Юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги аёлларга бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ.
Юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, жамиятда сиёсий, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги аёлларга бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ.
Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Аёлга эҳтиром” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда вазир Беҳзод Мусаев вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган барча аёлларни байрами билан табриклаб, хотин-қизларимиз Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият, аниқроғи маҳалла ҳаётида муҳим ўрин ва мавқега эга эканликларини алоҳида таъкидлади.
Тадбирга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Бобур Бобомурод, Ўзбекистон Давлат Филармонияси хонандаси, “Шуҳрат” медали соҳиби Алишер Рўзметов, Шуҳрат Дарё ва бир қатор хонандаларнинг иштироки янада файз киритди.
Мазкур байрам дастури тизимда фаолият кўрсатаётган фидойи аёлларга йил давомида ўзига хос шижоат, меҳр-муҳаббат ва фаоллик бахш этиб туришига замин бўлди.