Хоразм вилоятида касбга ўқитиш соатлари ташкил этилди

06.02.2020

Меҳнат бозорига эндигина кириб келаётган мактаб битирувчиларини касбга тайёрлаш ва уларга ўз йўлини топишида ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида республикамиз бўйлаб касбга йўналтириш соатлари ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлар Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва тумани мактабларида ҳам ўтказилди.

Бандлик Бош бошқармаси томонидан олиб борилган мазкур дарсларда ўқувчиларга Вазирлик тасарруфидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, тўғри касб танлашнинг аҳамияти, меҳнат бозорининг айни ҳолати ва талаб юқори бўлган касблар ҳақида маълумотлар берилди.