарори (буйруғи)га биноан киритилади. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилади ва ўтган кундан бошлаб кучга киради.
Жамиятга берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва сақланишини, шунингдек унинг бегоналаштирилишини назорат қилиш.
21. Таъсисчи ваколатига қуйидаги масалаларни ҳал қилиш киради:
- Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўгрисида карор кабул қилиш;
- Жамият Уставга асосан фондининг миқдорини ўзгартириш;
- Жамият Уставга асосан фонди миқдорини кўпайтириш;
- Таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш;
- Жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
- тафтиш ҳайъати (тафтишчи)ни тайинлаш ва унинг ваколатларини муддатдан илгари тўхтатиш;
- Жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (кабул қилиш);
- аудиторлик текширувини ўтказиш тўгрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилотлари ҳамда уларнинг хизматларига тўланадиган иш ҳақининг энг кўп миқдорини аниклаш;
- бошка юридик шахе, ваколатхона ва филиалларни тузиш тўгрисида қарор қабул кнлиш;
- Жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўгрисида қарор қабул килиш;
- тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш;
- Жамият Уставга асосан фондига пулсиз шаклда киритиладиган ҳиссаларнинг пуллик баҳосини белгилаш;
- ушбу Устав ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
22. Жамият фаолиятини таъминлаш учун Уставга асосан фонд ташкил қилинади.
Жамиятнинг Уставга асосан фонди 69 462 800 (олтмиш тўққиз миллион тўрт юзолтмиш икки минг саккиз юз) сўмни ташкил қилади (асос: Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат кўмитасининг Тошкент шахар ҳудудий бошқармасининг 2016 йилнинг 5 апрелдаги 68 К-ПО сонли буйруғи).
23. Ҳар бир Таъсисчи томонидан киритилаётган мол-мулкнинг қиймати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ равишда баҳоланади.
24. Жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган таъсисчи томонидан ҳисса тариқасида фойдаланиш учун берилган мол-мулк, у канча муддатга берилган бўлса, шунча муддат давомида Жамият фойдаланишида қолади.
VI. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВГА АСОСАН ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ШАРТЛАРИ
25. Жамиятнинг Уставга асосан фондини кўпайтиришга, у тўлиқ тўланганидан кейингина йўл кўйилади.
26. Жамиятнинг Уставга асосан фондини кўпайтириш Жамият Таъсисчиси қарорига биноан амалга оширилади.
27. Жамият Уставга асосан фондининг кўпайтирилиши:
- Жамиятнинг мол-мулки;
- Жамият Таъсисчисининг қўшимча ҳиссалари;
- Жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахснинг ҳиссаси ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
28. Жамият Уставга асосан унинг фондини мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўгрисидаги қарор, бундай карор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун Жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина кабул килиниши мумкин.
29. Жамият Уставга асосан фонди Жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириладиган сумма Жамият соф активларининг қиймати билан Уставга асосан фонди ҳамда Заҳира фонди суммаси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак.
30. Жамиятнинг Уставга асосан фонди купайтирилганда Жамиятнинг Таъсисчиси улушининг миқдорлари ўзгармаган ҳолда унинг номинал қиймати мутаносиб равишда кўпаяди.
31. Қўшимча ҳиссани тўлик қўшиш муддати белгиланиши керак.
32. Жамият Таъсисчисининг умумий йигилиши Жамият Таъсисчисининг қўшимча хисса қўшиш тўгрисидаги аризаси асосида Жамиятнинг Уставга асосан фондини кўпайтириш тўгрисида бир овоздан қарор кабул килиши мумкин.
33. Жамият ўз Уставига асосан қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда фондини гамайтиришга ҳақлидир, ўз Таъсисчисининг Жамият Уставига асосан фондидаги улуши номинал қийматини камайтириши ва (ёки) Жамиятга тегишли улушнинг шаклини тўлаш орқали Уставга асосан фондини камайтириши шарт.
