ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАР МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЯНГИ ИШ ТИЗИМИ
Тошкент шаҳри Миробод туманида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилган ҳолда тумандаги 39 та маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 3448 та моддий ёрдам ва кўмакга муҳтож оилаларнинг рўйхатига киритилган («Темир дафтар»даги) оилалар аҳволи уйма-уй юриб ўрганилмоқда.
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов “Янги Миробод” маҳалла фуқаролар йиғинида ёрдам ва кўмакга муҳтож оилаларга кўрсатилаётган бандлик соҳасидаги давлат хизматлари натижадорлиги билан танишди.
Жумладан, маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган моддий ёрдам ва кўмакга муҳтож («Темир дафтар»даги) фуқаролар хонадонларига бориб суҳбатлашди. Хусусан, ишсиз фуқаро Нилуфар Хидирова ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб қилинди, Елизавета Довудовага “Ишга марҳамат” моно-марказида “сартарошлик” касбини ўрганиш учун йўлланма берилди.
Миробод туманида 2020 йил январь-сентябрь ойларида моддий ёрдам ва кўмакга муҳтож («Темир дафтар»даги) оилаларнинг 3091 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзоларининг бандлиги таъминланган.
Миробод тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Маҳалла ва оила бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда тумандаги ҳар бир маҳалла кесимида “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” ни шакллантириш ҳамда рўйхатга олинган фуқаролар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйиш белгилаб олинди.