Низом

Тошкент шаҳар Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази

Тошкент шаҳар Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий коидалар

1. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги “Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 270-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилди.

2. Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази (кейинги матнларда - Марказ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 13 августдаги “Тошкент шаҳрида Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (КOIСА) иштирокида Касб- ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чоралари тўгрисида”ги 170-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (кейинги матнларда - Таъсисчи) Марказнинг таъсисчиси ҳисобланади.

3. Марказ, давлат мулки негизида ташкил этилиб, унга тезкор бошқарув учун берилган ва унга эгалик қилишга асосланган ҳамда ўзига бириктирилган мулкка, қонунчилик билан ўрнатилган тартибда ўз фаолияти мақсадларига ва Таъсисичи томонидан белгиланган вазифаларга мувофиқ ҳолда эгалик қилиш ва фойдаланиш хуқуқларига эга давлат таълим муассасаси ҳисобланади.

4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Устав амал қилади.

5. Марказ юридик шахс ҳисобланиб, ўзига хос мол-мулкка эгалик қилади, мустақил балансига, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига, белгисига, штамп ва бланкаларига, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилида номи ёзилган муҳрига ҳамда бошқа реквизитларга эга бўлади.

6. Марказнинг расмий номи - давлат тилида:

ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ,

корейс тилида: 타슈켄트에서의 직업 훈련 센터

рус тилида: ЦЕНТР ПРОФЕССИОНАЛЬНОГО ОБУЧЕНИЯ В г.ТАШКЕНТЕ,

инглиз тилида: CENTER FOR VOCATIONAL TRAINING IN TASHKENT

Марказнинг юридик манзили: Тошкент шаҳри, Сергели тумани

7. Марказ ўз номидан, Ўзбекистон Республикасининг амал, билан ўрнатилган тартибда, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширади, судда даъвогарлик қилиш ва жавобгар бўлиш, низоларни ҳал этишда вакиллик қилиш мажбуриятларини олади.

II. Марказнинг мақсади ва фаолиятининг асосий йўналишлари

8. Марказ фаолиятининг мақсади - ўрнатилган тартибда “ишсиз” деб эътироф этилган шахсларни, шу жумладан умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни тамомлаган ва доимий ишга эга бўлмаганларни касб-ҳунарга ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ҳамда мазкур Уставда кўзда тутилган бошқа ишлар ва хизматларни амалга оширишдан иборат.

9. Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

иш билан банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни тамомлаган ҳамда доимий ишга эга бўлмаган шахсларни, 11-синф маълумотига эга бўлган фуқароларни қуйидаги асосий йўналишлар ва мутахассисликлар: автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар); машинасозлик ишлаб чиқариши (токарлар, фрезерчилар, металлга ишлов бериш мутахассислари); электр ва электроника (маиший техника, радио ва телеаппаратларни таъмирлаш бўйича мутахассислар); ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютер ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш мутахассислари) бўйича 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бепул ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Корея Республикасига ишга юборилаётган фуқароларни кетишдан олдин пулли асосда тайёрлаш ва мослаштириш;

Ўзбекистоннинг меҳнат бозорида талаб катта бўлган касблар бўйича иш излаётган шахсларни ҳамда корхона (ташкилот)ларнинг буюртмасига кўра пулли асосда қисқа муддатда ўқитиш.

10. Марказ ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

ўқув режа ва дастурларига мувофиқ ўқувчиларни умумкасбий ва махсус фанлар бўйича ўқитади, тайёрлайди ва қайта тайёрлайди ҳамда марказ ўқувчиларини корхона (ташкилот)ларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташларини ташкил қилади;

Марказ ишида қўлланиладиган зарурий ўқув-услубий дастурларни ва материалларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

меҳнат бозорининг талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг аниқ йўналишлари ва ҳажмларини аниқлайди;

талаб қилинаётган касблар (мутахассисликлар) бўйича касб-ҳунарга ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш юзасидан ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади;

ўрнатилган тартибда “ишсиз” деб эътироф этилган шахсларни касб-ҳунарга ўқитади, тайёрлайди ва қайта тайёрлайди;

