Хусусий ўқув марказлари диққатига!

08.02.2024

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижий ҳамкорларида мавжуд бўш иш ўринларига муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида республикамизда рўйхатдан ўтган барча ўқув марказларни ҳамкорликка чақиради!

− Германияда юк автомобили ҳайдовчиси, юк автомобилларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни бошқариш, ҳамширалик, меҳмонхона, ресторан иши каби соҳаларда ишлаш истагидаги номзодларга немис тилини Б1 (дуал таълим дастури учун), Б2 (тўғридан-тўғри ишга) даражада ўргатиш;

− Японияда қурилиш, ишлоқ хўжалиги, парваришлаш соҳаларида ишлаш истагидаги номзодларга япон тилини Н5, Н4 ёки ундан юқори даражада ўргатиш, соҳалар бўйича малака имтиҳонларига тайёрлаш;

− Жанубий Кореяда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, кемасозлик каби соҳаларда ишлаш истагидаги номзодларга корейс тилини ТОПИК 3 даражада ўргатиш;

− Литвада қурилиш ва юк автомобили ҳайдовчиси соҳаларида ишлаш истагидаги номзодларга рус тилини Б2 даражада ўргатиш;

− Болгария, Руминия, Туркия, Хорватия давлатларида қурилиш, меҳмонхона хўжалиги, ишлаб чиқариш ва сервис соҳаларида рус тилини Б1, инглиз тилини Б2 даражада ўргатиш бўйича ўқув марказлари мурожаат қилиши мумкин.

Ўқув марказлар учун афзалликлар:

Хорижий иш берувчи талабномалари доимий янгиланган ҳолатда тақдим этиб борилади;
Ўқув марказларида чет тилларини талаб даражасида ўрганган номзодларнинг хорижий давлат иш берувчилари танловларида иштироки таъминланади.

Ҳамкорлик қилиш истагидаги ўқув марказларидан боғланиш учун маълумотларни қуйидаги электрон почтага жўнатишини сўраймиз: info@migration.uz

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходими сиз билан боғланади.