ЯГОНА МИЛЛИЙ МЕҲНАТ ТИЗИМИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ

28.08.2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4502-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда меҳнат муносабатлари ва кадрлар билан иш юритишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилиниши ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги 971-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорнинг 3-бандида 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини “ЯММТ” ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилган, 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шартлиги, Меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда иш берувчи томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Шу вақтга қадар ушбу қарор ижроси юзасидан вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан вилоятимизда мавжуд 18 371 та корхона ва ташкилотларнинг 15 031 таси рўйхатдан ўтказилиб, уларда ишловчи 153 848 нафар ходимлардан 142 510 нафарининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар дастурга киритилди. Идоралар ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари учун туман ва шаҳарларда ягона миллий меҳнат тизимидан фойдаланиш, шу жумладан, электрон меҳнат дафтарчаси ва электрон меҳнат шартномасини юритиш йўл-йўриқларини ўргатиш бўйича бир қатор семинарлар ташкил этилди. Айни кунларда мазкур жараён кенг кўламда давом этмоқда.

Ушбу дастур яратилишидан кўзланган асосий мақсад келгусида фуқароларимиз пенсияга чиқиш даврида овворагарчиликларга дуч келишининг олидини олиш ҳамда ахборт технологиялари асрида республика миқёсида иш билан банд бўлган фуқаролар тўғрисида умумий аниқ маълумотларга эга бўлишдир.

Шунингдек кадрлар билан ишловчи мутахассислар учун махсус телеграмм гуруҳи (Sirdayo.viloyati.My.mehnat.uz) ташкил этилган бўлиб, у орқали мунтазам равишда мурожаатлар қабул қилиниб, зарур ҳолларда электрон меҳнат шартномасини тўлдириш, электрон меҳнат дафтарчасини юритиш юзасидан йўл-йўриқлар берилмоқда.

Мазкур қарор талабларини ўз вақтида бажармаслик натижасида юзага келадиган меҳнат қонунчилиги талабларининг бузилиши ҳолатлари кузатилганда Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекси 49-моддасига асосан қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкинлиги ҳамда жорий йилнинг 1 сентябридан дастурга ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни эски давр билан киритиш чекланиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

Фуқаролар ёки ходимларда ушбу масалага доир муаммо ва камчиликлар юзасидан саволлар туғилган тақдирда Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармасига, ёки туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишлари, шунингдек (67)-236-86-03, (78)-221-10-28 рақамли техник қўллаб-қувватлаш хизматига қўнғироқ қилишлари мумкин.