корхоналар, институтлар, техник ва таълим муассасалари билан тегишли келишувлар асосида, шу жумладан фан, таълим, техник бутлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича идоралараро келишувлари асосида ҳамкорликни амалга оширади;

жисмоний ва юридик шахслар билан қуйидаги йўналишларда қисқа муддатли пулли ўкишлар ташкил этиш юзасидан шартномалар имзолайди: чет тилларга ўқитиш;

дастурлаш, дизайн, компьютер дастурлари ишлаб чиқиш ва бошқа компьютер малакаларини ошириш;

автоматлаштириш, электрлаштириш, электромонтаж қилиш ва/ ускуналар, бинолар, қурилмалар, электр схемалари ва бошқа электрон| маиший ускуналарни таъмирлаш;

машинасозлик ишлаб чиқариши (токарлик, фрезерчи, парк металларга қайта ишлов бериш), пайвандлаш саноати (электрп! газпайвандлаш, ёйсимон пайвандлаш, кемпи, нуқтали пайвандлаш, чилангарлик пайвандлаш, совуқ пайвандлаш, иссиқ пайвандлаш, автоваккумли пайвандлаш, контактли пайвандлаш ва пайвандлашнинг бошқа турлари);

автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ((автотранспорт воситасини ва двигателни эксплуатация қилиш ва жорий таъмирлаш, автотранспорт воситасини ва агрегатни капитал таъмирлаш, йиғиш-сочиш, пайвандлаш, кузов ишлари, бўяш, электротехник, слесар-механика ишлари, автомобилни юритиш қисмини таъмирлаш, назорат- диагностика, мойлаш, бошқариш, маҳкамлаш (қотириш), ёқилғи қуйиш қисмларини таъмирлаш, техник ва сервис кўригидан ўтказиш ва бошқалар);

жисмоний ва юридик шахсларга, амалдаги қонунчилик доирасида, пулли асосларда қуйидаги хизматларни кўрсатади:

дастурлаш, дизайн, компьютер дастурлари ишлаб чиқиш ва бошқа компьютер малакаларини ошириш;

автоматлаштириш, электрлаштириш, электромонтаж қилиш ва механизмлар, ускунатар, бинолар, қурилмалар, электр схемалари ва бошқа электрон, видео, аудио, маиший ускуналарни таъмирлаш;

машинасозлик ва пайвандлаш саноатининг барча турлари бўйича маҳсулотлар тайёрлаш ва буюртмаларни бажариш;

автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, автотранспорт воситасини ва двигателни эксплуатация қилиш ва жорий таъмирлаш, автотранспорт воситасини ва агрегатни капиталь таъмирлаш, йиғиш-сочиш, пайвандлаш, кузов ишлари, бўяш, электротехник, слесар-механика ишлари, автомобилни юритиш қисмини таъмирлаш, назорат- диагностика, мойлаш, бошқариш, маҳкамлаш (қотириш), ёқилғи қуйиш қисмларини таъмирлаш, техник ва сервис кўригидан ўтказиш ва бошқалар);

жисмоний ва юридик шахсларга, амалдаги қонунчилик доирасида, пулли асосда, автотранспорт воситаларини барча тоифалар бўйича бошқариш хуқуқини берувчи (ҳайдовчилик) гувоҳонамага ўқитиш ва қайта ўқитиш;

Марказнинг ўқувчиларига, шунингдек аҳолига умумовқатланиш хизматларини кўрсатади.

Марказ Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа фаоллят турларини юритиши мумкин.

III. Марказ фаолиятини бошқариш

11. Марказ Таъсисчига бўйсунади ва ҳисобот беради.

12. Таъсисчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Марказнинг Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор кабул килиш;

Марказга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида даъво тақдим қилиш; Марказни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тутатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансини тасдиқлаш;

Марказнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини, меҳнат коеунчихиги билан ўрнатилган тартибда, тўхтатиш;

Марказнинг ҳар йиллик молиявий-хўжалик фаолиятини ўрганишни ташкил этиш;

Марказ фаолияти ҳақида ҳар чораклик ҳисоботини эшитиш;

Марказнинг штатлар жадвалини, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимр учун ўрнатилган ўқув-ишлаб чиқариш юкламаларидан келиб чиққан ҳолда келишиб бериш;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳукуқларга эга бўлади.

13. Марказ фаолиятига жорий раҳбарлик қилиш, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод этиладиган, Директор томонидан амалга оширилади.

14. Директор:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларининг бажарилишини таъминлашга, Марказ ходимларининг меҳнати муҳофазаси меъёрлари ва қоидаларига риоя этиш ва уларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирилган чора- тадбирларни ишлаб чиқади ва жорий этади;

Марказнинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқарувнинг янгича услубларини жорий этишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш чораларини кўради;

Марказнинг номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Марказ манфаатларини ифодалайди;

ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузади, ўзгартиради ва тўхтатади;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда ишончномалар беради;

ходимларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш бўйича чораларни кўради;

марказнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар қабул қилади;

Марказнинг ички меҳнат тартиби ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;

Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя этилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади;

Таъсисчи томонидан бошқа шартлар белгиланмаган ҳолларда, Марказнинг ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қабул, кириш имтиҳонлари ва ходимларнинг аггестацияси ҳамда Марказнинг битирувчиларига малака даражаларини белгилаш комиссияларига бошчилик қилади;

Марказнинг мақсадлари ва юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.

15. Директор Марказ фаолияти ҳақида Таъсисчи олдида ўрнатилган тартибда ҳисобот беради.

16. Директор ўзининг хуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширишда Марказнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилиши, ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларни, иш ҳақларини ўз вақтида тўланиши, меҳнат- ҳукукий муносабатлари ва уларга тенглаштирилган тўловлардан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилиши, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ эҳтиёжлар учун маблағларни ўз вақтида ўтказиб берилиши, ўзининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) орқали, шу жумладан Марказга берилган давлат мулкини йўқотган ҳолларда Марказга етказилган зарарлар учун қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгар ҳисобланади.

17. Директор Узбекистон Республикаси қонунчилиги би тартибда унга юклатилган вазифалар ҳамда Марказга берилган сақланиши ва мақсадли ишлатилиши учун жавобгар ҳисобланади.

IV. Марказни молиялаштириш

18. Марказнинг молиявий манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

Бюджетдан ташқари Ишга жойлашишга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасидаги қисмидан ажратиладиган ва Марказни сақлаб туриш, “ишсиз” деб эътироф этилган шахсларни 1 йилгача бўлган муддатда ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, импорт қилинган ўқув-лаборатория жиҳозларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақланиши, расмийлаштирилиши ва транспортда ташилиши билан боглиқ сарф- ҳаражатларни қоплаш ва ушбу Уставда кўзда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун йўналтириладиган маблағлар;

Марказни моддий-техник ривожлантириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари;

Марказда ўқиш истагини билдирган шахсларни пулли асосда қисқа муддатли ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, Корея Республикасига ишга юборилаётган фукароларни кетишдан олдин пулли асосда тайёрлаш ва мослаштириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш ҳисобига олинадиган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

19. Марказнинг молиявий маблағлари унинг тасарруфида бўлади ва улардан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Марказнинг Уставидаги вазифаларни бажаришда, Марказни моддий-техник ривожлантиришда, шунингдек ходимларни моддий рагбатлантиришда фойдаланилади.

V. Даромадларни шакллантириш тартиби

20. Марказнинг даромади қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар;

қисқа муддатли пулли ўқитишларни ташкил этишдан келиб тушадиган маблағлардан ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа манбалардан олинадиган даромадлар.

21. Марказнинг даромадлари, манбасидан қатъий назар, Уставда белгиланган вазифаларни амалга оширишга, Марказни кўп йўналишли моддий-техник ривожлантиришга, шу жумладан ходимларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан ўрнатилган тартибда моддий рағбатлантиришга ишлатилиши мумкин.

