Янги ҳаёт туманида сайёр қабул ўтказилди

31.03.2021

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Янги ҳаёт тумани "Янги турмуш" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Унда 20 нафардан ортиқ “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган ишсиз фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, шу жойнинг ўзида 4 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашишга эришилди. Бундан ташқари, фуқароларни касбга ўқитиш, ишга жойлаштириш ва меҳнат қоунунчилиги юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.