34. Жамият, агар бундай камайтириш натижасида Уставга асосан фондининг миқцори амалдаги конунчиликка мувофиқ ҳолда белгиланган масъулияти чекланган жамиятлар учун белгиланган Уставга асосан фонди миқдоридан камайиб кетса, Уставга асосан фондини камайтиришга ҳақли эмас.
35. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан бир йил мобайнида унинг Уставга асосан фонди тўлиқ тўланмаган тақдирда, Жамият узининг Уставга асосан фондини амалда тўланган миқдоргача камайтиришини эълон қилиши ва унинг камайтирилганлигини белгиланган тартибда рўйҳатдан ўтказиш тўгрисида қарор кабул қилиши лозим.
36. Молия йили тугаганидан кейин Жамият соф активларининг қиймати унинг Уставга асосан фондидан кам бўлиб қолса, Жамият Уставга асосан фондини ўзининг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача камайтирилишини эълон қилиши ва бундай камайтиришни белгиланган тартибда рўйҳатдан ўтказиши шарт.
37. Жамият соф активларининг киймати амалдаги конунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
38. Жамият ўз Уставга асосан фондини камайтириш тўгрисида қарор кабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида Жамиятнинг Уставга асосан фонди камайтирй'лгани ва унинг янги миқдори шаклида Жамиятнинг ўзига маълум бўлган барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши, шунингдек қабул килинган карор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт.
Бунда Жамият кредиторлари ўзларига хабарнома йўлланган санадан эътиборан ўттиз кун ичида ёки кабул қилинган қарор тўғрисида хабар эълон килинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида тегишли мажбуриятларини муддатидан илгари тугатишини ёки ижро этишини ҳамда кўрган зарарнинг ўрнини коплашини ёзма равишда талаб килишга ҳақлидир.
VII. ЖАМИЯТНИНГ МОЛ-МУЛКИ
39. Жамият ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади. Эгалик ҳуқуқида Жамиятга унинг Таъсисчиси томонидан хисса сифатида берилган мулк, шунингдек бошқа асослар бўйича сотиб олинган мул к тегишли бўлади.
40. Жамият мол-мулки Уставга асосан фонди ва Заҳира фондлари, асосий воситалар, номоддий активлар, шунингдек қонунда белгиланган тартибда ва ишбилармонлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган Жамият сотиб оладиган мол-мулк, банк ҳисобларидаги маблаглардан иборат.
VIII. ТАЪСИСЧИНИНГ ЖАМИЯТ ТАРКИБИДАН ЧИҚИШИ ЖАМИЯТ УСТАВГА АСОСАН ФОНДИДАГИ УЛУШНИНГ (УНИНГ БИР ҚИСМИНИНГ) ОЛИНИШИ
41. Жамият Таъсисчиси Ҳуқумат қарорига ёки белгиланган конунчиликка асосан ўзгаради.
42. Жамият Таъсисчисининг Жамият таркибидан чикишида унинг карор чиққан, пайтдан бошлаб Жамият тасарруфига ўтади. Бунда Жамият Таъсисчига улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қийматини тўлаши ёки чикканнинг розилиги билан улушни худди шундай қийматдаги натура ҳолида берилиши лозим.
Улушни ҳақиқий қиймати чикиш муддатидан олдинги ҳисобот даври учун Жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аникланади.
IX. ЖАМИЯТНИНГ БОШҚАРУВИ
42. Қуйидагилар:
Директор жамиятнинг бошқарув органи ҳисобланади.
43. Жамиятнинг кундалик фаолияти юзасидан раҳбарлик яккабошчилик асосидаги ижроия органи - Директор томонидан амалга оширилади. Директор Таъсисчи олдида ҳисобдордир.
X. ЖАМИЯТНИНГ ДИРЕКТОРИ
44. Директор Жамиятнинг ижроия органи ҳисобланади, Таъсисчи томонидан тайинланади.
45. Директор Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлигини амалга оширади ва Меҳнат вазирлиги олдида унинг қарорлари бажарилиши учуй шахсан жавобгардир.
46. Жамиятнинг Директори:
- Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва битимлар тузади;
- Банкларда ҳисоб рақамларини очади, Жамиятнинг мол-мулки ва молиявий маблагларини ўз ваколати доирасида бошқаради;
- Жамият номидан вакиллик қилиш ҳуқуқи учун ишончномалар беради;
- Жамият ходимлари билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни бекор қилади, ходимларга нисбатан рагбатлантириш чораларини (Таъсисчи билан келишилган “Ходимларни моддий рагбанлантириш Низоми”га асосан) ва интизомий жазоларни кўллайди;
- Ушбу Устав билан Жамият Таъсисчи ваколатлари жумласига киритилмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.
47. Жамият Директорининг фаолияти ва унинг томонидан карорлар кабул қилиш тартиби Жамиятнинг ҳужжатлари билан, шунингдек Таъсисчи ва Директор ўртасида тузилган шартнома билан белгиланади.
XI. ЖАМИЯТНИНГ МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ
48. Молиявий йил тугагандан сўнг Жамиятнинг баланси, фойдалар ва зиёнлар ҳисоби тузилади. Директор молиявий йил тугагандан сўнг 2 ойдан кечиктирмай Жамият фаолияти тўгрисидаги ҳисоботни Таъсисчига тақдим этади.
49. Жамият уз фаолияти натижаларини ҳисобга олишни амалга оширади, бухгалтерлик, статистик ҳисоботларни олиб боради ва уни белгиланган тартибда солиқ инспекцияси ва Узбекистан Республикасининг бошка давлат ҳокимлик органларига юборади.
50. Бухгалтерлик ҳисоботи, Жамиятнинг йиллик ҳисоботларини тузиш ва текшириш Узбекистан Республикасидаги амалдаги қонунчиликка мувофиқ олиб борилади.
XII. ЖАМИЯТ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ
51. Жамият, қуйидаги хужжатларни Жамият фаолиятининг жами муддати мобайнида саклаши шарт:
- Жамиятнинг таъсис хужжатлари, шунингдек таъсис ҳужжатларига киритилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзгартишлар ва кўшимчалар;
- Таъсисчининг Жамиятни ташкил этиш ва унинг Уставга асосан фондига кўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни, шунингдек, Жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ бошқа қарорларни ўз ичига олган баённомаси;
- давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
- ўз балансида турган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- филиаллари ва ваколатхоналарининг Уставлари;
- аудиторлик ташкилотларининг хулосалари;
- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар.
XIII. ЖАМИЯТ ТАЪСИСЧИГА ВА БОШҚА ШАХСЛАРГА ЖАМИЯТ АХБОРОТЛАРИНИНГ БЕРИЛИШИ ТАРТИБИ
52. Жамият Таъсисчи аудиторининг талаби билан, улар томонидан белгиланган муддатга Жамиятнинг таъсис ва бошқа ҳужжатлари, шунингдек Жамият фаолияти билан боглиқ бошқа ахборот билан танишиш имкониятини бериши шарт.
XIV. БОШҚА ШАРТЛАР
53. Ушбу Уставга киритиладиган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар Жамият Таъсисчиси томонидан ушбу Устав ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган қоидалар бўйича тасдиқланиши, сўнгра давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ушбу Уставга киритиладиган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар конун хужжатларида назарда тутилган тартибда кучга киради.
54. Ушбу Устав Узбекистан Республикасининг конунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган вақтидан бошлаб кучга киради.
55. Ушбу Устав Жамиятнинг барча органлари, иштирокчилари, Жамият персоналига таалуқли шахсларга, мажбурий кучга эга.
56. Агар ушбу Уставнинг бирор бир қоидаси ўз кучини йўкотса, қолган қоидалар ўз кучини сақлаб қолади.
57. Агар Ушбу Устав қоидалари Таъсис шартномаси қоидаларига зид бўлса, бундай ҳолда Жамият Таъсисчиси учун устун кучга эга бўлган ушбу Устав қоидаларига амал қилинади.
58. Ушбу Уставда ҳал этилмаган масалалар Узбекистан Республикаси қонунчилиги ва таъсис шартномасига мувофиқ ҳал этилади.