Гендер тенглиги
24 августь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда. Йиғилишда Камбағалликни қизқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева иштирок этди.
24.08.2023 й. |
Буюк Британия парламенти вакиллари билан учрашув
Куни кеча Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси биносида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ўринбосари Р.Турдибоева, Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Д.Ғуломова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Парпибоева Буюк Британия парламенти вакиллари - “Евросиёнинг консерватив дўстлари” ташкилотининг асосчиси ва раиси Бота Хопкинсон ҳамда Лордлар палатаси аъзоси Манзили Уодини билан учрашди. Меҳмонлар куни кеча бўлиб ўтган сиёсий жараёнларда кўплаб сайлов участкаларини кузатишгани, ҳамма жойда хотин-қизларнинг ўз фуқаролик позициясини намоён қилишда фаол эканликларини аёлларнинг мамлакат тақдирига бефарқ эмаслигидан далолат деб баҳоладилар. Учрашувда хотин-қизлар ва оила билан ишлашга қаратилган бир қатор масалаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олинди.
10.07.2023 й.
|
|
#Халқаро_стандартлар
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 11 январдаги чора-тадбирлар режасига асосан “ИСО 9001 (https://www.iso.org/ru/iso-9001-quality-management.html) сифат менежменти тизими” ҳамда ”ИСО 45001 (https://www.iso.org/ru/news/ref2271.html) касбий хавфсизлик ва соғломликни бошқариш тизими”ни вазирликда босқичма-босқич жорий этиб бориш мақсадида ўқув курслари ташкиллаштирилган эди. Мазкур ўқув курсда ИСО 9001 ва ИСО 45001- халқаро стандартлар талабларига асосланган тизим қандай мақсадга эгалиги, ИСО 9001 стандарти бўйича "Юқори рахбарият"дан қуйиладиган талаблар, ташкилотнинг сифат соҳасидаги сиёсатини белгилаш, ИСО 45001 стандарти талабларига мувофиқ ташкилот эҳтимолий фавқулодда вазиятлар (авариялар) тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиши, тадбиқ қилиши ва уларга тайёр бўлиши, (ИСО 45001 ва ИСО 9001) халқаро стандартларини тадбиқ қилишда ташкилот учун қандай амалий фойдалар бўлиши мумкинлиги бўйича мавзулар ўзлаштирилди. “Смарт Манагемент” МЧЖ томонидан имтиҳон натижаларига кўра вазирликда фаолият олиб бораётган жами 18 ходимга (ИСО 45001 ва ИСО 9001 интеграллаштирилган бошқарув тизими) ўқув курсини тўлиқ ўзлаштириб, муваффақиятли тамомлаганлиги бўйича сертификатлар топширилди.
10.07.2023 й.
|
|
#Халқаро_Форум “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро аёллар форумининг (https://t.me/mehnatvazirligi/14121) “Хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш механизмлари” номли ИВ пленар сессиясини Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева очиб берди ва модераторлик қилди. Сессиянинг маҳаллий ва хорижий иштирокчилари қуйидаги мавзуларда маърузалар қилди: Хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтириш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этилишида маҳалла фаолларининг Ўрни ва роли; Ўзбекистонда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда фуқаролик жамияти институтларининг Ўрни ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик; Хотин-қизлар ва оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Озарбайжон тажрибаси. Айни дамда “Янги Ўзбекистонда тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусида Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ўтказилаётган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро аёллар Форуми натижалари бўйича Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
05.07.2023 й.
|
|
#Меҳнат_ҳуқуқи 30-31 май кунлари Тошкент вилоятида Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича уч томонлама ҳамкорлар - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси ва Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссиянинг 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ва бошқа бир қанча масалалар кўриб чиқилди.Йиғилишда сўзга чиққан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари меҳнат ҳуқуқи, ишчилар ва иш берувчиларнинг иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган сиёсатни амалга ошириш масалалари ҳақида тўхталди.
31.05.2023 й.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунида Чимбой эркаклар “Мурувват” уйида бўлиб, муассасада беморлар учун яратилган шароитлар ва уни янада такомиллаштириш юзасидан масъуллар таклифлари билан танишди 1974 йилда ташкил этилган “Мурувват” уйи атига 50 ўринлик қувватга эга бўлган. 2014-2015 йилларда муассасада янги бинолар қурилди, мавжудлари таъмирланди ва унинг қуввати 255 ўринга етказилди. Учрашувда Р.Турдибоева маҳаллий масъулларнинг “Мурувват” уйи фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги таклифларини тинглади. Ўз навбатида Вазир ўринбосари мазкур таклифларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Биноларни кўздан кечириб, унда беморларнинг маданий-маънавий ҳордиқ чиқариши ва ўз ижодий қўл меҳнати намуналарини намойиш этиш учун яратилган имкониятлар билан танишди, беморлар билан чин дилдан суҳбатлашди.
27.05.2023 й. |
|
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева Қорақалпоғистон Республикаси Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида беморларга яратилган шароитлар ва марказ фаолиятини янада такомиллаштириш борасидаги ишлар билан танишди. 8,2 гектар майдонда ташкил этилган мазкур марказ бугунги кунда 80 кишини қабул қилиш қувватига эга. Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган муассасада 2022 йил 1 503 нафар, 2023 йилнинг жорий кунигача эса 378 нафар ногиронлиги бўлган шахслар реабилитация курсини олишган. Вазир ўринбосари бинонинг қурилиш лойиҳаси билан танишди. Бинода беморлар билан тиббий ходимларга замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Даволаш хоналарини кўздан кечириб, беморлар билан чин дилдан суҳбат қурди.
27.05.2023 й |
|
#Халқаро_конференция Жорий йилнинг 2023 йил 23 май куни Тошкентдаги «Триллиант» меҳмонхонасида "Ўзбекистонда гендер тенглиги ва муносиб меҳнатга эришиш йўллари" мавзусида конференция бўлиб ўтди. Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва бошқа ташкилот мутасаддилари иштирок этдилар. Конференция қуйидаги мақсадларни кўзда тутади: ✅Халқаро меҳнат ташкилоти (ХТМ) таъсисчиларининг Ўзбекистонда гендер тенглиги ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаш; ✅ бутун дунё бўйлаб гендер масалаларини ҳал этиш чораларини кенг қўллаш ва амалга ошириш бўйича билим, тажриба алмашишга кўмаклашиш; ✅ ижтимоий-иқтисодий соҳани гендерга мос равишда ривожлантириш, муносиб меҳнатни таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ва имкониятларни кўриб чиқиш.
23.05.2023 й. |
|
“МАҲАЛЛА” газетасининг 2023 йил 20-сонида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилшода Мирзаджонованинг мақоласи эълон қилинди.
Хотин-қизларга имтиёз қай тартибда берилади?
22.05.2023 й.
|
|
Фуқаролар мурожаатлари манзилли ўрганилмоқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Турдибоева Раъно Эшовна Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Ўқчи Олмазор” маҳалласида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни манзилли қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Турдибоева Раъно Эшовна томонидан фуқароларнинг турли йўналишлардаги мурожаатлари асосида уларнинг муаммолари аниқланди ва масъул идоралар билан биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди ва ёрдамлар кўрсатилди.
19.05.2023 й. |
|
II Халқаро форум II Халқаро форумнинг 3-панел сессиясида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева нутқ сўзламоқда. У ўз нутқида "Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси" қабул қилингани, ушбу ҳужжатда 2030 йилгача барча хотин-қизларга нисбатан камситишнинг ҳар қандай шаклига барҳам бериш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда қарор қабул қилиш билан боғлиқ барча даражаларда аёллар тўлиқ ва самарали иштирок этиши ва етакчилик қилиши учун тенг имконият яратилганини таъкидлаб ўтди.
18.05.2023 й. |
|
II Халқаро форум "Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни ҳаётга татбиқ этиш" ИИ Халқаро форуми доирасида “Гендер тенглигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлигини ошириш” мавзусидаги 3-панел сессиясида Малика Қодирхонова ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
18.05.2023 й. |
|
Фуқаролар мурожаатлари манзилли ўрганилмоқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Турдибоева Раъно Эшовна раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Катта қўйлиқ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари, муаммолари ва таклифларини ўрганиш ишлари бошланди. Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни манзилли қўллаб-қувватлашда маҳалладаги “бешлик” — маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторининг ҳамжиҳатлиги муҳим аҳамиятга эга. Оила институти ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Д.Мирзажонова, Тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Р.Набиева томонидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Катта қўйлиқ” маҳалласида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси билан биргаликда маҳалладаги аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган масалалар бўйича фикр алмашилди. “Катта қўйлиқ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжлари аниқланди, аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан масъулларга тавсиялар ва кўрсатмалар берилди.
17.05.2023 й. |
|
Xалқаро илмий-амалий конференция “15 май – Халқаро оила куни” муносабати билан 2023 йил 16 май куни “Оила институтини ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда олимлар, илмий изланувчилар, соҳа мутахассислари, халқаро экспертлар, давлат идоралари ҳамда нодавлат ва нотижорат ташкилоти вакиллари иштирок этдилар.
