"Янги Ўзбекистонда Янги нефт-газ. “Фарзандимга музқаймоқ олиб бера олмайман”. Косон нефт-газ қидирув экспедисиясидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

07.09.2021

Ижтимоий тармоқларда "Янги Ўзбекистонда Янги нефт-газ. “Фарзандимга музқаймоқ олиб бера олмайман” - Косон нефт-газ қидирув экспедисияси ишчилари нега беш ой муддатдан буён ойлик олишолмаяпти!?" сарлавҳали хабар https://t.me/tentakminds/3691 тарқалди.

Ушбу вазият юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида “Косон нефт газ қидирув экспедисияси” МЧЖнинг айрим ходимларидан 2021-йил 1-август кунига қадар бажарган ишига нисбатан тўланмай қолган ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Косон нефт газ қидирув экспедисияси” МЧЖ раҳбарига иш берувчининг бажариши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма берилди. Шунингдек, иш ҳақларини ундириш юзасидан 2021-йил 6-центябр куни Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига даъво аризаси киритилди.