Хоразм вилоятида ягона миллий меҳнат тизими бўйича семинар ташкил этилди

07.02.2020

Хабарингиз бор, жорий йилнинг сентябрь ойида қадар меҳнат дафтарчалари ва шартномаларини тўлиқ электрон шаклда юритиш белгиланган. Мазкур масалани узил-кесил, сифатли амалга ошириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан жойларда семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Шу каби тадбир Хоразм вилоятида бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг  барча мактабларининг кадрлар билан ишлаш бўлими масъуллари иштирок этишди.

Унда мазкур тизимни юритиш юзасидан тушунтиришлар берилди, шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.