16.05.2023 й. |
|
|
|
#Семинар Камбағалликни қисқартириш va бандлик вазирлиги масъуллари бошчилигида семинар бўлиб ўтди. Унда, "Аёллар дафтари", "Темир дафтари"даги фуқароларга кўрсатилган амалий ёрдамлар, вилоятда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ularni касб-ҳунарга йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш мақсадида ишчи guruh тузилиб, ҳудудларга бириктирилди. 10.05.2023 й.
|
|
3 май куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибаева Тошкент вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига ташриф буюриб марказ фаолияти ҳамда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
03.05.2023 й. |
|
Хотин-қизларни ҳимоялаш механизми кучайтирилмоқда
Жорий йил 4 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда ялпи мажлисга киритилган масалалар, шу жумладан, “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини яна-да такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Мажлис давомида киритилаётган янги нормаларнинг мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти бўйича маълумот берилди. Таъкидланганидек, сўнгги вақтларда хотин-қизлар ва болаларга нисбатан турли кўринишдаги зўравонликлар ортиши мазкур соҳада қонунчиликни яна-да такомиллаштириш, хусусан, жиноий ва маъмурий жавобгарликнинг махсус турларини киритиш, бундай турдаги жиноятларга нисбатан енгиллаштирувчи меъёрларни бекор қилиш ҳамда жавобгарликни яна-да кучайтириш каби чораларни қўллашни тақозо этди. Шу муносабат билан Жиноят кодексида “Оилавий (маиший) зўравонлик” ҳолатлари учун алоҳида жавобгарлик чоралари белгиланмоқда. Эндиликда, оилавий муносабатдаги шахсларга нисбатан енгил тан жароҳати етказиш оилавий (маиший) зўравонлик сифатида баҳоланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга алимент тўлаш мажбуриятларини белгиловчи бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, алиментдан қарздорлиги бор шахсга нисбатан маъмурий қамоқ ёки жарима жазосининг тайинланиши алимент олувчининг (вояга етмаган шахс) аҳволини яхшиламаслиги сабабли ушбу тоифадаги қарздорларга ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий жалб қилиш тарзидаги маъмурий жазо тайинланмоқда. Бу ўз навбатида, алимент ундируви билан боғлиқ қарздорликларни камайтириш имконини беради. Шунингдек, алимент бўйича мажбуриятларга эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юборилмаслиги белгиланмоқда. Зеро, чет эл фуқаролари чиқариб юборилиши болаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясига салбий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга “шаҳвоний шилқимлик қилиш” тушунчаси ва жавобгарлик чоралари киритилмоқда. Хотин-қизларга ҳақоратомуз ва уларнинг нафсониятига тегиши мумкин бўлган гапларнинг айтилиши уларнинг қўрқув ва ҳадиксирашига сабаб бўлади. Бундан хавфсираган хотин-қизлар кўчага, жамоат жойларига чиқишдан тийилади, чиққанда эса бу қилмиш оқибатида оғир маънавий зарар олиб, руҳияти бузилар эди. Бу норма хотин-қизларнинг эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилади. “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга “таъқиб этиш” (сталкинг) тушунчаси киритилиб, таъқиб этганлик учун ҳам ҳимоя ордери берилиши мумкин. Мазкур нормаларнинг киритилиши хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликка учрашининг олдини олиш чораларининг самарадорлигини оширади. Мажлис якуни бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
04.04.2023 й.
|
|
“Жамиятда хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ўрганиш” мавзусида тадқиқот олиб борилди
Тадқиқот обекти сифатида 18–50 ёш оралиғидаги хотин-қизлар ва уларнинг ҳуқуқий маданияти даражаси олинди. Ўрганишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар: хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси;
15.03.2023 й. |
|
Куни кеча Сенатнинг Ҳотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди, унда сенаторлар, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, кўриб чиқилаётган масалалар бўйича масъул вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этди. манбаа: https://senat.uz/
09.03.2023 й. |
|
Сайлов жараёнида тенг иштирокчилик масалалари ташкилотчиларининг диққат марказида Бугун, 2023 йил 21 февраль куни Тошкент шаҳрида Марказий сайлов комиссияси ва Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) ҳамкорлиги доирасида сайлов қонунчилиги бўйича тармоқ аналитик билимлар базаси (АCЕ сайлов билимлари тармоғи) ресурсларига таянадиган BRIDGE дастури иштирокида сайлов ташкилотчилари вакиллари учун “Гендер тенглиги ва сайловлар” мавзусида ўқув семинари ўз ишини бошлади. http://www.saylov.uz
22.02.2023 й.
|
|
Жорий йилнинг 16 февраль куни Сенатнинг Ҳотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама этилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Сенаторлар, Қўмита экспертлари, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари жалб этилган тадбирда даставвал Қўмитанинг 2023 йилнинг I-ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди. 17.02.2023 й. |
|
Давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
14.02.2023 й. |
|
01.02.2023 й. |
|
2022 йилда хотин-қизлар ва гендер тенглик борасида қилинган ишлар натижалари қизғин муҳокама қилинди
Жорий йил 20 январь куни Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қўмитанинг 2022 йилдаги фаолияти ҳамда 2023 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширадиган устувор вазифалари ҳақида ахборот берилди. Мажлисда Қўмита аъзолари, доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Назорат-таҳлил фаолияти доирасида 7 та ҳудудда (Фарғона, Наманган, Андижон, Сирдарё, Тошкент, Навоий ва Хоразм вилоятлари) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш борасида ўрганиш ишлари олиб борилди ва ушбу масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. Уларда асосий эътибор хотин-қизларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш ва иш билан таъминлаш, ушбу йўналишда мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилди. “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ 44 вазирлик ва идораларда Қўмита экспертлари иштирокида гендер тенглик масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти ташкил этилиши ҳолати ўрганилди. Шунингдек, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси ва уни 2021–2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича ҳар чоракда тегишли вазирлик ва идоралар ахборотлари эшитиб борилди ҳамда ортда қолаётган бандлар ижроси бўйича тегишли кўрсатмалар бериб борилди. Хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини ошириш, раҳбар аёллар сафини янада кенгайтириш, етакчилик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида “Этакчи аёллари мулоқоти” платформаси ташкил этилиши таъминланди. Жамият муаммоларига бефарқ бўлмаган ва ўз тажрибасидан келиб чиқиб, масалаларга янгича ёндаша оладиган энг фаол етакчи аёлларни саралаш масалалари кўриб чиқилди ва мазкур платформага 14 та ҳудуддан жами 182 нафар аёл бириктирилди. Қўмита томонидан вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида 23 маротаба фуқаро қабули ўтказилиб, 620дан зиёд мурожаатлар эшитилди ва катта қисми ижобий ҳал этилди.
20.01.2023 й. |
|
«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови бўлиб ўтади
12.01.2023 й. |
|
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси театрда бўлди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жамоаси маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида Ўзбек миллий академик драма театрида бўлиб, "Ўзгалар дарди" спектаклини томоша қилди.
12.12.2022 й.
|
|
Эътироф 6 декабрь куни мономарказ фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги ПФ-243-сон Фармонига мувофиқ, "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги бир гуруҳ фаоллар ҳам тақдирландилар. Эсдалик нишонларни Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Умарова ва Яшнобод тумани ҳокими Б.Раҳмонқуловлар ўз эгаларига топширдилар. Қувонарлиси, тадбирда Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази директори А.Саттарова ҳам алоҳида эътироф этилди ҳамда мазкур эсдалик нишон Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Умарова томонидан топширилди. Ушбу мукофот билан Сизни чин юракдан табриклаймиз, ҳурматли Айгул Юсупбаевна. Ютуқларингиз бардавом бўлсин!
07.12.2022 й. |
|
Мамлакатимизда 2022 йилнинг 25-ноябридан 10-декабргача эълон қилинган “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида туркум тадбирлар ташкил этилмоқда. 2 декабрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида "Аёллар ҳуқуқларини таъқиб ва камситишлардан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий жиҳатлари" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингни инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқшунос, халқаро эксперт Дилфуза Куралова олиб борди. Семинар жараёнида халқаро ва миллий ҳуқуқ нормалари, оилада ва меҳнат жамоаларида ўзини ҳимоя қилиш усуллари, тазйиқ ва зўравонлик турлари бўйича маълумот берилди. Семинар иштирокчилари билан амалий машғулот ташкил қилинди. 02.12.2022 й.
|
|
Гендер тенгликка эришиш стратегияси бўйича комплекс чора-тадбирлар муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссияси, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси бўйича комплекс чора-тадбирлар очиқ муҳокамаси: таклиф ва тавсиялар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Сенати, БМТ ТД, вазирлик ва идоралар, ННТ ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова кириш сўзида сўнгги йилларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда уларнинг тенг иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси бўйича 2023 йилги комплекс чора-тадбирларнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчиларнинг ушбу йўналишлар бўйича таклиф ва тавсиялари эшитилди. Мазкур давра суҳбатининг асосий мақсади мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборат.
