“Хоразмда Президент фармонига қарши чиқилмоқдами? Мажбурий меҳнатга қачон чек қўйилади?” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқ орқали “Хоразмда Президент фармонига қарши чиқилмоқдами? Мажбурий меҳнатга қачон чек қўйилади?” сарлавхаси остида чиқарилган хабар бўйича Хоразм вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш натижасида Хоразм вилояти Урганч шаҳар солиқ инспекцияси ходимлари республикамиз мустақиллиги байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунларида график асосида ишга чиқирилганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан инспекция раҳбари ҳамда ходимларидан олинган тушунтириш хатларига мувофиқ, ходимлар байрам кунларида ишга жалб қилинмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, ўрганиш давомида Хоразм вилояти Урганч шаҳар солиқ инспекцияси раҳбариятига меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Юқоридагиларга асосан, мазкур мақолада баён қилинган важлар ўз тасдиғини топмади.