“Яна мажбурий меҳнат” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

28.10.2021

Ижтимоий тармоқда “Яна мажбурий меҳнат” сарлавҳаси остида чиқарилган хабарhttps://t.me/Otabek/4257 бўйича Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 131-ИДУМ ходимларини ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга мажбурий жалб қилиниши бўйича тушунтириш хатлари олинди. Ўрганилган ҳужжатларга мувофиқ, ходимлар хизмат мажбуриятларига кирмайдиган ишларга мажбурий жалб қилиниш ҳолатлари аниқланмади.

Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасида мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши, мазкур модда талабларига риоя қилиш юзасидан тегишли тавсия ва тушунтиришлар берилди.