Японияга йўллар очилиши кутилмоқда

02.11.2021

ТОКИО - Япония хорижликларга коронавирус билан боғлиқ кириш қоидаларини енгиллаштириш учун қисқа муддатли хизмат сафарлари, чет элда ўқиш ва техник малака ошириш учун мамлакатга ташриф буюришга рухсат бермоқчи, дея таъкидлади Никкеиhttps://asia.nikkei.com/Spotlight/Coronavirus/Japan-to-ease-entry-for-businesspeople-students-but-not-tourists.

Сайёҳлар бу рўйхатга киритилмаган.Ҳукумат сиёсатдаги бу ўзгаришларни шу ҳафтанинг бошида эълон қилиши кутилмоқда, амалга ошириш ҳам шу ойдан бошлананиши режа қилинган.

Ёзда янги CОВИД-19 ҳолатлари сезиларли даражада пасайганлиги сабабли, Япония хорижликларнинг амалда киришига тақиқни босқичма-босқич юмшатишни мақсад қилган. Қисқа муддатли бизнес саёҳатчилар учун карантин талаби эмланган ташрифчилар учун 10 кундан бошлаб уч кунгача қисқартирилади. Хорижий фуқароларни қабул қилувчи компания ва ташкилотлар уларнинг фаолиятини назорат қилишлари шарт.

Қисқартирилган карантин талаби хорижда хизмат сафаридан қайтган япон фуқароларига ҳам тегишли бўлади. Маълумки, жорий йилнинг январ ойидан бошлаб Япония иммиграция назоратини кучайтириб, коронавируснинг янада юқимли вариантлари пайдо бўлишига қарши чора-тадбирларни амалга тадбиқ этган эди.

Ҳозирга қадар мамлакатга фақат "алоҳида ҳолатлар" бўлган хорижликлар, масалан, қайта кириш рухсатномаси бўлганлар, япон фуқароларининг турмуш ўртоқлари ва болалари киритилиб келинмоқда.

1-октябр ҳолатига кўра, қаттиқ чегара назорати туфайли 370 мингга яқин хорижлик Японияга кела олмади, уларнинг қарийб 70 фоизи техник стажёрлар ва чет эллик талабалардир. Ишчи кучи танқислиги билан курашаётган қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик тармоқлари ва ҳозирда чет эллик талабаларни қабул қила олмайдиган мактаблар янги келганларга рухсат беришга чақиришди.

Енгиллаштирилган қоидалар янги ташриф буюрувчиларга нисбатан қўлланилади. Компаниялар, мактаблар ёки бошқа қабул қилувчи ташкилотлар инфекцияни назорат қилиш чоралари ҳақида тегишли давлат органига ҳисобот беришлари керак.

Агар хорижда янги вариантлар пайдо бўлса, Токио яна кучлироқ назоратни тиклашга тайёрлигини маълум қилган.

Шу ўринда маълумот:

2020-2021 йилларда Ўзбекистонлик 150 дан ортиқ техник стажёрларга Японияда ишлаш рухсати берилган бўлса-да, Япониядаги иммиграцион назоратни кучайтирганлиги боис улар ҳам Японияга кириш имкониятини кутиб туришибди.

Япониядаги карантин қоидаларини юмшатилиши шаксиз, икки мамлакат ўртасидаги меҳнат мумосабатларидаги сайи-ҳаракатларни жадаллаштириб, янада ривожланишига замин яратади.