Хорижий мутахассисларни "ишга марҳамат" Мономарказларига жалб этиш бўйича онлайн танлов ўтказди.

28.07.2022

Вазирлик мутасаддиларидан иборат комиссия хорижий мутахассисларни "ишга марҳамат" Мономарказларига жалб этиш бўйича онлайн танлов ўтказди. Тадбирда вазир Нозим Хусанов иштирок этди. Унда 33 нафар номзодлардан 19 нафар малакали мутахассислар танлаб олинди.

Қандолатчилик, сартарошлик, моделер, мебелсозлик, қишлоқ хўжалиги мутахассиси ва дизайн йўналишларида танлаб олинган мутахассислар тез фурсатларда Ўзбекистонда ўз фаолиятларини бошлашади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сон Қарорида касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, масканлар ва қисқа муддатли курсларнинг таълим жараёнига Германия, Корея, Россия, Туркия, Япония ва бошқа давлатларнинг малакали мутахассисларини жалб қилиш белгиланган.