“Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” Самарқанд веб-форуми

12.08.2020

Ўзбекистоннинг ёшлари – мамлакатни модернизация қилишга қаратилган жадал ва кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида муҳим роль ўйнайди.

 photo_2020-08-13_14-33-37

Жорий йилнинг 12 август куни “Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида  Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўтказилди. Кенг кўламли халқаро видеоконференция Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, БМТнинг Ўзбекистондаги жамоаси, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Фридрих Эберт фонди томонидан ташкил этилди. 

Мазкур конференцияда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов ва вазирликнинг марказий аппарати ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми иштирокчиларига Мурожаатномасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.

Бугунги кунда интеллектуал ва маънавий етук, ташаббускор ёшлар барқарор тараққиётнинг етакчиларидир.

Аҳолисининг ярмидан зиёдини ёшлар ташкил этадиган Ўзбекистонда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. 

Халқаро анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТнинг 72-сессиясида таклиф қилган халқаро ташаббуслар доирасида ишлаб чиқилган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенция лойиҳасини қизғин муҳокама қилдилар.