01.12.2022 й. |
|
#Давра_суҳбати #Навоий_Мономаркази Зўравонликсиз – фаровон ҳаёт сари Бугун 30 ноябрь 2022 йил Навоий шаҳри "Ишга марҳамат" Мономарказида 25 ноябрдан 10 декабргача “Зўравонликсиз оила – фаровон ҳаёт сари” шиори остида “Зўравонликка қарши 16 кун” туркум тарғибот кунлари муносабати билан “Зўравонликсиз – фаровон ҳаёт сари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Навоий вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Г.Х.Ўсарова, вилояти Бандлик бош бошқармаси Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши раиси С.И.Садирова, вилоят Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўлими бошлиғи Н.Ш.Эрмаматоваларнинг маърузаси эшитилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
01.12.2022 й. |
|
#Тақдирлаш Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси тасарруфида ташкил этилган Навоий шаҳри "Ишга марҳамат" Мономаркази «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг вилоят босқичида «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти)» номинацияси бўйича иштирок этиб фахрли 1 ўринни эгаллади. Тақдирлаш маросими жорий йилнинг 22 ноябрь куни Навоий вилояти "Маънавият ва маърифат" марказида бўлиб ўтди.
22.11.2023 й. |
|
Жорий йилнинг 31-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда АҚШ Тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги “Ҳуқуқий ислоҳотлар” дастури билан ҳамкорликда Гендер-ҳуқуқий экспертиза бўйича амалий қўлланма тақдимотига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
31.10.2022 й. |
|
Халқаро индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари Қўмитаси томонидан Жахон банкининг “Аёллар, бизнес ва конун (Wомен, Бусинесс анд тҳе Лаw) индексида Ўзбекистоннинг ўрнини яна-да яхшилаш”га бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 августдаги Фармонига асосан Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индекси Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатига киритилди ва унга масъул давлат органи этиб Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси белгиланди.
Бугунги кунда «Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ» индекси 190 мамлакатни қамраб олган бўлиб, 8 та (Ҳаракатланиш эркинлиги, меҳнат қилиш, меҳнат шароитлари, никоҳ, ота-оналик қилиш, тадбиркорлик, мулкка эгалик қилиш, пенсия) кўрсаткич бўйича мамлакатда эркаклар ва аёлларнинг иқтисодий имкониятлардан фойдаланиш салоҳиятлари ўртасидаги ҳуқуқий тафовутларни баҳолайди.
Ҳар бир кўрсаткич аёлнинг карерасидаги алоҳида босқични ифодалайди. Методика тадбиркорлар ва ходимлар сифатида аёллар учун ҳуқуқий муҳитнинг осон такрорланадиган ўлчови сифатида ишлаб чиқилган. Индекс маълумотларни оила, меҳнат ва жиноят қонунчилиги бўйича малакали респондентларнинг фикр-мулоҳазалари асосида янгилаб боради.
Айни вақтда мамлакатимиз Жаҳон банкининг «Аёллар, бизнес ва қонун» индексида 100 баллдан 70,6 балл тўплаб, 120-ўринни эгаллаб турибди.
Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 2 июндаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари тасдиқланган.
Унга кўра, Ўзбекистон “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида 2022 йилда 88,1 балл тўплаши керак бўлсада, бироқ мамлакатимизнинг айни вақтдаги кўрсаткичи 2020 йилдан буён ўзгармай келмоқда.
Қўмита томонидан юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, мамлакатимизнинг қатор рейтинг ва индексларда, шунингдек, Жаҳон Банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида ўрнини яхшилаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Хусусан, Жаҳон Банкининг “Аёллар, бизнес ва қонун” индексида 2022 йилги маълумотлар ва баҳолаш методологиясини манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда таҳлил қилиш, ушбу йўналиш бўйича 2021-2022 йиллар давомида қабул қилинган НХХни инвентаризациядан ўтказиш, маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш масалалари муҳимлигига эътибор қаратилди.
03.10.2022 й.
|
|
Хотин-қизларни зўравонликдан химоя қилиш ҳамиша эътиборда
Куни кеча Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.
Унда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш масалалари, ҳимоя ордерлари билан ишлаш, жабрланган аёлларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг руҳий аҳволини ўрганиш ва назоратга олинишини таъминлаш, уларни меҳнат бозоридаги юқори талабга эга касб-ҳунарга ўргатиш, “Ижтимоий маслаҳатхона”лар самарали ишлаш тизимини йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, шу билан бирга қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини ҳам билдирди.
18.10.2022 й.
|
|
Пробация ҳисобида турган ва миграциядан қайтган хотин-қизлар муаммолари ҳал этилди
Куни кеча Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Шарқ Юлдузи” маҳалласида Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова хориждан қайтган меҳнат мигрантларини ва пробация ҳисобида турган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масаласи бўйича учрашув ўтказди. Жараёнга Ички ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Халқ банки масъуллари, тегишли ташкилот ва муассаса ходимлари ҳам жалб этилди. Унда пробация ҳисобида турган ва миграциядан қайтган хотин-қизлар қатнашиб, ўзларини ташвишга солаётган масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Уларга иш билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш, суд қарори ижроси, уй-жой масаласи ва бошқа масалалар бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Бир неча мурожаатлар Қўмита раиси томонидан жойида ҳал этилди. Жумладан, фуқаро М.Йўлдашева Зўриқиш стенокардияси ИИИ-фунционал синфи, гипертония касаллиги ИИ-даражаси ташхиси билан даволанишга ёрдам сўради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими масъуллигида фуқаро шаҳар клиник касалхонасида даволаниши учун ордер олишда амалий ёрдам берилди.
Шунингдек, иш сўраб мурожаат қилган Г.Ваҳобова маълумоти ўрта-махсус, касби ҳайдовчилик бўлганлиги сабабли туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига йўналтирилди ва иш билан таъминланиши назоратга олинди. Ёлғиз аёл Д.Халикова доимий рўйхати ва уй-жойи юқлиги инобатга олиниб, оилавий ётоқхонага жойлаштирилди ва доимий рўйхатга қўйиш чоралари кўрилди.
Судланганлик ҳолатини тугатиш юзасидан мурожаат қилган Н.Комилова ва М.Юлдашевага ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўмита раиси томонидан мурожаатларни тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳамда тегишли чоралар кўриш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳудуддаги масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, суҳбат давомида кўриб чиқилган мурожаатлардаги масалалар ижроси устидан Қўмита назорати ўрнатилди.