VI. Марказ Таъсис жамғармасининг миқдори

22. Марказнинг Таъсис жамғармаси Таъсисчи томонидан унга Марказ фаолиятини тезкор бошқариш учун берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активларнинг умумий (ялпи) кўринишида бўлади.

23. Марказ Таъсис жамгармасининг миқдори, Марказга кўчмас мулк шаклида берилган мол-мулк (бинолар, иншоотлар ва ҳ.к.), ускуналар, дастгоҳлар ва воситалар, ўқув-лаборатория макетлари, автотранспорт воситалари, компьютерлар, ўқув қўлланмалари, маиший ва оргтехника, юмшоқ ва қаттиқ инвентарь ва бошқалар кўринишидаги 4 млн. АҚШ долларига яқин грант маблағларини ташкил этади.

VII. Марказ мол-мулкини тақсимлаш

24. Марказнинг мол-мулки Таъсисчи томонидан Марказга ҳуқуки асосида берилган асосий фондлар ва айланма маблағларни

25. Марказнинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмас ва улар хиссаларга (улушларга, пайларга) тақсимланиши мумкин эмас.

26. Таъсисчи Марказга берилган давлат мулкининг мақсадли ишлатилиши ва сақланиши ҳамда бегоналаштирилиши устидан назорат олиб боради.

27. Директор, Таъсисчи билан келишган ҳолда, Марказнинг мол-мулкини куйидаги ҳолларда тақсимлаши мумкин:

асосий воситаларни сотишда, уларни ижарага беришда ёки гаровга қўйишда;

мол-мулкни улуш сифатида хўжалик жамиятининг устав жамғармасига киритишда;

хўжалик жамиятларининг акцияларини (ҳиссаларини) сотиб олишда;

хўжалик жамиятларидаги давлат корхонасига тегишли акцияларни (ҳиссаларни) сотишда;

Марказ фаолиятига тўғри келмайдиган мол-мулкни тақсимлашнинг бошқа ҳолатларида.

VIII. Заҳира ва бошқа жамғармаларни ташкил этиш тартиби

28. Марказ ўзининг тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига, миқцори ва ташкил этиш тартиби қонунчиликка мувофиқ Марказ директори томонидан тасдиқланган ҳолда, заҳира жамғармасини ҳамда бошқа жамғармаларни ташкил этиши мумкин.

IX. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби

29. Барча солиқлар ва бюджетга ва бюджетдан ташқари жамгармаларга мажбурий тўловлар ҳамда давлат корхонасининг соф фойдасидан бюджетга тўланадиган ажратмалар амалга оширилгандан кейин Марказда қоладиган соф фойда Марказнинг тасарруфида бўлади ва Марказнинг Устав вазифаларини бажаришга ва Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришга ишлатилади.

30. Марказнинг хўжалик юритиш фаолияти натижасида юзага келган зарарларни қоплаш, ушбу мақсадлар учун ташкил этилган заҳира жамғармасидан амалга оширилиши мумкин.

X. Марказнинг жавобгарлиги

31. Марказ ўзининг мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулки билан жавобгарлик қилади.

32. Марказ Таъсисчининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.

XI. Ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталарини ишга қабул қилиш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

33. Марказда ўқитувчилик ва ишлаб чиқариш устаси фаолиятини юритиш хукукига тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва юқори даражадаги аҳлоққа эга бўлган шахслар эга бўлади:

ўкитувчилик фаолиятини юритишга тегишли йўналиш бўйича олий маълумотга эга бўлган фуқароларга йўл қўйилади;

ишлаб чиқариш устаси фаолиятини юритишга тегишли йўналиш бўйича ўрта махсус касбий ёки олий маълумотга эга бўлган фуқароларга йўл қўйилади.

34. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш усталарини Марказга ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади.

36. Марказ ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталарини (ўқув фанлари ва соатлари бўйича) бир-бирларининг ўрнини_қоплаш_тартиби меъёрий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан ўрнатилади.

37. Марказ вақти-вақти билан ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш усталарини ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтказишни амалга оширади.

38. Марказ доимий равишда ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш усталарининг малакасини оширилишини таъминлайди.