«Ягона миллий меҳнат тизими» юзасидан навбатдаги ўқув семинар

10.02.2020

2020 йил 7 февраль куни Навоийдаги Ёшлар марказининг катта залида вилоятдаги 440 дан зиёд ташкилотнинг 480 дан ортиқ масъул ходимларига Ягона миллий меҳнат тизимида ишлаш юзасидан кўникма ва тушунчалар бериш борасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида ташкил этилган «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси томонидан ўқув семинари ташкил этилди.

photo_2020-02-07_17-50-55

Шунингдек, меҳнат шартномалари ва дафтарчаларини юритишда электрон тизимнинг шаффофлигини таъминлаш ҳақидаги мутахассислар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Мазкур тизимга ўтишда асосий масъулият корхона ва ташкилотларнинг кадрлар билан ишловчи мутахассислари зиммасига юкланади. Айнан уларга енгиллик яратишни мақсад қилган бу каби семинарлар Республика бўйлаб давом этади.

photo_2020-02-07_17-51-32