15.09.2022 й. |
|
Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам албатта бахтли бўлади
Шавкат Мирзиёев
Кейинги йилларда мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари ва уларнинг натижаларидан барчамиз яхши хабардормиз.Ўзбекистон дунёга кенг очилмоқда, барча йўналишда халқаро алоқаларимиз мустаҳкамланиб, шунга мос равишда иқтисодиётимиз юксалмоқда, маънавий қадриятларимиз тикланмоқда. Бугунги замон тақозосидан келиб чиқиб,Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча жабҳасида ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилмоқда, тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйилди. Миллий парламентнинг мана шу жараёнларда бевосита иштирокини таъминлаш, унинг роли ва нуфузини изчил ошириб бориш мақсадида энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий вазифаларни ҳал этишдаги ваколатлари сезиларли даражада кенгайди. Мамлакатимиз Президентининг сиёсий иродаси туфайли амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар ўз ўрнида миллий парламентимизнинг нафақат давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллиги, балки дунё миқёсидаги обрўсининг ошишига ҳам хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунда парламентимиз кўплаб халқаро ташкилотлар, жумладан, Парламентлараро Иттифоқнинг фаол аъзоси сифатида ўз ваколати доирасида энг долзарб масалаларга доир таклиф ва тавсияларни илгари суриб келмоқда. Хабарингиз бор, ўтган йили Вена шаҳрида бўлган Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммитида мазкур форматдаги навбатдаги 14-саммитни Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қилинган эди. Юқори нуфузга эга бўлган ушбу анжуманнинг МДҲ ҳудудида илк бор Ўзбекистонда ўтказилаётгани мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда жамиятни демократлаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланаётганига яна бир ёрқин мисолдир. Жорий йилнинг 8-9-сентябр кунлари пойтахтимизда “Парламентнинг етакчи роли: яна-да самарали барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда хавф-хатарни баҳолаш” деган мавзуда бўлиб ўтадиган саммитда дунёда юзага келган бугунги вазиятдан келиб чиқиб, энг долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак, нуфузли анжуман доирасида CОВИД-19 пандемияси ва у келтириб чиқарган инқирозлар жараёнида гендер тенгликни кафолатлаш, барқарор ривожланиш ва фаровонликни таъминлаш, иқтисодиётни тиклашда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш борасида парламентлар учун устувор бўлган вазифалар ҳамда аниқ саъй-ҳаракатлар йўналишлари белгилаб олинади. Тошкент саммитида БМТ, Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси, МДЎ Парламентлараро Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 22 та давлатдан 140 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Албатта, мана шундай юқори нуфузга эга бўлган шахслардан таркиб топган делегация айни анжуманнинг муваффақиятини таъминлашга хизмат қилади. Нима учун мазкур халқаро саммитга мезбонлик қилиш Ўзбекистонга берилди? Юқорида айтиб ўтилганидек, аввало, юртимизда сўнгги йилларда жадал олиб борилаётган туб ислоҳотлар, уларнинг ҳаётдаги амалий натижалари халқаро ҳамжамият томонидан қизиқиш билан қабул қилинмоқда, қисқа муддатда тўпланган тажрибалар ўрганишга муносиб деб топилмоқда. Жумладан, гендер тенгликни таъминлаш, жамиятда хотин-қизларнинг қадрини, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жабҳалардаги фаоллигини ошириш бўйича мисли кўрилмаган ишлар бажарилди. Аслида ўзбек халқи азалдан аёлга, онага ва қизларга ҳамиша энг эзгу инсоний туйғулар, орзу-ниятлар билан, уларга ҳаётимиз давомчилари сифатида муносабатда бўлиб келган. Айни чоғда ушбу қадриятлар асосида хотин-қизларга ҳурмат, уларни эъзозлаш, қизлар тарбияси ҳамда опа-сингилларимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва иштирокини мустаҳкамлаш каби ишлар янгича мазмунда, кенг миқёсда давом этмоқда. Муҳими, бу борада белгиланаётган чора-тадбирлар қоғозда қолиб кетмасдан, тез орада хотин-қизлар ҳаётида ўз амалий натижаларини намоён этмоқда. Айниқса, пандемия кутилмаган инқирозни келтириб чиқарган, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга путур етказаётган ҳамда бутун дунёда камбағаллик, тенгсизлик ва ночорликни кучайтираётган бир пайтда бундай чоралар ниҳоятда зарур. Қолаверса, пандемиядан сўнг жаҳон иқтисодиётининг тикланиш жараёни ҳали-ҳануз беқарорлигича қолмоқда, бунга дунёда рўй бераётган турли низолар, урушлар ҳам жиддий тўсқинлик қилмоқда. Прогнозларга кўра, келгуси йилларда кўпчилик мамлакатлар катта бюджет тақчиллигига ҳам дуч келишлари мумкин. Модомики шундай экан, барча давлатларнинг ҳукуматлари билан бир қаторда, парламентлари ҳам ушбу муаммоларни ҳал қилишга тайёр бўлиши талаб этилади. Шу маънода, бугун парламентлар, агар улар инқирозлардан олинган сабоқларга таянган, келажакдаги хавфларни олдиндан тахмин қилгани ҳолда, барча учун барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қодир энг самарали институтларга айланишни истар экан, кучли, инклюзив бўлиши ва гендер жиҳатларни ҳисобга олиши сув ва ҳаводай зарур. Мана шундай хулосалардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтиришга ҳам катта эътибор берилмоқда. Бу Ўзбекистоннинг хотин-қизларни ҳар қандай камситишдан ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя қилишни таъминлайдиган асосий халқаро ҳужжатларга қўшилганида ва бошқа кўплаб эзгу саъй-ҳаракатлар мисолида ҳам яққол кўриниб турибди. Сўнгги йилларда халқаро меъёрлар ва стандартларга асосан, мазкур соҳага доир 40 та қонун ҳужжати, жумладан, 2 та қонун, Президент ва Ҳукуматнинг 36 та Фармон ва қарорлари қабул қилинди. Маълумки, ҳар қандай мамлакатда гендер тенглик қанчалик таъминланганлиги хотин-қизларнинг давлат бошқарувида энг юқори поғоналарни эгаллаган ўрни билан ҳам белгиланади. Нега деганда, уларнинг мамлакат тақдири билан боғлиқ муҳим қарорлар қабул қилинадиган давлат идораларида етарлича вакилликка эга бўлиши, хотин-қизларнинг манфаатлари шунчалик самарали илгари сурилиши ва мазкур ҳужжатларда амалда ўз аксини топишида катта рол ўйнайди. Парламентлараро Иттифоқ маълумотига кўра, унга аъзо 130 давлат ичида Ўзбекистон мазкур кўрсаткич бўйича 45-ўринни эгаллаган. Давлатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйишда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш масалалари ҳамиша долзарб вазифа сифатида кун тартибидан жой олмоқда. Президентимизнинг 2019-йил 7-мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини яна-да кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия тузилганидан кейин бу борадаги ишлар янгича суръат олди. Ўтган қисқа вақт мобайнида комиссия томонидан ҳамкор тузилмалар кўмагида мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш, оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклига барҳам бериш бўйича умумеътироф этилган халқаро нормаларни миллий қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилиш ва аёллар ҳуқуқий маданиятини ошириш йўналишларида қатор эзгу ишлар рўёбга чиқарилди. Хусусан, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қонунларга мувофиқлаштирилди. Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди. Қатор нуфузли халқаро ташкилотлар билан биргаликда халқаро форум ва анжуманлар, “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида акциялар мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда. Шунингдек, аёллар бандлигини таъминлашга янги ёндашув доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда юртимизнинг 14 та ҳудудида Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ташкил этилди. Муҳими, ҳозирги кунга қадар бу марказлар томонидан юзлаб опа-сингилларимиз ўзларининг тадбиркорлигини йўлга қўйиб, катта ютуқларга эришиб келмоқда. Комиссиянинг хотин-қизларнинг бошқарув, бизнес ва тадбиркорлик соҳаларидаги иштирокини кенгайтириш, оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантириш орқали иш билан таъминлаш йўналишларидаги фаолияти ҳам эътиборга молик. Бундан ташқари, комиссия томонидан миллий ва халқаро стандартлар асосида 2030 йилга қадарЎзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қабул қилингани ва унда мамлакатимизда аёллар ва эркаклар учун ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳада тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш мақсадлари қамраб олингани ҳам халқаро ҳамжамият томонидан илиқ кутиб олинди. Албатта, буларнинг барчаси сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолимизнинг қарийб ярмини ташкил этадиган аёлларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, истеъдоди ва қобилиятини юзага чиқариш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш давлат сиёсатида амалда устувор аҳамият касб этаётганидан дарак беради. Ҳозирги кунда “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида мамлакатимизда изчил давом этаётган янги ислоҳотлар жараёнида ҳам хотин-қизларга эътибор масаласи устувор аҳамият касб этмоқда. Энг муҳими, олиб борилаётган ишлар нафақат бугун долзарб бўлиб турган масалаларни ҳал этишга, балки истиқболда бу борада юзага келиши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бунга бир мисол сифатида ҳозирда ҳаётимизга чуқур сингиб бораётган “Аёлларга илм бериш — жамиятни илмли, маърифатли ва салоҳиятли қилиш” деган мезон асосида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг амалий натижасини келтириш мумкин. Тасаввур қилинг, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан биргина 2021 йилда 190 минг нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди, 2 минг нафар қиз алоҳида грант асосида олий ўқув юртларига қабул қилинди, 1,8 минг талаба қизга шартнома маблағлари тўлаб берилди. Натижада ўтган йили хотин-қиз талабалар 2016 йилдаги 38 фоиздан 60 фоизга етди. Бу, албатта, бизнинг ортимиздан замонавий билим ва касбларни эгаллаган, янгича дунёқараш ва ўзининг мустаҳкам ҳаётий позициясига эга бўлган хотин-қизларнинг катта армияси келаётганидан дарак беради. Улар эртага жамиятимизга янги нафас, мамлакатимиз тараққиётига янги тўлқин бахш этади. Бизнинг вазифамиз уларни мана шундай улуғвор ишларга руҳлантириш, салоҳият ва имкониятларини тўлиқ ишга солишида яқиндан кўмак беришдан иборат. Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг “Аёл бахтли бўлса, оила ва жамият ҳам албатта бахтли бўлади. Шунинг учун ҳам барчамиз — Президентдан тортиб энг қуйи бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар ана шу олий мезонга амал қилиб ишлашимиз зарур. Шундагина халқимиз ҳам, Яратган ҳам биздан рози бўлади”, деган сўзлари бизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларимизда дастуриламал бўлиб келаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Ишонамизки, Парламентлараро Иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг Тошкент саммити ҳам бизнинг мана шу йўналишларда олиб бораётган ишларимизни яна-да кенг кўламда давом эттириш, бу борадаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш ҳамда мамлакатларимиз барқарор тараққиёти, халқларимиз фаровонлигини таъминлашга аёлларни яна-да кенгроқ сафарбар этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни самарали амалга оширишга хизмат қилади.
Танзила НОРБОЕВА, Олий Мажлис Сенати Раиси
06.09.2022 й. |
|
Аҳоли бандлигини таъминлаш оила фаровонлигига хизмат қилади
Жорий йилнинг 27 август куни Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова ҳамда Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маруфова Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган Кунлик меҳнат маркази фаолияти билан танишди. Сенаторлар ўрганишлар давомида марказда яратилган шарт-шароитларга эътибор қаратди.
Таъкидланганидек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тегишли шартлар асосида марказ фаолиятини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш бўйича танлов эълон қилинган. Унга кўра, танловда ғолиб бўлган хусусий корхона томонидан Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчаси 106-уйда Кунлик меҳнат маркази ташкил этилди.
