“Ётоқхона таъмири бошлангандан буён чангга беланиб ишлаяпмиз” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

17.12.2021

Ижтимоий тармоқдаги Ўқитувчилар: “Ётоқхона таъмири бошлангандан буён чангга беланиб ишлаяпмиз” “Андижон педагогика институтидан ёзмоқдамиз. 8 декабрь байрам ва дам олиш куни бўлишига қарамай, институт ректори ўқитувчиларни талабалар ётоқхонасида ободонлаштириш ишларига жалб қилди. Конституция кунида ўз констицион ҳуқуқимиздан фойдалана олмаймизми? Ётоқхона таъмири бошлангандан буён деярли ҳар куни шу аҳвол: чанг-тупроқда ишлаймиз. Юртбошимиз мажбурий меҳнатга чек қўйдилар. Бизда ҳам бу ҳол зудлик билан тўхтатилади деган умиддамиз”. сарлавхаси остида чиқарилган хабарhttps://t.me/VODIY_SADOSI_2021/4612 бўйича Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Андижон Педагогика институтида талабалар ётоқхонаси атрофида қурилиш ишларини бажарганликларини юзасидан ўрганиш ўтказилганда, ўқитувчи ва талаблардан тушунтириш хатлари олинди. Мурожаатда кўрсатиб ўтилган фотосуратдаги ходимлар ўқитувчи ва талабалар эмас балки пудрат ташкилот ходимлари эканлиги аниқланди.

Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Андижон педагогика институти ректори ва маъсул ходимларига мажбурий меҳнат, унинг кўрсаткичлари ва белгилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасида “Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.