"Яккабоғ туманида МФЙ раислари тунги вақтга қарамай мажлисга чақирилди" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

04.11.2021

Ижтимоий тармоқда "Яккабоғ туманида МФЙ раислари тунги вақтга қарамай мажлисга чақирилди. Раисларни ваколатига кирмайдиган иш, солиқ йиғими" мазмунидаги хабарhttps://t.me/elmurodblog/8718 бўйича Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ҳолатга алоқадор ходимлардан тушунтириш хатлари олинганда МФЙ раисларига раҳбарият томонидан солиқ йиғиш бўйича топшириқ бўлмаганлиги ҳамда йиғилиш 17:30 да тугаганлигини баён қилишди.

Юқоридагиларга мувофиқ, мақолада кўрсатиб ўтилган важлар ўз тасдиғини топмади.

Шунингдек, иш берувчиларга Меҳнат кодексининг 7,157-моддаси талабларига риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар ва тушунтиришлар берилди.