Сенаторлар марказ очилиши маросимида иш берувчи ва иш изловчиларга буюртмалар қабул қилиш учун “Cалл марказ”, иш изловчиларни иш жойига транспортда етказиш учун 2 та “Дамас” автомобили, ишчилар учун 30 кишилик ётоқхона, меҳнат қуроллари, иш берувчи ва фуқароларга маълумот олиш учун “Arbait.uz” веб-портали, шахсий ҳимоя воситалари, овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд эканлигига гувоҳ бўлдилар.
Шунингдек, сенаторлар марказда фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.
30.08.2022 й. |
|
“Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ҳақида
Олий Мажлис Сенати ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биргаликда ҳар бир ташкилотда гендер тенгликни таъминлашга каратилган сиёсатни шакллантириш, ташкилотлар фаолиятига гендер ёндашувларни жорий этиш, гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш мақсадида “Гендер тенглик фаоли” миллий танловини эълон қилади.
Танловнинг асосий номинациялари: “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) давлат органи (ташкилоти)”; “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти)”; “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)”; “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокимлиги”; “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик”; “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ”; “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субекти”.
Танловнинг қўшимча номинациялари: “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ-дастур”; “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган “Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал”; “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр”.
Танлов учун ариза ва зарур ҳужжатлар тўплами gendertenglikfaoli2022@mail.ru электрон манзили орқали жорий йилнинг 7-сентябрдан – 15-ноябрига қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун телефон: (0371) 202 10 76 26.08.2022 й. |
|
Форум ўз ишини бешта сессия доирасида давом эттирди
Жорий йилнинг 19 август куни Тошкент шаҳрида ўтган ШҲТнинг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бешта сессия доирасида ўз ишини давом эттирди.
Жумладан, форумнинг биринчи сессиясида ижтимоий ва сиёсий ҳаётда муҳим рол ўйнайдиган қарорлар қабул қилишда хотин-қизларнинг иштироки муҳокама қилинди.
Мазкур сессия ишини Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова олиб борди.
Унда ШҲТга аъзо мамлакатлар парламентларининг аёл аъзолари, сиёсий ва жамоат арбоблари, фуқаролик жамияти вакиллари гендер сиёсати, тажриба ва истиқболлар, ШҲТга аъзо давлатларнинг Хотин-қизлар форуми реал ҳолатини муҳокама қилдилар.
Иккинчи сессия “Аёллар тадбиркорлигининг ШҲТ мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси”га бағишланди. Ушбу сессияни Россия Федерацияси Давлат Думасининг Давлат қурилиши ва қонунчилик қўмитаси раисининг ўринбосари Сардана Авкцентева олиб борди.
Сессияда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштироки, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, форумнинг учинчи сессияси “Инновациялар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш: ШҲТ мамлакатлари жамиятларининг барқарор ривожланишини таъминлашнинг муҳим омили” мавзусига бағишланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳлохон Турдиқулова модераторлик қилган ушбу сессияда иқтисодиётни ривожлантириш масалалари, бу борада аёлларнинг тутган ўрни, савдони рақамлаштириш, инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари иштирокчилар диққат марказида бўлди. Тўртинчи сессияда эса ШҲТ мамлакатларининг барқарор ва инклюзив ривожланишида хотин-қизларнинг роли кўриб чиқилди. Унда Қирғизистон Республикаси меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазири ўринбосари Жанил Алибаева модераторлик қилди. Форумнинг сўнгги, бешинчи сессиясида эса пандемия таҳдидларини енгиб ўтишда гендер омилининг ҳиссаси муҳокама қилинди. Уни Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати Ляззат Сулеймен олиб борди. Ушбу сессия давомида пандемия даврида вужудга келган қийинчиликларни енгишда аёллар жамоат ташкилотлари ҳиссаси, коронавирусга қарши курашишда Қозоғистон олима-аёллари қўшган ҳиссаси, пандемияга қарши курашишда юзага келаётган янги муаммоларни бартараф этишда тожик аёлларининг роли қизғин муҳокама қилинди. Сессиялар якунида ўзаро фикрлар алмашиниб, муҳокама қилинган масалалар юзасидан доимий ҳамкорлик ишларини олиб боришга келишиб олинди.
19.08.2022 й. |
|
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди
Шу йилнинг 18-19 август кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди. Унда ташкилотга аъзо 8 та давлат, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон тўғридан-тўғри, Ҳиндистон ва Хитойнинг етакчи хотин-қизлари эса онлайн тарзда иштирок этди. Форумни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева кириш сўзи билан очар экан, ШҲТ ўтган 21 йил давомида узоқ эволюцион йўлни босиб ўтганини, минтақада хавфсизликни таъминлаш ва барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш масалаларида самарали тузилма сифатида ўзини намоён қилганини, ташкилотнинг халқаро майдондаги роли ва ўрни ортиб бораётанини алоҳида таъкидлаб ўтди. ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматларининг ташаббуслари, хотин-қизлар ҳаракати ва ташкилотларининг фаол иштироки туфайли кейинги йилларда ШҲТ доирасида аёллар ҳамкорлик имкониятлари яна-да кенгайди. Уларнинг фаол мулоқоти, шу жумладан, ШҲТ Хотин-қизлар форуми йўлга қўйилди. Тадбирда иштирокчилар томонидан кейинги йилларда аёллар тенг ҳуқуқлилиги, сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишдаги тўлақонли иштироки мамлакатлар иқтисодий ривожланиши ҳамда ШҲТга аъзо давлатларда жамиятни демократлаштириш ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим шарти сифатида қаралаётгани қайд этилди. Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бу борадаги саъй-ҳаракатлар яна-да жадаллашди. Хусусан, мамлакатда гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Мазкур йўналишдаги ишлар “Ҳеч бир аёл давлат ва жамият эътиборидан четда қолмайди” деган қатъий тамойил асосида барча соҳаларда ташкил этилди. Жумладан, 40 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (2 та қонун, 36 та Президент фармон ва қарорлари ҳамда ҳукумат қарорлари) қабул қилинди. Ўзбекистон БМТ билан ҳамкорликда “Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти” платформасини йўлга қўйди. Натижада минтақада хотин-қизлар ўртасида ҳамкорлик алоқалари кучайтирилиб, чинакам дўстлик ришталари ўрнатилди. Қайд этилганидек, форум Барқарор ривожланиш мақсадларидаги энг муҳим йўналишлардан бири, яъни гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича ШҲТ давлатларининг ўзаро ҳамкорлигини яна-да ривожлантириш ва тажриба алмашиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш, ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Анжуманда маърузачилар ташкилотга аъзо давлатларнинг бу каби ўзаро алоқалари аёлларнинг ШҲТ фаолиятида муносиб иштирокини яна-да қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Форум бешта сессия доирасида ўз ишини давом эттирди. Якунда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни яна-да фаоллаштириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ўзаро муносабатларни кенгайтиришда хотин-қизлар салоҳиятини сафарбар этиш, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги ҳамкорлик, ШҲТ маконида инсонпарварлик ғояларини мустаҳкамлашга асос бўлувчи қўшма коммюнике қабул қилинди.
19.08.2022 й. |
|
Бугун 19-август куни Тошкент шаҳрида ШҲТнинг навбатдаги Хотин-қизлар форуми бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Покистон давлатларидан етакчи хотин-қизлар тўғридан-тўғри пойтахтимиздан, Хитой ва Ҳиндистон вакиллари эса онлайн тарзда иштирок этмоқда.
19.08.2022 й. |
|
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 12 август куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда Миллий комиссия аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борган мажлисда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида 2022 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, соҳа бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида сўз юритилди.
Қайд этилганидек, соҳага доир қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш ҳамда қонунчилик базасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ишлари изчил давом эттирилди. Хусусан, 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, яъни 3 та қонун, 1 та Президент фармони ва 4 та қарори қабул қилинди ва амалиётга татбиқ этилди.
Шунингдек, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисида”ги 167-сонли Конвенсияси ратификация қилинди. Мазкур конвенсиянинг ратификация қилиниши қурилиш соҳасига меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилиши таъкидланди.
Бу йўналишдаги ишларни яна-да такомиллаштириш мақсадида Халқаро меҳнат ташкилотининг соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида меҳнат муносабатларини тартибга солишни назарда тутадиган тегишли конвенсияларини ратификация қилиш масалалари Миллий комиссия аъзолари томонидан ўрганилаётгани қайд этилди.
Таъкидланганидек, Миллий комиссия томонидан мамлакатимизда соҳа бўйича амалга оширилган ислоҳотларни халқаро ҳамжамият диққат эътиборига етказиш ҳамда мамлакат имижини кўтариш мақсадида қатор халқаро тадбирлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди ва аниқ натижаларга эришилди.
