“Япония-Ўзбекистон ўртасида меҳнат муносабатлари ва касбий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган 2-меҳнат форуми" ўтказилмоқда.

21.07.2022

Айни пайтда Тошкент шаҳридаги "ишга марҳамат" Мономарказида “Япония-Ўзбекистон ўртасида меҳнат муносабатлари ва касбий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган 2-меҳнат форуми" ўтказилмоқда. Унда вазир Нозим Хусанов иштирок этмоқда.

Маълумот учун: Бугунги кунда Японияда 100 нафар ишчига 150 та иш ўрни тўғри келмоқда. Шу сабабли Япония ҳукумати 2025 йилга қадар 350 мингдан зиёд ишчи кучини хориждан жалб қилиш давлат дастурини ишлаб чиқиб, бир нечта давлатлар билан меҳнат соҳасида ҳамкорлик шартномаси имзолаган.
Ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган 9 та мамлакат қаторида 2019 йилда Ўзбекистон ҳам қўшилди.