Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади

31.08.2022

“Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 30.08.2022 й.) қабул қилинди

“Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорда қайд этилишича, жорий йилнинг 1 ноябрдан қуйидаги 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади. Хусусан, уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати, автомобил бозорларида воситачилик хизмати, риелторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш), уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати шулар жумласидан.