Таъкидланганидек, АҚШ Давлат департаменти томонидан 2018- йилда эълон қилинган “Одам савдоси бўйича йиллик ҳисобот”да Ўзбекистон қуйи 3-даража давлатлари қаторидан 2-даражадаги давлатларнинг “назорат рўйхатига” ўтказилган эди. Яқинда эълон қилинган навбатдаги ҳисоботда эса 2021- йилдаги каби халқаро стандартларни тўлиқ бажариш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошираётган давлатлар (2- тоифа) рўйхатида ўзгаришсиз қолдирилди.
Ҳисоботда Ўзбекистонда пандемия шароитида одам савдосига қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юқори баҳоланган. Хусусан, одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, шу жумладан, фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб қилган расмийларни аниқлаш ва уларни жазога тортиш, пахта теримига фуқароларни мажбурий жалб қилиш ҳолатларининг кескин қисқарганлиги, одам савдоси қурбонлари учун бошпаналар ташкил қилишга маблағ ажратиш масаласига катта эътибор берилганлиги алоҳида қайд этилган.
Тадбирда АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган Жаҳонда одам савдоси тўғрисидаги йиллик маъруза ҳамда унда Ўзбекистон эътибор қаратиши лозим бўлган масалалар юзасидан билдирилган тавсиялар муҳокама этилиб, мазкур тавсияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.
Маълумки мамлакатимизда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилинди. Бу ўз навбатида ўзбек пахтасининг жаҳон бозорига чиқиш имкониятини яна-да кенгайтирди.
Бугунги кунда пахта-тўқимачилик соҳасидаги кўплаб йирик бренд корхоналарнинг вакиллари юртимизга ташриф буюриб, ушбу соҳага инвестиция киритиш истагини билдирмоқда. Шу билан бирга тўқимачилик корхоналарида техник ва ишлаб чиқариш стандартларини халқаро даражага мослаштириш нуқтаи назаридан таклифларини ҳам бермоқда.
Шу муносабат билан, Миллий комиссияси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон тўқимачилик саноатига халқаро техник стандартларни ва ишлаб чиқариш талабларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси муҳокама этилди. Таъкидланганидек, мазкур “Йўл харитаси”да тўқимачилик корхоналарида техник ва ишлаб чиқариш стандартларини халқаро даражага мослаштириш, халқаро бренд ва йирик компанияларнинг маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишга, пахта-тўқимачилик саноатидаги корхоналаримиз фаолиятига халқаро тан олинган меҳнат, ишлаб чиқариш, техник ва бошқа стандартларни кенг татбиқ қилишга қаратилган 20 га яқин тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Мажлисда Миллий комиссия таркибидаги Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияга раҳбарлик қилаётган Ички ишлар вазирлиги ҳамда Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияга раҳбарлик қилаётган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборотлари ҳам эшитилди. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Миллий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
12.08.2022 й.
|
|
Олий Мажлис Сенати, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ҳамда Фанлар академияси Тарих институти ҳамкорлигида “Ўзбек хотин-қизларининг давлатчилик тарихимиздаги ўрни ва хизматлари” мавзусида илмий йиғилиш ўтказилди.
Унда сенатор ва депутатлар, ҳукумат вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбар аёллари, Фанлар академияси Тарих институти, “Ўзархив” агентлиги, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги фаол хотин-қизлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Анжуманни Олий Мажлис Сенати Раиси – Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Нарбаева кириш сўзи билан очиб берди.
Бугунги кунда хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда фаоллигини ошириш ҳар қачонгиданда кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, 2022 – 2026- йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 69-мақсади “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш” деб белгиланган.
Албатта, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларда ўз аксини топган ушбу эзгу мақсадларни амалга ошириш, энг аввало, уч минг йиллик ўзбек давлатчилиги тарихида аёлларимизга бўлган муносабат, турли даврлар ошиб сақланиб қолган хотин-қизларни қадрлаш ва эъзозлаш билан боғлиқ бўлган миллий тарбия, урф-одат ҳамда анъаналаримизни чукур ўрганиш, хотин-кизларнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги ўрни ва хизматларини халқимиз орасида кенг тарғиб этишни тақозо этади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев миллий онгни тарбиялаш, замонавий билимларни ўзлаштиришда тарих фанининг алоҳида ўрни борлигини доим таъкидлаб келадилар.
Ғурур билан таъкидлаш мумкинки, ўтмишда давлат бошқаруви, ҳарб иши, юрт ҳимояси, мулкчилик, қурилиш, ишбилармонлик, ҳомийлик, таълим-тарбия, адабиёт, диний соҳаларда ўзбек аёллари кўрсатган фаолият унча-мунча халқ ва давлат тажрибасида учрамайди. Буни сўнгги беш-олти йил ичида жадал ривожланишни бошдан кечираётган тарих фанида қўлга киритилаётган илмий натижалар исботламоқда.
Ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон Миллий архивда сақланаётган ноёб вақф ҳужжатлари намойиши ташкил этилди. Мазкур вақф ҳужжатлари Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонлиги даврида яшаган турли тоифа аёллар томонидан мадраса, мактаблар фаолияти ва бошқа эзгу маърифий амалларга атаб ўз бойликларини хайр-эҳсон қилинганини тасдиқлайди. Шунингдек, Ўзбекистон кино, фото ва овозли ҳужжатлар Миллий архивида сақланаётган суратлар кўргазмасида ўзбек миллий либос ва тақинчоқлари, ҳунарманд, санъаткор, ижодкор ва бошқа соҳа аёлларининг иш жараёндаги тасвирларидан иборат фотокўргазма, архив манбалари аёлларимизнинг давлатчилик тарихида тутган ўрни ва мавқеини ҳужжатли асосда ифодалаб беради.
Тадбирда ўзбек аёлининг қадр-қиммати, қадимги ашёвий манбаларда акс этган аёл тимсоли, хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ўрни, кийиниш маданияти, зеб-зийнатлар ва уларнинг фалсафаси, Қўқон маликаси, Минг ойим ва унинг келини Нодира-бегимнинг маърифат, иқтисодий ҳаёт ва давлат бошқарувдаги фаолияти, турли манбаларда хотин-кизлар томонидан ижтимоий ҳаёт, маорифни тараққий этишида амалга оширган ҳомийлик, бунёдкорлик ишлари, янгича фикрловчи жадид аёлларининг матбуотдаги чиқишларига оид маълумотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунлари бўйича тавсиялар қабул қилинди.
09.08.2022 й. |
|
30 июль Бутунжаҳон Одам савдосига қарши кураш куни муносабати билан, Навоий шаҳри "Ишга марҳамат" Мономарказида "Биз - одам савдосига қаршимиз" шиори остида ташкил этилган тадбирдан видеоролик...
01.08.2022 й. |
|
#Одам_савдосига_қарши_кураш_куни
30-июль Бутунжаҳон Одам савдосига қарши кураш куни муносабати билан, Навоий шаҳри "Ишга марҳамат" Мономарказида "Биз - одам савдосига қаршимиз" шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди ҳамда тингловчилар томонидан шеърлар ўқиб берилди. Тадбирда Мономарказ ходимлари ва тингловчилари фаол иштирок этдилар.
01.08.2022 y. |
|
Вазирликда меҳнат фаолиятида ходимлар саломатлигига хавф солувчи ҳолатларни олдини олиш, COVID-19 вирусининг янги туридан ҳимоя қилиш мақсадида полимераз занжир реакцияси (ПЗР) тести ўтказилди.
27.06.2022 й. |
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритилаётгани муносабати билан 2022 йил 8 июн куни соат 8:30да “Маҳалла” телеканалининг “Маҳалла тонги” кўрсатувида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курслари профессори, юридик фанлар доктори Бобоқул Тошев ва ТДЮУ Ихтисослаштирилган Филиали Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, ю.ф.н. Гулнора Худайбердиевалар Конституция моддаларига киритилиши лозим бўлган таклифлари билан жонли эфида иштирок этишди. |
|
БИЛАСИЗМИ? - Аёллар эркаклар билан бир хил ишни бажарганликлари учун эркакларга тўланадиган ҳар бир доллар қийматининг атиги 77центи миқдорида иш ҳақи олишади, холос. меҳнатга ҳақ тўлаш борасидаги бу тафовут болали аёллар учун янада каттароқдир. - ҳозирги ривожланиш суръатларида меҳнатга ҳақ тўлаш борасидаги глобал гендер тафовутни бартараф этиш учун 70 йил вақт керак бўлади. - aёллар асосан барқарор характер касб этмаган, паст малакали, кам маош тўланувчи ишларда банддирлар. шу билан бирга, улар қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган масъул лавозимларни етарли даражада эгаллашмаган. - аёллар ҳақ тўланмайдиган уй юмушлари ва бола парваришида ҳам эркакларга қараганда 2,5 баробар кўп ишларни бажаришади. - БМТнинг 2021 йилдаги маълумотларига кўра, ўтган йили бутун дунё миқёсида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича гендер тафовут 23% ни ташкил этган. манба: https://www.un.org/ru/observances/equal-pay-day |
|
Спортни сев, спорт билан яша! Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни яна-да ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 2022 йилнинг 4 июнь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида Тошкент шаҳридаги ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказида катта спорт мусобақалари ўтказилди. Спорт мусобақаларида вазирлик марказий аппарати ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари фаол иштирок этдилар. Мусобақа иштирокчилари спортнинг волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат, шашка, бадминтон, футбол, велоспорт турларида ўз маҳоратларини кõрсатдилар. Тадбирнинг фаол иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари—Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Маҳкамова бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
|
|
Парламент сўрови натижалари экспертлар иштирокида дастлабки тарзда муҳокама қилинди
2022 йил 23 май куни Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мажлисда Сенатнинг йигирма олтинчи ялпи мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар дастлабки тарзда муҳокама этилди. Хусусан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги, “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги, “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир. Дастлаб мажлис иштирокчиларига “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти, хусусан, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат хизматчиларининг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсиш кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш ҳақида кенг тушунтиришлар берилди. Мажлисда сенаторлар томонидан ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини кучайтириш борасида қонун даражасида ҳал этиш муҳим аҳамият касб этиши айтилиб, ҳудудларда ер участкаларини олиб қўйиш билан боғлиқ муаммоли ҳолатлардан мисоллар келтирилди. Шунингдек, енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Ҳукуматнинг тақдим этган маълумотномасида бу борада бир қатор ишлар амалга оширилгани қайд этилган. Жумладан, соҳада ишчи-ходимлар, хусусан, хотин-қизлар учун зарур меҳнат шароитларини яратиш масалаларида республикадаги 1 300 та енгил ва чарм-пойабзал саноати корхоналарида халқаро стандатлар жорий этилган.
