"Zero Risk" дастури доирасида аҳоли юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касбларга ўқитилади

28.02.2024

 

“Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.


Унга кўра:
➖Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ИТ-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, ҳудудларга ИТ-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган "Зеро Риск" дастури амалиётга жорий этилади;

Лойиҳа доирасида ИТ-парк резиденти бўлган ташкилотларга:
— ходимлар малакасини ошириш мақсадида "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасидаги нуфузли халқаро таълим платформаларининг экспорт йўналишида талаб юқори бўлган онлайн ўқув курсларида бепул ўқитиш имконияти таъминланади.