“Ёшлар бандлиги дастурлари” доирасида 759 734 нафар ёшларни бандлигига кўмаклашиш кўзда тутилмоқда

16.02.2024

✅Маълумки, 2023-йил 11-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида "Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари" тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

✅Унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан “Ёшлар бандлиги дастурлари” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Унга кўра, меҳнат бозорига кириб келаётган:
➖ 99.9 минг нафар битирувчиларни корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш;
➖ 80,3 минг нафарини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
➖ 25,5 минг нафарини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
➖ 18,8 минг нафарини ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор тадбирлари асосида тадбиркорларга бириктириш;
➖ 14 минг нафарини “Уста шогирд” асосида ҳунармандларга бириктириш;
➖ 16,2 минг нафарида ЯТТ ташкил этишида кўмаклаш;
➖ 26 минг нафарини қишлоқ хўжалигидан ер ажратиш орқали бандлигини таъминлаш;
➖ 150,4 минг нафарини ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш;
➖ 40,6 минг нафарига тижорат банклари томонидан кредитлар ажратиш орқали бандлигини таъминлаш;
➖ 32 минг нафарига субсидия ажратиш орқали бандлигини таъминлаш;
➖ 220,3 минг нафари бошқа йўналишларда (ОТМга ўқишга кирадиганлар) бандлигини таъминлаш кўзда тутилган;
➖ 35,6 минг нафарига бошқалар (турмушга чиқадиганлар, кўчиб кетадиганлар, чет элга кетадиганлар ва ҳ.к).