Тўқимачилик саноати ташкилотлари 8 ва 10 хавфлилик синфи ва чарм саноат ташкилотлари 5, 6, 8, 10 ва 13 хавфлилик синфларига мослиги аниқланган. Шунингдек, муносиб меҳнат шароитларини яратиш мақсадида меҳнат шароитларини баҳолаш бўйича жами 105 та ташкилотнинг 2 485 та, шу жумладан, чарм саноатининг 3 та ташкилотида 65 та иш ўринлари аттестацияси ўтказилган. Шу билан бирга, сенаторлар томонидан парламент сўровида айрим бандлар юзасидан етарли даражада тушунтириш ёки муносабат билдирилмаганлиги қайд этилди. Мажлисда меҳнат жамоаларида гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолиятини ўрганиш бўйича дастлабки натижалар муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан барча вазирлик ва идораларда гендер тенглик масалалари бўйича маслаҳат кенгашлари фаолияти ташкил этилиши белгиланган. Мажлисда меҳнат жамоаларида маслаҳат кенгаши фаолиятини янада кучайтириш, иш берувчиларнинг аёллар ҳамда эркакларга тенг имкониятлар ва шароитлар яратиш борасидаги масъулиятини ошириш, раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш, ишига муносиб хақ тўлаш, рағбатлантириш ва ушбу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди. https://senat.uz/uz |
|
15-май - Халқаро оила куни Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради. БМТ Бош Ассанблеясининг 1993-йил 15-май кунидаги резолюциясига асосан ушбу кун бутунжаҳон оила куни (Интернатионал Дай оф Фамилиес) деб эътироф этилган. Оилангиз ҳамиша фаровон бўлсин! |
|
13 май куни 1-Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилган Маслаҳат кенгаши фаолиятини ўрганилди. Ишчи гуруҳ аъзолари тегишли ҳужжатларни ўрганиш билан бир қаторда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Вазирликда фаолият юритаётган техник ходимлар билан суҳбатлашдилар. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсияларни бердилар.
|
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари Қўмитаси томонидан шакллантирилган Ишчи гуруҳ аъзолари давлат идораларида тузилган Маслаҳат кенгаши фаолиятини ўрганишни давом этмоқда. 12 май куни 1-Ишчи гуруҳ аъзолари Халқ таълими вазирлигида ташкил этилган Маслаҳат кенгаши фаолиятини ўрганди. Ишчи гуруҳ аъзолари тегишли ҳужжатларни ўрганиш билан бир қаторда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Вазирликда фаолият юритаётган ходимлар билан суҳбатлашдилар ва тегишли тавсиялар бердилар.
|
|
Сенат Ишчи гуруҳи томонидан давлат идораларида Маслаҳат кенгаши фаолияти ўрганилмоқда. 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сифатида маъқулланди.
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли Жорий йилнинг 13 апрель куни пойтахтимизда “Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли” мавзусидаги иккинчи форум бўлиб ўтди. Тадбир Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳамда ЕХҲТ билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда сенаторлар ва депутатлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, халқаро ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Форумда хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини фаоллаштириш, уларни давлат бошқаруви идораларида қарорлар қабул қилиш даражасида ишлашига эришишга оид таклиф ҳамда фикр-мулоҳазалар билдирилди.
|
|
|
|
|
|
Хотин-қизлар учун улкан имкониятлар белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 март куни хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Халқимиз тарихида буюк алломалар, жаҳонгир боболаримиз қаторида, бундай инсонларни дунёга келтириб, тарбиялаган, улуғвор ишларга руҳлантирган фозила аёллар ҳам кўп бўлган. Бугун ҳам хотин-қизларимиз фарзанд тарбиясида, турли соҳаларда, маҳаллаларда фидойилик кўрсатмоқда. Уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида сўнгги йилларда бир қатор қонунлар, фармон ва қарорлар қабул қилинди. 2021 йилда аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 200 мингдан зиёд лойиҳаларга 2 триллион сўм кредит ва субсидиялар ажратилиб, 320 минг хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. 190 минг нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилди. 4 мингдан зиёд хотин-қизларга уй-жой тўловининг бошланғич бадалига маблағ ажратилди. 2 минг нафар қиз алоҳида грант асосида олий таълимга қабул қилинди. Натижада, ўтган йили олий ўқув юртларига кирган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Умуман, 2020 йилдан бошлаб, “Аёллар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, унга киритилган 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак берилган. Йиғилишда бу борадаги навбатдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Ҳозирги кунда “Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қиз рўйхатда турибди, улардан 200 минг нафари ишсиз. Аёллар ўртасида жиноятчилик, оилада зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари, афсуски, ҳали ҳам бор. Давлатимиз раҳбари бу муаммоларни ҳал этишда маҳалла фаоллари, жамоатчилик ва нуронийларнинг ўрни ва таъсири сезилмаётганини айтди. – Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев. Бу мақсад мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясида энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Уларнинг ижросини тизимли тарзда, ҳар бир маҳалла кесимида амалга ошириш учун Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди. Қўмита раиси айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади. Қўмитанинг вилоят, туман ва шаҳар бошқармалари раҳбарлари эса, ҳоким ўринбосари ҳисобланади. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда “Аёллар дафтари” жамғармаси мазкур қўмита томонидан бошқарилади. Юртимиздаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ҳамда ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади. – Энди ҳар бир маҳаллада аёлларнинг дарди билан яшайдиган тизим бўлади. Қайси аёлга нима кераклиги, ўқиши, даволаниши, болалари тарбияси бўйича менинг столимда адолатли рақам бўлади, – деди давлатимиз раҳбари. Маълумки, хотин-қизлар масалалари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида эди. Алоҳида қўмита тузилиши муносабати билан, бу вазирлик ҳам Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Бу соҳада ҳам янги тизим яратилиши белгиланди. Жойларда бу вазифа бевосита ҳокимларнинг зиммасига юклатилади, ҳоким ўринбосари лавозими қисқартирилади. Маҳалла раиси ўз ҳудудида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолининг ҳамжиҳатликда ишлашни таъминлайди. Шунингдек, Халқ қабулхоналарининг вазифалари ҳам энди шаҳар ва тумандан маҳалла миқёсига тушади. Йиғилишда давлатимиз раҳбари аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди. Бу мақсадлар учун жорий йилда бюджетдан 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1 триллион 700 миллиард сўм йўналтирилиши қайд этилди. Аёлларнинг уй-жой шароитини яхшилаш масаласига тўхталар экан, Президентимиз шундай деди: – Бир вақтлар аёлларга имтиёзли уй беришга имкон йўқ эди, бунга қонуний асос, маблағ йўқ эди. Йиғилишда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилиши белгиланди. Уларнинг саломатлигини тиклаш бўйича ҳам аниқ тадбирлар амалга оширилади. Хусусан, жорий йилда 6 минг нафар аёлга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилади. Ногиронлиги бўлганлар реабилитация воситалари билан таъминланади. 3 миллион нафар хотин-қиз онкологик скринингдан ўтказилади. Шунингдек, қизларни эмлаш, фертил ёшдаги аёлларни дори ва витаминлар билан бепул таъминлаш бўйича топшириқлар берилди. Қизларнинг яхши таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши Президентимизни ҳамиша ўйлантирадиган масалалардан бири. Бу йиғилишда ҳам улар учун таълим шароитларини кенгайтириш бўйича тарихий қарорлар қабул қилинди. Жумладан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилади. Дастур доирасида, пойтахтимизда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Пахта-тўқимачилик ва пиллачилик кластерлари иштирокида жойларда университетнинг техникумлари ҳам очилади. Янги ўқув йилидан бошлаб, таълим контрактларини тўлаш учун қизларга илк маротаба 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади. Бунинг учун, жорий йилда банкларга 1 триллион 800 миллиард сўм, келгуси беш йилда 8 триллион сўм маблағ ажратилади. Яна бир янгилик: келгуси ўқув йилидан бошлаб, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади. Шунингдек, эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган талаба қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўланади. Жамиятимизда олима аёллар улушини сезиларли ошириш учун докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади. Мономарказлар ва олийгоҳлар қошида Малакани баҳолаш марказлари ташкил этиш, аёлларни талаб юқори бўлган ишчи касбларга ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилди. 2022-2024 йиллар учун “Бизнес аёллар” дастури қабул қилиниши белгиланди. Унинг ижросига жами 8 триллион сўм йўналтирилади. Аёллар учун тадбиркорлик курслари ташкил этилади, имтиёзли кредитлар берилади. Давлатимиз раҳбари эҳтиёжманд хотин-қизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Улар учун кўплаб солиқ ва савдо имтиёзлари белгиланди. Йиғилишда аёлларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бугунги кунда тазйиқ ва зўравонлик учраган аёллар 30 кун муддатга алоҳида ҳимояга олинади. Лекин, ундан кейинги тизим бўшлиқ бўлиб қолган. Шу боис, энди аёлларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси суд томонидан таъминланиши, алоҳида ҳимояга олиш бир йилгача белгиланиши айтилди. Оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулиятини ошириш ҳам бугунги кундаги долзарб масалалардан. Президентимиз бу борада обрў-эътиборли, билимли хотин-қизлардан иборат “Оқила аёллар” ҳаракатини ташкил қилиш таклифини билдирди. – Бу ҳаракат “маҳалланинг виждони”га айланиши керак. Чунки маърифатли жамиятни маърифатли оналарсиз қуриб бўлмайди, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Йиғилишда белгиланган чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди. Фаол аёллар, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирди. |
