“Янгийўлдаги ДМТТ ходимларининг ноябрь ойи ойлик маошлари ҳали тўлаб берилмаяпти” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

12.12.2021

Ижтимоий тармоқ орқали “Янгийўлдаги ДМТТ ходимларининг ноябрь ойи ойлик маошлари ҳали тўлаб берилмаяпти” сарлавхаси остида чиқарилган хабарhttps://t.me/Yangiyolliklar/29562 бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Янгийўл тумани ДМТТ бўлимида ишловчи ишчи ва ходимларига жорий йилнинг 20 декабр куни ойлик иш хақлари тўлаб берилиши таъминланди ҳамда келгусида бундай қонунбузилишларига йўл қўймаслик юзасидан Ёзма кўрсатма киритилди.

Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига ходимларга қўшимча иш берувчига ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.