“Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг айрим ихтиёрий мажбурий ўйинларидан азият чекяпмиз” мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

05.10.2021

Ижтимоий тармоқда “Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш вазирлигининг айрим ихтиёрий мажбурий ўйинларидан азият чекяпмиз” мазмунидаги хабар https://t.me/XBUZ1/14854 бўйича Хоразм вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари ҳамда ходимларидан тушунтириш хатлари олиниб, консерт учун билет сотиш бўйича топшириқ бўлмагани, ҳеч бир ходимга билет сотилмагани ёки билет учун ходимларнинг ойлик иш ҳақидан пул ушлаб қолинмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, ўрганиш давомида вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиқларига меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Юқоридагиларга асосан, мазкур мақолада баён қилинган важлар ўз тасдиғини топмади.