|
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига хотин-қизлар учун белгиланаётган кафолатлар кўриб чиқилди
|
|
Навоий шаҳар "Ишга марҳамат" Мономаркази тингловчилари ва ходимлари ўртасида "СПОРТ ҲАФТАЛИГИ" бўлиб ўтди
|
|
“Гендер тенглик фаоли” ғолиблари
“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган” - Адлия ҳамда Ички ишлар вазирликлари “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлат органи” - Мудофаа вазирлиги “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик” - Самарқанд вилояти ҳокимлиги “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ташкилот” - Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ” - “Тўмарис” аёллар ва ёшлар маркази “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” - “Shovot tekstil”МЧЖ “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши радио дастур” - Қорақалпоғистон телерадиоканали Бош муҳаррири “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт” - “Ўзсаноатқурилишбанки” сайти “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши ахборот портал” - Human.uz ахборот портали журналисти Наргиза Юнусова
|
|
"Аёллар тинчлик ва хавфсизлиги резолюцияси ва унинг инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш билан боғлиқлиги” мавзусида халқаро конференция
2021 йилнинг 16-17 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биринчи ўринбосари, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бошчилигида “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизимини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида “Аёллар тинчлик ва хавфсизлиги резолюцияси ва унинг инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланиш билан боғлиқлиги” мавзусидаги конференция бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда хукумат аьзолари, ЕХҲТ котибияти раҳбарининг ўринбосари Тууля Юреля, шунингдек, Гендер комиссияси экспертлари, вазирлик ва ташкилотларнинг гендер бўйича масьуллари иштирок этдилар.
|
|
“МАҲАЛЛИЙ ҲАМЖАМИЯТЛАР УЧУН ГЕНДЕР БЮДЖЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ
“Маҳаллий ҳамжамиятлар учун гендер бюджетини шакллантириш” лойиҳаси натижаларини муҳокама қилиш, гендер бюджетини тузишда аёллар ҳамжамиятларининг салоҳиятини ошириш механизмларини такомиллаштириш ва маҳаллий даражада давлат органлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), мустақил экспертлар ҳамда Қозоғистон Республикасидан "ЭХО" нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари иштирок этдилар. Давра суҳбатида вазир маслаҳатчиси Г. Исакова хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш шу жумладан, узоқ муддатга хорижга ишлаш учун кетган хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
|
|
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ САЙЛОВ ҲУҚУҚЛАРИ
Хотин-қизлар сайлов ҳуқуқи – бу хотин-қизларнинг халқ вакилларини сайлаш учун сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидир. Бу ўз ичига сайловларда қатнашиш ва вакиллик органларига сайланиш ҳуқуқини ўз ичига олади. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, хотин-қизлар ҳар доим ҳам сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишмаган. Ҳали XIX асрдаёқ, аёллар эркаклар билан тенг, ҳатто баъзан улардан кўпроқ меҳнат қилишганига қарамай, улар сайловларда иштирок эта олишмаган, парламентда сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришларига эса умуман рухсат берилмаган.
|
|
11 октябр - халқаро қизлар куни
|
|
|
|
“Гендер буджети – асосий тушунчалар”
Бухоро шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Омбудсман идораси ҳузуридаги конститусиявий ҳуқуқлар ва эркинликлар бўйича комиссия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Эхо” жамоатчилик бирлашмаси (Қозоғистон Республикаси) вакиллари ҳамда ННТлар иштирокида “Гендер буджети – асосий тушунчалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
|
|
"Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш мақсадида фуқаролик жамиятини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида
"Гендер тенглиги соҳасида миллий қонунчиликни мониторинг қилиш ва қўллаш" мавзусидаги икки кунлик тренингдан фотолар
|
|
Бухоро шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Омбудсман идораси ҳузуридаги конститусиявий ҳуқуқлар ва эркинликлар бўйича комиссия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Эхо” жамоатчилик бирлашмаси (Қозоғистон Республикаси) вакиллари ҳамда ННТлар иштирокида “Гендер буджети – асосий тушунчалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
|
|
Навоий шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида Навоий вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун "Гендер тенгликка эришиш стратегияси – мазмун ва моҳият” ҳамда “Гендер фаоли” миллий танловининг тарғиботига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Унда вазирлик мутасаддилари штирок этиб, ходимларга Ўзбекистон Республикасида 2030-йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинганлиги, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, бошқарув лавозимларда ишлаётган хотин-қизларнинг улуши ортиб бораётганлиги, вазирлик ва идораларда илғор ва билимли аёлларнинг кадрлар захираси шакллантирилганлиги такидланди.
|
|
Зарядите своё подсознание аффирмациями -жизнеутверждающими формулами самовнушения и сделайте каждый свой день неповторимым! ⠀ Всем знакомы фразы: " Я не хочу, я не буду, у меня не получится, я не смогу... ", но на самом деле это команды! Команды своему подсознанию на провал, команды, которые мы сами программируем. Аффирмации - это формулы самовнушения, которые помогают человеку настроить свое сознание на позитивную волну, улучшают настроение, настраивают на лучшее.
|
|
Состоятся национальные конкурсы «Активист гендерного равенства» и «Женщина года»
13 августа текущего года состоялось заседание Республиканской комиссии по организации и проведению национальных смотров-конкурсов «Активист гендерного равенства» и «Женщина года».
|
|
ФИОЛЕТОВАЯ ЛЕНТА - СИМВОЛ ДОМАШНЕГО НАСИЛИЯ
«Белая ленточка» как символ борьбы с насилием в отношении женщин.
|
|
|
|
КОНСУЛЬТАЦИЯ ЮРИСТА: КАКИЕ ПРАВА ЕСТЬ У ПАЦИЕНТА? – Недавно пролежала 10 дней на лечении в больнице, и тогда, мне пришлось задуматься над вопросом прав пациента. Поспрашивав у окружающих, я поняла, что многие, как и я не владеют достаточной информацией по данному вопросу. Расскажите, пожалуйста, о правах пациента. https://telegra.ph/KONSULTACIYA-YURISTA-KAKIE-PRAVA-EST-U-PACIENTA-05-18
|
|
В нашей стране созданы правовые условия для реализации равных прав и возможностей в сфере здравоохранения для мужчин и женщин. Об этом говорится в 27 статье Закона РУз “О гарантиях прав и возможностей для женщин и мужчин» Статья 27. Гарантии равных прав и возможностей для женщин и мужчин в сфере здравоохранения
Словарь гендерных терминов: Неглект В переводе с английского neglect означает пренебрежение, заброшенность, отсутствие заботы, халатное отношение. Неглект — это так называемая пассивная форма абьюза, причинение жертве вреда и страданий путём бездействия или отказа выполнять свои обязанности, когда зависимого человека (взрослого или ребенка) лишают необходимой ему помощи или присмотра. Того, кто осуществляет пассивное насилие по отношению к зависимому человеку, называют неглектером. Им может быть кто угодно: нянька, сиделка, опекуны, муж или жена, а иногда даже родители, или дети, ухаживающие за пожилыми родителями.
Подробно ➡️ https://telegra.ph/Slovar-gendernyh-terminov-Neglekt-04-27 |