Xorijliklarga O‘zbekistonda ishlash huquqini beruvchi hujjat uchun to‘lov kamaytiriladi
06.09.2023
Хорижликларга Ўзбекистонда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат учун тўлов камайтирилади
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023-йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжат йўл харитасида, ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида заргарлик саноати учун мутахассис сифатида жалб қилинган чет эл фуқароларига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани беришда ундириладиган йиғим миқдорини камайтиришни кўзда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланган.